ҚЎШНИЖОН
Келолмас баъзан қариндош,
Улашсамда гарчи ош,
Менга яқин бу сирдош,
Меҳрибоним қўшнижон.
Доим ўзи вафодор,
Тебратади бу рўзғор,
Ташвишини олиб кор,
Жигаримдай қўшнижон.
Ҳовли олма, қўшни ол,
Сўзлашганда назар сол,
Яхши бўлса, ибрат ол,
Меҳрибонда қўшнижон.
Зарур ишинг қилиб тақ,
Тайёр ёрдамчи у нақ,
Ҳаққи борда, берар завқ,
Яқинимда қўшнижон.
Тўй қилсанг чиқар хашлаб,
Ҳамма юмишин ташлаб,
Шодон хизматин бошлаб,
Яқинимда қўшнижон.
Гоҳо кўнглим, боса доғ,
Кафият кўтарар чоғ,
Биргалашиб қуйиб ёғ,
Меҳрибоним қўшнижон.
Ақлидур хушёр,
Ишинг олади тайёр,
Шундай қўшни кимда бор,
Яқинимда қўшнижон.
✍Солиҳабегим
(Дилафруз Шахирхоний)
🤎ХАР ВИДЕОДА БИР ИБРАТ
Албатта яқинларга УЛАШИНГ⬇️
https://t.me/+YeaUIiyOFgg0MDgy
https://t.me/+YeaUIiyOFgg0MDgy