Мен ҳам бир кун ҳажга бораман!
Мени чорлар макканинг бағри,
Ўтмаябман ҳавасдан нари,
Дуо қилиб турса ёш қари,
Мен ҳам бир кун ҳажга бороман!
Ўша кунни кутябсан махтал,
Келиб қолар бизларга ҳам гал,
Номоз ўқий, аввал беш маҳал,
Мен ҳам ҳажга бир кун бораман!
Энг аввало бўлай муносиб,
Ҳудойимга дилим ёраман.
Қуръонимни бағримга босиб,
Мен ҳам бир кун ҳажга бораман.!
Халол бўлсин еган нон тузим,
Пок ҳисларга дилни қораман
Гуноҳлардан тозалай ўзим,
Мен ҳам бир кун ҳажга бораман!
Шайтон мендан йироқ қочади,
Иймон бутун нурин сочади,
Йўлларимни Аллоҳ очади,
Бир кун мен ҳам ҳажга бораман!
Поклик яшар рухан соғ танда,
Ҳаммасига имкон топаман.
Орзу қилар ҳар тирик банда,
Мен ҳам бир кун ҳажга бораман!
Оёқ боғлар гуноҳлар кишан,
Халос бўлсам ундан зораман.
Мўмин бўлиб ёруғ юз билан,
Мен ҳам бир кун ҳажга бораман!
✍Бахтиёржон Хасанов
🤎ХАР ВИДЕОДА БИР ИБРАТ
Албатта яқинларга УЛАШИНГ⬇️
https://t.me/+YeaUIiyOFgg0MDgy
https://t.me/+YeaUIiyOFgg0MDgy