Кино учун давлат буюртмаси ўрнига субсидия берилади Кино учун давлат буюртмаси бекор бўлди. Энди бюджет пули тўғридан-тўғри янги «Ўзбекфильм»га субсидия қилиб берилади. Бу тартибга давлат харидлари қоидалари татбиқ этилмайди. Кимга фильм олдиришни «Ўзбекфильм» директорлар кенгашининг ўзи ҳал қилади. Баъзи лойиҳаларга эса ҳимоясиз ҳам пул берилади. Мулк масаласи ундан ҳам қизиқ. «Ўзбекфильм» бино, павильон ва техникасини аукционсиз сотиши ёки ижарага бериши мумкин. «Ғунча» кинотеатри, «Динап» майдони каби 12 та давлат объекти сотилиб, пули яна «Ўзбекфильм»га тушади. Қуйи Чирчиқдаги «Кўҳинур» санаторийси ҳам беғараз бериляпти. Тўғри, тендер билан фильм олиш бир тарафдан мушкул. Кинони бюрократиядан қутқариш керак эди. Лекин тендер ҳам, аукцион ҳам бўлмаса, ҳамма нарса уларнинг виждонига ҳавола бўлиб қолади. Шунинг учун қайси фильмга қанча пул кетгани, қайси мулк кимга, неча пулга ўтгани очиқ эълон қилиниши керак.
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 020 |
| 3 ч | 1 350 |
- Через 1 час1 020
- Всего сейчас1 350



















