Кабинет

Посты канала Klaster.uz

сначала новые

#5134Фото

Иордания инвестицияси иштирокида кластерлар ташкил этилади   Президент Шавкат Мирзиёев Иорданияга давлат ташрифи доирасида бизнес-форум очилиш маросимида иштирок этиб, иқтисодий шерикликни кенгайтиришнинг бешта устувор йўналишни илгари сурди. Шундан иккитаси бевосита пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига боғлиқ.   Биринчиси, тўқимачилик саноати. Ўзбекистон хомашёси ва ярим тайёр маҳсулотлари асосида Ақаба махсус иқтисодий зонасида қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, тайёр маҳсулотларни учинчи мамлакатлар бозорларига биргаликда экспорт қилиш таклиф этилди.   Кейингиси, қишлоқ хўжалиги. Қўшма агросаноат кластерларини ташкил этиш, уруғчилик, боғдорчилик ва чорвачиликни ривожлантириш орқали икки мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшиш.   Сўнгги беш йилда икки давлат ўртасида ўзаро савдо ҳажми қарийб 9 баробар, 2025 йилда 80 фоиз ошган. Иорданиялик инвесторлар иштирокидаги 20 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.   Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

Открыть в Telegram
Просмотры505−58%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#5131Фото

Пахта-тўқимачиликда «TRACE» ва «UZ TRUST» рақамли тизимлари жорий этилади   Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева BCI (Better Cotton Initiative) халқаро нотижорат ташкилотининг бош операцион директори Лена Стаафгард бошчилигидаги делегация билан учрашди.   Унда Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик тармоғини барқарор ривожлантириш, халқаро стандартларни жорий этиш, фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда соҳада шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.   Учрашувда юртимизда мажбурий меҳнатга барҳам бериш, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва халқаро талабларга мос ишлаб чиқариш тизимини шакллантириш борасида ижобий натижаларга эришилгани қайд этилди. Айниқса, BCI дастури қамрови кенгайиб, жорий йилда дастур иштирокчилари сони икки баробарга ошгани юқори баҳоланди.   Якунда маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан истеъмолчигача бўлган ҳаракатини кузатишга мўлжалланган «TRACE» ва «UZ TRUST» рақамли тизимларини жорий этиш масалалари бўйича келишиб олинди.   Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

Открыть в Telegram
Просмотры624−49%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#5130Фото
Просмотры799−34%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#5129Превью ссылки
Просмотры1 640+35%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#5128Фото

Пахта келгусида чўл ҳудудларида етиштирилади   Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ислоҳотлари жараёнида пахта ҳосилдорлигини кўтариш эвазига чигит экиладиган майдонлар қисқартириб борилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Контент тайёрлаш марказида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.   Вазирнинг сўзларига кўра, Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларидаги шўр ерларда ҳам янги технологиялар ёрдамида гектаридан 70-80 центнер пахта олиш мумкинлиги кузатилган.   «Биз пахтани чўл зоналарига, иссиқсевар ҳудудларга, катта майдонларга чиқарамиз. Бу ерларда томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланамиз. Ҳеч ким одамларни олиб бориб пахта тердирамиз, деб ўйламасин. Машина кирадиган ва одам етиб бориши қийин бўлган жойларда пахта етиштиришни йўлга қўямиз», — дейди вазир.   Пахтадан бўшаган ерларга озиқ-овқат экинлари жойлаштирилиши, мевали боғлар яратилиши орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминшлаш кўзда тутилган.   Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

Открыть в Telegram
Просмотры2 070+70%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#5127Текст

Фермер пахтадан 1,6 миллиард сўм соф фойда кўзлаяпти   Жорий йил етиштирилган пахта ҳосилининг 85 фоизи 3 мингдан ортиқ пахта териш машиналари ёрдамида 30-35 кунда териб олинди. Механизациялаштиришда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари етакчига айланиб, 100 фоизлик даражага чиқди.   — Суяги далада қотган, деган ибора бизга нисбат бериб айтилган бўлса керак, — дейди Дўстлик туманидаги “Эшниёз бобо” фермер хўжалиги раҳбари Муртазоқул Бўтаев. — Ўқувчилик давримиздан пахтага чиққанмиз. Декабрь ойида, қиш-қировли кунларда ҳам далада, чаноқда қолган толани излаб юрардик...   1996 йилдан буён фермерман. Ҳар йил пахта етиштирамиз. Лекин шу пайтгача бундай ҳосил бўлмаган. Дастлаб гектаридан 20-21 центнердан пахта олган бўлсак, баъзи йилларда 40 центнерга чиққанмиз. Минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни ёмғирли кунларга қолдирмасдан териб олиш эса яна бир азоб. Ҳашарчиларни олиб келиш, уларнинг озиқ-овқати, яшаш шароити... Эҳ-ҳе, икки ой давомида уйқу нималигини билмасдик. Ишонасизми, бу йил атиги бир ҳафтада ҳосилимизни саранжомлаб олдик. 100 фоиз машинада тердик. Харажат ҳам, ташвиш ҳам камайди!   Фермернинг қувонганича бор. Чунки мазкур мавсумда фаолиятидаги энг юқори кўрсаткич қўлга киритилди. Ҳосилдорлик 96,2 центнерга етган. Бунинг ҳисобига у пахтачиликдан 2,7 миллиард сўм даромад кўзлаб турибди. Шундан 1,6 миллиард сўми соф фойда!   Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

Открыть в Telegram
Просмотры1 300+7%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#5126Фото
Просмотры1 090−10%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#5125Фото
Просмотры1 190−2%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#5124Фото

Тўқимачилик кластерлари ривожлантирилмоқда   Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида янги объектларни ишга тушириш маросимида иштирок этди.   Бухоронинг пахтачиликдаги тажрибасига таянган ҳолда замонавий тўқимачилик кластерлари ривожлантирилмоқда. Хусусан, Бухоро шаҳрида “Kurt Baver” бренди остида йилига 62 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарадиган тўқимачилик комплекси барпо этилса, Ромитанда хитойлик инвесторлар иштирокида қиймати 400 миллион доллар бўлган пахта-тўқимачилик кластери ташкил қилинмоқда.   Ушбу лойиҳалар доирасида 9 минг гектар ерни ўзлаштириш ташаббуси ҳам илгари сурилган. Натижада юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улушини 65 фоизга етказиш ва қўшимча 100 миллион долларлик экспорт имкониятини яратиш кўзда тутилган.   – Мақсадимиз битта – импорт ўрнини босадиган ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, – деди Президент.   Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

Открыть в Telegram
Просмотры1 730+42%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#5123Фото

Мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланмади   Яқин-яқингача Сирдарё вилояти далалари пахта мавсумида республикамизнинг шаҳар-қишлоқларидан келган минглаб ҳашарчилар билан гавжум бўларди. Бугун-чи? Пахтанинг асосий қисми замонавий машиналарда териляпти.   Миллий мониторинг гуруҳи теримчилар учун пахта далаларида яратилган шарт-шароитларни мунтазам ўрганмоқда. Яқинда улар «Мирзачўл» МФЙ ҳудудидаги «Бек Агро» кластери даласида бўлиб, теримчилар билан суҳбатлашдилар.   – Кластерга қарашли пахтазорларни кўздан кечирарканмиз, теримчилар фақат машина етиб бора олмайдиган жойлардаги ҳосилни териб олишаётганига гувоҳ бўлдик, – дейди Миллий мониторинг гуруҳи раҳбари Сардор Жавлонов. – Теримчиларга Муқаддас Жўраева бошчилик қилаётган экан. У сардобалик ишсиз хотин-қизларни жамлаб, шу ерга бошлаб келибди. Чунки ўз туманида пахтани қўлда теришга ҳожат қолмабди.   – Бир килограмм ҳосил учун 2 минг сўмдан ҳақ оляпмиз, – дейди у. – Иш ҳақимиз келишилган вақтда тўланяпти.    Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

Открыть в Telegram
Просмотры1 270+4%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#5122Текст

Кластер фаолияти кенгайтирилиб, холдинг компанияга айлантирилади   Президент Шавкат Мирзиёев Миллий банкка Қашқадарё вилоятидаги “Sulton Tex Group” пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини кенгайтиришни молиялаштириш масаласини ишлаб чиқишни топширди.   Бу ҳақда давлат раҳбари 21 октябрь куни «Қашқадарё» эркин иқтисодий зонасидаги “Sulton Tex Group” фабрикасига ташрифи чоғида маълум қилди.   Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бир неча минг кишини иш билан таъминлаётган корхона вилоятдаги йирик саноат лойиҳаларидан бирига айланиши мумкин.   «Нима учун мен бу лойиҳани ижтимоий деб атаяпман? Чунки у шунча одамни иш билан таъминламоқда. Уни Қашқадарёнинг драйвер лойиҳасига айлантириш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарори керак. Биз унинг имкониятларини икки баробарга ошириш учун шароит яратамиз», — деди Ш.Мирзиёев.   Президент Миллий банкни жалб қилган ҳолда кластерни холдинг типидаги йирик компания сифатида ривожлантиришни таклиф қилди.   «Биз уни холдингга ўхшаш катта компанияга айлантирамиз. Мен Миллий банкка топшириқ бераман. Ҳозир ҳисоб-китобларни қилинглар. Бир ой ичида қарор қабул қиламиз, неча миллион кераклигини белгилаймиз. Мен бу жараённи тезлаштириш учун маблағ ажратмоқчиман», — деди у.   Мирзиёевнинг сўзларига кўра, кластер раҳбари Нурбек Эргашев 2030 йилга бориб иш ўринлари сонини 30 мингтага етказишга ваъда берган.   «Бугун мен “Sulton Tex Group”га бордим. Нурбек билан кўп марта гаплашганмиз. Ҳар сафар келганимда, у янгиликка интилди, масалаларни кўтарди ва катта саъй-ҳаракатларни амалга оширди. 8000 та иш ўрни яратди. Маошлар вақтида тўланмоқда, харажатлар ва ҳисоб-китоблар ўз вақтида олиб борилмоқда», — деб таъкидлади давлат раҳбари инвесторлар билан учрашувда.   22 октябрь куни Қашқадарё вилоятини ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда Мирзиёев тадбиркорнинг режаларига яна қайтди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, бунда 2028 йилгача яна 30 минг кишини иш билан таъминлаш, жумладан, хотин-қизларни ишга жойлаштириш имкониятларини кенгайтириш нияти ҳақида сўз борган.   Президент, шунингдек, Нурбек Эргашевга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилган.   Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

Открыть в Telegram
Просмотры1 450+19%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#5121Фото

Ҳосил 19 та замонавий пахта териш машинаси ёрдамида йиғиштириб олинмоқда   Элликқалъа туманидаги “Бўстон кластер” пахта-тўқимачилик кластери жорий йилда тумандаги 88 та фермер хўжалиги билан пахта хомашёси ва уруғлик чигит етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари имзоланган.   Ҳосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш ишларига жами 19 та замонавий, юқори унумли пахта териш машинаси жалб этилган. Териб олинган пахта пешма-пеш қабул пунктларига етказиб берилмоқда. Кластер таркибидаги пахта тозалаш заводи йилига 32 минг тонна пахта хом ашёсини қайта ишлаш қувватига эга.   Кластер тизимида пахтани етиштиришдан тортиб, уни чуқур қайта ишлашгача бўлган жараёнлар қамраб олинган. Натижада замонавий технологиялар асосида пахта толасини қайта ишлаш орқали йилига 8 минг тонна калава ип, 10 минг квадрат метр мато, 500 тонна бўялган трикотаж мато ҳамда 2 минг 500 тонна сочиқ ишлаб чиқарилмоқда. Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

Открыть в Telegram
Просмотры1 2200%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#5120Фото

4,6 миллион тонналик пахта хирмони яратилди Мамлакатимиз пахтакорлари, фермер ва кластерлари томонидан бугунги кунга қадар 4 миллион 630 минг тонна пахта ҳосили йиғиб-териб олинди. Бу белгиланган шартномавий режа 103 фоиз бажарилди, деганидир. Яратилган ушбу улкан хирмон ортида минглаб деҳқон ва механизаторларнинг машаққатли меҳнати, фермер ва кластерларнинг саъй-ҳаракатлари, юрт фаровонлиги йўлида қилинаётган фидокорона ишлар мужассам. Ҳосилнинг 3 515 597 тоннаси замонавий пахта териш машиналари ёрдамида териб олинди. Натижада пахтачиликда механизациялаштириш даражаси вилоятлар кесимида 61 фоиздан 98,5 фоизгача, мамлакат бўйича ўртача 76 фоизни ташкил этди. Айни пайтда пахта далаларида пахта терими давом этмоқда. Жумладан, 49 минг гектардан зиёд майдонда биринчи терим ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиб-териб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бизни кузатиб боринг:👇 https://t.me/klasteruzb

Открыть в Telegram
Просмотры1 520+25%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#5116Фото
Просмотры7 680+531%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#5115Фото
Просмотры915−25%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—