Кабинет

Посты канала Замбаракнинг ўқи

сначала новые

#5776Текст
Просмотры4 760−7%к среднему
Пересылки—
Реакции159
Комментарии—
#5775Фото
Просмотры5 050−1%к среднему
Пересылки—
Реакции81
Комментарии—
#5773Текст

Шерзод ака ва Ботир яхши мавзуни кўтаришибди. Ботир ҳақ: СИ иш унумдорлигини оширяпти, бир одам СИ ёрдамида янада кўпроқ иш бажариши мумкин бўляпти. Аммо, не всё так однозначно! Иш унумдорлиги ошгани билан ойлик даромад у билан бирга ошаётгани йўқ. Бир кунда 15 фоиз кўпроқ вазифа бажарган офис ишчисининг ойлиги 15 фоизга ошгани йўқ. Масалан, АҚШда сўнгги 40 йилда иш унумдорлиги 97 фоизга, ойликлар эса атиги 19 фоизга ошган. Ҳа, иш унумдорлиги ошгани сайин компаниялар кўпроқ даромад кўряпти ва уларнинг акциялари нархлари ошяпти. Жамғарган пулларига акциялар сотиб олган ўқитувчи-ю слесарлар пули ҳам кўпайяпти. Аммо, шуни билиб қўйиш керакки, АҚШдаги энг бой 1 фоиз аҳоли (уй хўжаликлари) бутун акцияларнинг 50 фоизига, аҳолининг 10 фоизи акцияларнинг қарийб 90 фоизига эгалик қилади. Яъни, қимматлаган акциялар фойдасининг атиги 10 фоизи аҳолининг 90 фоизига тегади. Халқаро валюта жамғармаси тадқиқотларига кўра, агар бозор регуляциясида ўзгаришлар бўлмаса, СИ бой ва камбағал аҳоли ўртасидаги тафовутни янада катталаштиради. Ишқилиб, сиз билан мен СИ ортидан бойиб кетишимиз амри маҳол. @zambarakning_oqi

Открыть в Telegram
Просмотры5 1000%к среднему
Пересылки—
Реакции78
Комментарии—
#5772Текст

Nvidia раҳбари Женсен Хуанг истеъфога чиқди СИ гиганти Nvidia’нинг 33 йиллик раҳбари ва ҳаммуассиси Женсен Хуанг кутилмаганда лавозимини тарк этди. Бунга бир неча кун ичида авж олган йирик можаро сабаб бўлди. Ҳаммаси Хуангнинг 42 минг ходимга рафиқасига хиёнат қилганини тан олган хатидан бошланди. АҚШ разведкаси тахминича, у алоқада бўлган Элис Хуанг Хитой махсус хизмати жосуси бўлиши мумкин. Маълум бўлишича, Элис назоратидаги Сингапурнинг кичик Megaspeed компанияси 2 йилда $4,8 млрд.лик Nvidia чипларини харид қилган. Санкцияларни четлаб ўтиш учун чиплар Малайзия ва Индонезияда жойлаштирилиб, қуввати Alibaba’га ижарага берилган — лойиҳани ҳам аслида Alibaba молиялаштиргани айтилмоқда. Кенгаш аввал Хуангни қўллаб-қувватлаганди. Аммо The New York Times унинг қўл остидаги вице-президент Кимберли Пауэлл билан ҳам ишқий алоқасини фош қилгач, у дарҳол истеъфога чиқди. Вақтинчалик раҳбар этиб молиявий директор Колетт Кресс тайинланди. Можаро фонида Nvidia акциялари пасаймоқда. P.S. Хуанг хиёнати учун истеъфога чиқарилгани йўқ. У ўзи билиб-билмай миллиардлаб долларлик чипларни Хитойга сотишга йўл қўйгани учун ишдан бўшатилди. @zambarakning_oqi

Открыть в Telegram
Просмотры6 810+34%к среднему
Пересылки—
Реакции75
Комментарии—
#5771Текст

Оламда нима гаплар? Альбертада мустақиллик бўйича референдум натижаларига кўра, провиция аҳолисининг 75 фоизи Канада таркибида қолишини хоҳлайди. Мустақил бўлмас эканмиз, биродарлар! Британия Колумбиясидаги провинциал консерватив партия пароканда ҳолатида эди, ички уруш кетаётганди. Фурсатдан фойдаланиб, прогрессив НДП тезда янги сайлов ўтказиб, янги мандатни қўлга киритишни мақсад қилди. Натижада эса консерваторлар тезда этагини йиғиштириб олиб, сайловда ғолиб бўлишди. Сўлчиларнинг кўзлари қип-қизил! АҚШдаги оралиқ сайловларда Демократлар ғалаба қозонди. Бироқ агар улар Байден пайтидек иш тутиб, статус-квони сақлаб қолишса, АҚШда катта ислоҳотлар бўлмайди. Умуман олганда, демократларга битта катта “силкиниш” керак, ИМХО. Канада Европа Иттифоқининг “ассоциатив аъзоси”га айланиш тараддудида. 2027 йилнинг ёзида Канада-ЕИ келишувининг асосий параметрлари тасдиқланиши кутилмоқда. Аммо бу келишувда иш кучининг эркин ҳаракати кўзта тутилмаяпти. Битта нарса эса ўзгаришсиз: Трамп акиллашда давом этмоқда. @zambarakning_oqi

Открыть в Telegram
Просмотры6 870+35%к среднему
Пересылки—
Реакции43
Комментарии—
#5767Фотореклама
Просмотры8 670+70%к среднему
Пересылки—
Реакции67
Комментарии—
#5762Превью ссылки

Ўзбекистонда таркибида шакар хаддан ташқари кўп бўлган ичимликлар махсус белги билан белгиланаркан — https://www.gazeta.uz/ru/2026/10/13/labeling-of-sugary-drinks/ (ўзбекчасини тополмадим негадир). Ният яхши, аммо амалга ошириш аҳмоқона. Қаранг-да: маркировкалаш 1 январдан мажбурий бўларкан, аммо маркировкалаш стандартлари 1 мартдан кучга кираркан. Буларнинг томи кетганми? Нега бунча шошма-шошарлик?! Нега бу ўзгаришни икки ярим ойда амалга ошириш керак? Масалан, Канадада ҳам шунга ўхшаш маркировка талаби бор: ёғ, туз ва шакар кўп бўлган махсулотларга махсус белги ёпиштирилади. Бу ҳақида ёзгандим аввал. Қизиғи шундаки, бу талаб 2022 йил июлида ишлаб чиқилган ва 2026 йил 1 январидан кучга кириши белгиланган. Хоҳлаган, имконияти бўлган компания аввалдан маркировка қилаверади, хоҳлаганлар 1 январдан бошлаб. Яъни, тадбиркорларга 3,5 йил вақт берилди. Эсинглардами, кундуз куни фараларни ёқиб юриш ҳақидаги талаб ҳам мана шундай шошма-шошарлик билан қабул қилиниб, яна шундай давай-давай билан бекор қилинганди. @zambarakning_oqi

Открыть в Telegram
Просмотры9 680+90%к среднему
Пересылки—
Реакции60
Комментарии—