Узоқ умр кўришнинг асосий сабаби Яқинда олимлар узоқ умр кўришнинг сабабларини илмий жиҳатдан ўрганиб чиқишди. Бу тадқиқот учун узоқ йиллар сарфланди, натижа эса барчани ҳайратга солди. Аниқланишича, узоқ умр кўришга тўғри овқатланиш ҳам, спорт ҳам ва бошқа омиллар ҳам у қадар таъсир кўрсатмаган. Балки яқинлари, қариндош-уруғлари билан дийдорлашув бунга энг асосий сабаб экан! 🌱@ZiyouzKanali
Открыть в TelegramПосты канала Ziyo.uz | Расмий канал
ОНА... ОНА, сизга меҳр бердимми..? Сиздан кутдим.., ўзимдан кўпроқ... Боламни минг дуолар қилсам... Сизни юз бор сўрадим, бироқ... Болаликда ажралмас кўнгил... Она бўлдим... балки бўлинди... Сиз томонга яқин манзиллар, Вақт йўғида узоқ кўринди. Боламнинг хизматига шай... Шод қилай, деб елиб, югурдим. Тилагини келтирдим бажо Не истаса дарров угурдим. Сизни кўргим келса, онажон Қўлим солиб бордим чўнтакка... Сиз тунлари айтган ҳикматлар Айландими бугун чўпчакка? Борсам дарров тўкасиз борингиз... Дийдорларим сиз учун байрам, Ўтиб кетган шунча кунларни Гоҳо сезмай қолганим алам. Она, сиздек чин дўст топилмас Англамаган икки дунё хор! Гоҳо сизни тингламай, она Гапларингиз бўлганларим бор. Асли бу дийдорлар инъом Яҳши она— берилган неъмат. Яна Ҳудо билгувчи, она Балки, мен сизга ғанимат. Қаршингизда узрим кўпдир Наҳот-ки буни сезмадим... Яҳши она эканлигим тайин Яҳши фарзандманми... билмадим..? Онаси йўқ момо ҳавонинг У одамнинг жисмидан ато. Фарзандига, одам атога Баҳш айлаган умрини ҳатто. Балки шундан меҳр бўлинар Ўйларимдан ранжидим, она, Яҳшиликка ёйиб ҳар ишни Эплолмайсиз қилишни гина. Мен кетаман... қоласиз ёлғиз Ҳайрлашиб чиқаман дилдан, Пойма— пой узрлар айтиб... Бепарвоман, онажон, чиндан. Ўз — ўзимдан оғриди дилим, Сиздан ортиғ кўрсам боламни...! Балки у ҳам мендек келади... Кўриб қўйяй, дейди— онамни. 🍀 @ZiyouzKanali
Открыть в Telegram#Кун_ҳикмати Нима лозим эрса шундан нишона, Азалдан ёзилмиш асли пешона. Бўлгунича бўлур тақдирда не бор, Ўзингни беҳуда урма ҳар ёна... Умар Ҳайём. 🌱 @ZiyouzKanali
Открыть в TelegramФАРЗАНДИНГИЗ ҲАҚҚИГА ДУО Болаларингиз уйдан чиқаётганларида, бошларини ўнг қўлингиз билан силанг ва: "Фаллоҳу хойрун ҳаафизо ва ҳува арҳамур роҳимийн"ни ўқиб қўйинг. Токи улар уйга қайтгунларига қадар Аллоҳнинг ҳимояси ва иноятида бўлсинлар. Маъноси: "Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофаза қилувчи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг раҳмлисидир" (Юсуф сураси, 64-оят). 🌱 @ZiyouzKanali
Открыть в Telegram📌 ХОЛИС ТАВСИЯ Ҳар бир неъматни ҳам ҳаммага айтавериш шарт эмас... Баъзан муслима опа-сингилларимиздан мамнуният билан шундай гапларни эшитиб қоламиз: «Ўғлим олти ёшида қори бўлган», «Неварам Қуръонни жуда ёшлигида ёд олган», «Фалончининг қизи ўн ёшида Қуръонни тўлиқ ёдлаб бўлган...» Албатта, бу — мўмин кишини қувонтирадиган катта неъмат. Фарзанднинг ёшлигидан Аллоҳнинг Каломини ёд олишига фақат хурсанд бўламиз ва бундай ота-оналарни муборакбод этамиз. Аммо, азиз биродарим, мўмина синглим! Аллоҳ берган ҳар бир неъматни ҳар кимнинг олдида айтиб, фарзандимизни ҳадеб мақтайвериш ҳам тўғри эмас. Ахир кўз тегиши ҳам, ҳасад ҳам ҳақ. Неъматни берган Зотни унутиб, неъматнинг ўзи билан мақтаниб қолишдан ҳам эҳтиёт бўлишимиз керак. Фарзандимиздаги истеъдодни кўрсак: «Машааллоҳ, бу Аллоҳнинг фазли», дейлик. Зеро, неъматнинг ҳақиқий эгаси — Аллоҳ, барча мақтов ва ҳамду санолар ҳам У Зотга хосдир. Яна бир муҳим гап бор.⤵️ Фарзанднинг ёшлигида қори ёки қория бўлиб қолиши — тарбиянинг охири эмас, балки буюк бир йўлнинг бошланишидир. «Қуръонни ёдлади, энди мурод ҳосил бўлди», деб хотиржам бўлиб қолмайлик. Чунки Қуръонни ёдлаш — бир нарса, уни умр бўйи қалбда сақлаш, маъносини англаш ва ҳаётда унга амал қилиб яшаш — бошқа бир буюк масъулиятдир. Қори фарзандимиз: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا "ЙАА АЙЮҲАЛЛАЗИЙНА АМАНУ" «Эй иймон келтирганлар!» деган хитобни ўқиганда, Аллоҳ ундан нимани талаб қилаётганини ҳам англасин. الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲИ РОББИЛ ЪАЛАМИЙН" деганда, унинг таржимасинигина эмас, Роббининг бутун оламлар Парвардигори эканини қалбан ҳис қилсин. قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ "ҚУЛ ҲУВАЛЛОҲУ АҲАД" ни ёддан айтиши билан чекланмай, Аллоҳнинг ягона эканини, бу калима унинг эътиқоди ва бутун ҳаётига нимани англатишини ҳам билсин. Шунинг учун фарзандимизга Қуръонни ёдлатиш билан чекланмай, унга илм ҳам ўргатайлик. Бундай ҳолатда ишончли – илмига амал қилувчи устозлардан Қуръоннинг маънолари, аҳкомлари ва одобларини ўрганиб бориш ҳам жуда муҳим. Чунки мақсадимиз фарзандимизга: «Қуръонни фалон ёшида ёд олган эди», деб фахрланиш эмас. Мақсадимиз — Қуръон унинг қалбида умрининг охиригача яшаши, хулқида кўриниши ва ҳаётига раҳнамо бўлишидир. Шундагина фарзандимиз Қуръонни фақат ёдлаган эмас, балки уни англаган, асраган ва у билан яшаган инсон бўлиб улғаяди. Аллоҳ фарзандларимизни Қуръонни ёдлайдиган, англайдиган ва унга амал қиладиган солиҳ бандаларидан қилсин. Омийн 🤲🤲🤲 Тавфиқ эса Аллоҳдандир 🌱 @ZiyouzKanali
Открыть в TelegramУмр — инсонга берилган энг қиммат омонат. Уни нималарга сарфлаётганимиз эса энг катта саволларимиздан биридир. 📚«Уламолар наздида вақтнинг қадри». 🌱 @ZiyouzKanali
Открыть в Telegram#Кун_ҳикмати Тенглик ҳукм сурган жойда сотқинлик, алдамчи эҳтирослар, ғам- ғусса бўлмайди. Абу Райҳон Беруний. 🌱@ZiyouzKanali
Открыть в Telegram✅“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади. Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди. Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади. Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади. Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас. Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради. Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг. Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди. Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят). «Оят ва шифо» китобидан. 🌱@ZiyouzKanali
Открыть в Telegram#hikmat Агар биз дўстларнинг айбига боқсайдик, дўстсиз қолардик. Баҳоуддин Нақшбанд қ.с 🌱 @ZiyouzKanali
Открыть в TelegramПереслано из ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
🌱🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊🌹 🌹Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! 🌹Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин! 🌹ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🌹ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 🌹🍀💐ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! 📲ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️ ❓САВОЛ: Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз? ЖАВОБ:👇👇 https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Открыть в TelegramРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимки “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр”ни бир кунда юз марта айтса, унинг учун ўнта қулни озод қилган деб битилади, юзта яхшилик ёзилади, юзта ёмонлиги ўчирилади, ўша куни то кеч киргунга қадар шайтондан омонлик бўлади ва ушбу ажрга бирон кимса тенг келолмайди, фақат ушбулардан ортиғини қилсагина”, дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривояти. 🌱 @ZiyouzKanali
Открыть в Telegram📖Қуръон фақат маълум маросимларида ўқиш учун туширилмаган. Қуръон юраги дўккиллаб уриб турган, қалби тирик, басират кўзи очиқ инсонларни огоҳлантириш мақсадида нозил қилинган. 🌱 @ZiyouzKanali
Открыть в Telegram#duo #jamoat #tilovat 🤲НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ТИЛОВАТ ВА ЖАМОАТ БИЛАН ДУО ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари "Омийн", деса, албатта Аллоҳ уларни ижобат қилади", дедилар (Имом Ҳоким ривояти). "Кашфул қиноъ" китобида бундай дейилади: "Бомдод ва асрдан кейин фаришталар ҳозир бўлади. Имом дуо қилганда қавм "омийн" деб турса, ижобатга яқин бўлади. Ушбу икки вақтдан бошқа намозларда ҳам дуо қабул бўлади. Чунки фарз намозидан кейинги пайт дуо қабул бўладиган вақтлардандир". Имом Лайс ибн Саъд айтадилар: "Ҳеч ким Қуръон тингловчидан кўра тезроқ раҳматга эришмайди. Чунки Аллоҳ таоло: "Қуръон тиловат қилинганда, уни тингланг ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз" деб марҳамат қилган. Ҳанафий олими Абу Суъуд раҳматуллоҳи алайҳ: "Қуръон тинглаш қироат қилишдан савоблироқдир, чунки тинглаш фарз, қироат фарз эмас", деганлар. Даврон Нурмуҳаммад 🌱 @ZiyouzKanali
Открыть в Telegram#duo_zikr 📿Бомдод намозидан кейин ўқиладиган зикр ✨ بسم الله الذي لا يضر مع اسمه شيء في الأرض ولا في السماء وهو السميع العليم 📖 Ўқилиши: Бисмиллаҳил лазий ла ядурру маъасмиҳи шай'ун фил арди ва ла фиссамаи ва ҳувас самийъул ъалийм. 📝 Маъноси: Еру осмонда Унинг исми билан ҳеч нарса зарар етказа олмайдиган Аллоҳ номи билан (кунни бошлайман). У билувчи ва эшитувчи Зотдир (Термизий ривояти). 💬 Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда баён қилинишича, ким бу зикрни тонгда ва шомда уч мартадан айтса, унга ҳеч нарса зиён етказа олмайди. Термизий ва Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳлардан нақл қилинган ривоятда: «тўсатдан офат етмайди», дейилган. 📚"Нурли дуолар ва вирдлар" китобидан. 🌱 @ZiyouzKanali
Открыть в TelegramПереслано из ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Хайрли тонг, азиз диндошим! ☀️ Аллоҳ таоло янги кунни офият ва хотиржамликда қарши олишимизни насиб этди, Алҳамдулиллаҳ! Бугунги кунингиз солиҳ амаллар, кутилмаган қувончлар ва қалб сукунатига бой бўлсин. Кун ҳикмати: «Яхшиликнинг белгиси — гўзал хулқ ва ширинсўзликдир. Қўполлик эса қалбнинг дағаллигидан ва ёмонликдан далолат беради». Тилимизни зикрга, қалбимизни шукрга ошно қилайлик! ✨ Кунингиз файзли ўтсин! ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! 📲ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️ ❓САВОЛ: Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз? ЖАВОБ:👇👇 https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Открыть в TelegramҲар қандай қийинчилик ўтиб кетади, ундан кейин қувонч келтирадиган енгиллик келади. 🌱 @ZiyouzKanali
Открыть в TelegramҚалб муҳаббат билан тирилади, гуноҳ билан эса ўлади. Ҳорис ал-Муҳосибий @ZiyouzKanali
Открыть в TelegramАдолат бардавом бўлса — обод қилади, зулм бардавом бўлса — вайрон қилади. Ибн Халдуннинг “Муқаддима”сидан. @ZiyouzKanali
Открыть в TelegramАқл бир қўй, нафс бир бўри, иймон бир чўпондир. Агар иймон кучли бўлмаса, бўри қўйни ер. (с) Мавлоно Румий @Ziyouzkanali
Открыть в Telegram#hikmat Бировга айтилмаган дард тезгина ўтиб кетади, ҳеч кимга айтилмаган қувонч эса давомли бўлади... 😎@Ziyouzkanali
Открыть в Telegram