Account

Posts of Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | songi | Xalq Dardi | Yol yolakay | sara xabarlar | Dunyouz | Daryouz | Antivirusnewsuz

newest first

#51844Text

Мубашшир Аҳмад иши кассация тартибида кўрилади Жорий йилнинг 3 декабрь куни диний уламо Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) иши Тошкент шаҳар судида кассация инстанция тартибида кўриб чиқилади. Бу ҳақда суд мажлислари жадвалида келтирилган. Мубашшир Аҳмаднинг адвокати Абдуллоҳ Содиқ ҳам ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида суд иши ҳақида маълумот берди. Унинг билдиришича, 3 декабрь куни соат 15:30 да Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судининг кассация инстанциясида Мубашшир Аҳмад иши бўйича кассация шикояти кўриб чиқилади. “Кассация инстанциясида ҳимоя томони суд қарорини қайта кўриб чиқиш, Жиноят кодексининг 244-1 моддаси 3-қисми “г” банди ва 156-моддаси 2-қисми билан эълон қилинган айблов бòйича оқлов ҳукми чиқариш орқали адолатни тиклашни сўрамоқда”, дейилади хабарда. Маълумот учун, 2025 йилнинг 8 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди ҳукми билан Мубашшир Аҳмад Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми, 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди ва 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мубашшир Аҳмад соғлиғи ёмонлашгани сабаб Тошкентдаги Жазони ижро этиш департаментига қарашли “Сангород” шифохонасига кўчирилгани ҳақида хабар берилган эди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views119−34%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h40
3 h119
  1. After 1 hour40
  2. Total to date119
#51843Text

Синдоров ва Гукеш тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади Ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров ва ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳснинг тўртинчи партиясида дуранг қайд этди. Учрашув Швейцарияда бўлиб ўтмоқда. Синдоров қора доналарда ўйнади. Тўртта партиядан кейин умумий ҳисоб 2:2 кўринишига келди. Бешинчи партия эртага, 29 ноябрь куни бўлиб ўтади. Жаҳон тожи учун баҳс классик вақт назоратида ўтказиладиган 14 та партиядан иборат. Дастлабки 40 та юриш учун шахматчиларга 120 дақиқадан вақт берилади. Шундан сўнг ҳар бир юриш учун 30 сониядан қўшиб борилади, 40 та юришдан кейин эса яна 30 дақиқа ажратилади. Агар шахматчилардан бири 14-партияга қадар 7,5 очко тўпласа, ғолиб муддатидан олдин аниқланади. Акс ҳолда, дуранг натижа қайд этилса, ғолиб тай-брейкда аниқланади. Гукеш 2025 йилда хитойлик Дин Лижэнни мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланган. 18 ёшида у тарихдаги энг ёш мутлақ жаҳон чемпиони бўлди. Шу тариқа ҳиндистонлик шахматчи 22 ёшида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Гарри Каспаровнинг рекордини янгилаганди. Синдоров эса жорий йилнинг апрель ойида Кипрда ўтказилган Номзодлар турнирида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлиги учун баҳсда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. У мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун баҳсга йўлланма олган илк ўзбекистонлик шахматчи бўлди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views163−10%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h89
3 h163
  1. After 1 hour89
  2. Total to date163
#51842Video
Views241+33%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h168
5 h220
7 h241
  1. After 1 hour168
  2. After 6 hours241
  3. Total to date241
#51841Video
Views228+26%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h160
5 h209
7 h228
  1. After 1 hour160
  2. After 6 hours228
  3. Total to date228
#51840Video
Views203+12%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h143
5 h186
7 h203
  1. After 1 hour143
  2. After 6 hours203
  3. Total to date203
#51839Video
Views184+2%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h132
5 h172
7 h184
  1. After 1 hour132
  2. After 6 hours184
  3. Total to date184
#51838Video
Views168−7%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h126
5 h156
7 h168
  1. After 1 hour126
  2. After 6 hours168
  3. Total to date168
#51836Text

Мercedes ходимларига ишдан бўшаш эвазига 422 минг еврогача пул таклиф қилди Германиянинг Mercedes-Benz компанияси ишлаб чиқаришдан ташқари соҳаларда ишлайдиган 30 мингдан ортиқ ходимига ишдан ихтиёрий кетиш эвазига 422 минг еврогача товон пули таклиф қилмоқда. Энг юқори миқдордаги тўловни 2027 йилнинг март ойи охиригача қарор қабул қилган айрим ходимлар олиши мумкин. Бу ҳақда “Bild” хабар берди. Қайд этилишича, янги компенсация дастури жорий йилнинг 1 декабрдан 2027 йилнинг 30 сентябригача давом этади. Бироқ 2027 йил март ойи охиригача ариза берган ходимларга қўшимча бонус – “Turbo” устамаси ҳам тўланади. Компания таклифидан ишлаб чиқаришдан ташқари бўлимларда ишлайдиган мутахассислар, усталар, гуруҳ ва бўлим раҳбарлари, шунингдек, бу сафар илк бор юқори бўғин раҳбарлари ҳам фойдаланиши мумкин. Бунинг учун ходим 2026 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра компанияда камида уч йилдан ортиқ ишлаган бўлиши керак. Ҳисоб-китобларга кўра, 52 ёшли муҳандис “Turbo” бонуси билан 422 минг еврогача товон пули олиши мумкин. Қўшимча бонус ҳисобга олинмаганда, бу миқдор 340 минг еврогача етади. Маъмурий ходимларга эса 253 минг еврогача тўлов назарда тутилган. Ходимлар Mercedes ички тизимидаги махсус калькулятор орқали қанча товон пули олишлари мумкинлигини олдиндан ҳисоблаб кўриши мумкин. Декабрь ойи бошидан уларга электрон почта орқали аниқ таклифлар юборилиши кутилмоқда. Компания бундай дастурга иқтисодий вазиятнинг ёмонлашгани, хусусан, Хитойдаги савдо ҳажмининг пасайиши сабаб бўлганини билдирган. Бошқа ҳудудлардаги тушумлар бу пасайишни қоплай олмаяпти. Германияда ходимлар бандлигини 2034 йилнинг охиригача кафолатловчи келишув амал қилаётгани сабабли Mercedes иш ўринларини одатий тартибда қисқартира олмайди. Шу боис компания ходимларни ихтиёрий равишда кетишга ундайдиган молиявий таклифлардан фойдаланмоқда. Маълумот учун, Mercedes-Benz 2025 йилда ҳам шунга ўхшаш дастур орқали ходимларга жами 1,6 миллиард евро товон пули тўлаган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Microsoft компанияси харажатларни камайтириш ва сунъий интеллектга йўналтирилаётган катта инвестицияларни молиялаштириш мақсадида 60 мингга яқин ходимига ихтиёрий равишда ишдан кетиш таклифини бераётгани ҳақида хабар берилган эди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views188+4%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h150
5 h179
7 h188
  1. After 6 hours188
  2. Total to date188
#51835Text

Қурилиши тугамаган уйларга аҳолини киритган масъуллар қамалиши мумкин Ўзбекистонда қурилиши тугалланмаган ёки белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинмаган кўп квартирали уйларга фуқароларнинг кўчиб киришига йўл қўйган қурилишга масъул ва мансабдор шахслар учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 27 ноябрь куни бўлиб ўтган 21-ялпи мажлисида маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қурилиши тугалланмаган кўп квартирали уйларда ноқонуний яшашнинг олдини олишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган. Қонунга кўра, Жиноят кодексининг 229-3-моддаси янги қисм билан тўлдирилмоқда. Унга мувофиқ, фойдаланишга қабул қилинмаган кўп квартирали уйларга фуқароларнинг кўчиб киришига қурилишга масъул ёки мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилса, айбдорлар уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Шунингдек, Шаҳарсозлик кодексига буюртмачи ва пудратчиларнинг фойдаланишга қабул қилинмаган уйларга одамларнинг кўчиб киришига йўл қўймаслик чораларини кўриш мажбуриятини белгиловчи норма киритилмоқда. Қонунни муҳокама қилиш жараёнида келтирилган маълумотларга кўра, сўнгги етти йилда 383 та кўп квартирали уй шаҳарсозлик ҳужжатлари, коммуникация тармоқларига уланиш ва рўйхатдан ўтказиш талабларига риоя қилинмасдан қурилган. Ушбу уйлардаги 20 мингдан ортиқ хонадон фуқароларга сотилган. Бундан ташқари, турли қоидабузарликлар сабаб фойдаланишга топширилмаган 136 та уйда қарийб 8 минг киши яшаб келмоқда. Қонун юзасидан маъруза қилган Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Қобулжон Турсунов амалдаги тартибда бундай уйларга одамларнинг кириб яшашига йўл қўйганлик учун аввал маъмурий, такроран содир этилганда эса жиноий жавобгарлик белгиланганини айтди. Янги ўзгартишлар эса қурилишга масъул шахсларнинг жавобгарлигини аниқ белгилашни кўзда тутади. Муҳокамада сенатор Малика Ходирхонова фуқаролардан айнан шу масала бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, 2025 йил 1 майдан уйларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби соддалаштирилган бўлса-да, айрим фуқаролар ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни чўзилиб кетгани сабабли тугалланмаган уйларга кўчиб киришга мажбур бўлаётганини билдирмоқда. Сенатор бу муаммони ҳал этиш бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вакилидан изоҳ сўраган. Вазирлик вакили коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида инсон омилисиз ишлайдиган электрон платформа жорий этилганини маълум қилди. Шунингдек, вазирлик ҳузурида ноқонуний қурилишлар билан шуғулланувчи департамент ташкил этилган. Ҳудудларда планшетлар билан таъминланган ходимлар орқали ноқонуний қурилишлар аниқланиб, улар бўйича жарималар қўлланилаётгани ва материаллар судларга юборилаётгани айтилган. Сенат раиси Танзила Норбоева эса қурилиши тугалланмаган ёки қоидабузарликлар сабаб фойдаланишга топширилмаган уйларда яшаш фуқаролар ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид солишини қайд этган. Унинг таъкидлашича, бундай ҳолатлар қурилиш ишлари кўлами катта бўлган Тошкент шаҳри, шунингдек Самарқанд ва Наманган вилоятларида кўпроқ учрамоқда. Сенат раиси ушбу ҳудудлардаги масъуллар ва маҳаллий кенгашларни муаммога жиддий эътибор қаратишга чақирган. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views244+35%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h224
6 h244
  1. After 6 hours244
  2. Total to date244
#51834Text

Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинчалик ёпилади Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида 2026 йил 30 ноябрдан 2027 йил 10 январгача транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Чекловлар Янги йил байрами тадбирларига тайёргарликнинг биринчи босқичи доирасида жорий этилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, тайёргарликнинг биринчи босқичи доирасида қуйидаги кўча қисмларида транспорт ҳаракати тўхтатилади: Истиқлол кўчасининг Буюк Турон ва Зарафшон кўчалари оралиғидаги қисми; Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси билан кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисми. Ҳокимлик иккинчи босқичда жорий этиладиган ҳаракат чекловлари ҳақида қўшимча маълумот берилишини билдирган. Ҳайдовчиларга ҳаракат йўналишларини мазкур чекловларни инобатга олган ҳолда режалаштириш тавсия этилган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси сифатининг ёмонлашишига қарши қўшимча чоралар жорий этиш таклиф қилинаётганлиги ҳақида хабар берилган эди. Янги механизмларга кўра, ҳаво ифлосланиши белгиланган даражага етганда корхоналар фаолиятини қисқартириш, автомобиллар ҳаракатини чеклаш ва қурилиш ишларини вақтинча тўхтатиш мумкин. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views252+39%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h232
6 h252
  1. After 6 hours252
  2. Total to date252
#51833Text

Украина Қрим кўпригига ҳужумда Исроил қурилмасидан фойдаланган – WSJ Украина Қуролли кучлари (УҚК) Американинг Starlink сунъий йўлдош алоқа тизимига муқобил вариантларни излаш жараёнида Исроилнинг HiSKY тизимига мурожаат қилди. Ундан Қрим кўпригига берилган зарбалар пайтида ҳам фойдаланилган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” газетаси хабар берди. Нашрнинг ёзишича, ўтган ҳафта Қрим кўпригига уюштирилган ҳужумда қўлланилган айрим ўқ-дорилар Исроилнинг HiSKY тизими билан жиҳозланган. Starlink’дан фарқли ўлароқ, HiSKY Россия ҳудуди устида ҳам ишлайди. Нашр манбаларининг сўзларига кўра, Украина дрон операторлари ундан Россиянинг баллистик ракета учириш қурилмаларини қидириш учун фойдаланган. Шу билан бирга, WSJ Исроил тизими фойдаланиш осон бўлган Starlink терминалларига нисбатан юқорироқ даражадаги техник тайёргарликни талаб қилишини таъкидлайди. Бу шуни англатадики, УҚК ундан кундалик операцияларда эмас, балки фақат ўта муҳим миссиялар учун фойдаланиши эҳтимоли юқори. Ўтган ҳафтада Қрим кўприги УҚК томонидан уч марта – 16, 17 ва 19 ноябрь кунлари ҳужумга учради. 17 ноябрга ўтар кечаси уюштирилган ҳужум туфайли кўприкнинг автомобиль йўли қисмидаги равоқ сувга қулаб тушди. 28 ноябрь куни Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин тиклаш ишлари бошланганини маълум қилди. Уларнинг қанча давом этиши номаълум. Маълумот учун, Украина учун Starlink (аниқроғи, унинг ҳарбий версияси – Starshield) аналогини излаш жорий йил кузида унинг ишлашида юзага келган чекловлардан сўнг айниқса долзарб бўлиб қолди. Украинада Starshield ишидаги чекловлар илк бор октябрь ойи ўрталарида пайдо бўлган эди. Украина дронларидаги алоқа терминаллари соатига 161 км дан юқори тезликда алоқани йўқота бошлади, бу эса қатор ҳарбий миссияларни барбод қилди ва Россиянинг “Шаҳед” дронларини тутиб қолишни қийинлаштирди. 12 ноябрь куни Президент Владимир Зеленский чекловлар ҳақида яна маълум қилди. Америка томони – Президент Дональд Трамп ва SpaceX асосчиси Илон Маск содир бўлаётган воқеалар юзасидан бир-бирига зид баёнотлар берди. Узилишлар сабаблари ҳанузгача номаълумлигича қолмоқда. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views257+42%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h17
4 h238
6 h257
  1. After 6 hours257
  2. Total to date257
#51832Text

Каннаваро Ўзбекистондаги тақдири ҳақида гапирди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) билан амалдаги шартномасини узайтириш масаласида федерация раҳбарияти билан гаплашмоқчи. Бу ҳақда италиялик мутахассис “La Gazzetta dello Sport” нашрига берган интервьюсида маълум қилди. Италиялик мутахасис Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидан сўнг анча шакилланганини ва ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини айтиб ўтди. “Жаҳон чемпионатидан кейин анча тикландик ва ижобий ўзгаришларни кўряпман. 2009 йилда туғилган Муҳаммад Ҳакимовни жамоага жалб қилдим. У тўп билан жуда яхши муомала қилади. Албатта, мураббийлар устида ҳам кўпроқ ишлашимиз керак. Шартномам 2027 йил октябрь ойига қадар амал қилади, Осиё кубоги эса 2027 йил декабрь ойида бўлиб ўтади. Шунинг учун ассоциацияси билан гаплашишим керак бўлади”, дейди Каннаваро. Интервью давомида мутахассис “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ҳам фикр билдирган. “Бир нечта умидли ёш италиялик ҳимоячилар бор, аммо уларнинг номларини айтмайман. Сизга Ўзбекистон терма жамоасида шуғуллантирган Ҳусанов ҳақида гапириб бераман. Унинг жисмоний имкониятлари жуда юқори, аммо ҳали сайқаллаш керак бўлган олмос. У доимо соатига 300 мил тезликда ҳаракат қилади. Баъзан тўпни олади, баъзан эса кечикади ва чизиқдаги ҳакамга урилиб кетади. Бу оддий ҳолат, бундай жиҳатлар устида ишлаш керак”, дея қўшимча қилган мураббий. Маълумот учун, Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан амалдаги шартномаси 2027 йил октябрь ойига қадар мўлжалланган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каннаваро 2006 йилги Жаҳон чемпионати финалида Зинедин Зиданнинг Марко Матераццига боши билан зарба бериши унинг “Олтин тўп”ни қўлга киритишига маълум маънода ёрдам берганини айтганди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views270+49%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h113
4 h252
7 h270
  1. After 1 hour113
  2. After 6 hours270
  3. Total to date270
#51831Text
Views309+70%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h196
5 h296
8 h309
  1. After 1 hour196
  2. After 6 hours296
  3. Total to date309
#51830Photo
Views306+69%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h205
5 h292
8 h306
  1. After 1 hour205
  2. After 6 hours292
  3. Total to date306
#51829Text

Зеленский Қрим кўпригини бутунлай вайрон қилишга буйруқ берди – “The Telegraph” Украина Россия ва Қримни боғловчи Қрим кўпригига яна ҳужум қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Президент Владимир Зеленский ҳарбий қўмондонларга кўприкнинг қолган қисмини ҳам бутунлай ишдан чиқариш вазифасини қўйган. Бу ҳақда Киевдаги расмийларга таяниб, “The Telegraph” хабар берди. Ҳарбий манбаларнинг айтишича, Зеленский кўприкни бутунлай вайрон қилишни истамоқда. Шу мақсадда янги зарбалар тайёрланмоқда. Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Украина дронлари ва қанотли ракеталари Қрим кўпригига ҳужум қилган эди. Зарба оқибатида автомобиль йўлининг бир қисми ва уни ушлаб турувчи таянч арка Керч бўғозига қулаб тушган. Бу Россиянинг Қримдаги қўшинларини таъминлаш имкониятини сезиларли даражада чеклаган. Украина разведкаси маълумотларига кўра, мамлакатда ишлаб чиқарилган “Нептун” ракеталари кўприкнинг темирйўл қисмини ҳам жиддий шикастлаган. Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг жума куни эълон қилган ҳисоботида эса кўприкнинг автомобиль йўли ҳаракатланиш учун яроқсиз ҳолга келгани, бироқ темирйўлнинг битта йўли ҳали ҳам ишлаётган бўлиши мумкинлиги айтилган. Нашрнинг ёзишича, кўприкка қилинган ҳужум етти босқичли операция доирасида амалга оширилган. Унда 11 хил қурол тизимидан фойдаланилган. Дастлаб Россия мудофааси заифлаштирилган, шундан кейин кўприкнинг ўзига зарба берилган. “Нептун” ракета бригадаси ҳужумнинг дастлабки зарбалари берилганидан кейин операцияга қўшилган. Ҳарбийлар ракеталарни Украинанинг жанубий соҳилидаги олдиндан тайёрланган позициялардан учирган. Операцияда қатнашган манбанинг айтишича, ракеталар кўприкнинг темирйўл қисмини нишонга олган. Украина ҳарбийлари кейинги кечаси ҳам кўприкка зарба берган. Шундан сўнг унинг темирйўл қисми заифлашган. Операция режалаштирувчиларидан бири ҳужум натижаси маълум бўлган пайтда ҳарбийлар бироз пиво ичганини айтган. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 ва 17 ноябрь кунлари Қрим кўприги кетма-кет ҳужумга учраган эди. 17 ноябрь куни ҳодиса ортидан Қрим ва Россиянинг Краснодар ўлкасида ракета хавфи эълон қилиниб, кўприкда автомобиллар ҳаракати тўхтатилган. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views273+51%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h204
5 h259
8 h273
  1. After 1 hour204
  2. After 6 hours259
  3. Total to date273
#51828Text

Трамп маъмуриятининг 6 аъзоси Эрон таҳдиди сабаб ҳарбий базаларга кўчиб ўтди – CNN АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмуриятининг камида олти нафар аъзоси Эрон таҳдидлари ва мамлакатдаги сиёсий зўравонлик хавфи сабаб Вашингтондаги ҳарбий базаларга кўчиб ўтди. Улар ҳарбийлар учун ажратилган уйларда яшамоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди. CNN’нинг ёзишича, аввалги президентлар даврида юқори лавозимли фуқаролик амалдорларининг қўриқланадиган ҳарбий базаларда яшаши камдан кам учраган. Ҳозир эса бундай уй-жойларда яшаётган Трамп маъмурияти вакиллари сони камида олтитага етган. Мансабдорларнинг ўзлари ҳарбий базаларда шаҳарнинг бошқа жойларига қараганда хавфсизроқ эканини айтмоқда. Ҳарбий базага охирги бўлиб АҚШ Молия вазири Скотт Бессент кўчиб ўтган. У Жоржтаун ҳудудидаги ҳашаматли уйини тарк этган. Бессентнинг айтишича, бунга Эрондан келаётган таҳдидлар сабаб бўлган. У айни пайтда Эронга қарши иқтисодий босим чораларини олиб бормоқда. CNN манбаларига кўра, яқинда АҚШ Бош прокурори вазифасини бажарувчи Тодд Бланш ҳам ҳарбий базага кўчирилган. Оқ уй аппарати раҳбари Стивен Миллер эса Виржиниядаги уйи олдида унинг манзили ёзилган варақалар тарқатилганидан кейин оиласи билан базага жойлашган. Миллер оиласи, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Мудофаа вазири Пит Хегсет Форт-Макнер ҳарбий базасидаги “Генераллар қатори” деб аталадиган ҳудудда қўшни бўлиб яшамоқда. Улар бу уйлар учун ижара ҳақи тўлайди. Тўлов миқдори одатда ойига 4,5 минг доллардан ошади. Америка университети қошидаги Конгресс ва президентликни ўрганиш маркази директори Томас Кан бу ҳолат жамоатчиликка танилган шахсларнинг жамиятдан янада узоқлашишига олиб келиши мумкинлигини айтган. “Бу жамоатчиликка танилган шахсларнинг жамиятдан ажралиб қолишига ёрдам беради ёки бу ҳолатни янада кучайтиради. Бу жуда ачинарли”, деган у. АҚШ Мудофаа вазирлиги келаси баҳоргача Вакиллар палатасининг Қуролли кучлар қўмитасига ҳарбий турар жойларда яшаётган сиёсий тайинловлар ҳақида ҳисобот тақдим этиши керак. Унда мансабдорларнинг базаларга кўчишига сабаб бўлган таҳдидлар, бунинг ҳуқуқий асослари ва ижара ҳақи кўрсатилиши лозим. Ҳисобот тақдим этилиши талабини Калифорния штатидан конгрессмен Жорж Уайтсайд илгари сурган. Унинг айтишича, мансабдорлар уй-жой учун бозор нархларига мувофиқ ҳақ тўлаётганини текшириш зарур. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ разведкаси Эрон америкалик дипломатлар ва мансабдор шахсларга суиқасд уюштиришни режалаштираётганидан огоҳлантирган эди. Айрим режалар аллақачон жиддий тайёргарлик босқичига етган. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views265+46%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h188
5 h252
8 h265
  1. After 1 hour188
  2. After 6 hours252
  3. Total to date265
#51827Photo
Views254+40%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h181
5 h243
8 h254
  1. After 6 hours243
  2. Total to date254
#51826Text

Оҳангаронда сифатсиз бензин сотган “заправка”нинг фаолияти тўхтатилди Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида сифатсиз AI-92 русумли бензин сотган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилиб, эгасига 37 миллион сўм жарима қўлланилди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция хабар берди. Қайд этилишича, инспекцияга шаҳардаги “B.M.O.” МЧЖга қарашли АЁҚШда давлат стандартлари талабларига жавоб бермайдиган AI-92 маркали бензин сотилаётгани юзасидан мурожаат келиб тушган. Мурожаат асосида инспекция ходимлари шохобчада текширув ўтказиб, сотувдаги бензиндан намуналар олган. Кимё лабораториясида ўтказилган таҳлиллар натижасида ёқилғининг сифатсизлиги аниқланган. “Лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра, АЁҚШда сотувда бўлган AI-92 маркали автобензин давлат стандартлари талабларига мувофиқ эмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди. Мазкур қоидабузарлик бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга асосан шохобча фаолияти тўхтатилди”, дейилади хабарда. Шунингдек, аниқланган қоидабузарлик учун реализация қилинган нефть маҳсулоти қийматининг 50 фоизи миқдорида, яъни 37 миллион сўм жарима қўлланилган. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views224+24%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h164
5 h214
8 h224
  1. After 6 hours214
  2. Total to date224
#51825Text

Тошкентда сомса сотган шахс жазоланиб, сомсалари олиб қўйилди Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида сомса сотган шахс жаримага тортилиб, унинг 26 дона сомсаси олиб қўйилди ва уларнинг йўқ қилиниши белгиланди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди. Ҳужжатда келтирилишича, жорий йилнинг 26 октябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари туманда текширув ўтказган. Текширув давомида С.М. давлат рўйхатидан ўтмасдан сомса сотаётгани аниқланган ва унинг 140 минг сўм нақд пули ҳамда 26 дона сомсаси олиб қўйилган. Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида мазкур иш кўриб чиқилган. Судда С.М. қилган ишидан пушаймондалигини, ушбу ҳуқуқбузарликни мажбурлигидан, яъни оилада ягона боқувчи бўлгани сабабли қилганлигини билдирган ва суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўраган. Суд қарори билан С.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси (ноқонуний тадбиркорлик фаолияти) 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни 2 млн 60 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, ундан олиб қўйилган сомсаларнинг йўқ қилиниши белгиланган. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views239+32%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h182
6 h229
8 h239
  1. After 6 hours229
  2. Total to date239
#51824Video

🇪🇸 Испанияда болалар майдончаси остида яширин марихуана плантацияси аниқланди. У Гранада яқинидаги Лас-Габиас шаҳарчасида, хусусий уй ҳовлисидан топилган. Бункерни сунъий майсазор билан яшириб қўйишган; у эса айни болалар арғимчоқлари, батут ва ўйин уйчаси ёнида жойлашган. Ер остидаги плантацияга кириш учун гидравлик механизм билан жиҳозланган махсус люк ўрнатилган. Ер остида умумий майдони тахминан 180 квадрат метр, шифт баландлиги эса 5 метр бўлган иккита хона қурилган. Бу жой ёритиш, вентиляция ва кондиционер тизимлари билан жиҳозланган. Плантацияни электр энергияси билан таъминлаш учун яқин атрофдаги электр тармоғидан ноқонуний равишда уланиш амалга оширилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, ушбу иншоот тахминан 100 та оддий хонадон истеъмол қиладиган миқдорда электр энергиясини сарфлаган. Полиция воқеа жойидан 1954 туп каннабис (наша) ўсимлигини аниқлади. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!...

Open in Telegram
Views170−6%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#51823Photo
Views160−12%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#51822Text

Каннаваро Зиданнинг “калла”си унга “Олтин тўп”ни ютишда ёрдам берганини тан олди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 2006 йилги Жаҳон чемпионати финалида Зинедин Зиданнинг Марко Матераццига боши билан зарба бериши унинг “Олтин тўп”ни қўлга киритишига маълум маънода ёрдам берганини айтди. Бу ҳақда Каннаваро “La Gazzetta dello Sport” нашрига берган интервьюсида сўз очди.  “France Football” журнали журналисти мени “Реал Мадрид”нинг машғулот майдонидан чиқаётганимда тўхтатиб, машинамга ўтирди. У Буффон энди мендан ўзиб кета олмаслигини, ғолиб бўлганимни ва энди интервью олиши кераклигини айтди. Ўша пайтда буни ҳазил деб ўйлагандим. Ўша йилги ўйинларни қайта кўрганимда, ўзимга: “Худойим, мен қандай яхши ўйнаган эканман!” дейман. Аммо ўшанда ҳам, ҳозир ҳам бир нарсани тушунаман: агар Зидан Матераццига боши билан зарба бермаганида, “Олтин тўп”ни ютишим анча қийин бўларди”, дейди Каннаваро. Каннаваро унинг “Олтин тўп”и қадри уч баравар ошганини таъкидлаган. Унинг фикрича, шундан бери бирорта ҳам ҳимоячи ушбу совринни қўлга кирита олмаган ва келажакда бу мукофотга ким сазовор бўлишини тахмин қилиш қийин. “Менинг “Олтин тўп”имнинг қиймати энди уч баравар ошди. Ўшандан бери бирорта ҳам ҳимоячи бу совринни қўлга киритмади. Келажакда ким бу мукофотга сазовор бўлиши мумкинлигини ҳам тасаввур қила олмайман. Балки Пау Кубарси? Унинг ғалабаси энг кўп танқид қилинадиган шаҳар – “Барселона” ҳимоячисининг совринни қўлга киритиши бўларди”, дейди у. Каннаваро ҳозирги футболда ҳимоячиларнинг индивидуал техникаси, ҳаракатланиш услуби ва ҳимоя кўникмаларига етарлича эътибор берилмаётганини таъкидлаган. Шунингдек, Каннаваро Италия терма жамоаси сўнгги вақтларда жуда кўп гол ўтказиб юбораётганини айтган. Унинг фикрича, бу муаммони фақат марказий ҳимоячилар билан боғлаш нотўғри, чунки бутун жамоанинг ҳаракатлари ва прессингни ташкил этиши муҳим аҳамиятга эга. “Италия жуда кўп гол ўтказиб юбормоқда. Аммо гап фақат марказий ҳимоячиларда эмас, бутун жамоанинг ўйинида. Футболчиларга улар от эмаслигини, прессингни ҳам ақл билан амалга ошириш кераклигини ўргатиш лозим. Спаллетти айтганидек, агар прессинг қилиш ҳақида қарор қабул қилиш билан ҳаракатни бошлаш ўртасида вақтни бой берсангиз, аллақачон кеч бўлади. Италия терма жамоасида айнан шундай ҳолат кузатилмоқда. Биз тўпни қайтариб олиш учун етарлича ҳаракат қилмаяпмиз ва рақиб прессингнинг биринчи чизиғини ёриб ўтганида муаммоларга дуч келяпмиз”, дейди Фабио Каннаваро. Маълумот учун, Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг октябрь ойига қадар мўлжалланган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каннаваро ЎФА билан амалдаги шартномасини узайтириш бўйича музокаралар олиб борилётганини айтганди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views160−12%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#51821Video
Views170−6%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h10
3 h170
  1. Total to date170
#51820Text

Ер Сатурндаги каби ҳалқага эга бўлса, нималар ўзгаради? Агар Ер Сатурндаги каби ҳалқаларга эга бўлганида, осмон улкан ёрқин ёйлар билан қопланар, сайёрада иқлим ўзгаришлари юз бериши ва космик парвозлар анча мураккаблашиши мумкин эди. Олимлар Ер тахминан 466 миллион йил аввал ҳалқаларга эга бўлган бўлиши мумкинлигини ҳам тахмин қилмоқда. Бу ҳақда “Naked Science” хабар берди. Қайд этилишича, Ер атрофидаги ҳалқалар астероид парчаларидан ҳосил бўлган бўлиши мумкин. Ушбу бўлаклар миллионлаб йиллар давомида сайёра юзасига метеоритлар шаклида тушиб турган. Агар бундай ҳалқалар ҳозир ҳам мавжуд бўлганида, улар Ер осмонида улкан ёрқин ёйлар ҳосил қилиб, дунёнинг турли ҳудудларидан кўриниб турарди. Бундай ҳодиса нафақат осмон манзарасини, балки сайёрадаги табиий жараёнларни ҳам ўзгартириши мумкин эди. Хусусан, ҳалқалар Қуёш нурининг Ер юзасига етиб боришига тўсқинлик қилиб, айрим ҳудудларда соялар ҳосил қиларди. Натижада бу жойларда ҳарорат пасайиши, қиш фасли совуқроқ келиши ва қишлоқ хўжалиги шароити ўзгариши эҳтимоли бор. Мутахассисларнинг фикрича, иқлимга таъсир ҳалқаларнинг ҳажми, зичлиги ва жойлашувига боғлиқ бўларди. Агар улар юпқа ва сийрак чанг қатламидан иборат бўлса, таъсири сезилмаслиги мумкин. Аксинча, кенг ва зич ҳалқалар Қуёш энергиясининг Ерга етиб келишини сезиларли даражада чеклаши мумкин эди. Ер ҳалқалари мавжуд бўлганида, уларнинг кўриниши кузатувчининг қаерда жойлашганига ҳам боғлиқ бўларди. Масалан, экватор ҳудудларида ҳалқалар осмон бўйлаб ингичка чизиқ шаклида кўринса, ўрта кенгликларда, жумладан, Москва каби шаҳарларда улар уфқнинг бир четидан иккинчи четтигача чўзилган ёрқин ёйларга ўхшарди. Бундан ташқари, ҳалқалар тунда ҳам ёруғлик қайтариб, атроф-муҳитни қисман ёритиши мумкин эди. Ернинг ўзи ҳам ҳалқаларнинг айрим қисмларига соя солиб, осмондаги ёрқин чизиқларда қоронғи ҳудудлар пайдо бўлишига сабаб бўларди. Шу билан бирга, бундай ҳалқалар оддий авиацияга деярли таъсир кўрсатмасди. Чунки самолётлар учадиган баландлик ҳалқалар жойлашиши мумкин бўлган орбитал ҳудудлардан анча пастда жойлашган. Бироқ космик парвозлар ва сунъий йўлдошлар учун вазият анча мураккаблашарди. Ҳалқалар таркибидаги тош ва чанг зарралари юқори тезликда ҳаракатланиши сабабли улар билан тўқнашув космик аппаратларга жиддий зарар етказиши мумкин эди. Шу боис ракеталарни учириш ва сунъий йўлдошларни орбитага жойлаштиришда хавфсиз йўналишларни танлашга тўғри келарди. Ҳалқалар астрономик кузатувларга ҳам халақит бериши мумкин эди. Уларнинг ёрқинлиги тунги осмоннинг айрим қисмларини тўсиб, хира юлдузлар ва узоқ галактикаларни кузатишни қийинлаштирарди. Ерда ҳозир бундай ҳалқалар мавжуд эмас ва яқин келажакда уларнинг пайдо бўлиши кутилмайди. Шунга қарамай, олимлар сайёра тарихининг айрим даврларида ҳалқалар мавжуд бўлган бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди. Бундай тизимнинг узоқ муддатли таъсири эса Ер иқлими ва тирик организмлар эволюциясига ҳам таъсир кўрсатган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Chang’e-6 миссияси орқали Ойнинг нариги томонидан Ерга олиб келинган тупроқ намуналари олимларга сунъий йўлдош тарихидаги энг йирик зарбалардан бирининг қандай содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views160−12%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h26
3 h160
  1. Total to date160
#51819Video
Views165−9%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h36
3 h165
  1. Total to date165
#51818Text

Энди айрим ходимлар SMS орқали ишдан бўшатилади Меҳнат кодексига масофадан ишловчи ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. Буни назарда тутувчи “Масофадан ишловчи ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.  Лойиҳага кўра, масофадан ишловчи ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, иш берувчи тегишли буйруқ нусхасини ходимга етказиши шарт бўлади. Бунинг учун ҳужжат қоғоз шаклида буюртма хат орқали ёки электрон тарзда юборилиши мумкин. Электрон хабарнома “Ягона миллий меҳнат тизими” даги шахсий кабинет, ходим номига расмийлаштирилган телефон рақами, электрон почта ёхуд меҳнат шартномасида келишилган бошқа интернет дастурлари орқали юборилиши назарда тутилмоқда. Бунда хабарномада меҳнат шартномаси бекор қилинган сана ва бунга асос бўлган сабаблар ҳам кўрсатилиши керак. Шунингдек, ходимни ишга тиклаш юзасидан судга мурожаат қилиши учун белгиланган уч ойлик муддатни ҳисоблаш тартибига ҳам ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда. Ушбу муддат буйруқ нусхаси топширилган ёки юборилган ёхуд SMS-хабарнома келган кундан бошлаб ҳисобланади. Бундан ташқари, иш берувчи огоҳлантириш муддатини пул компенсацияси билан алмаштирган ҳолларда, касаба уюшмаси ва маҳаллий меҳнат органларига тегишли маълумотларни компенсация тўлаш ҳақидаги буйруқ расмийлаштирилишидан аввал тақдим этиши белгиланмоқда. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views168−7%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h64
3 h168
  1. After 1 hour64
  2. Total to date168
#51817Text

Кимлар кўпроқ ва тинчроқ ухлайди? Олимлар жавобини айтди Ижтимоий ва иқтисодий шароити яхши бўлган одамлар бошқаларга қараганда узоқроқ ва яшироқ ухлайди. Бу ҳақдаги тадқиқот “JAMA Network Open” журналида эълон қилинди. Олимлар АҚШдаги “All of Us” миллий тадқиқот дастурида қатнашган 12 403 нафар одамнинг маълумотларини таҳлил қилган. Иштирокчилар камида 180 кун давомида фитнес-билагузук тақиб юрган ва яшаш шароитлари ҳақида сўровномани тўлдирган. Тадқиқотда одамларнинг иқтисодий аҳволи, ижтимоий муҳити, яшаш жойидаги шароитлар ҳамда тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олинган. Натижаларга кўра, яшаш шароити энг яхши бўлган иштирокчилар шароити энг оғир гуруҳдагиларга қараганда бир кечада ўртача 5,8 дақиқа кўпроқ ухлаган. Шунингдек, уларда уйқу давомийлиги бир кечадан бошқасига камроқ ўзгарган. Бу фарқ 4,8 дақиқани ташкил этган. Уйқуга энг катта таъсир кўрсатган омил иқтисодий барқарорлик бўлган. Озиқ-овқат ва уй-жой билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаган одамлар бу икки муаммога бир вақтнинг ўзида дуч келганларга қараганда ўртача 10,7 дақиқа кўпроқ ухлаган. Уларнинг уйқу давомийлиги ҳам барқарорроқ бўлган – бу борадаги фарқ 8,7 дақиқани ташкил этган. Тадқиқотчилар қулай шароитларда яшайдиган одамлар, одатда, бир суткада камида олти соат ухлашини аниқлаган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар ёш ўтган сари хотиранинг ёмонлашиб бориши шунчаки унутувчанлик туфайли эмас, балки мия алоҳида воқеаларни аниқ “қайта жонлантиришни” тўхтатиб, уларни бир-бирини қоплайдиган умумий категорияларга аралаштириб юбориши сабабли юз беришини аниқлаган эди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views163−10%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h66
3 h163
  1. After 1 hour66
  2. Total to date163
#51816Text

Ҳоланд “Сити”дан кетса, “Барселона”ни афзал кўради – ОАВ “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд агар клубни тарк этишга тўғри келса, фаолиятини Испаниянинг “Барселона” клубида давом эттиришни афзал кўради. Бу ҳақда “El Nacional” нашри хабар берди. Манбага кўра, Эрлинг Ҳоланднинг келажаги “Манчестер Сити”нинг молиявий қоидабузарликлари бўйича олиб борилаётган тергов натижаларига боғлиқ бўлади. Агар норвегиялик футболчи “Манчестер Сити”ни тарк этса, фаолиятини Испаниянинг “Барселона” клубида давом эттиришни афзал кўради. Манбага кўра, ҳужумчининг вакиллари билан дастлабки алоқалар ўрнатилган бўлиши мумкин. Унда 2027 йилда амалга ошиши мумкин бўлган трансфернинг молиявий шартлари муҳокама қилинган. “Манчестер Сити” иши бўйича чиқариладиган қарор Ҳоланднинг келажагига таъсир кўрсатиши мумкин. Бироқ Англия клуби жиддий санкцияларга дуч келган тақдирда ҳам, каталонияликлар трансферни амалга ошириш учун катта молиявий тўсиқларни енгиб ўтишларига тўғри келади. Қайд этиш жоиз, “Transfermarkt” портали 26 ёшли норвегиялик ҳужумчининг бозор қийматини 220 миллион еврога баҳоламоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити”нинг АПЛ молиявий қоидаларини бузиш бўйича иш юзасидан апелляцияси декабрь ойи ўрталарида кўриб чиқилиши ҳақида хабар берилганди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views162−11%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h70
3 h162
  1. After 1 hour70
  2. Total to date162
#51815Video
Views172−5%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h78
3 h172
  1. After 1 hour78
  2. Total to date172