Кабинет

Посты канала G'iyosiddin Yusuf

сначала новые

#6072Фото
Просмотры101−93%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#6071Текст
Просмотры723−51%к среднему
Пересылки—
Реакции12
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
12 ч484
25 ч723
  1. Через 24 часа723
  2. Всего сейчас723
#6070Фото
Просмотры855−41%к среднему
Пересылки—
Реакции20
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
15 ч692
28 ч855
  1. Через 24 часа855
  2. Всего сейчас855
#6068Фото

Самарқанд мактабларидаги учрашув таассуротлари Яқинда Самарқанд шаҳридаги «Юксалиш» ва «Юрт» мактабларида мактаб ўқувчилари билан учрашув бўлди. Иккала учрашув ҳам қизиқарли ва эсда қоларли таассуротларга бой бўлди. Аввал «Юксалиш» мактабида бўлдик. Ўқувчилар «Гўзал хулқлар» номли китобимни ўқишган экан. Камина китоб юзасидан ўқувчиларга савол бердим, ўқувчилар эса ижодий фаолиятимизга, китобларга доир саволлар беришди. Кейин «Юрт» мактабида бўлдик. Бу ерда асосан юқори синф ўқувчилари билан дийдорлашдик. Уларга қобилиятларни аниқлаш, касб танлаш, ота-она ва устозларга муносабат каби ёшлар учун муҳим мавзуларда сўзладик. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди. Улар билан яқин орада — «Замонавий технологиялар ва бола» китобимни ўқишганда қайта дийдорлашишга келишдик. Шу билан бирга, иккала мактаб ўқувчилари билан ҳам муҳим келишув қилдик: улар каминанинг китобларини ўқиб, фикр-мулоҳазаларини — тақриз ёзадилар, энг яхши тақризлар саҳифаларимда эълон қилинади. Тақризлари эълон қилинган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан тақдирланади. Менимча, бу болаларни китобхонликка қизиқтириш учун жуда яхши қадам. Борми яна шундай мактаблар? Шунингдек, менга «Юрт» мактабидаги «Китоб дарахти» кўргазмаси ва мактабда спортга алоҳида аҳамият берилгани эътиборимни тортди. Фарзанди китобхон бўлишини истайдиган, унинг таълим-тарбиясига эътиборли бўлган ота-оналар, изоҳларда фикр билдиринг, муаммолар, таклифларингизни айтинг, илтимос. #мактаб #учрашув @GiyosiddinYusuf

Открыть в Telegram
Просмотры1 040−29%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
#6062Фото
Просмотры1 820+25%к среднему
Пересылки—
Реакции24
Комментарии—
#6058Текст
Просмотры2 270+55%к среднему
Пересылки—
Реакции27
Комментарии—
#6057Видео
Просмотры1 900+30%к среднему
Пересылки—
Реакции20
Комментарии—
#6056Фото

Яқинда бир суҳбатда қизиқ мавзу очилди: нима учун болаларга алоҳида вақт ажратиш керак? Бундан мақсад нима? Яъни боланинг бирор эҳтиёжи бўлса, қондирамиз. Масалан, мактабга олиб бориш, кийим-кечак олиб бериш ва ҳоказо. Хўш, нега яна унга алоҳида вақт ажратиш сўралади? Бу ерда сўровчи ҳикматни англаш учун савол берди, фарзандларини яхши кўрмаганидан эмас. Мен бунинг ҳикматини ўртада ўзаро боғлиқлик ҳосил бўлиши учун деб биламан. Аслида, яхши кўрган кишиларимиз билан бирга вақт ўтказишни табиий равишда истаймиз. Шу билан бирга, орада ришта — ота-бола алоқаси бўлиши учун ҳам фарзандларимизга алоҳида вақт ажратиб, улар билан мулоқот қилишимиз, меҳр-эътибор беришимиз лозим. Ота-болалик фақат қон ёки ген билан чекланиб қолмайди. Масалан, яхши кунингизда фарзандингизга вақт ажратмай, у билан мулоқот қилмай — лекин эҳтиёжларини қондириб қўйиб, Аллоҳ асрасин, бошингизга бир ташвиш тушганда ёки беморлик етганда «Болам, энди менинг ёнимда тур» десангиз, у ҳам «Ҳа, нима керак?» дейиши мумкин. Фарзандларимизга фақат моддий нарсаларни қилиш билан чеклансак, улардан маънавий кутувларимизни ола олмаймиз. Ёхуд бошқа бир ҳолат: бола вояга етгунча барча эҳтиёжларини таъминлаб турдингиз, аммо боғланиш ҳосил бўлмайди — ишга эрта кетиб кеч келасиз, орада хизмат сафарлари бор ва ҳоказо. Болангизни ора-сирада бир кўриб қоласиз, холос. Пулини бериб, яна ишингизга кетаверасиз. Бола вояга етиб, бир ёмон ишга қўл урди. Шу вақт ўтириб қанча насиҳат қилсангиз ҳам пул бериб турганингиз учун сизга итоат қилмайди — маънавий боғланиш бўлиши керак гапингизни олиши учун. #тарбия @GiyosiddinYusuf | @Bilol_akademiya — ҳамкоримиз

Открыть в Telegram
Просмотры1 790+22%к среднему
Пересылки—
Реакции16
Комментарии—
#6055Текст

Ёмғирда намланган егуликни устки қисмга қўйиб — яширмай сотиш кераклиги ҳақидаги воқеа кўпчиликка маълум деб ўйлайман. Китоб соҳасида ҳам айни шу воқеадан ибрат олсак бўлади, менимча. Китоб айнан кимга қаратилган, ўқувчига нима бера олади, ичи ҳам муқоваси ва номи кабими — буларни очиқ-ойдин айтмасдан сотиш тўғри деб ўйлайсизми? «Тавсия қиламан, зўр китоб!», «Ҳамма ўқиши керак!» деган хитобингиз остида ўз манфаатингиз йўқми? Китоб сотувчилар, тарғиб қилувчилар: букблогерлар ва бошқа аудитория соҳиблари кўраётган фойдангиз, олаётган пулингиз ҳалол бўлиши ёки танишингизнинг тижоратини қўллаб юборишингиз тўғри бўлиши учун ёлғон аралаштирмасликка, бор гапни айтишга ҳаракат қилинг. Камина ҳам китобларни тарғиб қиламан, ҳатто пул олиб тавсия қиламан. Бунда китоб ҳақиқатан манфаатли эканига ва кимларга фойдаси тегишини эътиборга оламан. Рекламада буни айтиб ўтаман. Масалан, «Бу китоб энди китоб ўқишни бошлаётган кишилар учун фойдали бўлади», «Бу китоб оила қуриш арафасидаги ёшлар учун эмас, оилалар учун» каби гаплар билан. Бундай гаплар рекламани ўлдиришга эмас, керакли аудиторияни осон топишга хизмат қилади деб ўйлайман. «Ҳамма ўқиши керак!», «Барчага тавсия қиламан!» каби баландпарвоз гаплар ҳам таъсирини йўқотиб қолди, ҳам бу билан ҳар бир киши ўзини ўша «ҳамма» ичида тасаввур қилмайди. Ундан кўра, «8–12 ёшли фарзанди бор ота-оналар учун» дейилса, «Ҳа, бу айнан мен учун экан» деб мижоз эътибор қаратади. @GiyosiddinYusuf

Открыть в Telegram
Просмотры1 820+25%к среднему
Пересылки—
Реакции24
Комментарии—
#6053Текст
Просмотры2 130+46%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#6052Фото
Просмотры2 040+40%к среднему
Пересылки—
Реакции11
Комментарии—