
Hidoyat.uz
O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyat.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 25 нояб. 2026 г. | 365 |
| 26 нояб. 2026 г. | 166 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры495Пересылки—Реакции—Комментарии—
- 02Просмотры383Пересылки—Реакции1Комментарии—
- 03Просмотры353Пересылки—Реакции—Комментарии—
- 04Просмотры298Пересылки—Реакции—Комментарии—
Новые посты
Аввалимиз, охиримиз заифликда Аллоҳ таоло сизларни манийдан яратди. Сўнг сизлар заиф, кучсиз бўлиб ўсдинглар. Дастлаб ҳақир сув (нутфа), кейин ҳомила, кейин гўдаклик ҳолати. Ҳақиқатан, инсон бу даврда заифликнинг энг юқори чўққисида бўлади. Яъни сизларнинг аслингиз заифликка асослангандир... Батафсил... ⬅️ Авазбек ЖУМАБОЕВ тайёрлади. “Ислом нури” газетасининг 2026 йил 16-сонидан 📲 @Hidoyatuz
Открыть в TelegramПереслано из Muminalar.uz | Расмий канал
Ибн Сино табобатида назла (балғам ва аллергия)ни ҳайдовчи 10 та энг кучли гиёҳ Қадимги табиблар нафас йўлларини тозалаш ва аллергияни илдизи билан бартараф этишда 10 хил гиёҳдан фойдаланишган. 1. Нафас йўллари ва томоқни тозаловчилар Қуст ал-ҳиндий ва Зуфо — қадимдан ўпка, бронх ва бурун-томоқдаги эски балғам ҳамда яллиғланишни ҳайдовчи энг кучли восита; Ширинмия ва Долчин — томоқ қичишиши ва қуруқ йўтални юмшатиб, танага табиий иссиқлик беради. 2. Жигар ва ошқозон-ичакни тозаловчилар (аллергия илдизини йўқотувчилар) Расторопша, Сачратқи ва Каркаде — жигар ва қондаги аллергия қўзғатувчи чиқиндиларни тозалайди, ҳазмни яхшилайди. 3. Шиллиқ қаватни тикловчи ва ҳимояловчилар Чаканда (облепиха), Зайтун ва Розмарин — бурун-томоқнинг қуриб, яллиғланган шиллиқ қаватини табиий Омега-6, Омега-9 ва Е витамини билан озиқлантириб, инфекциялардан ҳимоя қилади! Ана шу 10 та ноёб ўсимлик бир жойда жамланганида у нафақат бурун-томоқни очади, балки аллергия ва шамоллашнинг ички сабабини ҳам кетказади. @muminalaruzb
Открыть в TelegramАзизлар! 🔖Хонадонингиз илм зиёсидан янада чароғон бўлишини, дунёда ҳам, охиратда ҳам фойда кўришни истасангиз, фарзандларим илмли, солиҳ инсонлардан бўлсин, десангиз, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий нашри – «ҲИДОЯТ» журналига обуна бўлинг! «ҲИДОЯТ» журнали — 12 та сон — 216 000 сўм «МЎМИНАЛАР» журнали — 12 та сон — 216 000 сўм «ИСЛОМ НУРИ» газетаси — 24 та сон — 186 000 сўм «ҲИДОЯТ» журнали (қорақалпоқ тилида) — 4 та сон — 116 000 сўм «ИСЛАМ НУРЫ» газетаси (қорақалпоқ тилида) — 4 та сон — 100 000 сўм ❓ «Қандай қилиб?» – дейсизми? Бу жуда осон! Ўзингиз яшайдиган манзилдаги энг яқин масжид ходимларига мурожаат қилсангиз, кифоя. Ёки бизнинг телефон рақамларимизга қўнғироқ қилсангиз, сизга электрон обуна бўлиш йўл-йўриқларини ҳам ўргатамиз. 📞 (71) 227-34-30 (71) 240-08-23 ☝ obuna.hidoyat.uz 🚀@HidoyatUz
Открыть в Telegram#Ҳидоят #Мақола ❗️Беҳуда ғазаб – келтирар азоб Бугун жамиятимизда кузатилаётган кўплаб можаролар жаҳл ва ғазабга берилиш ортидан келиб чиқмоқда. Эр-хотин тортишиб жаҳл устидан бир-бирига оғир сўзлар айтиб, оилани пароканда қиляпти. Кўчада йўл талашган ҳайдовчилар ғазаб билан муштлашяпти. Мактабларда ўқувчилар жаҳл билан ёқалашяпти... Буларнинг оқибатида инсонлар озор чекиб, руҳий изтиробга тушяпти... Батафсил... ⬅️ Эркин ГУЛМУРОДОВ “Ҳидоят” журналининг 2026 йил 5-сонидан 📲 @Hidoyatuz
Открыть в Telegram#muftiy_minbari Умрнинг ҳар лаҳзаси ғанимат 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲@Hidoyatuz
Открыть в Telegram🕐 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (26.11.2026 – Пайшанба) «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир», (Нисо сураси, 103-оят) ‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади. @HidoyatUz | Instagram | Youtube
Открыть в TelegramПереслано из Muslim.uz
#xabar #muftiy #hamkorlik 🤝 ҚАРДОШ МУФТИЙЛАР ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР 📍Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор, доктор Сафий Арпагуш ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мезбонни Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши юксак савияда ва муваффақиятли ўтгани билан муборакбод этдилар. 🌙 Муфтий ҳазратлари икки қардош мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик муносабатлари тобора кенгайиб, айниқса, уламолар ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар. Шунингдек, мазкур нуфузли анжуман мусулмон уммати олдида турган долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдони бўлгани, унда қабул қилинган баёнот ва тавсиялар барча мусулмон халқлари учун манфаатли бўлиши таъкидланди. 💬 Ўз навбатида, профессор, доктор Сафий Арпагуш Ўзбекистон муфтийсининг халқаро йиғилишдаги фаол иштироки ва сермазмун нутқи учун катта миннатдорлик изҳор этди. Ушбу маслаҳат йиғилиши уммат бирлигини мустаҳкамлаш ва замонавий муаммоларга жамоавий ижтиҳод асосида мўътадил ечим топишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлар экан, ҳамкорликда фатволар ишлаб чиқишни ривожлантириш, уларда ижтимоий воқеликни ҳисобга олиш, ахборот асридаги фатво тарқоқлигининг олдини олиш мақсадида рақамли майдонда расмий фатволарни кенг ёйиш ҳамда сунъий интеллектдан фақат тадқиқот воситаси сифатида фойдаланиб, уни фатво бериш манбаига айлантирмаслик зарурлигини алоҳида баён этди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Открыть в Telegram😴❌ Ҳаром уйқу Намоз вақти кирганидан кейин уйқуга кетиб, намоз вақти чиқиб кетгунча ухлаш ва намоз вақти жуда қисқа бўлгандаги уйқу бунга мисол бўлади. Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри” китобидан 📚 📲 @Hidoyatuz
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
Hazratnavoi.uz@hazratnavoi_uzРелигия3,52 тыс.
OQMASJID.UZ️@oqmasjid_uzРелигия3,33 тыс.
Ixtiyor Marğiloniy@ixtiyormargiloniyРелигия3,22 тыс.
Имом Бутий ҳикматлари@imombutiyrahimahullohРелигия3,78 тыс.
✨Ҳадис ва ҳикмат@hadis_uzbekРелигия3,79 тыс.
🌸👑 Muslimalar_Solihalar_Uz 👑🌸@muslimalar_solihalar_uzРелигия3,8 тыс.
Hanafiy Fakulteti 🇺🇿 🇯🇴@hanafiyfakultetiРелигия3,19 тыс.
Шайх Мухаммад Содик Марузалари@maruzalariРелигия3,82 тыс.