Кабинет

Посты канала «Zikr uz» Жумодус соний ойи ☪️ 1448

сначала новые

#20408Превью ссылки

ТАҲОРАТДАН ОРТГАН СУВДАН ИЧИШ #таҳорат ❓1719-САВОЛ: Отам таҳорат қилганидан кейин сувдан бир хўплаб ичиб қўядилар. Лекин мен таҳорат амаллари ичида буни кўрмаганман. Отамга айта олмадим. Отамнинг бу иши хато эмасми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, отангизнинг бу иши хато эмас. Зеро, таҳорат қилгандан кейин таҳорат учун тайёрланган сувдан бир хўплам ичиб қўйишни уламолар мустаҳаб дейишган. Вожиб ёки суннат эмас. Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг шундай қилганликларини ривоят қилганлар. Айрим уламолар замзам суви каби бундай сувда ҳам шифо бор дейишган ва буни ўз тажрибалари орқали бўлганини ҳам айтишган. Демак, таҳоратдан кейин таҳоратдан ортган сувдан ичиш таҳоратнинг вожиб ёки суннати эмас, балки мустаҳаб амал саналади. Қилган одам савоб олса, қилмаган одам хато ёки гуноҳ қилган бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.   👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Открыть в Telegram
Просмотры135−79%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#20407Фото
Просмотры195−70%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#20406Фото
Просмотры972+48%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#20404Фото
Просмотры338−48%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#20403Превью ссылки

ТИҚИЛИНЧ ПАЙТДА, ОЛДИНГИ САФДАГИ НАМОЗХОННИНГ БЕЛИГА САЖДА ҚИЛИШ #намоз ❓1718-САВОЛ: Биз томонларда қаттиқ ёмғир ёғиб, Жума ва икки ҳайит намозларида одамлар ташқарида намоз ўқий олмай, масжид ичига тиқилиб кетади. Суннатни алмашиб ўқиб олишади, аммо фарз намозда бунинг имкони йўқ-ку. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу каби узрли ҳолларда яъни саволда зикр қилинганидек, Жума ва икки ҳайит намозларида орқадагилар олдинги сафдаги намозхонларнинг белларига сажда қилиб, намозни адо этсалар бўлади. Бунинг кайфияти шундай: Аввалги сафдагилар одатдагидек руку ва сажда қиладилар. Уларнинг орқасидагилар эса, рукуда имкон қадар эгиладилар, сўнг саждада олдинги сафдаги одамларнинг орқа белларига бошларини қўйиб, сажда қиладилар. Фарзни шундай ўқисалар, суннатларни саволда айтилгандек алмашиб ўқиб олаверадилар. Чунки белга сажда қилиш зарурат туфайли жоиз бўлади. Суннат намозни ўқишда эса, бундай зарурат бўлмайди. Бундан ташқари, бу каби узрли ҳолатларда олдиндаги одамнинг оёқлари устига ёки ўзининг сонига ҳам сажда қилиш мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.   👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Открыть в Telegram
Просмотры334−49%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#20402Фото
Просмотры360−45%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#20401Фото
Просмотры1 050+60%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#20398Фото

#зикр_дуо 🌙 Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг дуолари اللَّهمَّ إنِّي ظلَمتُ نَفسي ظلمًا كثيرًا ولا يغفرُ الذُّنوبَ إلَّا أنتَ فاغفِر لي مغفرةً من عندِكَ وارحَمني إنَّكَ أنتَ الغفورُ الرَّحيمُ 📖Ўқилиши: Аллоҳумма иннии золамту нафсии зулман касиирон ва лаа йағфируз зунууба илла ант. Фағфирлии мағфиротан мин ъиндика варҳамнии. Иннака антал ғофурур роҳиим. ✨ Маъноси: Аллоҳим, мен ўзимга ўзим кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан ўзга мағфират қилгувчи йўқ. Ўзинг мени ўз ҳузурингда мағфират қилгин. Албатта, Сен кўп мағфират қилувчи ва раҳмли Зотсан. 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳуга ўргатганлар ва намоздан кейин ўқишни тавсия қилганлар. Шу сабаб, бу дуони солиҳлар ҳар намоздан кейин ўқишган ва Аллоҳнинг чексиз раҳматига юкунишган.   👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Открыть в Telegram
Просмотры409−38%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#20397Превью ссылки

ЖАНОЗАДА ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАН КИШИ НИМА ЎҚИЙДИ? #жаноза #намоз ❓1717-САВОЛ: Беш вақт намозда имомга иқтидо қилганимизда, Фотиҳа ва зам сураларни ўқимаймиз. Жаноза намозида қандай йўл тутамиз? Унда ҳам қулоқ қоққандан кейин жим турамизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозида беш вақт намоздан фарқли равишда, имомга иқтидо қилганлар тўрт такбирни ва сано, салавот ҳамда дуоларни ўқийди. Яъни биринчи такбирдан кейин санони, иккинчи такбирдан кейин салавотни, учинчи такбирдан кейин жаноза дуосини ўқийди. Тўрт такбир жаноза намозининг рукни яъни фарз, бошқа зикрлар эса, суннат ҳисобланади. Агар иқтидо қилганлар такбирни ҳам, бошқа зикрларни ҳам айтмай, жим турса, жаноза ўқиган ҳисобланмайди. Агар такбирларни айтса-ю, бошқа зикрларни айтмаса, суннатни тарк этган бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.   👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Открыть в Telegram
Просмотры423−35%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#20396Фото
Просмотры441−33%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#20394Текст
Просмотры1 960+199%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#20393Фото
Просмотры1 540+135%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#20391Фото
Просмотры514−22%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#20390Превью ссылки

АЁЛ КИШИНИНГ РУКУСИ #намоз ❓1716-САВОЛ: Аёл киши рукуда тиззасини букадими ёки эркаклар каби текис тутадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқишда, аёллар билан эркакларнинг бир нечта фарқлари бўлиб, аёллар сатрлироқ ҳолда намоз ўқишга буюрилганлар. Рукуда ҳам шундай, яъни аёллар рукуда эркаклардан фарқли равишда, тиззаларини бироз букиб руку қиладилар. Машҳур тобеий Ато ибн Абу Рабоҳ шундай деганлар: "تَجْتَمِعُ الْمَرْأَةُ إِذَا رَكَعَتْ، تَرْفَعُ يَدَيْهَا إِلَى بَطْنِهَا، وَتَجْتَمِعُ مَا اسْتَطَاعَت". مصنف عبدالرزاق “Аёл киши руку қилганда, имкон қадар йиғилиброқ, икки қўлини қорнига яқинлаштириб туради”. (“Мусаннафи Абдурраззоқ”). “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган: وَالْمَرْأَةُ تَنْحَنِي فِي الرُّكُوعِ يَسِيرًا وَلَا تَعْتَمِدُ وَلَا تُفَرِّجُ أَصَابِعَهَا وَلَكِنْ تَضُمُّ يَدَيْهَا وَتَضَعُ عَلَى رُكْبَتَيْهَا وَضْعًا وَتَحْنِي رُكْبَتَيْهَا وَلَا تُجَافِي عَضُدَيْهَا .كَذَا فِي الزَّاهِدِيِّ “Аёл киши рукуда бироз эгилади, тиззаларига суянмайди, бармоқларини очмайди, балки қўлларини бирлаштириб, тиззаларига қўяди ва тиззаларини бироз букади ва билакаларини танасидан ажратмайди. “Зоҳидий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.   👇•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ✅Каналга обуна бўлинг👇 🌐 (https://t.me/zikr_uz)

Открыть в Telegram
Просмотры490−25%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#20389Фото
Просмотры463−29%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#20388Фото
Просмотры1 710+161%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—