Қашқадарёда аҳолининг чорва озуқаси харажатларининг 10 фоизини субсидиялаш таклиф этилди Президент Шавкат Мирзиёев танишган тақдимотда 2027 йилдан Қашқадарёда аҳоли хонадонларидаги чорва учун озуқа хариди харажатларининг 10 фоизини субсидиялаш тизимини синов тариқасида жорий этиш таклиф қилинди. Шунингдек, илгари сурилган ташаббуслар 100 дан ортиқ озуқа маркази ва шохобчасини ташкил этиш, озуқа етиштиришни ҳозирги 48 миллион тоннадан 2027 йилда 64,5 миллион тоннага етказиш, янги ерларни ўзлаштириш ва чорва наслини яхшилашни ўз ичига олади. Тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда «Pivot» суғориш технологияси учун субсидияни гектарига 2,5 миллион сўмдан 4 миллион сўмгача ошириш ҳам таклиф этилди. Ушбу чоралар ҳисобига қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш имконияти яратилиши қайд этилди. Президент масъулларга таклифларни пухта ишлаб чиқиш, молиялаштириш механизмларини белгилаш ва ички бозорда гўшт ҳамда сут маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди. 👇Каналга уланиш @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в TelegramПосты канала Hudud Inform
Ёшларни касбга қизиқтиришда «Навоийуран»дан амалий ташаббус «Касбий таълим тур» лойиҳаси доирасида «Навоийуран» давлат корхонаси вакиллари Конимех тумани техникуми ўқувчилари билан учрашиб, улар учун очиқ мулоқот ва корхона фаолияти билан танишув тадбирини ташкил этди. Мулоқотда ёшларга саноатда мутахассисдан қандай билим, маҳорат ва масъулият талаб этилиши тушунтирилди. Касб танлаш, назарий билимларни амалиётда қўллаш ва касбий ривожланиш ҳақида фикр алмашилди. Тадбирнинг амалий қисмида ўқувчилар корхонанинг Таъмирлаш-механика цехида ускуналарнинг ишлаши, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнлари билан танишди. «Навоийуран»нинг бу ташаббуси ўқувчиларнинг саноат ва ишлаб чиқариш ҳақидаги тасаввурини кенгайтириб, турли касбларга қизиқишини оширади. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в TelegramБир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари қандай ташкил этилади? Таълим ва илм-фан вазирлиги ушбу масалада билдирилган саволларга жавоб берди: ➖Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари давлат боғчалари ва мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этилади. Узоқ ҳудудларда боғча ёки мактаб бўлмаса, «Келажак» марказлари, техникумлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида ҳам гуруҳлар очилиши мумкин. ➖Ҳозирда 4 мингдан ортиқ мактабнинг бўш хоналарида тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган. Яқинда яна 191 та мактабда 246 та гуруҳ очилиши режалаштирилган. Бироқ коэффициенти юқори мактабларда эмас, фақат бўш жойи ва зарур имконияти мавжуд мактабларда гуруҳлар ташкил этилади. ➖Боғчага қатнайдиган болалар тайёрлов машғулотларини ўша боғчанинг ўзида ўтайди ва дарсларни боғча тарбиячиси олиб боради. Мактаб биноларида ташкил этиладиган гуруҳлар учун эса алоҳида педагоглар ишга қабул қилинади. ➖Тайёрлов гуруҳлари учун мактабда ишлаб турган ўқитувчилар ўз дарсларидан ажратилмайди. Машғулотларни олий маълумотли педагог-тарбиячилар ёки олийгоҳларнинг мактабгача таълим йўналишида битирувчи курсда ўқиётган талабалари олиб бориши мумкин. ➖Гуруҳлар очиладиган бинолар санитария хизмати, ёнғин хавфсизлиги ва таълим бошқармаси вакиллари томонидан олдиндан текширилади. Иситиш, ёритиш, сув, ҳожатхона ва бошқа хавфсизлик талаблари ўрганилади. ➖Давлат боғчалари ва мактабларида бир йиллик тайёрлов бепул амалга оширилади. Хусусий таълим ташкилотларида эса ота-оналар шартнома асосида хизматдан фойдаланиши мумкин. ➖Тайёрлов гуруҳларида алоҳида дастур асосида, асосан, ўйин методикаси орқали таълим берилади. Дастур жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзи, нутқ ва мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари, билиш жараёнлари ҳамда ижодий ривожланиш йўналишларини қамраб олади. ➖Боғчадаги тўлиқ гуруҳлар, қисқа муддатли ва мобил гуруҳлар ҳамда мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этиладиган гуруҳлар учун ягона таълим дастури амал қилади. Гуруҳларнинг шаклидан қатъи назар, болалар бир хил дастур асосида тайёрланади. ➖Ҳозирда 6 ёшли болаларнинг 98 фоизи — 726 921 нафари мактабга тайёрлов билан қамраб олинган. Уларнинг 489 172 нафари боғчаларда, 19 910 нафари қисқа муддатли ва мобил гуруҳларда, 215 003 нафари мактаблардаги бўш синфхоналарда, 2 836 нафари эса бошқа шаклларда тайёрловдан ўтмоқда. Қамров кўрсаткичи сўнгги 7 йилда 37 фоиздан 98 фоизга етган. ➖Болаларни 100 фоиз қамраб олиш учун тахминан 800 та қўшимча гуруҳ ва 20 мингга яқин ўрин яратиш зарур. Бу харажатлар 2027 йилги давлат бюджетига киритилиши режалаштирилган. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в Telegram«Яшил макон» лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида ҳудудлар кўкаламзорлаштирилмоқда Республика бўйлаб янги яшил майдонларни ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан: ▪️ Нукус шаҳри атрофида 15 минг гектарлик яшил белбоғ яратиш бошланди; ▪️ Шофиркон туманида 1,1 миллион тупдан ортиқ кўчат экиш режалаштирилган; ▪️ Нишон ва Навбаҳор туманларида 3 минг тупданга яқин дарахт ва бута кўчатлари экилди; ▪️ Бўстон туманида бир гектардан ортиқ ер майдони ўзлаштирилиб, 500 тупга яқин кўчат ўтқазилди; ▪️ Ўрта Чирчиқда 2,5 мингдан зиёд дарахт кўчатидан иборат «Шифокорлар боғи» ташкил этилди; ▪️ Шўрчи туманида микроўрмон барпо этишга киришилди. Шунингдек, Наманган, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ҳам кўчат экиш тадбирлари давом этмоқда. Лойиҳа доирасида ҳудудларнинг иқлим ва тупроқ шароитига мос кўчатларни танлаш ҳамда уларнинг кейинги парваришини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Открыть в TelegramЎзбекистон темир йўлларида оғир юк поездларини кўпроқ ўтказиш имконияти кенгайтирилади Ўзбекистонда Бойсун, Оқработ, Деҳқонобод ва Жомбой тортув подстанцияларини модернизация қилиш режалаштирилмоқда. Мақсад – электр таъминотини кучайтириш орқали оғир юк поездлари ҳаракати ҳажмини ошириш. «Темирйўлинфратузилма» АЖ маълумотига кўра, шу йўналишда Хитойнинг EEB компанияси мутахассислари иштирокида ишчи гуруҳ фаолиятини бошлаган. Мутахассислар подстанцияларнинг техник имкониятларини кенгайтириш ва электр таъминоти ишончлилигини ошириш бўйича ечимлар ишлаб чиқади. Бу ўта оғир юк поездларини самарали ҳаракатлантириш ва юк ташиш салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в TelegramСаида Мирзиёева: Зиёлилар — миллий юксалишнинг маънавий таянчи Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон зиёлилари кенгашининг илк йиғилишида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакат тараққиётида зиёлилар қатламининг стратегик ўрни ҳақида нутқ сўзлади. Бугунги кунда тараққиёт фақат иқтисодий кўрсаткичлар билан ўлчанмаслиги, жамиятда инсон қадри, адолат, билим ва маданиятни юксалтириш ҳал қилувчи аҳамият касб этаётгани қайд этилди. Шу боис маънавий муҳитни мустаҳкамлаш ва ҳар бир фуқаронинг Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини оширишда зиёлиларнинг фаол иштирокини янада кучайтириш зарур. “Миллий юксалиш фақатгина иқтисодий ўсиш эмас, бу инсон қадри, адолат, билим, маданият ва ҳар бир фуқаронинг Ватан тақдирида тутган ўрнидир. Зиёлилар ана шу юксалишнинг маънавий таянчи,” дея Саида Мирзиёева тадбир аҳамиятини алоҳида таъкидлади. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в TelegramҚурилиш соҳасида лойиҳа ташкилотларига бериладиган аванс миқдори 30 фоизга оширилади Вазирлар Маҳкамасининг 584-сонли қарори ва соҳадаги янги ислоҳотларга кўра, лойиҳа ташкилотларига бериладиган аванс миқдори 15 фоиздан 30 фоизга етказилади. Бюджет ҳисобидан қуриладиган объектларда муаллифлик назорати учун эса лойиҳа-смета ҳужжатлари қийматининг 10 фоизи миқдорида алоҳида ҳақ тўланади. Шу билан бирга, лойиҳа ҳужжатлари экспертизага автоматик юборилади ва лойиҳалаштириш топшириқлари босқичма-босқич рақамлаштирилади. Шунингдек, соҳада лицензия ўрнига мутахассисларни сертификатлаш тизимига ўтиш таклиф этилмоқда. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в TelegramБизнесни рўйхатга олиш 30 ноябрда якунланади Президент Фармонига мувофиқ 15 октябрдан 30 ноябргача бутун мамлакат бўйлаб бизнесни рўйхатга олиш ўтказилмоқда. Ушбу тадбир мамлакатимизда иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган барча субъектлар учун муҳим. Рўйхатга олишда кимлар иштирок этади? • Барча турдаги корхоналар ва микрофирмалар; • Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ); • Хорижий корхоналарнинг ваколатхона ва муассасалари; • Якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ); • Фермер ва деҳқон хўжаликлари; • Оилавий тадбиркорлар ва ҳунармандлар; • Ўзини ўзи банд қилган шахслар; • Рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган бошқа иқтисодий бирликлар. Агар олдингизга рўйхатга олувчи келмаган бўлса, маҳаллангиздаги ҳоким ёрдамчиси ёки туман статистика бўлимига мурожаат қилинг. Ўзини ўзи банд қилган шахслар census.stat.uz орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин. Маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадларда фойдаланилади. Call-center: 1851 | @census_2026 ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в TelegramҚашқадарёда 24,8 миллиард сўмлик криптоактивларнинг ноқонуний айланмаси аниқланди Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в TelegramСамарқандда йўл безорилиги содир этган ҳайдовчига чора кўрилди Самарқандда йўл безорилиги содир этган ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди. МЖтКнинг 128¹⁰-моддасига кўра, бошқа транспорт воситалари ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиш, дрифт, ҳаракатланиш бўлагини сабабсиз кетма-кет уч ва ундан ортиқ марта кескин ўзгартириш ҳамда бошқа иштирокчилар хавфсизлигига таҳдид солувчи намойишкорона хатти-ҳаракатлар йўл безорилиги ҳисобланади. Бундай ҳуқуқбузарлик учун бир йилдан икки йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 25 баравари миқдорида жарима белгиланган. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в Telegram«Ғишткўприк» ва «Жибек жоли» чегара постлари қайта очилди Ўзбекистон–Қозоғистон чегарасидаги «Ғишткўприк» ва «Жибек жоли» чегара божхона постлари фойдаланишга топширилди. Қайта бунёд этилган «Ғишткўприк» постида фуқаролар учун кенг ва ёруғ зал, замонавий инфратузилма яратилди. Янгиланган шароитлар божхона назоратини тартибли ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш тезкорлигини оширишга қаратилган. Очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Қозоғистон молия вазири Мади Такиев ва икки давлат божхона органлари раҳбарлари иштирок этди. 2024 йилда «Ғишткўприк» орқали 11,5 миллион нафар фуқаро ва 291 мингта енгил автомобиль ҳаракатланган. Бу аввалги йилга нисбатан мос равишда қарийб 17 ва 19 фоизга кўп. Постни реконструкция ва модернизация қилиш ишлари 2025 йил февралда бошланган эди. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Открыть в Telegram