Кабинет

📖 Mabdaul-qiroat 📖

@mabdaulqiroat @saudalshuraim @Muhammad_Mubin_domla

Юзернейм
@mabdaulqiroat
Категория
Религия
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики3 473
Просмотров на пост, 7 дн.191за 7 дней
ERR5,51 %за 7 дней

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
25 нояб. 2026 г.212
26 нояб. 2026 г.166

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01

    17- ЖУМБОҚ — اللغز السابعة عشر أخذ موسى ذهب عيسى ИЗОҲ — التَّوْضِيحُ Араб тилида баъзан бир калимага кўз тушиши билан унинг маъноси хаёлга тезда келади, бироқ ҳар доим ҳам илк хаёл тўғри бўлавермайди. Айниқса, бир шаклда келган калима турли маъноларни ифодалаши мумкин бўлган ўринларда унинг жумладаги вазифасини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу жумладаги «ذَهَبَ» калимасига назар солган толиби илм уни дастлаб «кетди» маъносидаги феъли мозий деб қабул қилиши мумкин. Аммо берилган эъробга диққат қилинса, унинг феъл эмас, балки «олтин» маъносидаги от экани маълум бўлади. Чунки у «أَخَذَ» феълининг мафъули бўлиб келган, «عِيسَى» эса унга музофун илайҳ бўлган. Жумбоқнинг ечими ҳам айнан шу нозик фарқни илғашдадир. Толиби илм калиманинг одатдаги маъносигагина таяниб қолмасдан, унинг жумладаги ўрни ва эъробига ҳам эътибор бериши лозим. зеро, баъзан биргина калиманинг от ёки феъл эканини аниқлаш бутун жумланинг маъносини ўзгартириб юборади. ЭЪРОБИ — الإِعْرَابُ أَخَذَ: فعل ماضٍ مبني على الفتح، لا محل له من الإعراب. مُوسَى: فاعل مرفوع، وعلامة رفعه الضمة المقدرة على الألف المقصورة، منع من ظهورها التعذر. ذَهَبَ: مفعول به منصوب، وعلامة نصبه الفتحة الظاهرة، وهو مضاف. عِيسَى: مضاف إليه مجرور، وعلامة جره الكسرة المقدرة على الألف المقصورة، منع من ظهورها التعذر. КАЛИМАЛАР МАЪНОСИ — مَعَانِي الْكَلِمَاتِ أَخَذَ – олди. موسى – Мусо. ذهب – олтин. عيسى – Исо. Шундай қилиб, жумланинг маъноси: «Мусо Исонинг олтинини олди».

    Текст
    Просмотры294
    Пересылки—
    Реакции—
    Комментарии—
  2. 02

    16-ЖУМБОҚ — اللُّغْزُ السَّابِعَ عَشَرَ «من قال: قال الله فقد كفر.» ИЗОҲ — التَّوْضِيحُ Ушбу жумбоқнинг наҳвий ва сарфий нозиклиги бир хил ёзиладиган, бироқ турли луғавий ўзак ва маъноларга эга бўлган иккита «قال» калимасини фарқлашдадир. Маълумки, ибора сиртдан қараганда «Ким: “Аллоҳ айтди”, деса, кофир бўлибди», деган маънони англатадигандек туюлади. Бироқ бу ўриндаги иккинчи «قال» калимаси биринчи «قال»дан бошқа маънода қўлланган. Жумладаги биринчи «قال» калимаси «قَالَ يَقُولُ قَوْلًا» (ق ـ و ـ ل) ўзагидан олинган бўлиб, «айтди, гапирди» маъноларини англатади. Иккинчи «قَالَ» калимаси эса «قَالَ يَقِيلُ قَيْلُولَةً» (ق ـ ي ـ ل) ўзагидан олинган бўлиб, «пешин вақтида қайлула қилди», яъни кундузи дам олди ёки ухлади, деган маънони билдиради. Араб тили сарфидаги иълол қоидасига кўра, ҳар икки феълнинг ўртасидаги иллат ҳарфи — биринчи феълдаги «و», иккинчи феълдаги «ي» алифга («ا») алмашган. Шу сабабли улар ёзувда ҳам, талаффузда ҳам бир хил кўринишга келган. Ақидавий жиҳатдан эса Аллоҳ таоло уйқу, мудроқ ва чарчоқ каби нуқсонли сифатлардан покдир. Бинобарин, Аллоҳ таолога уйқу ёки қайлула қилишни нисбат бериш У Зотнинг камол сифатига зид бўлиб, куфр ҳисобланади. Демак, жумбоқнинг асосий нозиклиги бир хил шаклдаги «قَالَ» калимасининг икки хил ўзак ва маънода қўлланганидадир. Шунингдек, ушбу ибора ҳадис эмас, балки сарфий ва ақидавий нозикликка асосланган илмий жумбоқдир. Уни маъносини тушунтирмасдан келтириш нотўғри тушунчага сабаб бўлиши мумкин. ЭЪРОБИ — إعراب الجملة • مَنْ: اسم شرط جازم مبني على السكون في محل رفع مبتدأ. • قال (الأُولَى): فعل ماضٍ من «قَالَ يَقُولُ قَوْلًا»، مبني على الفتح في محل جزم فعل الشرط، والفاعل ضمير مستتر تقديره (هو). • قال (الثَّانِيَةُ): فعل ماضٍ من «قَالَ يَقِيلُ قَيْلُولَةً»، مبني على الفتح. • اللَّهُ: لفظ الجلالة فاعل مرفوع، وعلامة رفعه الضمة الظاهرة على آخره، والجملة الفعلية (قَالَ اللَّهُ) في محل نصب مفعول به (مقول القول). • فقد: الفاء رابطة واقعة في جواب الشرط، و«قَدْ» حرف تحقيق مبني على السكون لا محل له من الإعراب. • كفر: فعل ماضٍ مبني على الفتح، والفاعل ضمير مستتر تقديره (هو)، والجملة في محل جزم جواب شرط مقترنة بالفاء.. КАЛИМАЛАР МАЪНОСИ — مَعَانِي الْكَلِمَاتِ قال: айтди, гапирди; қайлула қилди (пешин вақтида ухлади). كفر: кофир бўлди, инкор этди.

    Текст
    Просмотры294
    Пересылки—
    Реакции—
    Комментарии—
  3. 03
    Просмотры277
    Пересылки—
    Реакции—
    Комментарии—
  4. 04
    Просмотры266
    Пересылки—
    Реакции—
    Комментарии—

Новые посты

#17353Текст

21-ЖУМБОҚ — اللغز الحادي والعشرون معلمونا علمونا، معلمينا علمونا! ИЗОҲ — التوضيح Эй жумбоқ ишқивози! Икки жумлага бир назар ташланг. Дастлаб улардаги علمونا калималари бир хил кўринади. Бироқ шошилманг! Зеро, бир хил ёзилган калималар ҳар доим ҳам бир хил маъно ва вазифани ифодалайвермайди. Жумланинг сиёқига, яъни мазмуний оқимига эътибор берсангиз, уларнинг ҳар бири бошқа-бошқа вазифани бажараётганини англайсиз. Аввало, биринчи жумлага қарайлик: معلمونا калимаси марфуъ ҳолатда келган. Демак, у мубтадо бўлиб, ўзидан кейин хабар келишига эҳтиёж сезади. Ундан кейинги علمونا калимаси эса феъли мозий бўлиб, «бизга таълим бердилар», деган маънони англатади. Шу тариқа феъл ва унинг фоилидан ташкил топган жумла мубтадонинг хабари бўлиб келади. Энди иккинчи жумлага ўтайлик. Бу сафар معلمينا калимаси мансуб ҳолатда келган. Хўш, уни насб қилган омил нима? Бироз мулоҳаза юритсак, бу ўринда ҳазф қилинган يا нидо ҳарфи борлигини англаймиз. Демак, у нидо мунодоси бўлиб, «Эй устозларимиз!» деган маънони ифодалайди. Энди жумбоқнинг энг нозик нуқтасига келдик! Агар معلمينا калимаси орқали устозларимизга хитоб қилаётган бўлсак, ундан кейинги علمونا калимаси қандай вазифани бажаради? Албатта, бу ерда хитобга муносиб бўлган талабий иншоий жумла келиши керак. Шу боис, иккинчи علمونا калимаси феъли амр бўлиб, «Бизга таълим беринглар!» деган маънони англатади. Мана, сир ҳам ошкор бўлди! Биринчи علمونا — «бизга таълим бердилар», иккинчиси эса علمونا — «бизга таълим беринглар!» маъносидадир. Иккаласи ёзувда бир хил кўринса-да, сарфий хусусиятлари ва жумладаги вазифалари билан бир-биридан фарқ қилади. ЭЪРОБИ — الإعراب Биринчи жумла: معلمونا: مبتدأ مرفوع، وعلامة رفعه الواو لأنه جمع مذكر سالم، وحذفت النون للإضافة، ونا: ضمير متصل في محل جر مضاف إليه. علمونا: فعل ماض مبني على الضم لاتصاله بواو الجماعة، والواو: ضمير متصل في محل رفع فاعل، ونا: ضمير متصل في محل نصب مفعول به. والجملة الفعلية في محل رفع خبر المبتدأ. Иккинчи жумла: معلمينا: منادى منصوب بحرف نداء محذوف، وعلامة نصبه الياء لأنه جمع مذكر سالم، وحذفت النون للإضافة، ونا: ضمير متصل في محل جر مضاف إليه. علمونا: فعل أمر مبني على حذف النون لاتصاله بواو الجماعة، والواو: ضمير متصل في محل رفع فاعل، ونا: ضمير متصل في محل نصب مفعول به. КАЛИМАЛАР МАЪНОСИ — معاني الكلمات معلمونا – устозларимиз. علمونا – бизга таълим бердилар. معلمينا – эй устозларимиз. علمونا – бизга таълим беринглар! Жумлалар таржимаси: 1\. Устозларимиз бизга таълим бердилар. 2\. Эй устозларимиз, бизга таълим беринглар!

Открыть в Telegram
Просмотры186−3%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#17352Текст

20- ЖУМБОҚ — اللُّغْزُ العشرون إن أبي بكرَا محبوب ИЗОҲ — التَّوْضِيحُ Биз одатда «عن أبي بكرٍ» ва «قال أبو بكر» каби ибораларга кўп дуч келамиз. Бу ўринларда أبو بكر машҳур исм бўлиб, изофий бирикма ҳолида келади: أبو — музоф, بكر — музофун илайҳ. Бироқ бу жумлада эътиборимизни тортган бир ҳолат бор: «أبي بكرا». Нега бу ерда بكر калимаси мажрур эмас, балки мансуб ҳолатда келди? Ахир, уни одатдаги «Абу Бакр» исми сифатида тушунсак, بكر калимаси музофун илайҳ бўлиши ва мажрур келиши керак эди-ку! Азизим наҳвчи, жумбоқнинг калити أبي калимасини тўғри англашдадир. Бу ўринда у «Абу Бакр» исмининг бир қисми эмас, балки أب калимасига мутакаллим ياء си қўшилиши орқали ҳосил бўлган «отам» маъносидаги сўздир. Демак, бу ердаги أبي асмои хомсаларнинг одатий изофий шаклида эмас, балки мутакаллим ياء сига музоф қилинган шаклда келган. Шундай экан, بكر калимаси أبي га музофун илайҳ эмас, балки бадалдир. Бу ўринда наҳвнинг «التَّابِعُ تَابِعٌ» — «Тобеъ матбуъга эргашади», деган қоидаси амал қилади. Яъни тобеъ ўз матбуъининг эъроб ҳукмини олади: матбуъ мансуб бўлса, тобеъ ҳам мансуб; марфуъ бўлса, марфуъ; мажрур бўлса, мажрур келади. أبي калимаси إنَّ нинг исми сифатида мансуб бўлгани учун, унга бадал бўлиб келган بكر калимаси ҳам мансуб бўлди. Мана, жумбоқнинг нозик жиҳати шунда: бир қарашда машҳур «Абу Бакр» исмини эслатадиган бу бирикма аслида «отам Бакр» маъносида келган. Биргина шу фарқни англаш орқали بكر калимасининг нима учун мажрур эмас, балки мансуб эканини тушуниб оламиз. ЭЪРОБИ — الإِعْرَابُ إن: حرف توكيد ونصب مبني على الفتح. أَبي: اسم إن منصوب، وعلامة نصبه الفتحة المقدرة على ما قبل ياء المتكلم، منع من ظهورها اشتغال المحل بالكسرة المناسبة للياء. بكرا: بدل مطابق من (أبي) منصوب، وعلامة نصبه الفتحة الظاهرة. محبوب: خبر إن مرفوع، وعلامة رفعه الضمة الظاهرة. КАЛИМАЛАР МАЪНОСИ — مَعَانِي الْكَلِمَاتِ إِنَّ – албатта, ҳақиқатан. أَبِي – отам. بَكْرًا – Бакр. مَحْبُوبٌ – севимли, маҳбуб. Жумла маъноси: Албатта, отам Бакр севимлидир.

Открыть в Telegram
Просмотры168−12%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#17350Текст

19- ЖУМБОҚ — اللُّغْزُ التاسع عشر ذا الخلقُ محبوب ИЗОҲ — التَّوْضِيحُ Қани, айтинг-чи, бу жумлада бирор хато борми? Бир қарашда, албатта, бордек! Чунки ذا калимасини асмои хомсалардан деб тушунсак, ундан кейинги الخلق калимаси мажрур бўлиши, ذا эса ذو шаклида келиши керак. Шунда жумла «Хулқ эгаси маҳбубдир», деган маънони англатарди. Аммо бироз шошмайлик! Балки бу ерда биз кутмаган бошқа бир ҳолат бордир? Ахир, ذا фақат асмои хомсалардан бўлган исм эмас-ку! Толиби илмларнинг кўпчилиги исми ишора дейилганда, дарҳол هذا шаклини эслайди. Гўё исми ишоранинг асл кўриниши هذا бўлгандек. Аслида эса бу шаклдаги ها танбеҳ ҳарфи бўлиб, исми ишорага қўшилиб келади. Исми ишоранинг ўзи эса ذا дир. Демак, жумбоқнинг калити топилди: бу ердаги ذا асмои хомсалардан бўлган исм эмас, балки исми ишорадир. Шунинг учун ундан кейинги الخلق калимаси мажрур эмас, балки марфуъ келган. ЭЪРОБИ — الإِعْرَابُ ذَا: اسم إشارة مبني على السكون في محل رفع مبتدأ. الخلق: بدل من (ذا) مرفوع وعلامة رفعه الضمة الظاهرة. محبوب: خبر مرفوع. КАЛИМАЛАР МАЪНОСИ — مَعَانِي الْكَلِمَاتِ ذا – бу. الخلق – хулқ, ахлоқ. محبوب – севимли, маҳбуб. Жумла маъноси: Бу хулқ севимлидир.

Открыть в Telegram
Просмотры162−15%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#17348Текст
Просмотры164−14%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#17346Текст

18-жумбоқ – اللغز الثامن عشر اللُّغْزُ — ЖУМБОҚ تفوق الطالبِ أسعد أهله تفوق الطالبُ فسعد أهله التوضيح — ИЗОҲ Бир қарашда, ушбу икки жумладаги تفوق калимаси бир хил кўринишда намоён бўлади. Гўёки ҳар иккиси ҳам бир хил маънони ифодалаётгандек, ҳар икки жумла ҳам бир хил тузилишга эга бўлгандек туюлади. Бироқ, жумлаларни диққат билан кузатиб, улардаги исмларнинг эъробига назар ташласак, бир нозик фарқ кўзга ташланади. Биринчи жумлада الطالب калимаси мажрур, иккинчи жумлада эса марфуъ ҳолатда келган. Бу фарқ бежиз эмас. Айнан шу икки калиманинг эъробидаги тафовут бизга жумбоқнинг калитини кўрсатади. Ҳа, бу ерда бир сир бор. У — تفوق калимасининг икки хил вазифада келганидадир: биринчи жумлада у масдар, иккинчи жумлада эса феълдир. Биринчи жумлада تفوق масдар бўлиб, мубтадо вазифасини бажармоқда. Ундан кейин келган الطالب калимаси эса музофун илайҳ бўлгани сабабли мажрур ҳолатда келган. Иккинчи жумлада эса تفوق феъл бўлиб, الطالب унинг фоилидир. Шу боис бу калима марфуъ ҳолатини қабул қилган. Шундай қилиб, жумбоқнинг калити تفوق калимасининг икки хил вазифада келганидадир: биринчисида масдар, иккинчисида эса феъл. Айнан шу фарқ икки жумланинг маъноси ва эъробини белгилаб берган. Биринчи жумла: «Талабанинг устунлиги унинг аҳлини хурсанд қилди». Иккинчи жумла: «Талаба устунликка эришди, шунда унинг аҳли хурсанд бўлди». Демак, биринчи жумлада хурсандчиликка сабаб бўлган нарса — талабанинг устунлигидир. Иккинчи жумлада эса талабанинг устунликка эришиши хабар берилган ва бунинг натижасида унинг аҳли хурсанд бўлгани ифодаланган. Бундан шу нарса маълум бўладики, эъроб маънодан ажралмаганидек, маъно ҳам эъробдан бегона эмас. Аксинча, улар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бири иккинчисини англашга йўл очади. Эъробни тўғри англаш жумланинг маъносини очишга ёрдам берса, маънони тўғри тушуниш ҳам калималарнинг эъробий вазифасини аниқлашга кўмаклашади. Зеро, эъроб фақат калималарнинг охиридаги ҳаракатларни билишдан иборат эмас, балки уларнинг жумладаги ўрни, ўзаро муносабати ва ифода этаётган маъносини англаш билан ҳам боғлиқдир. Шу боис, наҳвни ўрганувчи киши эъробни маънодан узиб ўрганмаслиги, маънони ҳам эъробий таҳлилдан четда қолдирмаслиги лозим. Чунки эъроб ва маъно бир-бирини тўлдирувчи икки муҳим жиҳат бўлиб, уларнинг уйғунлиги орқали араб тилидаги ифода ва баённинг нозикликлари янада равшан намоён бўлади. الإعراب — ЭЪРОБИ Биринчи жумла: تفوق الطالبِ أسعد أهله تفوق: مبتدأ مرفوع، وهو مضاف. الطالب: مضاف إليه مجرور. أسعد: فعل ماض، مبني على الفتح. فاعل أسعد: ضمير مستتر تقديره هو، يعود على «تفوق». أهله: مفعول به منصوب، وهو مضاف، والهاء: ضمير متصل في محل الجر مضاف إليه. جملة (أسعد أهله) في محل الرفع خبر المبتدأ (تفوق). Иккинчи жумла: تفوق الطالبُ فسعد أهله تفوق: فعل ماض، مبني على الفتح. الطالب: فاعل مرفوع. الفاء: حرف عطف. سعد: فعل ماض، مبني على الفتح. أهله: فاعل مرفوع، وهو مضاف، والهاء: ضمير متصل في محل الجر مضاف إليه. جملة (سعد أهله) لا محل لها من الإعراب لأنها معطوفة على جملة ابتدائية لا محل لها من الإعراب. معاني الكلمات — КАЛИМАЛАР МАЪНОСИ تفوق: устунлик, юксак натижа, бошқалардан ўзиб кетиш. تفوق: устунликка эришди, бошқалардан ўзиб кетди. أسعد: хурсанд қилди, бахтли қилди. سعد: бахтли бўлди, хурсанд бўлди.

Открыть в Telegram
Просмотры228+19%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#17345Текст
Просмотры277+45%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—

Все посты

Связи