Account

Posts of Ziyo.uz | Расмий канал

newest first

#17102Photo
Views525−26%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#17101Text

ОНА... ОНА, сизга меҳр бердимми..? Сиздан кутдим.., ўзимдан кўпроқ... Боламни минг дуолар қилсам... Сизни юз бор сўрадим, бироқ... Болаликда ажралмас кўнгил... Она бўлдим... балки бўлинди... Сиз томонга яқин манзиллар, Вақт йўғида узоқ кўринди. Боламнинг хизматига шай... Шод қилай, деб елиб, югурдим. Тилагини келтирдим бажо Не истаса дарров угурдим. Сизни кўргим келса, онажон Қўлим солиб бордим чўнтакка... Сиз тунлари айтган ҳикматлар Айландими бугун чўпчакка? Борсам дарров тўкасиз борингиз... Дийдорларим сиз учун байрам, Ўтиб кетган шунча кунларни Гоҳо сезмай қолганим алам. Она, сиздек чин дўст топилмас Англамаган икки дунё хор! Гоҳо сизни тингламай, она Гапларингиз бўлганларим бор. Асли бу дийдорлар инъом Яҳши она— берилган неъмат. Яна Ҳудо билгувчи, она Балки, мен сизга ғанимат. Қаршингизда узрим кўпдир Наҳот-ки буни сезмадим... Яҳши она эканлигим тайин Яҳши фарзандманми... билмадим..? Онаси йўқ момо ҳавонинг У одамнинг жисмидан ато. Фарзандига, одам атога Баҳш айлаган умрини ҳатто. Балки шундан меҳр бўлинар Ўйларимдан ранжидим, она, Яҳшиликка ёйиб ҳар ишни Эплолмайсиз қилишни гина. Мен кетаман... қоласиз ёлғиз Ҳайрлашиб чиқаман дилдан, Пойма— пой узрлар айтиб... Бепарвоман, онажон, чиндан. Ўз — ўзимдан оғриди дилим, Сиздан ортиғ кўрсам боламни...! Балки у ҳам мендек келади... Кўриб қўйяй, дейди— онамни. 🍀 @ZiyouzKanali

Open in Telegram
Views409−43%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#17099Photo
Views953+34%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#17098Photo

📌 ХОЛИС ТАВСИЯ Ҳар бир неъматни ҳам ҳаммага айтавериш шарт эмас... Баъзан муслима опа-сингилларимиздан мамнуният билан шундай гапларни эшитиб қоламиз: «Ўғлим олти ёшида қори бўлган», «Неварам Қуръонни жуда ёшлигида ёд олган», «Фалончининг қизи ўн ёшида Қуръонни тўлиқ ёдлаб бўлган...» Албатта, бу — мўмин кишини қувонтирадиган катта неъмат. Фарзанднинг ёшлигидан Аллоҳнинг Каломини ёд олишига фақат хурсанд бўламиз ва бундай ота-оналарни муборакбод этамиз. Аммо, азиз биродарим, мўмина синглим! Аллоҳ берган ҳар бир неъматни ҳар кимнинг олдида айтиб, фарзандимизни ҳадеб мақтайвериш ҳам тўғри эмас. Ахир кўз тегиши ҳам, ҳасад ҳам ҳақ. Неъматни берган Зотни унутиб, неъматнинг ўзи билан мақтаниб қолишдан ҳам эҳтиёт бўлишимиз керак. Фарзандимиздаги истеъдодни кўрсак: «Машааллоҳ, бу Аллоҳнинг фазли», дейлик. Зеро, неъматнинг ҳақиқий эгаси — Аллоҳ, барча мақтов ва ҳамду санолар ҳам У Зотга хосдир. Яна бир муҳим гап бор.⤵️ Фарзанднинг ёшлигида қори ёки қория бўлиб қолиши — тарбиянинг охири эмас, балки буюк бир йўлнинг бошланишидир. «Қуръонни ёдлади, энди мурод ҳосил бўлди», деб хотиржам бўлиб қолмайлик. Чунки Қуръонни ёдлаш — бир нарса, уни умр бўйи қалбда сақлаш, маъносини англаш ва ҳаётда унга амал қилиб яшаш — бошқа бир буюк масъулиятдир. Қори фарзандимиз: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا "ЙАА АЙЮҲАЛЛАЗИЙНА АМАНУ" «Эй иймон келтирганлар!» деган хитобни ўқиганда, Аллоҳ ундан нимани талаб қилаётганини ҳам англасин. الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲИ РОББИЛ ЪАЛАМИЙН" деганда, унинг таржимасинигина эмас, Роббининг бутун оламлар Парвардигори эканини қалбан ҳис қилсин. قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ "ҚУЛ ҲУВАЛЛОҲУ АҲАД" ни ёддан айтиши билан чекланмай, Аллоҳнинг ягона эканини, бу калима унинг эътиқоди ва бутун ҳаётига нимани англатишини ҳам билсин. Шунинг учун фарзандимизга Қуръонни ёдлатиш билан чекланмай, унга илм ҳам ўргатайлик. Бундай ҳолатда ишончли – илмига амал қилувчи устозлардан Қуръоннинг маънолари, аҳкомлари ва одобларини ўрганиб бориш ҳам жуда муҳим. Чунки мақсадимиз фарзандимизга: «Қуръонни фалон ёшида ёд олган эди», деб фахрланиш эмас. Мақсадимиз — Қуръон унинг қалбида умрининг охиригача яшаши, хулқида кўриниши ва ҳаётига раҳнамо бўлишидир. Шундагина фарзандимиз Қуръонни фақат ёдлаган эмас, балки уни англаган, асраган ва у билан яшаган инсон бўлиб улғаяди. Аллоҳ фарзандларимизни Қуръонни ёдлайдиган, англайдиган ва унга амал қиладиган солиҳ бандаларидан қилсин. Омийн 🤲🤲🤲 Тавфиқ эса Аллоҳдандир 🌱 @ZiyouzKanali

Open in Telegram
Views774+8%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#17095Text

✅“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади. Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди. Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади. Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади. Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас. Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради. Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг. Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди. Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят). «Оят ва шифо» китобидан. 🌱@ZiyouzKanali

Open in Telegram
Views857+20%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#17093Video
Views647−9%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#17092Photo
Views661−7%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#17090Photo

#duo #jamoat #tilovat 🤲НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ТИЛОВАТ ВА ЖАМОАТ БИЛАН ДУО ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари "Омийн", деса, албатта Аллоҳ уларни ижобат қилади", дедилар (Имом Ҳоким ривояти). "Кашфул қиноъ" китобида бундай дейилади: "Бомдод ва асрдан кейин фаришталар ҳозир бўлади. Имом дуо қилганда қавм "омийн" деб турса, ижобатга яқин бўлади. Ушбу икки вақтдан бошқа намозларда ҳам дуо қабул бўлади. Чунки фарз намозидан кейинги пайт дуо қабул бўладиган вақтлардандир". Имом Лайс ибн Саъд айтадилар: "Ҳеч ким Қуръон тингловчидан кўра тезроқ раҳматга эришмайди. Чунки Аллоҳ таоло: "Қуръон тиловат қилинганда, уни тингланг ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз" деб марҳамат қилган. Ҳанафий олими Абу Суъуд раҳматуллоҳи алайҳ: "Қуръон тинглаш қироат қилишдан савоблироқдир, чунки тинглаш фарз, қироат фарз эмас", деганлар. Даврон Нурмуҳаммад 🌱 @ZiyouzKanali

Open in Telegram
Views561−21%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#17089Video
Views544−24%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#17088Video
Views536−25%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—