Ота-она фарзандига болалиги ҳақида гапириб бериши ўзаро муносабатларни мустаҳкамлайди. Бунда "Мен сендек вақтим фалон иш қилардим" деб камситиб эмас, самимий суҳбат қилиш керак. Сиз фарзандингизга болалигингиз ҳақида гапириб берасизми? @GiyosiddinYusuf
Открыть в Telegram
G'iyosiddin Yusuf
Yozuvchi, farzand tarbiyasi bo‘yicha so‘z yurituvchi, noshir Yordamchim: @Kaatib Hamkorimiz: @Bilolschool Ijtimoiy tarmoqlar: https://mssg.me/giyosiddinyusuf
Подписчики, 30 дней
28 нояб. – 29 нояб.−7 (−0,1%)
Показать таблицей
| Дата | Подписчики |
|---|---|
| 28 нояб. 2026 г. | 8 816 |
| 29 нояб. 2026 г. | 8 809 |
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 13 нояб. 2026 г. | 2 085 |
| 14 нояб. 2026 г. | 1 960 |
| 16 нояб. 2026 г. | 1 820 |
| 17 нояб. 2026 г. | 1 845 |
| 18 нояб. 2026 г. | 2 270 |
| 20 нояб. 2026 г. | 1 890 |
| 21 нояб. 2026 г. | 1 820 |
| 24 нояб. 2026 г. | 1 070 |
| 26 нояб. 2026 г. | 972 |
| 27 нояб. 2026 г. | 789 |
| 28 нояб. 2026 г. | 101 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры2,27 тыс.Пересылки—Реакции27Комментарии—
- 02Просмотры2,13 тыс.Пересылки—Реакции10Комментарии—
- 03Просмотры2,04 тыс.Пересылки—Реакции11Комментарии—
- 04Просмотры1,96 тыс.Пересылки—Реакции8Комментарии—
Новые посты
Ўз ишининг устаси бўлган муҳаррир қидиряпмиз! "Falaq Nashr" нашриёти - жаҳон адабиёти дурдоналари ва сара диний-маърифий асарларни ўзбек тилида жонлантиради. Бизга матнни шунчаки тўғрилайдиган эмас, уни қайта жонлантирадиган муҳаррир керак. Китобхон асарни таржима деб эмас, асл ўзбек тилидаги адабиёт дея қабул қилсин. • Маош: ойига 15–20 млн сўм (тажрибангизга қараб). • Иш формати: асосан онлайн (офлайн ишлаш учун ҳам шароит бор). Биз учун диплом ёки унвонлар эмас, малака ва кўникма муҳим! Талаблар, танлов босқичлари ва мурожаат қилиш тартиби билан батафсил танишинг: 👉 Батафсил ўқиш Илтимос, батафсил танишиб чиқиб, кейин мурожаат қилинг.
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 12 ч | 484 |
| 25 ч | 723 |
- Через 24 часа723
- Всего сейчас723
Кун мавзусига айланган масаланинг бир томони бориб омонатдорлик мавзусига тақалади. Фарзандингиз ёшлигидан омонатдорликни ўргансин десангиз, “Гўзал хулқлар” китобимда бу ҳақида болалар тилида, содда қилиб баён қилганмиз. #Китоб @GiyosiddinYusuf
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 15 ч | 692 |
| 28 ч | 855 |
- Через 24 часа855
- Всего сейчас855
Самарқанд мактабларидаги учрашув таассуротлари Яқинда Самарқанд шаҳридаги «Юксалиш» ва «Юрт» мактабларида мактаб ўқувчилари билан учрашув бўлди. Иккала учрашув ҳам қизиқарли ва эсда қоларли таассуротларга бой бўлди. Аввал «Юксалиш» мактабида бўлдик. Ўқувчилар «Гўзал хулқлар» номли китобимни ўқишган экан. Камина китоб юзасидан ўқувчиларга савол бердим, ўқувчилар эса ижодий фаолиятимизга, китобларга доир саволлар беришди. Кейин «Юрт» мактабида бўлдик. Бу ерда асосан юқори синф ўқувчилари билан дийдорлашдик. Уларга қобилиятларни аниқлаш, касб танлаш, ота-она ва устозларга муносабат каби ёшлар учун муҳим мавзуларда сўзладик. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди. Улар билан яқин орада — «Замонавий технологиялар ва бола» китобимни ўқишганда қайта дийдорлашишга келишдик. Шу билан бирга, иккала мактаб ўқувчилари билан ҳам муҳим келишув қилдик: улар каминанинг китобларини ўқиб, фикр-мулоҳазаларини — тақриз ёзадилар, энг яхши тақризлар саҳифаларимда эълон қилинади. Тақризлари эълон қилинган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан тақдирланади. Менимча, бу болаларни китобхонликка қизиқтириш учун жуда яхши қадам. Борми яна шундай мактаблар? Шунингдек, менга «Юрт» мактабидаги «Китоб дарахти» кўргазмаси ва мактабда спортга алоҳида аҳамият берилгани эътиборимни тортди. Фарзанди китобхон бўлишини истайдиган, унинг таълим-тарбиясига эътиборли бўлган ота-оналар, изоҳларда фикр билдиринг, муаммолар, таклифларингизни айтинг, илтимос. #мактаб #учрашув @GiyosiddinYusuf
Открыть в Telegram“Гўзал хулқлар”, “Бола ва пул” ҳамда “Тўйдан кейин кеч” китобларимиз қайта нашр қилинди. #Китоб @GiyosiddinYusuf
Открыть в Telegram«Ўткан кунлар»нинг аудио шаклини эшитиб бўлдим. Бу гал китобни «Ҳилолнашр медиа»даги устозларнинг шу ҳақидаги кўрсатувларини кўрганим сабабли тингладим. Суҳбатлар таъсирида китобни англашим бутунлай ўзгача бўлди. Сизга ҳам тавсия қиламан. #Chaqiriq2026 бўйича йилнинг 51-китоби тугади, алҳамдулиллаҳ. Сиз нечанчи китобдасиз? @GiyosiddinYusuf
Открыть в TelegramСамарқанд шаҳридаги «Юксалиш» ва «Юрт» мактабларида ўқувчилар билан учрашув бўлди. #учрашув @GiyosiddinYusuf
Открыть в TelegramУЙ ВАЗИФАСИГА ЁРДАМ Боламиз «Бу масалани тушунмадим» деса, баъзан дафтарини олдимизга олиб, ечишга тушамиз. Масала ечилгани билан бола тушуниб қолмайди. Аввал «Қаеригача тушундингиз?» деб сўраб кўрайлик. Баъзан бола масалани еча олади, фақат шартидаги бир сўзни тушунмаган бўлади. Ўша сўзни изоҳласак, қолганини ўзи бажаради. Агар амални қандай бажаришни билмаса, сонлари кичикроқ, ўхшаш бир мисолни бирга ечиб кўрамиз. Кейин ўз масаласига қайтамиз. Хато қилганида ҳам жавобни айтишга шошилмаслик керак. Масалан, 24 дан 8 ни айириб, 18 чиқарган бўлса, «Жавобингизни текшириб кўринг. 18 га 8 ни қўшсак, 24 чиқадими?» деб сўраш мумкин. Бошланғич синф ўқувчиси бўлган фарзандларимизга бармоқ билан санаб, луғатларни бирга такрорлаб уй вазифасига ёрдам берсак, яхши бўлади. #тарбия @GiyosiddinYusuf
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
Mamalife.uz@mamalifeuzСемья и дети9,22 тыс.
English Montessori School |Mahliyo Toshtemirova@englishmontessori_withmykidsСемья и дети7,92 тыс.
Bolalarolami.uz | Rasmiy kanal@bolalarolamiuzСемья и дети5,57 тыс.
My pillow uz@my_pillow_uzСемья и дети4,46 тыс.
BOLAJON 👶🏼@bolajonlar_chaqaloqlar_godaklarrСемья и дети17,6 тыс.
Özbekiston bolalar taşkiloti@bolalartashkilotiuzСемья и дети19,6 тыс.
Мама info Поддержка .Опыт.Любовь 🐣@mamainfouzСемья и дети3,86 тыс.
Smile Baby Tugʻruq markazi@smilebaby_andijonСемья и дети2,55 тыс.
Кто упоминает
Hubbuna@hubbuna1 упоминаниеПоследний пост
ZAFAR international school@zafar_international_school1 упоминаниеПоследний пост
