Posts of Замбаракнинг ўқи
Anthropic'нинг 10та акциясига буюртма берувдим, биттагина тегибди менга. Дефицитмуш, талаб таклифдан каттамуш. Миллиардерга айланишимга миллиард кун қолди!!!!!1 @zambarakning_oqi
Open in TelegramБайден ўрнига Трамп келганида унга қуллуқ қилиб, инаугурациясига миллионлар доллар бериб, "биз Байден пайтида эзилдик" деган субутсиз миллиардерлар Демократлар ғалаба қозонган оралиқ сайловидан кейин тупурган тупугини қайтариб олишни бошлашибди. Мана, дунёнинг бой одами Илон Маск "мен МАГА нималигини билмайман, ўзимам МАГА эмасман, мен мўътадилман", — деб сайраб қопти. Э ўлларинг-е. Сал одамда умуртқа, стержень бўлишиям керак-да. @zambarakning_oqi
Open in TelegramОлимлар ҳисоб-китобига кўра бир йилдаги "ёқимли" кунлар сони шунча экан. Калгари Тошкентдан сал-пал фарқ қиларкан. Ëқимли деганда ҳарорат +18 ва +30 оралиғида, намлик эса паст, кун ёғингарчиликсиз бўлиши тушуниларкан. P.S. Гупиллаб қор ёғаётган пайтда "қаёққа суриш мумкин" деб сўрагандим СИдан :-D @zambarakning_oqi
Open in TelegramШерзод ака ва Ботир яхши мавзуни кўтаришибди. Ботир ҳақ: СИ иш унумдорлигини оширяпти, бир одам СИ ёрдамида янада кўпроқ иш бажариши мумкин бўляпти. Аммо, не всё так однозначно! Иш унумдорлиги ошгани билан ойлик даромад у билан бирга ошаётгани йўқ. Бир кунда 15 фоиз кўпроқ вазифа бажарган офис ишчисининг ойлиги 15 фоизга ошгани йўқ. Масалан, АҚШда сўнгги 40 йилда иш унумдорлиги 97 фоизга, ойликлар эса атиги 19 фоизга ошган. Ҳа, иш унумдорлиги ошгани сайин компаниялар кўпроқ даромад кўряпти ва уларнинг акциялари нархлари ошяпти. Жамғарган пулларига акциялар сотиб олган ўқитувчи-ю слесарлар пули ҳам кўпайяпти. Аммо, шуни билиб қўйиш керакки, АҚШдаги энг бой 1 фоиз аҳоли (уй хўжаликлари) бутун акцияларнинг 50 фоизига, аҳолининг 10 фоизи акцияларнинг қарийб 90 фоизига эгалик қилади. Яъни, қимматлаган акциялар фойдасининг атиги 10 фоизи аҳолининг 90 фоизига тегади. Халқаро валюта жамғармаси тадқиқотларига кўра, агар бозор регуляциясида ўзгаришлар бўлмаса, СИ бой ва камбағал аҳоли ўртасидаги тафовутни янада катталаштиради. Ишқилиб, сиз билан мен СИ ортидан бойиб кетишимиз амри маҳол. @zambarakning_oqi
Open in TelegramNvidia раҳбари Женсен Хуанг истеъфога чиқди СИ гиганти Nvidia’нинг 33 йиллик раҳбари ва ҳаммуассиси Женсен Хуанг кутилмаганда лавозимини тарк этди. Бунга бир неча кун ичида авж олган йирик можаро сабаб бўлди. Ҳаммаси Хуангнинг 42 минг ходимга рафиқасига хиёнат қилганини тан олган хатидан бошланди. АҚШ разведкаси тахминича, у алоқада бўлган Элис Хуанг Хитой махсус хизмати жосуси бўлиши мумкин. Маълум бўлишича, Элис назоратидаги Сингапурнинг кичик Megaspeed компанияси 2 йилда $4,8 млрд.лик Nvidia чипларини харид қилган. Санкцияларни четлаб ўтиш учун чиплар Малайзия ва Индонезияда жойлаштирилиб, қуввати Alibaba’га ижарага берилган — лойиҳани ҳам аслида Alibaba молиялаштиргани айтилмоқда. Кенгаш аввал Хуангни қўллаб-қувватлаганди. Аммо The New York Times унинг қўл остидаги вице-президент Кимберли Пауэлл билан ҳам ишқий алоқасини фош қилгач, у дарҳол истеъфога чиқди. Вақтинчалик раҳбар этиб молиявий директор Колетт Кресс тайинланди. Можаро фонида Nvidia акциялари пасаймоқда. P.S. Хуанг хиёнати учун истеъфога чиқарилгани йўқ. У ўзи билиб-билмай миллиардлаб долларлик чипларни Хитойга сотишга йўл қўйгани учун ишдан бўшатилди. @zambarakning_oqi
Open in TelegramОламда нима гаплар? Альбертада мустақиллик бўйича референдум натижаларига кўра, провиция аҳолисининг 75 фоизи Канада таркибида қолишини хоҳлайди. Мустақил бўлмас эканмиз, биродарлар! Британия Колумбиясидаги провинциал консерватив партия пароканда ҳолатида эди, ички уруш кетаётганди. Фурсатдан фойдаланиб, прогрессив НДП тезда янги сайлов ўтказиб, янги мандатни қўлга киритишни мақсад қилди. Натижада эса консерваторлар тезда этагини йиғиштириб олиб, сайловда ғолиб бўлишди. Сўлчиларнинг кўзлари қип-қизил! АҚШдаги оралиқ сайловларда Демократлар ғалаба қозонди. Бироқ агар улар Байден пайтидек иш тутиб, статус-квони сақлаб қолишса, АҚШда катта ислоҳотлар бўлмайди. Умуман олганда, демократларга битта катта “силкиниш” керак, ИМХО. Канада Европа Иттифоқининг “ассоциатив аъзоси”га айланиш тараддудида. 2027 йилнинг ёзида Канада-ЕИ келишувининг асосий параметрлари тасдиқланиши кутилмоқда. Аммо бу келишувда иш кучининг эркин ҳаракати кўзта тутилмаяпти. Битта нарса эса ўзгаришсиз: Трамп акиллашда давом этмоқда. @zambarakning_oqi
Open in TelegramКуни кеча Калгари—Абу Даби рейси очилди, Etihad Dreamliner'да учяпти. Парвоз 14,5 соат давом этар экан. Тошкентга бориш учун яхши вариант. https://www.youtube.com/watch?v=qC12yrK-M78 @zambarakning_oqi
Open in TelegramЯнги Kia Sonet Prime — ёрқин услуб ва ҳар кунлик қулайлик! 🚘 Энди қулай муддатли тўлов шартларида: 🔥 Ойлик тўлов — 5 997 778 сўмдан ✔️ Бошланғич тўлов — 60% ✔️ Муддат — 18 ой | Йиллик 0% ставка Бепул тест-драйвга ёзилинг ва тўлов жадвалини олинг! 📍 Kia Yakkasaroy 📞 +998 (55)500-86-68 Шартлар индивидуал ҳисобланади. Суғурта мажбурий. Реклама
Open in TelegramЛондон аниқ “зе кепител оф Грейт Британ”ми, йўқми, текширгани келдим. Аниқлаштириб этвораман. @zambarakning_oqi
Open in TelegramЎзбекистонда таркибида шакар хаддан ташқари кўп бўлган ичимликлар махсус белги билан белгиланаркан — https://www.gazeta.uz/ru/2026/10/13/labeling-of-sugary-drinks/ (ўзбекчасини тополмадим негадир). Ният яхши, аммо амалга ошириш аҳмоқона. Қаранг-да: маркировкалаш 1 январдан мажбурий бўларкан, аммо маркировкалаш стандартлари 1 мартдан кучга кираркан. Буларнинг томи кетганми? Нега бунча шошма-шошарлик?! Нега бу ўзгаришни икки ярим ойда амалга ошириш керак? Масалан, Канадада ҳам шунга ўхшаш маркировка талаби бор: ёғ, туз ва шакар кўп бўлган махсулотларга махсус белги ёпиштирилади. Бу ҳақида ёзгандим аввал. Қизиғи шундаки, бу талаб 2022 йил июлида ишлаб чиқилган ва 2026 йил 1 январидан кучга кириши белгиланган. Хоҳлаган, имконияти бўлган компания аввалдан маркировка қилаверади, хоҳлаганлар 1 январдан бошлаб. Яъни, тадбиркорларга 3,5 йил вақт берилди. Эсинглардами, кундуз куни фараларни ёқиб юриш ҳақидаги талаб ҳам мана шундай шошма-шошарлик билан қабул қилиниб, яна шундай давай-давай билан бекор қилинганди. @zambarakning_oqi
Open in Telegram