Иордания инвестицияси иштирокида кластерлар ташкил этилади Президент Шавкат Мирзиёев Иорданияга давлат ташрифи доирасида бизнес-форум очилиш маросимида иштирок этиб, иқтисодий шерикликни кенгайтиришнинг бешта устувор йўналишни илгари сурди. Шундан иккитаси бевосита пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига боғлиқ. Биринчиси, тўқимачилик саноати. Ўзбекистон хомашёси ва ярим тайёр маҳсулотлари асосида Ақаба махсус иқтисодий зонасида қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, тайёр маҳсулотларни учинчи мамлакатлар бозорларига биргаликда экспорт қилиш таклиф этилди. Кейингиси, қишлоқ хўжалиги. Қўшма агросаноат кластерларини ташкил этиш, уруғчилик, боғдорчилик ва чорвачиликни ривожлантириш орқали икки мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшиш. Сўнгги беш йилда икки давлат ўртасида ўзаро савдо ҳажми қарийб 9 баробар, 2025 йилда 80 фоиз ошган. Иорданиялик инвесторлар иштирокидаги 20 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb
Открыть в TelegramKlaster.uz
Мамлакатимизда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти ҳақида маълумот берувчи канал. Боғланиш учун: @sir_3325
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 3 нояб. 2026 г. | 1 730 |
| 5 нояб. 2026 г. | 1 190 |
| 6 нояб. 2026 г. | 1 195 |
| 9 нояб. 2026 г. | 1 855 |
| 23 нояб. 2026 г. | 799 |
| 25 нояб. 2026 г. | 564 |
Самые просматриваемые за месяц
- Просмотры2,07 тыс.Пересылки—Реакции—Комментарии—
- Просмотры1,73 тыс.Пересылки—Реакции—Комментарии—
- Просмотры1,64 тыс.Пересылки—Реакции—Комментарии—
- Просмотры1,3 тыс.Пересылки—Реакции3Комментарии—
Новые посты
Пахта-тўқимачиликда «TRACE» ва «UZ TRUST» рақамли тизимлари жорий этилади Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева BCI (Better Cotton Initiative) халқаро нотижорат ташкилотининг бош операцион директори Лена Стаафгард бошчилигидаги делегация билан учрашди. Унда Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик тармоғини барқарор ривожлантириш, халқаро стандартларни жорий этиш, фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда соҳада шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда юртимизда мажбурий меҳнатга барҳам бериш, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва халқаро талабларга мос ишлаб чиқариш тизимини шакллантириш борасида ижобий натижаларга эришилгани қайд этилди. Айниқса, BCI дастури қамрови кенгайиб, жорий йилда дастур иштирокчилари сони икки баробарга ошгани юқори баҳоланди. Якунда маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан истеъмолчигача бўлган ҳаракатини кузатишга мўлжалланган «TRACE» ва «UZ TRUST» рақамли тизимларини жорий этиш масалалари бўйича келишиб олинди. Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb
Открыть в TelegramБизнинг болалигимиз жуда машаққатли кечган, суягимиз қотмасдан катталар билан баравар меҳнат қилишга мажбур бўлганмиз. Сенинг ёшингда ёзнинг жазирамасида ғўза чопиб, изғирин совуқда пахта терганман. Мактабда ўн йил ўқиган бўлсам, шунинг деярли ярми далада ўтган. Қийинчиликлар бизни эрта улғайтирган. Бундай азобларни сизларга, халқимнинг барча фарзандларига асло-асло раво кўрмайман. Шунинг учун Президент бўлганимдан сўнг биринчи галда болаларни пахта далаларидан мактабга қайтардим. Ўғил-қизларимиз муносиб униб-ўсиши учун бунинг ўзи етарли эмас, албатта. Ҳозир қишлоғу шаҳарларда замонавий боғча ва мактаблар қуряпмиз. Сизлар учун яхши дарсликлар яратиш, билимдон ўқитувчилар тайёрлашга интиляпмиз. Шавкат МИРЗИЁЕВ Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb
Открыть в Telegram“Мергантекс” — чўл ҳудудларида қўл меҳнатисиз пахта етиштириш бўйича пахтачиликда янги мактаб яратган пахта-тўқимачилик кластери. Батафсил: Qorako‘lda hosildorlik siri nimada? | Yangilanish shiddati (06.11.2026) Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb
Открыть в TelegramПахта келгусида чўл ҳудудларида етиштирилади Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ислоҳотлари жараёнида пахта ҳосилдорлигини кўтариш эвазига чигит экиладиган майдонлар қисқартириб борилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Контент тайёрлаш марказида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. Вазирнинг сўзларига кўра, Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларидаги шўр ерларда ҳам янги технологиялар ёрдамида гектаридан 70-80 центнер пахта олиш мумкинлиги кузатилган. «Биз пахтани чўл зоналарига, иссиқсевар ҳудудларга, катта майдонларга чиқарамиз. Бу ерларда томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланамиз. Ҳеч ким одамларни олиб бориб пахта тердирамиз, деб ўйламасин. Машина кирадиган ва одам етиб бориши қийин бўлган жойларда пахта етиштиришни йўлга қўямиз», — дейди вазир. Пахтадан бўшаган ерларга озиқ-овқат экинлари жойлаштирилиши, мевали боғлар яратилиши орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминшлаш кўзда тутилган. Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb
Открыть в TelegramФермер пахтадан 1,6 миллиард сўм соф фойда кўзлаяпти Жорий йил етиштирилган пахта ҳосилининг 85 фоизи 3 мингдан ортиқ пахта териш машиналари ёрдамида 30-35 кунда териб олинди. Механизациялаштиришда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари етакчига айланиб, 100 фоизлик даражага чиқди. — Суяги далада қотган, деган ибора бизга нисбат бериб айтилган бўлса керак, — дейди Дўстлик туманидаги “Эшниёз бобо” фермер хўжалиги раҳбари Муртазоқул Бўтаев. — Ўқувчилик давримиздан пахтага чиққанмиз. Декабрь ойида, қиш-қировли кунларда ҳам далада, чаноқда қолган толани излаб юрардик... 1996 йилдан буён фермерман. Ҳар йил пахта етиштирамиз. Лекин шу пайтгача бундай ҳосил бўлмаган. Дастлаб гектаридан 20-21 центнердан пахта олган бўлсак, баъзи йилларда 40 центнерга чиққанмиз. Минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни ёмғирли кунларга қолдирмасдан териб олиш эса яна бир азоб. Ҳашарчиларни олиб келиш, уларнинг озиқ-овқати, яшаш шароити... Эҳ-ҳе, икки ой давомида уйқу нималигини билмасдик. Ишонасизми, бу йил атиги бир ҳафтада ҳосилимизни саранжомлаб олдик. 100 фоиз машинада тердик. Харажат ҳам, ташвиш ҳам камайди! Фермернинг қувонганича бор. Чунки мазкур мавсумда фаолиятидаги энг юқори кўрсаткич қўлга киритилди. Ҳосилдорлик 96,2 центнерга етган. Бунинг ҳисобига у пахтачиликдан 2,7 миллиард сўм даромад кўзлаб турибди. Шундан 1,6 миллиард сўми соф фойда! Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb
Открыть в TelegramБарқарор ҳамкорлик муҳити шаклланмоқда Кластер тизимининг энг катта афзаллиги ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини ўзаро боғлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштиришдан тортиб, уни қайта ишлаш ва истеъмолчига етказиб беришгача бўлган жараённи ягона тизим асосида ташкил этишдир. Бу орқали маҳсулот сифати назорат қилинади, ишлаб чиқариш самарадорлиги ошади, фермер ва хонадонлар учун барқарор ҳамкорлик муҳити шаклланади. Азамат СУЛТОНОВ, “Buxoro Agroklaster Chorva” корхонаси раҳбари Батафсил: “Янги Ўзбекистон” газетасининг бугунги сонида. Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb
Открыть в Telegram5 миллион тонна пахта — ўзбек деҳқонларидан рекорд натижа Бу йил мамлакатимизда 5 миллион тоннадан зиёд юксак пахта хирмони яратилди. Буни Перзидент Шавкат Мирзиёев “пахтачилик соҳасидаги Янги Ўзбекистон мўъжизаси”, деб юксак баҳолади. “Албатта, сизларнинг фидокорона меҳнатингиз, жасорат ва матонатингиз билан қўлга киритилган бу тарихий ғалаба бутун халқимизнинг ғалабаси. Бу – пахтачилик соҳасидаги Янги Ўзбекистон мўъжизасидир”, дейилади юртимиз пахтакорларига йўлланган табрикда. Кейинги йилларда чигит экиладиган майдонлар 38 фоиз қисқартирилгани ҳолда, ҳосилдорлик 2,7 карра ошиб, 21 центнердан 56 центнерга етказилди. Пировардида бу йил фермерларимиз пахтадан 13-14 триллион сўм соф фойда олиши кутилмоқда. Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb
Открыть в TelegramТўқимачилик кластерлари ривожлантирилмоқда Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида янги объектларни ишга тушириш маросимида иштирок этди. Бухоронинг пахтачиликдаги тажрибасига таянган ҳолда замонавий тўқимачилик кластерлари ривожлантирилмоқда. Хусусан, Бухоро шаҳрида “Kurt Baver” бренди остида йилига 62 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарадиган тўқимачилик комплекси барпо этилса, Ромитанда хитойлик инвесторлар иштирокида қиймати 400 миллион доллар бўлган пахта-тўқимачилик кластери ташкил қилинмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида 9 минг гектар ерни ўзлаштириш ташаббуси ҳам илгари сурилган. Натижада юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улушини 65 фоизга етказиш ва қўшимча 100 миллион долларлик экспорт имкониятини яратиш кўзда тутилган. – Мақсадимиз битта – импорт ўрнини босадиган ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, – деди Президент. Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb
Открыть в TelegramМажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланмади Яқин-яқингача Сирдарё вилояти далалари пахта мавсумида республикамизнинг шаҳар-қишлоқларидан келган минглаб ҳашарчилар билан гавжум бўларди. Бугун-чи? Пахтанинг асосий қисми замонавий машиналарда териляпти. Миллий мониторинг гуруҳи теримчилар учун пахта далаларида яратилган шарт-шароитларни мунтазам ўрганмоқда. Яқинда улар «Мирзачўл» МФЙ ҳудудидаги «Бек Агро» кластери даласида бўлиб, теримчилар билан суҳбатлашдилар. – Кластерга қарашли пахтазорларни кўздан кечирарканмиз, теримчилар фақат машина етиб бора олмайдиган жойлардаги ҳосилни териб олишаётганига гувоҳ бўлдик, – дейди Миллий мониторинг гуруҳи раҳбари Сардор Жавлонов. – Теримчиларга Муқаддас Жўраева бошчилик қилаётган экан. У сардобалик ишсиз хотин-қизларни жамлаб, шу ерга бошлаб келибди. Чунки ўз туманида пахтани қўлда теришга ҳожат қолмабди. – Бир килограмм ҳосил учун 2 минг сўмдан ҳақ оляпмиз, – дейди у. – Иш ҳақимиз келишилган вақтда тўланяпти. Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb
Открыть в Telegram