ТАҲОРАТДАН ОРТГАН СУВДАН ИЧИШ #таҳорат ❓1719-САВОЛ: Отам таҳорат қилганидан кейин сувдан бир хўплаб ичиб қўядилар. Лекин мен таҳорат амаллари ичида буни кўрмаганман. Отамга айта олмадим. Отамнинг бу иши хато эмасми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, отангизнинг бу иши хато эмас. Зеро, таҳорат қилгандан кейин таҳорат учун тайёрланган сувдан бир хўплам ичиб қўйишни уламолар мустаҳаб дейишган. Вожиб ёки суннат эмас. Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг шундай қилганликларини ривоят қилганлар. Айрим уламолар замзам суви каби бундай сувда ҳам шифо бор дейишган ва буни ўз тажрибалари орқали бўлганини ҳам айтишган. Демак, таҳоратдан кейин таҳоратдан ортган сувдан ичиш таҳоратнинг вожиб ёки суннати эмас, балки мустаҳаб амал саналади. Қилган одам савоб олса, қилмаган одам хато ёки гуноҳ қилган бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in TelegramPosts of «Zikr uz» Жумодус соний ойи ☪️ 1448
Илмли бўл ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб, эшитадиган бўл, аммо тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб, ҳалок бўласан. Маҳмуд аз-ЗАМАХШАРИЙ 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in TelegramАссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ Пайшанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 🍃Асл саодат “Раббим Аллоҳ!” демоқликдадир. "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ёнларида бўлсак, у зотдан куч олардик...” 🍃Кунимиз шукр ва зикрга бой бўлсин! 📆26.11.2026-й ( мелодий йил ) (Ноябрь ойи ) 📆15.06.1448-й ( хижрий йил ) (Жумодус соний) Яқинларни, қадрдонларни зиёрат қилиб туринг. Зеро вақт тез ўтиб кетиб қолмоқда.. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in Telegram#muftiy_minbari Даражаси улуғ зотлар 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in Telegram#kun_hikmati 🌙ИНСОН ҚАДРИ ✨Кишининг камбағаллиги ёки етимлиги унинг қадрини тушира олмайди, агар унинг дини ва илми қадрини оширган бўлса. ✨Шунингдек, унинг молу давлати ва аҳли оиласи қадрини кўтара олмайди, агар унинг фосиқлиги ва жоҳиллиги қадрини туширган бўлса. 📚Маҳмуд Замахшарий 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in TelegramТИҚИЛИНЧ ПАЙТДА, ОЛДИНГИ САФДАГИ НАМОЗХОННИНГ БЕЛИГА САЖДА ҚИЛИШ #намоз ❓1718-САВОЛ: Биз томонларда қаттиқ ёмғир ёғиб, Жума ва икки ҳайит намозларида одамлар ташқарида намоз ўқий олмай, масжид ичига тиқилиб кетади. Суннатни алмашиб ўқиб олишади, аммо фарз намозда бунинг имкони йўқ-ку. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу каби узрли ҳолларда яъни саволда зикр қилинганидек, Жума ва икки ҳайит намозларида орқадагилар олдинги сафдаги намозхонларнинг белларига сажда қилиб, намозни адо этсалар бўлади. Бунинг кайфияти шундай: Аввалги сафдагилар одатдагидек руку ва сажда қиладилар. Уларнинг орқасидагилар эса, рукуда имкон қадар эгиладилар, сўнг саждада олдинги сафдаги одамларнинг орқа белларига бошларини қўйиб, сажда қиладилар. Фарзни шундай ўқисалар, суннатларни саволда айтилгандек алмашиб ўқиб олаверадилар. Чунки белга сажда қилиш зарурат туфайли жоиз бўлади. Суннат намозни ўқишда эса, бундай зарурат бўлмайди. Бундан ташқари, бу каби узрли ҳолатларда олдиндаги одамнинг оёқлари устига ёки ўзининг сонига ҳам сажда қилиш мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in TelegramКактуслар менга камтар инсонларни эслатади. Яъни алоҳида эътибор беришингизга муҳтож эмас, ҳар куни суғоришингиз шарт эмас, уйнинг бир бурчагида унитилса ҳам, барибир сўлиб қолмайди. У оғир шароитларда ҳам яшаб қола олади. Худди ўнлаб дардимиз бўлишига қарамай кула олаётганимиз каби. У сабр-тоқатни, ҳимояланиш ҳиссиётини, кучли бўлишни ва таслим бўлмасликни ўргатади. Кактуслар ҳам гуллайди 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in TelegramАссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ Чоршанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 🍃Асл саодат “Раббим Аллоҳ!” демоқликдадир. "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ёнларида бўлсак, у зотдан куч олардик...” 🍃Кунимиз шукр ва зикрга бой бўлсин! 📆25.11.2026-й ( мелодий йил ) (Ноябрь ойи ) 📆14.06.1448-й ( хижрий йил ) (Жумодус соний) Яқинларни, қадрдонларни зиёрат қилиб туринг. Зеро вақт тез ўтиб кетиб қолмоқда.. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in Telegram#муфтий_минбари 📹 ДИННИНГ ЧЎҚҚИСИ НИМА? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in Telegram#зикр_дуо 🌙 Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг дуолари اللَّهمَّ إنِّي ظلَمتُ نَفسي ظلمًا كثيرًا ولا يغفرُ الذُّنوبَ إلَّا أنتَ فاغفِر لي مغفرةً من عندِكَ وارحَمني إنَّكَ أنتَ الغفورُ الرَّحيمُ 📖Ўқилиши: Аллоҳумма иннии золамту нафсии зулман касиирон ва лаа йағфируз зунууба илла ант. Фағфирлии мағфиротан мин ъиндика варҳамнии. Иннака антал ғофурур роҳиим. ✨ Маъноси: Аллоҳим, мен ўзимга ўзим кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан ўзга мағфират қилгувчи йўқ. Ўзинг мени ўз ҳузурингда мағфират қилгин. Албатта, Сен кўп мағфират қилувчи ва раҳмли Зотсан. 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳуга ўргатганлар ва намоздан кейин ўқишни тавсия қилганлар. Шу сабаб, бу дуони солиҳлар ҳар намоздан кейин ўқишган ва Аллоҳнинг чексиз раҳматига юкунишган. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in TelegramЖАНОЗАДА ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАН КИШИ НИМА ЎҚИЙДИ? #жаноза #намоз ❓1717-САВОЛ: Беш вақт намозда имомга иқтидо қилганимизда, Фотиҳа ва зам сураларни ўқимаймиз. Жаноза намозида қандай йўл тутамиз? Унда ҳам қулоқ қоққандан кейин жим турамизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозида беш вақт намоздан фарқли равишда, имомга иқтидо қилганлар тўрт такбирни ва сано, салавот ҳамда дуоларни ўқийди. Яъни биринчи такбирдан кейин санони, иккинчи такбирдан кейин салавотни, учинчи такбирдан кейин жаноза дуосини ўқийди. Тўрт такбир жаноза намозининг рукни яъни фарз, бошқа зикрлар эса, суннат ҳисобланади. Агар иқтидо қилганлар такбирни ҳам, бошқа зикрларни ҳам айтмай, жим турса, жаноза ўқиган ҳисобланмайди. Агар такбирларни айтса-ю, бошқа зикрларни айтмаса, суннатни тарк этган бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in Telegram#кайфият 📝Баъзан ҳаёт сендан ҳамма нарсани тортиб олгандек туюлади. Аслида эса, у сенга нималарсиз ҳам яшай олишингни, нималар учун курашишинг кераклигини ўргатаётган бўлади. Унутма, инсоннинг ҳақиқий кучи йиқилмаслигида эмас, ҳар сафар йиқилганида яна қад ростлай олишидадир. Хайрли кун... 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in Telegram📆 24/11/2026й Сешанба/Вторник ⏰ #Андижон_вақти_билан ✅ Тонг 05:50 ✅ Қуёш 07:15 ⏰ “Аммор ибн Ёсир” жоме масжидида намоз вақтлари 📌 Бомдод 06:30 📌 Пешин 13:00 📌 Аср 15:20 📌 Шом 16:55 📌 Ҳуфтон 18:45 ♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️ 👉🏻 https://t.me/zikr_uz
Open in TelegramАссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ Сешанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 🍃Асл саодат “Раббим Аллоҳ!” демоқликдадир. "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ёнларида бўлсак, у зотдан куч олардик...” 🍃Кунимиз шукр ва зикрга бой бўлсин! 📆24.11.2026-й ( мелодий йил ) (Ноябрь ойи ) 📆13.06.1448-й ( хижрий йил ) (Жумодус соний) Яқинларни, қадрдонларни зиёрат қилиб туринг. Зеро вақт тез ўтиб кетиб қолмоқда.. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in Telegram#муфтий_минбари 📹 Гуноҳнинг катта-кичиги бўлмайди 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in Telegram#kun_hikmati Қайси йўл, қайси қалб ва қайси қарор биз учун яхшироқ эканини билмаймиз. Аммо яхшилик Аллоҳ биз учун танлаган нарсада эканлигига ишонамиз. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in TelegramАЁЛ КИШИНИНГ РУКУСИ #намоз ❓1716-САВОЛ: Аёл киши рукуда тиззасини букадими ёки эркаклар каби текис тутадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқишда, аёллар билан эркакларнинг бир нечта фарқлари бўлиб, аёллар сатрлироқ ҳолда намоз ўқишга буюрилганлар. Рукуда ҳам шундай, яъни аёллар рукуда эркаклардан фарқли равишда, тиззаларини бироз букиб руку қиладилар. Машҳур тобеий Ато ибн Абу Рабоҳ шундай деганлар: "تَجْتَمِعُ الْمَرْأَةُ إِذَا رَكَعَتْ، تَرْفَعُ يَدَيْهَا إِلَى بَطْنِهَا، وَتَجْتَمِعُ مَا اسْتَطَاعَت". مصنف عبدالرزاق “Аёл киши руку қилганда, имкон қадар йиғилиброқ, икки қўлини қорнига яқинлаштириб туради”. (“Мусаннафи Абдурраззоқ”). “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган: وَالْمَرْأَةُ تَنْحَنِي فِي الرُّكُوعِ يَسِيرًا وَلَا تَعْتَمِدُ وَلَا تُفَرِّجُ أَصَابِعَهَا وَلَكِنْ تَضُمُّ يَدَيْهَا وَتَضَعُ عَلَى رُكْبَتَيْهَا وَضْعًا وَتَحْنِي رُكْبَتَيْهَا وَلَا تُجَافِي عَضُدَيْهَا .كَذَا فِي الزَّاهِدِيِّ “Аёл киши рукуда бироз эгилади, тиззаларига суянмайди, бармоқларини очмайди, балки қўлларини бирлаштириб, тиззаларига қўяди ва тиззаларини бироз букади ва билакаларини танасидан ажратмайди. “Зоҳидий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in TelegramКунлар – атиги уч кундир! Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ айтдилар: Айтилишича, кунлар уч кун экан холос: Кечаги кун. Ўз ҳикматини сенга ташлаб кетган донишманд ҳакимдир; Бугунги кун. Сен билан видолашиб турган содиқ дўст. Сендан жуда йироқ эди, сен унинг олдига бормадинг унинг ўзи сени йўқлаб келди ва тез жўнаб кетиш пайида турибди; Эртанги кун. Сен унда бўласанми йўқми? Буниси номаълум 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in TelegramАссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ Душанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 🍃Асл саодат “Раббим Аллоҳ!” демоқликдадир. "Агар Пайғамбар алайҳиссалом ёнларида бўлсак, у зотдан куч олардик...” 🍃Кунимиз шукр ва зикрга бой бўлсин! 📆23.11.2026-й ( мелодий йил ) (Ноябрь ойи ) 📆12.06.1448-й ( хижрий йил ) (Жумодус соний) Яқинларни, қадрдонларни зиёрат қилиб туринг. Зеро вақт тез ўтиб кетиб қолмоқда.. 👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)
Open in Telegram