Account

Klaster.uz

Мамлакатимизда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти ҳақида маълумот берувчи канал. Боғланиш учун: @sir_3325

Username
@klasteruzb
Subscribers1,710
Avg views per post, 7d643last 7 days
ERR37.58%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 3, 20261,730
Nov 5, 20261,190
Nov 6, 20261,195
Nov 9, 20261,855
Nov 23, 2026799
Nov 25, 2026564

Most viewed this month

  1. 01

    Пахта келгусида чўл ҳудудларида етиштирилади   Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ислоҳотлари жараёнида пахта ҳосилдорлигини кўтариш эвазига чигит экиладиган майдонлар қисқартириб борилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Контент тайёрлаш марказида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.   Вазирнинг сўзларига кўра, Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларидаги шўр ерларда ҳам янги технологиялар ёрдамида гектаридан 70-80 центнер пахта олиш мумкинлиги кузатилган.   «Биз пахтани чўл зоналарига, иссиқсевар ҳудудларга, катта майдонларга чиқарамиз. Бу ерларда томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланамиз. Ҳеч ким одамларни олиб бориб пахта тердирамиз, деб ўйламасин. Машина кирадиган ва одам етиб бориши қийин бўлган жойларда пахта етиштиришни йўлга қўямиз», — дейди вазир.   Пахтадан бўшаган ерларга озиқ-овқат экинлари жойлаштирилиши, мевали боғлар яратилиши орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминшлаш кўзда тутилган.   Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

    Photo
    Views2.07K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  2. 02

    Тўқимачилик кластерлари ривожлантирилмоқда   Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида янги объектларни ишга тушириш маросимида иштирок этди.   Бухоронинг пахтачиликдаги тажрибасига таянган ҳолда замонавий тўқимачилик кластерлари ривожлантирилмоқда. Хусусан, Бухоро шаҳрида “Kurt Baver” бренди остида йилига 62 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарадиган тўқимачилик комплекси барпо этилса, Ромитанда хитойлик инвесторлар иштирокида қиймати 400 миллион доллар бўлган пахта-тўқимачилик кластери ташкил қилинмоқда.   Ушбу лойиҳалар доирасида 9 минг гектар ерни ўзлаштириш ташаббуси ҳам илгари сурилган. Натижада юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улушини 65 фоизга етказиш ва қўшимча 100 миллион долларлик экспорт имкониятини яратиш кўзда тутилган.   – Мақсадимиз битта – импорт ўрнини босадиган ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, – деди Президент.   Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

    Photo
    Views1.73K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  3. 03
    Views1.64K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  4. 04

    Фермер пахтадан 1,6 миллиард сўм соф фойда кўзлаяпти   Жорий йил етиштирилган пахта ҳосилининг 85 фоизи 3 мингдан ортиқ пахта териш машиналари ёрдамида 30-35 кунда териб олинди. Механизациялаштиришда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари етакчига айланиб, 100 фоизлик даражага чиқди.   — Суяги далада қотган, деган ибора бизга нисбат бериб айтилган бўлса керак, — дейди Дўстлик туманидаги “Эшниёз бобо” фермер хўжалиги раҳбари Муртазоқул Бўтаев. — Ўқувчилик давримиздан пахтага чиққанмиз. Декабрь ойида, қиш-қировли кунларда ҳам далада, чаноқда қолган толани излаб юрардик...   1996 йилдан буён фермерман. Ҳар йил пахта етиштирамиз. Лекин шу пайтгача бундай ҳосил бўлмаган. Дастлаб гектаридан 20-21 центнердан пахта олган бўлсак, баъзи йилларда 40 центнерга чиққанмиз. Минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни ёмғирли кунларга қолдирмасдан териб олиш эса яна бир азоб. Ҳашарчиларни олиб келиш, уларнинг озиқ-овқати, яшаш шароити... Эҳ-ҳе, икки ой давомида уйқу нималигини билмасдик. Ишонасизми, бу йил атиги бир ҳафтада ҳосилимизни саранжомлаб олдик. 100 фоиз машинада тердик. Харажат ҳам, ташвиш ҳам камайди!   Фермернинг қувонганича бор. Чунки мазкур мавсумда фаолиятидаги энг юқори кўрсаткич қўлга киритилди. Ҳосилдорлик 96,2 центнерга етган. Бунинг ҳисобига у пахтачиликдан 2,7 миллиард сўм даромад кўзлаб турибди. Шундан 1,6 миллиард сўми соф фойда!   Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

    Text
    Views1.3K
    Forwards—
    Reactions3
    Comments—

Latest posts

#5134Photo

Иордания инвестицияси иштирокида кластерлар ташкил этилади   Президент Шавкат Мирзиёев Иорданияга давлат ташрифи доирасида бизнес-форум очилиш маросимида иштирок этиб, иқтисодий шерикликни кенгайтиришнинг бешта устувор йўналишни илгари сурди. Шундан иккитаси бевосита пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига боғлиқ.   Биринчиси, тўқимачилик саноати. Ўзбекистон хомашёси ва ярим тайёр маҳсулотлари асосида Ақаба махсус иқтисодий зонасида қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, тайёр маҳсулотларни учинчи мамлакатлар бозорларига биргаликда экспорт қилиш таклиф этилди.   Кейингиси, қишлоқ хўжалиги. Қўшма агросаноат кластерларини ташкил этиш, уруғчилик, боғдорчилик ва чорвачиликни ривожлантириш орқали икки мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшиш.   Сўнгги беш йилда икки давлат ўртасида ўзаро савдо ҳажми қарийб 9 баробар, 2025 йилда 80 фоиз ошган. Иорданиялик инвесторлар иштирокидаги 20 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.   Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

Open in Telegram
Views505−58%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#5131Photo

Пахта-тўқимачиликда «TRACE» ва «UZ TRUST» рақамли тизимлари жорий этилади   Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева BCI (Better Cotton Initiative) халқаро нотижорат ташкилотининг бош операцион директори Лена Стаафгард бошчилигидаги делегация билан учрашди.   Унда Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик тармоғини барқарор ривожлантириш, халқаро стандартларни жорий этиш, фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда соҳада шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.   Учрашувда юртимизда мажбурий меҳнатга барҳам бериш, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва халқаро талабларга мос ишлаб чиқариш тизимини шакллантириш борасида ижобий натижаларга эришилгани қайд этилди. Айниқса, BCI дастури қамрови кенгайиб, жорий йилда дастур иштирокчилари сони икки баробарга ошгани юқори баҳоланди.   Якунда маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан истеъмолчигача бўлган ҳаракатини кузатишга мўлжалланган «TRACE» ва «UZ TRUST» рақамли тизимларини жорий этиш масалалари бўйича келишиб олинди.   Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

Open in Telegram
Views624−49%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#5130Photo
Views799−34%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#5129Link preview
Views1,640+35%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#5128Photo

Пахта келгусида чўл ҳудудларида етиштирилади   Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ислоҳотлари жараёнида пахта ҳосилдорлигини кўтариш эвазига чигит экиладиган майдонлар қисқартириб борилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Контент тайёрлаш марказида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.   Вазирнинг сўзларига кўра, Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларидаги шўр ерларда ҳам янги технологиялар ёрдамида гектаридан 70-80 центнер пахта олиш мумкинлиги кузатилган.   «Биз пахтани чўл зоналарига, иссиқсевар ҳудудларга, катта майдонларга чиқарамиз. Бу ерларда томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланамиз. Ҳеч ким одамларни олиб бориб пахта тердирамиз, деб ўйламасин. Машина кирадиган ва одам етиб бориши қийин бўлган жойларда пахта етиштиришни йўлга қўямиз», — дейди вазир.   Пахтадан бўшаган ерларга озиқ-овқат экинлари жойлаштирилиши, мевали боғлар яратилиши орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминшлаш кўзда тутилган.   Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

Open in Telegram
Views2,070+70%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#5127Text

Фермер пахтадан 1,6 миллиард сўм соф фойда кўзлаяпти   Жорий йил етиштирилган пахта ҳосилининг 85 фоизи 3 мингдан ортиқ пахта териш машиналари ёрдамида 30-35 кунда териб олинди. Механизациялаштиришда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари етакчига айланиб, 100 фоизлик даражага чиқди.   — Суяги далада қотган, деган ибора бизга нисбат бериб айтилган бўлса керак, — дейди Дўстлик туманидаги “Эшниёз бобо” фермер хўжалиги раҳбари Муртазоқул Бўтаев. — Ўқувчилик давримиздан пахтага чиққанмиз. Декабрь ойида, қиш-қировли кунларда ҳам далада, чаноқда қолган толани излаб юрардик...   1996 йилдан буён фермерман. Ҳар йил пахта етиштирамиз. Лекин шу пайтгача бундай ҳосил бўлмаган. Дастлаб гектаридан 20-21 центнердан пахта олган бўлсак, баъзи йилларда 40 центнерга чиққанмиз. Минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни ёмғирли кунларга қолдирмасдан териб олиш эса яна бир азоб. Ҳашарчиларни олиб келиш, уларнинг озиқ-овқати, яшаш шароити... Эҳ-ҳе, икки ой давомида уйқу нималигини билмасдик. Ишонасизми, бу йил атиги бир ҳафтада ҳосилимизни саранжомлаб олдик. 100 фоиз машинада тердик. Харажат ҳам, ташвиш ҳам камайди!   Фермернинг қувонганича бор. Чунки мазкур мавсумда фаолиятидаги энг юқори кўрсаткич қўлга киритилди. Ҳосилдорлик 96,2 центнерга етган. Бунинг ҳисобига у пахтачиликдан 2,7 миллиард сўм даромад кўзлаб турибди. Шундан 1,6 миллиард сўми соф фойда!   Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

Open in Telegram
Views1,300+7%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#5126Photo
Views1,090−10%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#5125Photo
Views1,190−2%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#5124Photo

Тўқимачилик кластерлари ривожлантирилмоқда   Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида янги объектларни ишга тушириш маросимида иштирок этди.   Бухоронинг пахтачиликдаги тажрибасига таянган ҳолда замонавий тўқимачилик кластерлари ривожлантирилмоқда. Хусусан, Бухоро шаҳрида “Kurt Baver” бренди остида йилига 62 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарадиган тўқимачилик комплекси барпо этилса, Ромитанда хитойлик инвесторлар иштирокида қиймати 400 миллион доллар бўлган пахта-тўқимачилик кластери ташкил қилинмоқда.   Ушбу лойиҳалар доирасида 9 минг гектар ерни ўзлаштириш ташаббуси ҳам илгари сурилган. Натижада юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улушини 65 фоизга етказиш ва қўшимча 100 миллион долларлик экспорт имкониятини яратиш кўзда тутилган.   – Мақсадимиз битта – импорт ўрнини босадиган ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, – деди Президент.   Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

Open in Telegram
Views1,730+42%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#5123Photo

Мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланмади   Яқин-яқингача Сирдарё вилояти далалари пахта мавсумида республикамизнинг шаҳар-қишлоқларидан келган минглаб ҳашарчилар билан гавжум бўларди. Бугун-чи? Пахтанинг асосий қисми замонавий машиналарда териляпти.   Миллий мониторинг гуруҳи теримчилар учун пахта далаларида яратилган шарт-шароитларни мунтазам ўрганмоқда. Яқинда улар «Мирзачўл» МФЙ ҳудудидаги «Бек Агро» кластери даласида бўлиб, теримчилар билан суҳбатлашдилар.   – Кластерга қарашли пахтазорларни кўздан кечирарканмиз, теримчилар фақат машина етиб бора олмайдиган жойлардаги ҳосилни териб олишаётганига гувоҳ бўлдик, – дейди Миллий мониторинг гуруҳи раҳбари Сардор Жавлонов. – Теримчиларга Муқаддас Жўраева бошчилик қилаётган экан. У сардобалик ишсиз хотин-қизларни жамлаб, шу ерга бошлаб келибди. Чунки ўз туманида пахтани қўлда теришга ҳожат қолмабди.   – Бир килограмм ҳосил учун 2 минг сўмдан ҳақ оляпмиз, – дейди у. – Иш ҳақимиз келишилган вақтда тўланяпти.    Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

Open in Telegram
Views1,270+4%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—

All posts