Account
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | songi | Xalq Dardi | Yol yolakay | sara xabarlar | Dunyouz | Daryouz | Antivirusnewsuz

Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | songi | Xalq Dardi | Yol yolakay | sara xabarlar | Dunyouz | Daryouz | Antivirusnewsuz

🇺🇿🔞ТВда кўрсатмайдиган ва газеталар айтмайдиган Ўзбекистондаги ва Жахондаги янгиликларни ёритиб борамиз! 📽️Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? ✔Унда бизга юборинг: @YurtDardi_bot 📍Реклама бўйича: @Asadbek_iib

Username
@yurt_dardi
Category
News and media
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers25,348
Avg views per post, 7d181last 7 days
ERR0.72%last 7 days

Most viewed this month

  1. 01
    Views309
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  2. 02
    Views306
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  3. 03

    Зеленский Қрим кўпригини бутунлай вайрон қилишга буйруқ берди – “The Telegraph” Украина Россия ва Қримни боғловчи Қрим кўпригига яна ҳужум қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Президент Владимир Зеленский ҳарбий қўмондонларга кўприкнинг қолган қисмини ҳам бутунлай ишдан чиқариш вазифасини қўйган. Бу ҳақда Киевдаги расмийларга таяниб, “The Telegraph” хабар берди. Ҳарбий манбаларнинг айтишича, Зеленский кўприкни бутунлай вайрон қилишни истамоқда. Шу мақсадда янги зарбалар тайёрланмоқда. Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Украина дронлари ва қанотли ракеталари Қрим кўпригига ҳужум қилган эди. Зарба оқибатида автомобиль йўлининг бир қисми ва уни ушлаб турувчи таянч арка Керч бўғозига қулаб тушган. Бу Россиянинг Қримдаги қўшинларини таъминлаш имкониятини сезиларли даражада чеклаган. Украина разведкаси маълумотларига кўра, мамлакатда ишлаб чиқарилган “Нептун” ракеталари кўприкнинг темирйўл қисмини ҳам жиддий шикастлаган. Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг жума куни эълон қилган ҳисоботида эса кўприкнинг автомобиль йўли ҳаракатланиш учун яроқсиз ҳолга келгани, бироқ темирйўлнинг битта йўли ҳали ҳам ишлаётган бўлиши мумкинлиги айтилган. Нашрнинг ёзишича, кўприкка қилинган ҳужум етти босқичли операция доирасида амалга оширилган. Унда 11 хил қурол тизимидан фойдаланилган. Дастлаб Россия мудофааси заифлаштирилган, шундан кейин кўприкнинг ўзига зарба берилган. “Нептун” ракета бригадаси ҳужумнинг дастлабки зарбалари берилганидан кейин операцияга қўшилган. Ҳарбийлар ракеталарни Украинанинг жанубий соҳилидаги олдиндан тайёрланган позициялардан учирган. Операцияда қатнашган манбанинг айтишича, ракеталар кўприкнинг темирйўл қисмини нишонга олган. Украина ҳарбийлари кейинги кечаси ҳам кўприкка зарба берган. Шундан сўнг унинг темирйўл қисми заифлашган. Операция режалаштирувчиларидан бири ҳужум натижаси маълум бўлган пайтда ҳарбийлар бироз пиво ичганини айтган. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 ва 17 ноябрь кунлари Қрим кўприги кетма-кет ҳужумга учраган эди. 17 ноябрь куни ҳодиса ортидан Қрим ва Россиянинг Краснодар ўлкасида ракета хавфи эълон қилиниб, кўприкда автомобиллар ҳаракати тўхтатилган. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

    Text
    Views273
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  4. 04

    Каннаваро Ўзбекистондаги тақдири ҳақида гапирди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) билан амалдаги шартномасини узайтириш масаласида федерация раҳбарияти билан гаплашмоқчи. Бу ҳақда италиялик мутахассис “La Gazzetta dello Sport” нашрига берган интервьюсида маълум қилди. Италиялик мутахасис Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидан сўнг анча шакилланганини ва ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини айтиб ўтди. “Жаҳон чемпионатидан кейин анча тикландик ва ижобий ўзгаришларни кўряпман. 2009 йилда туғилган Муҳаммад Ҳакимовни жамоага жалб қилдим. У тўп билан жуда яхши муомала қилади. Албатта, мураббийлар устида ҳам кўпроқ ишлашимиз керак. Шартномам 2027 йил октябрь ойига қадар амал қилади, Осиё кубоги эса 2027 йил декабрь ойида бўлиб ўтади. Шунинг учун ассоциацияси билан гаплашишим керак бўлади”, дейди Каннаваро. Интервью давомида мутахассис “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ҳам фикр билдирган. “Бир нечта умидли ёш италиялик ҳимоячилар бор, аммо уларнинг номларини айтмайман. Сизга Ўзбекистон терма жамоасида шуғуллантирган Ҳусанов ҳақида гапириб бераман. Унинг жисмоний имкониятлари жуда юқори, аммо ҳали сайқаллаш керак бўлган олмос. У доимо соатига 300 мил тезликда ҳаракат қилади. Баъзан тўпни олади, баъзан эса кечикади ва чизиқдаги ҳакамга урилиб кетади. Бу оддий ҳолат, бундай жиҳатлар устида ишлаш керак”, дея қўшимча қилган мураббий. Маълумот учун, Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан амалдаги шартномаси 2027 йил октябрь ойига қадар мўлжалланган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каннаваро 2006 йилги Жаҳон чемпионати финалида Зинедин Зиданнинг Марко Матераццига боши билан зарба бериши унинг “Олтин тўп”ни қўлга киритишига маълум маънода ёрдам берганини айтганди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

    Text
    Views270
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—

Latest posts

#51844Text

Мубашшир Аҳмад иши кассация тартибида кўрилади Жорий йилнинг 3 декабрь куни диний уламо Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) иши Тошкент шаҳар судида кассация инстанция тартибида кўриб чиқилади. Бу ҳақда суд мажлислари жадвалида келтирилган. Мубашшир Аҳмаднинг адвокати Абдуллоҳ Содиқ ҳам ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида суд иши ҳақида маълумот берди. Унинг билдиришича, 3 декабрь куни соат 15:30 да Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судининг кассация инстанциясида Мубашшир Аҳмад иши бўйича кассация шикояти кўриб чиқилади. “Кассация инстанциясида ҳимоя томони суд қарорини қайта кўриб чиқиш, Жиноят кодексининг 244-1 моддаси 3-қисми “г” банди ва 156-моддаси 2-қисми билан эълон қилинган айблов бòйича оқлов ҳукми чиқариш орқали адолатни тиклашни сўрамоқда”, дейилади хабарда. Маълумот учун, 2025 йилнинг 8 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди ҳукми билан Мубашшир Аҳмад Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми, 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди ва 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мубашшир Аҳмад соғлиғи ёмонлашгани сабаб Тошкентдаги Жазони ижро этиш департаментига қарашли “Сангород” шифохонасига кўчирилгани ҳақида хабар берилган эди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views119−34%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h40
3 h119
  1. After 1 hour40
  2. Total to date119
#51843Text

Синдоров ва Гукеш тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади Ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров ва ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳснинг тўртинчи партиясида дуранг қайд этди. Учрашув Швейцарияда бўлиб ўтмоқда. Синдоров қора доналарда ўйнади. Тўртта партиядан кейин умумий ҳисоб 2:2 кўринишига келди. Бешинчи партия эртага, 29 ноябрь куни бўлиб ўтади. Жаҳон тожи учун баҳс классик вақт назоратида ўтказиладиган 14 та партиядан иборат. Дастлабки 40 та юриш учун шахматчиларга 120 дақиқадан вақт берилади. Шундан сўнг ҳар бир юриш учун 30 сониядан қўшиб борилади, 40 та юришдан кейин эса яна 30 дақиқа ажратилади. Агар шахматчилардан бири 14-партияга қадар 7,5 очко тўпласа, ғолиб муддатидан олдин аниқланади. Акс ҳолда, дуранг натижа қайд этилса, ғолиб тай-брейкда аниқланади. Гукеш 2025 йилда хитойлик Дин Лижэнни мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланган. 18 ёшида у тарихдаги энг ёш мутлақ жаҳон чемпиони бўлди. Шу тариқа ҳиндистонлик шахматчи 22 ёшида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Гарри Каспаровнинг рекордини янгилаганди. Синдоров эса жорий йилнинг апрель ойида Кипрда ўтказилган Номзодлар турнирида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлиги учун баҳсда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. У мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун баҳсга йўлланма олган илк ўзбекистонлик шахматчи бўлди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views163−10%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h89
3 h163
  1. After 1 hour89
  2. Total to date163
#51842Video
Views241+33%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h168
5 h220
7 h241
  1. After 1 hour168
  2. After 6 hours241
  3. Total to date241
#51841Video
Views228+26%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h160
5 h209
7 h228
  1. After 1 hour160
  2. After 6 hours228
  3. Total to date228
#51840Video
Views203+12%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h143
5 h186
7 h203
  1. After 1 hour143
  2. After 6 hours203
  3. Total to date203
#51839Video
Views184+2%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h132
5 h172
7 h184
  1. After 1 hour132
  2. After 6 hours184
  3. Total to date184
#51838Video
Views168−7%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h126
5 h156
7 h168
  1. After 1 hour126
  2. After 6 hours168
  3. Total to date168
#51836Text

Мercedes ходимларига ишдан бўшаш эвазига 422 минг еврогача пул таклиф қилди Германиянинг Mercedes-Benz компанияси ишлаб чиқаришдан ташқари соҳаларда ишлайдиган 30 мингдан ортиқ ходимига ишдан ихтиёрий кетиш эвазига 422 минг еврогача товон пули таклиф қилмоқда. Энг юқори миқдордаги тўловни 2027 йилнинг март ойи охиригача қарор қабул қилган айрим ходимлар олиши мумкин. Бу ҳақда “Bild” хабар берди. Қайд этилишича, янги компенсация дастури жорий йилнинг 1 декабрдан 2027 йилнинг 30 сентябригача давом этади. Бироқ 2027 йил март ойи охиригача ариза берган ходимларга қўшимча бонус – “Turbo” устамаси ҳам тўланади. Компания таклифидан ишлаб чиқаришдан ташқари бўлимларда ишлайдиган мутахассислар, усталар, гуруҳ ва бўлим раҳбарлари, шунингдек, бу сафар илк бор юқори бўғин раҳбарлари ҳам фойдаланиши мумкин. Бунинг учун ходим 2026 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра компанияда камида уч йилдан ортиқ ишлаган бўлиши керак. Ҳисоб-китобларга кўра, 52 ёшли муҳандис “Turbo” бонуси билан 422 минг еврогача товон пули олиши мумкин. Қўшимча бонус ҳисобга олинмаганда, бу миқдор 340 минг еврогача етади. Маъмурий ходимларга эса 253 минг еврогача тўлов назарда тутилган. Ходимлар Mercedes ички тизимидаги махсус калькулятор орқали қанча товон пули олишлари мумкинлигини олдиндан ҳисоблаб кўриши мумкин. Декабрь ойи бошидан уларга электрон почта орқали аниқ таклифлар юборилиши кутилмоқда. Компания бундай дастурга иқтисодий вазиятнинг ёмонлашгани, хусусан, Хитойдаги савдо ҳажмининг пасайиши сабаб бўлганини билдирган. Бошқа ҳудудлардаги тушумлар бу пасайишни қоплай олмаяпти. Германияда ходимлар бандлигини 2034 йилнинг охиригача кафолатловчи келишув амал қилаётгани сабабли Mercedes иш ўринларини одатий тартибда қисқартира олмайди. Шу боис компания ходимларни ихтиёрий равишда кетишга ундайдиган молиявий таклифлардан фойдаланмоқда. Маълумот учун, Mercedes-Benz 2025 йилда ҳам шунга ўхшаш дастур орқали ходимларга жами 1,6 миллиард евро товон пули тўлаган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Microsoft компанияси харажатларни камайтириш ва сунъий интеллектга йўналтирилаётган катта инвестицияларни молиялаштириш мақсадида 60 мингга яқин ходимига ихтиёрий равишда ишдан кетиш таклифини бераётгани ҳақида хабар берилган эди. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views188+4%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h150
5 h179
7 h188
  1. After 6 hours188
  2. Total to date188
#51835Text

Қурилиши тугамаган уйларга аҳолини киритган масъуллар қамалиши мумкин Ўзбекистонда қурилиши тугалланмаган ёки белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинмаган кўп квартирали уйларга фуқароларнинг кўчиб киришига йўл қўйган қурилишга масъул ва мансабдор шахслар учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 27 ноябрь куни бўлиб ўтган 21-ялпи мажлисида маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қурилиши тугалланмаган кўп квартирали уйларда ноқонуний яшашнинг олдини олишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган. Қонунга кўра, Жиноят кодексининг 229-3-моддаси янги қисм билан тўлдирилмоқда. Унга мувофиқ, фойдаланишга қабул қилинмаган кўп квартирали уйларга фуқароларнинг кўчиб киришига қурилишга масъул ёки мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилса, айбдорлар уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Шунингдек, Шаҳарсозлик кодексига буюртмачи ва пудратчиларнинг фойдаланишга қабул қилинмаган уйларга одамларнинг кўчиб киришига йўл қўймаслик чораларини кўриш мажбуриятини белгиловчи норма киритилмоқда. Қонунни муҳокама қилиш жараёнида келтирилган маълумотларга кўра, сўнгги етти йилда 383 та кўп квартирали уй шаҳарсозлик ҳужжатлари, коммуникация тармоқларига уланиш ва рўйхатдан ўтказиш талабларига риоя қилинмасдан қурилган. Ушбу уйлардаги 20 мингдан ортиқ хонадон фуқароларга сотилган. Бундан ташқари, турли қоидабузарликлар сабаб фойдаланишга топширилмаган 136 та уйда қарийб 8 минг киши яшаб келмоқда. Қонун юзасидан маъруза қилган Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Қобулжон Турсунов амалдаги тартибда бундай уйларга одамларнинг кириб яшашига йўл қўйганлик учун аввал маъмурий, такроран содир этилганда эса жиноий жавобгарлик белгиланганини айтди. Янги ўзгартишлар эса қурилишга масъул шахсларнинг жавобгарлигини аниқ белгилашни кўзда тутади. Муҳокамада сенатор Малика Ходирхонова фуқаролардан айнан шу масала бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, 2025 йил 1 майдан уйларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби соддалаштирилган бўлса-да, айрим фуқаролар ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни чўзилиб кетгани сабабли тугалланмаган уйларга кўчиб киришга мажбур бўлаётганини билдирмоқда. Сенатор бу муаммони ҳал этиш бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вакилидан изоҳ сўраган. Вазирлик вакили коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида инсон омилисиз ишлайдиган электрон платформа жорий этилганини маълум қилди. Шунингдек, вазирлик ҳузурида ноқонуний қурилишлар билан шуғулланувчи департамент ташкил этилган. Ҳудудларда планшетлар билан таъминланган ходимлар орқали ноқонуний қурилишлар аниқланиб, улар бўйича жарималар қўлланилаётгани ва материаллар судларга юборилаётгани айтилган. Сенат раиси Танзила Норбоева эса қурилиши тугалланмаган ёки қоидабузарликлар сабаб фойдаланишга топширилмаган уйларда яшаш фуқаролар ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид солишини қайд этган. Унинг таъкидлашича, бундай ҳолатлар қурилиш ишлари кўлами катта бўлган Тошкент шаҳри, шунингдек Самарқанд ва Наманган вилоятларида кўпроқ учрамоқда. Сенат раиси ушбу ҳудудлардаги масъуллар ва маҳаллий кенгашларни муаммога жиддий эътибор қаратишга чақирган. 👉 @Yurt_Dardi ➖ Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

Open in Telegram
Views244+35%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h224
6 h244
  1. After 6 hours244
  2. Total to date244

All posts

Connections