Ота-она фарзандига болалиги ҳақида гапириб бериши ўзаро муносабатларни мустаҳкамлайди. Бунда "Мен сендек вақтим фалон иш қилардим" деб камситиб эмас, самимий суҳбат қилиш керак. Сиз фарзандингизга болалигингиз ҳақида гапириб берасизми? @GiyosiddinYusuf
Open in TelegramPosts of G'iyosiddin Yusuf
Ўз ишининг устаси бўлган муҳаррир қидиряпмиз! "Falaq Nashr" нашриёти - жаҳон адабиёти дурдоналари ва сара диний-маърифий асарларни ўзбек тилида жонлантиради. Бизга матнни шунчаки тўғрилайдиган эмас, уни қайта жонлантирадиган муҳаррир керак. Китобхон асарни таржима деб эмас, асл ўзбек тилидаги адабиёт дея қабул қилсин. • Маош: ойига 15–20 млн сўм (тажрибангизга қараб). • Иш формати: асосан онлайн (офлайн ишлаш учун ҳам шароит бор). Биз учун диплом ёки унвонлар эмас, малака ва кўникма муҳим! Талаблар, танлов босқичлари ва мурожаат қилиш тартиби билан батафсил танишинг: 👉 Батафсил ўқиш Илтимос, батафсил танишиб чиқиб, кейин мурожаат қилинг.
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 12 h | 484 |
| 25 h | 723 |
- After 24 hours723
- Total to date723
Кун мавзусига айланган масаланинг бир томони бориб омонатдорлик мавзусига тақалади. Фарзандингиз ёшлигидан омонатдорликни ўргансин десангиз, “Гўзал хулқлар” китобимда бу ҳақида болалар тилида, содда қилиб баён қилганмиз. #Китоб @GiyosiddinYusuf
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 15 h | 692 |
| 28 h | 855 |
- After 24 hours855
- Total to date855
Самарқанд мактабларидаги учрашув таассуротлари Яқинда Самарқанд шаҳридаги «Юксалиш» ва «Юрт» мактабларида мактаб ўқувчилари билан учрашув бўлди. Иккала учрашув ҳам қизиқарли ва эсда қоларли таассуротларга бой бўлди. Аввал «Юксалиш» мактабида бўлдик. Ўқувчилар «Гўзал хулқлар» номли китобимни ўқишган экан. Камина китоб юзасидан ўқувчиларга савол бердим, ўқувчилар эса ижодий фаолиятимизга, китобларга доир саволлар беришди. Кейин «Юрт» мактабида бўлдик. Бу ерда асосан юқори синф ўқувчилари билан дийдорлашдик. Уларга қобилиятларни аниқлаш, касб танлаш, ота-она ва устозларга муносабат каби ёшлар учун муҳим мавзуларда сўзладик. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди. Улар билан яқин орада — «Замонавий технологиялар ва бола» китобимни ўқишганда қайта дийдорлашишга келишдик. Шу билан бирга, иккала мактаб ўқувчилари билан ҳам муҳим келишув қилдик: улар каминанинг китобларини ўқиб, фикр-мулоҳазаларини — тақриз ёзадилар, энг яхши тақризлар саҳифаларимда эълон қилинади. Тақризлари эълон қилинган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан тақдирланади. Менимча, бу болаларни китобхонликка қизиқтириш учун жуда яхши қадам. Борми яна шундай мактаблар? Шунингдек, менга «Юрт» мактабидаги «Китоб дарахти» кўргазмаси ва мактабда спортга алоҳида аҳамият берилгани эътиборимни тортди. Фарзанди китобхон бўлишини истайдиган, унинг таълим-тарбиясига эътиборли бўлган ота-оналар, изоҳларда фикр билдиринг, муаммолар, таклифларингизни айтинг, илтимос. #мактаб #учрашув @GiyosiddinYusuf
Open in Telegram“Гўзал хулқлар”, “Бола ва пул” ҳамда “Тўйдан кейин кеч” китобларимиз қайта нашр қилинди. #Китоб @GiyosiddinYusuf
Open in Telegram«Ўткан кунлар»нинг аудио шаклини эшитиб бўлдим. Бу гал китобни «Ҳилолнашр медиа»даги устозларнинг шу ҳақидаги кўрсатувларини кўрганим сабабли тингладим. Суҳбатлар таъсирида китобни англашим бутунлай ўзгача бўлди. Сизга ҳам тавсия қиламан. #Chaqiriq2026 бўйича йилнинг 51-китоби тугади, алҳамдулиллаҳ. Сиз нечанчи китобдасиз? @GiyosiddinYusuf
Open in TelegramСамарқанд шаҳридаги «Юксалиш» ва «Юрт» мактабларида ўқувчилар билан учрашув бўлди. #учрашув @GiyosiddinYusuf
Open in TelegramУЙ ВАЗИФАСИГА ЁРДАМ Боламиз «Бу масалани тушунмадим» деса, баъзан дафтарини олдимизга олиб, ечишга тушамиз. Масала ечилгани билан бола тушуниб қолмайди. Аввал «Қаеригача тушундингиз?» деб сўраб кўрайлик. Баъзан бола масалани еча олади, фақат шартидаги бир сўзни тушунмаган бўлади. Ўша сўзни изоҳласак, қолганини ўзи бажаради. Агар амални қандай бажаришни билмаса, сонлари кичикроқ, ўхшаш бир мисолни бирга ечиб кўрамиз. Кейин ўз масаласига қайтамиз. Хато қилганида ҳам жавобни айтишга шошилмаслик керак. Масалан, 24 дан 8 ни айириб, 18 чиқарган бўлса, «Жавобингизни текшириб кўринг. 18 га 8 ни қўшсак, 24 чиқадими?» деб сўраш мумкин. Бошланғич синф ўқувчиси бўлган фарзандларимизга бармоқ билан санаб, луғатларни бирга такрорлаб уй вазифасига ёрдам берсак, яхши бўлади. #тарбия @GiyosiddinYusuf
Open in Telegram📢 Ота-оналар ва устозларга махсус чақирув! Бугундан бошлаб оила даврасида фарзандларимизга устозларни, аҳли илмларни мисол қилиб келтирайлик. Уларга бўлган ҳурматимизни кўрсатайлик! Бу ҳар доим «улардек бўл» деган даъват ёки насиҳат билан тугаши шарт эмас. Шунчаки уларни яхши сифатлари билан эслаб, ҳурматимизни билдиришимизнинг ўзи фарзандларимизнинг илмга бўлган муҳаббатини оширади. 💬 Сиз фарзандларингиз олдида қайси устозни ҳурмат билан эслайсиз? #тарбия #устоз #оила #илм #фарзанд @GiyosiddinYusuf
Open in TelegramЯқинда бир суҳбатда қизиқ мавзу очилди: нима учун болаларга алоҳида вақт ажратиш керак? Бундан мақсад нима? Яъни боланинг бирор эҳтиёжи бўлса, қондирамиз. Масалан, мактабга олиб бориш, кийим-кечак олиб бериш ва ҳоказо. Хўш, нега яна унга алоҳида вақт ажратиш сўралади? Бу ерда сўровчи ҳикматни англаш учун савол берди, фарзандларини яхши кўрмаганидан эмас. Мен бунинг ҳикматини ўртада ўзаро боғлиқлик ҳосил бўлиши учун деб биламан. Аслида, яхши кўрган кишиларимиз билан бирга вақт ўтказишни табиий равишда истаймиз. Шу билан бирга, орада ришта — ота-бола алоқаси бўлиши учун ҳам фарзандларимизга алоҳида вақт ажратиб, улар билан мулоқот қилишимиз, меҳр-эътибор беришимиз лозим. Ота-болалик фақат қон ёки ген билан чекланиб қолмайди. Масалан, яхши кунингизда фарзандингизга вақт ажратмай, у билан мулоқот қилмай — лекин эҳтиёжларини қондириб қўйиб, Аллоҳ асрасин, бошингизга бир ташвиш тушганда ёки беморлик етганда «Болам, энди менинг ёнимда тур» десангиз, у ҳам «Ҳа, нима керак?» дейиши мумкин. Фарзандларимизга фақат моддий нарсаларни қилиш билан чеклансак, улардан маънавий кутувларимизни ола олмаймиз. Ёхуд бошқа бир ҳолат: бола вояга етгунча барча эҳтиёжларини таъминлаб турдингиз, аммо боғланиш ҳосил бўлмайди — ишга эрта кетиб кеч келасиз, орада хизмат сафарлари бор ва ҳоказо. Болангизни ора-сирада бир кўриб қоласиз, холос. Пулини бериб, яна ишингизга кетаверасиз. Бола вояга етиб, бир ёмон ишга қўл урди. Шу вақт ўтириб қанча насиҳат қилсангиз ҳам пул бериб турганингиз учун сизга итоат қилмайди — маънавий боғланиш бўлиши керак гапингизни олиши учун. #тарбия @GiyosiddinYusuf | @Bilol_akademiya — ҳамкоримиз
Open in TelegramЁмғирда намланган егуликни устки қисмга қўйиб — яширмай сотиш кераклиги ҳақидаги воқеа кўпчиликка маълум деб ўйлайман. Китоб соҳасида ҳам айни шу воқеадан ибрат олсак бўлади, менимча. Китоб айнан кимга қаратилган, ўқувчига нима бера олади, ичи ҳам муқоваси ва номи кабими — буларни очиқ-ойдин айтмасдан сотиш тўғри деб ўйлайсизми? «Тавсия қиламан, зўр китоб!», «Ҳамма ўқиши керак!» деган хитобингиз остида ўз манфаатингиз йўқми? Китоб сотувчилар, тарғиб қилувчилар: букблогерлар ва бошқа аудитория соҳиблари кўраётган фойдангиз, олаётган пулингиз ҳалол бўлиши ёки танишингизнинг тижоратини қўллаб юборишингиз тўғри бўлиши учун ёлғон аралаштирмасликка, бор гапни айтишга ҳаракат қилинг. Камина ҳам китобларни тарғиб қиламан, ҳатто пул олиб тавсия қиламан. Бунда китоб ҳақиқатан манфаатли эканига ва кимларга фойдаси тегишини эътиборга оламан. Рекламада буни айтиб ўтаман. Масалан, «Бу китоб энди китоб ўқишни бошлаётган кишилар учун фойдали бўлади», «Бу китоб оила қуриш арафасидаги ёшлар учун эмас, оилалар учун» каби гаплар билан. Бундай гаплар рекламани ўлдиришга эмас, керакли аудиторияни осон топишга хизмат қилади деб ўйлайман. «Ҳамма ўқиши керак!», «Барчага тавсия қиламан!» каби баландпарвоз гаплар ҳам таъсирини йўқотиб қолди, ҳам бу билан ҳар бир киши ўзини ўша «ҳамма» ичида тасаввур қилмайди. Ундан кўра, «8–12 ёшли фарзанди бор ота-оналар учун» дейилса, «Ҳа, бу айнан мен учун экан» деб мижоз эътибор қаратади. @GiyosiddinYusuf
Open in TelegramБугун «Noon Acedemy»да бепул семинаримиз бор, борасизми? Мана бу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин: https://t.me/+RkoDBVC292IwMmEy
Open in TelegramБОЛАЛАР ОРАСИДА АДОЛАТ Болаларга совға олиб келсангиз, қизингизга берасиз-у, ўғлингиз четда қолмайдими? Ўғлингиз билан тўп тепасиз, қизингиз билан ҳам у ёқтирган бирор машғулотга вақт ажратасизми? Бугун «Оила маслаҳатчиси» ёпиқ каналимизга болалар орасида адолат қилиш мавзусида мақола чиқардик. Каналга қўшилиб, шу ва бошқа кўплаб фойдали маълумотларни ўқиб боришингиз мумкин. https://t.me/+lyebrOEBTgBkNWNh Изоҳ: Каналга эркаклар ҳам, аёллар ҳам қўшилиши мумкин. Ҳавола устига боссангиз, сизга бот орқали хабар боради. У ерда «Обуна бўлиш» тугмасини босиб, карта рақамини киритган ҳолда ойига 52 минг сўм тўлов қиласиз. Карта рақамини киритиш мутлақо хавфсиз, ортиқча тўлов ечиб олинмайди. Истаган вақтингизда обунани бекор қила оласиз. Техник муаммолар бўйича: @Kaatib
Open in TelegramForwarded from Noon Academy
Farzandingiz tengdoşlaridan aqli bilan ajralib tursin deb, ilm olsin deysiz. Ammo bunga majburlamasdan erişiş yölini bilmaysiz. Şundaymi? Aynan siz uçun kelayotgan şanba kuni oilaviy munosabatlar böyiça mutaxassis Ğiyosiddin Yusuf bilan BEPUL oflayn seminar ötkazamiz. Seminarda farzandingizga ilm olişni qanday qilib sevdirişni bilib olasiz. 🎁 Bolalar guruhi ustozlarimiz sizga sovğa ham tayyorlab qöyişdi: uy şaroitida bolaga arab tilini örgatiş metodikasi. 🗓 14-noyabr, şanba, soat 18:00 📍 Şayxontohur tumani, Furqat köçasi, 29 möljal: Toşkent City röparasi Shu link orqali röyxatdan öting 👉️️️️️️ LINK Murojaat uchun: ✍️ @noon_academy_manager ☎️ +998 55 588 77 00
Open in Telegram