«City Palace» ўрнидаги 41 қаватли меҳмонхона учун инфратузилма қуввати етарли эмас – Урбанизация миллий қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси «City Palace» ўрнида 41 қаватли меҳмонхона қуриш таклифига муносабат билдирди. Қўмита инвестиция ва янги меҳмонхона қурилишига қарши эмаслигини, аммо аввало ҳудуд инфратузилмаси имкониятларини баҳолаш зарурлигини таъкидлаган. Қайд этилишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Бош режада ҳудуд учун 7 қаватга рухсат берилган, таклиф этилаётган бино эса 41 қаватли. Меҳмонхона хоналари сони 4,5 баравар ортади. Ҳудуддаги подстанциялар ҳозирнинг ўзида 70 фоиз юкламада ишламоқда. Лойиҳа электр тармоғига яна камида 10–15 фоиз юклама қўшади. Ичимлик суви бўйича эса талаб этиладиган қувватнинг 35 фоизи етишмайди. Навоий ва Амир Темур кўчаларида транспорт оқими ҳам камида 5–6 фоизга ошиши кутилмоқда. Қўмита лойиҳани Бош режага ва атрофдаги бинолар баландлигига мослаштириш, электр, сув, канализация ва транспорт учун қўшимча қувватларни ким ва қачон яратишини аниқ белгилаш зарурлигини билдирди. Шундан сўнг лойиҳа белгиланган тартибда кўриб чиқилади. 👇Каналга уланиш @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в Telegram
Hudud Inform
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан: - энг муҳим, ишончли хабарлар; - аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари; - расмий муносабатлар; - ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир. Мурожаат учун: @Rasmiy_aloqabot
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 25 нояб. 2026 г. | 543 |
| 26 нояб. 2026 г. | 385 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры632Пересылки—Реакции—Комментарии—
- 02Просмотры579Пересылки—Реакции—Комментарии—
- 03Просмотры564Пересылки—Реакции—Комментарии—
- 04Просмотры546Пересылки—Реакции2Комментарии—
Новые посты
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган почта-багаж вагонлари халқаро бозорга чиқмоқда «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ янги турдаги почта-багаж вагонларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни йўлга қўйди. Ҳозиргача Россиядаги буюртмачига 15 та замонавий почта-багаж вагони етказиб берилди. Йил якунига қадар яна 13 та вагонни тайёрлаб, топшириш режалаштирилган. Завод маҳсулотларига қўшни давлатлар вакиллари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу корхона учун янги буюртмачиларни жалб қилиш ва экспорт географиясини кенгайтириш имкониятини яратмоқда. 👇Каналга уланиш @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в TelegramМикрокредитбанк раҳбари паррандачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди Микрокредитбанк бошқаруви раиси Малик Авазов Ўзбекистон паррандачиларининг IX халқаро форумида соҳа вакилларини ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ишбилармонлик алоқалари ва тажриба алмашишни кенгайтиришга чақирди. 25 ноябрь куни «Ўзэкспомарказ»да «Паррандасаноат» уюшмаси ташкил этган форумда давлат идоралари раҳбарлари, халқаро экспертлар, маҳаллий ва хорижий компаниялар ҳамда тадбиркорлар иштирок этди. Тадбирда паррандачиликда наслчиликни ривожлантириш, самарали озиқлантириш, биологик хавфсизликни таъминлаш ва замонавий технологияларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди. 👇Каналга уланиш @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в TelegramЭртага Тошкентда ёмғир, айрим ҳудудларда кучли шамол кутилмоқда Ўзгидромет прогнозига кўра, 27 ноябрь куни Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 6–8, кундузи 12–14 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон, Хоразм ва Фарғона водийси вилоятларида шамол айрим жойларда 20–22 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ҳамда водий вилоятларининг баъзи жойларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор, айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Кундузи Қорақалпоғистон ва Хоразмда 7–12, Бухоро, Навоий ва марказий вилоятларда 10–15, Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда водийда 12–17 даража илиқ бўлади. 👇Каналга уланиш @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в TelegramҚашқадарёда аҳолининг чорва озуқаси харажатларининг 10 фоизини субсидиялаш таклиф этилди Президент Шавкат Мирзиёев танишган тақдимотда 2027 йилдан Қашқадарёда аҳоли хонадонларидаги чорва учун озуқа хариди харажатларининг 10 фоизини субсидиялаш тизимини синов тариқасида жорий этиш таклиф қилинди. Шунингдек, илгари сурилган ташаббуслар 100 дан ортиқ озуқа маркази ва шохобчасини ташкил этиш, озуқа етиштиришни ҳозирги 48 миллион тоннадан 2027 йилда 64,5 миллион тоннага етказиш, янги ерларни ўзлаштириш ва чорва наслини яхшилашни ўз ичига олади. Тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда «Pivot» суғориш технологияси учун субсидияни гектарига 2,5 миллион сўмдан 4 миллион сўмгача ошириш ҳам таклиф этилди. Ушбу чоралар ҳисобига қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш имконияти яратилиши қайд этилди. Президент масъулларга таклифларни пухта ишлаб чиқиш, молиялаштириш механизмларини белгилаш ва ички бозорда гўшт ҳамда сут маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди. 👇Каналга уланиш @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 226 |
| 4 ч | 430 |
- Через 1 час226
- Всего сейчас430
Ёшларни касбга қизиқтиришда «Навоийуран»дан амалий ташаббус «Касбий таълим тур» лойиҳаси доирасида «Навоийуран» давлат корхонаси вакиллари Конимех тумани техникуми ўқувчилари билан учрашиб, улар учун очиқ мулоқот ва корхона фаолияти билан танишув тадбирини ташкил этди. Мулоқотда ёшларга саноатда мутахассисдан қандай билим, маҳорат ва масъулият талаб этилиши тушунтирилди. Касб танлаш, назарий билимларни амалиётда қўллаш ва касбий ривожланиш ҳақида фикр алмашилди. Тадбирнинг амалий қисмида ўқувчилар корхонанинг Таъмирлаш-механика цехида ускуналарнинг ишлаши, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнлари билан танишди. «Навоийуран»нинг бу ташаббуси ўқувчиларнинг саноат ва ишлаб чиқариш ҳақидаги тасаввурини кенгайтириб, турли касбларга қизиқишини оширади. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 399 |
| 6 ч | 501 |
- Через 6 часов501
- Всего сейчас501
Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари қандай ташкил этилади? Таълим ва илм-фан вазирлиги ушбу масалада билдирилган саволларга жавоб берди: ➖Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари давлат боғчалари ва мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этилади. Узоқ ҳудудларда боғча ёки мактаб бўлмаса, «Келажак» марказлари, техникумлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида ҳам гуруҳлар очилиши мумкин. ➖Ҳозирда 4 мингдан ортиқ мактабнинг бўш хоналарида тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган. Яқинда яна 191 та мактабда 246 та гуруҳ очилиши режалаштирилган. Бироқ коэффициенти юқори мактабларда эмас, фақат бўш жойи ва зарур имконияти мавжуд мактабларда гуруҳлар ташкил этилади. ➖Боғчага қатнайдиган болалар тайёрлов машғулотларини ўша боғчанинг ўзида ўтайди ва дарсларни боғча тарбиячиси олиб боради. Мактаб биноларида ташкил этиладиган гуруҳлар учун эса алоҳида педагоглар ишга қабул қилинади. ➖Тайёрлов гуруҳлари учун мактабда ишлаб турган ўқитувчилар ўз дарсларидан ажратилмайди. Машғулотларни олий маълумотли педагог-тарбиячилар ёки олийгоҳларнинг мактабгача таълим йўналишида битирувчи курсда ўқиётган талабалари олиб бориши мумкин. ➖Гуруҳлар очиладиган бинолар санитария хизмати, ёнғин хавфсизлиги ва таълим бошқармаси вакиллари томонидан олдиндан текширилади. Иситиш, ёритиш, сув, ҳожатхона ва бошқа хавфсизлик талаблари ўрганилади. ➖Давлат боғчалари ва мактабларида бир йиллик тайёрлов бепул амалга оширилади. Хусусий таълим ташкилотларида эса ота-оналар шартнома асосида хизматдан фойдаланиши мумкин. ➖Тайёрлов гуруҳларида алоҳида дастур асосида, асосан, ўйин методикаси орқали таълим берилади. Дастур жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзи, нутқ ва мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари, билиш жараёнлари ҳамда ижодий ривожланиш йўналишларини қамраб олади. ➖Боғчадаги тўлиқ гуруҳлар, қисқа муддатли ва мобил гуруҳлар ҳамда мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этиладиган гуруҳлар учун ягона таълим дастури амал қилади. Гуруҳларнинг шаклидан қатъи назар, болалар бир хил дастур асосида тайёрланади. ➖Ҳозирда 6 ёшли болаларнинг 98 фоизи — 726 921 нафари мактабга тайёрлов билан қамраб олинган. Уларнинг 489 172 нафари боғчаларда, 19 910 нафари қисқа муддатли ва мобил гуруҳларда, 215 003 нафари мактаблардаги бўш синфхоналарда, 2 836 нафари эса бошқа шаклларда тайёрловдан ўтмоқда. Қамров кўрсаткичи сўнгги 7 йилда 37 фоиздан 98 фоизга етган. ➖Болаларни 100 фоиз қамраб олиш учун тахминан 800 та қўшимча гуруҳ ва 20 мингга яқин ўрин яратиш зарур. Бу харажатлар 2027 йилги давлат бюджетига киритилиши режалаштирилган. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в Telegram«Яшил макон» лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида ҳудудлар кўкаламзорлаштирилмоқда Республика бўйлаб янги яшил майдонларни ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан: ▪️ Нукус шаҳри атрофида 15 минг гектарлик яшил белбоғ яратиш бошланди; ▪️ Шофиркон туманида 1,1 миллион тупдан ортиқ кўчат экиш режалаштирилган; ▪️ Нишон ва Навбаҳор туманларида 3 минг тупданга яқин дарахт ва бута кўчатлари экилди; ▪️ Бўстон туманида бир гектардан ортиқ ер майдони ўзлаштирилиб, 500 тупга яқин кўчат ўтқазилди; ▪️ Ўрта Чирчиқда 2,5 мингдан зиёд дарахт кўчатидан иборат «Шифокорлар боғи» ташкил этилди; ▪️ Шўрчи туманида микроўрмон барпо этишга киришилди. Шунингдек, Наманган, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ҳам кўчат экиш тадбирлари давом этмоқда. Лойиҳа доирасида ҳудудларнинг иқлим ва тупроқ шароитига мос кўчатларни танлаш ҳамда уларнинг кейинги парваришини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Открыть в TelegramЎзбекистон темир йўлларида оғир юк поездларини кўпроқ ўтказиш имконияти кенгайтирилади Ўзбекистонда Бойсун, Оқработ, Деҳқонобод ва Жомбой тортув подстанцияларини модернизация қилиш режалаштирилмоқда. Мақсад – электр таъминотини кучайтириш орқали оғир юк поездлари ҳаракати ҳажмини ошириш. «Темирйўлинфратузилма» АЖ маълумотига кўра, шу йўналишда Хитойнинг EEB компанияси мутахассислари иштирокида ишчи гуруҳ фаолиятини бошлаган. Мутахассислар подстанцияларнинг техник имкониятларини кенгайтириш ва электр таъминоти ишончлилигини ошириш бўйича ечимлар ишлаб чиқади. Бу ўта оғир юк поездларини самарали ҳаракатлантириш ва юк ташиш салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в TelegramСаида Мирзиёева: Зиёлилар — миллий юксалишнинг маънавий таянчи Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон зиёлилари кенгашининг илк йиғилишида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакат тараққиётида зиёлилар қатламининг стратегик ўрни ҳақида нутқ сўзлади. Бугунги кунда тараққиёт фақат иқтисодий кўрсаткичлар билан ўлчанмаслиги, жамиятда инсон қадри, адолат, билим ва маданиятни юксалтириш ҳал қилувчи аҳамият касб этаётгани қайд этилди. Шу боис маънавий муҳитни мустаҳкамлаш ва ҳар бир фуқаронинг Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини оширишда зиёлиларнинг фаол иштирокини янада кучайтириш зарур. “Миллий юксалиш фақатгина иқтисодий ўсиш эмас, бу инсон қадри, адолат, билим, маданият ва ҳар бир фуқаронинг Ватан тақдирида тутган ўрнидир. Зиёлилар ана шу юксалишнинг маънавий таянчи,” дея Саида Мирзиёева тадбир аҳамиятини алоҳида таъкидлади. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
Ekologiya va iqlim özgarişi milliy qömitasi@ecogovuzНовости и СМИ11,9 тыс.
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal@yhxx_uzНовости и СМИ21 тыс.
O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali@customschannelНовости и СМИ24,3 тыс.
Рўйхатга олиш – 2026@census_2026Новости и СМИ27,1 тыс.
Rasmiy xabarlar I Официальные новости@rasmiy_xabarlar_officialНовости и СМИ87,3 тыс.
Surxondaryo viloyati Ekologiya va iqlim o'zgarishi bosh boshqarmasi@surxonekoНовости и СМИ1,45 тыс.
Qashqadaryo viloyati Ekologiya va iqlim o'zgarishi bosh boshqarmasi@ekoqashНовости и СМИ1,35 тыс.
Buxoro viloyati Ekologiya va iqlim o’zgarishi bosh boshqarmasi@buxoro_ecoНовости и СМИ1,2 тыс.
Кого упоминает
"NAVOIYURAN" DK@navoiyuran_official1 упоминание
Mirzayev Manuchexr Boborahimovich@mbmirzayev1 упоминание
Ekologiya va iqlim özgarişi milliy qömitasi@ecogovuz1 упоминание
Rasmiy xabarlar I Официальные новости@rasmiy_xabarlar_official1 упоминание
Buxoro viloyati Ekologiya va iqlim o’zgarishi bosh boshqarmasi@buxoro_eco1 упоминание
Qashqadaryo viloyati Ekologiya va iqlim o'zgarishi bosh boshqarmasi@ekoqash1 упоминание
Surxondaryo viloyati Ekologiya va iqlim o'zgarishi bosh boshqarmasi@surxoneko1 упоминание
Navoiy viloyati Ekologiya va iqlim özgarişi boş boşqarmasi@navoiyeco_uz1 упоминание
Qaraqalpaqstan Respublikası Ekologiya hám ıqlım ózgeriwi komitetiniń rásmiy kanalı@ecokomuz1 упоминание
"O‘zbekiston temir yo‘llari" AJ@uzrailways_uz1 упоминание