#драбл "Бир ёқли" -Оббо ?! Яна иккиқатман дегин ? Чопонимнинг бари тегсаям иккиқат бўлиб қолаверар экансан- да. Ўзи ейман, ичаман деб турган олтита болангни боқа олмай жоним ҳалак. Бўл тез. Вақт ўтмасдан кўз ёшингни шўлтиллатиб ўтирмай дўхтирга зинғилла. Болани бир ёқли қил. Нимага гўлаясан? Бой бўлсам экан-ки , барчангни таъминлаб қўйсам . Топганим у бағримдан бунисига етмай яшаб ўтяпмиз- ку ўзи. Хуллас "эркак" қаршиликга чоғланган аёлига бас кела олди. Аёли мунғайганча еттинчи фарзандини "бир ёқли" қилиб қайтди. Афсус... Бу оила бошига қўнадиган давлат шу гўдакнинг пойқадамига созланган эди. У ҳам гўдак билан бирга "бир ёқли" бўлди. Муаллиф: Хазонрезги Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Open in TelegramPosts of XazonRezgi (Official Channel)
🖤Нима айб қилган эди?.. Тирик, аммо ўликдан баттар яшарди. Ука қўл-оёқ фалажи билан аравачада ётарди. Акаси қарарди, аммо ҳар куни юраги эзиларди. Укасини кўпчилик ёқтирмасди. Ука сабаб акаси ҳаётда жуда кўп қийинчиликларга дуч келди. Ука вафот этди. Акаси уни қийинчилик билан кўмди. Гўрков ҳайрон бўлиб сўради: — Бунинг нима гуноҳи бор эди?.. Жавобни эшитгач, гўрковнинг ҳам ранги ўзгариб кетди... 🥀
Open in Telegram#ҳаёт_манзаралари ЭРКАК Ҳар сафаргидек эрта саҳардан дўконларга юк тарқатиш ҳаракатидамиз. Навбатдаги дўкон файзли бир махалланинг тўрида жойлашган эди. Унга етиш учун энг охирги кўчага бурилдик. Кўз олдимизда намоён бўлган манзара ақлимизни бироз шошилтирди. Икки юз метрлар атрофидаги кўчанинг ҳар икки тарафи ҳаррир оппоқ мато ва гуллар билан шунақа чиройли безатилган эди-ки... Беихтиёр кўнглимга ижтимоий тармоқлардаги лавҳалар кела бошлади. Эътироз ҳам. "Ҳозир ҳаж ибодати мавсуми эмас-ку? Ёки умра сафарига борган ота-онага кўрсатилаётган фарзандлар эҳтиромимикан бу? " Дўконга етгунча кўнгилнинг минг бир кўчасига кириб чиқдик. Дўкон эгаси Равшан эса барча саволларимизга жавобни берди қўйди. - Бу безаклар кимнингдир умра сафарига борганлиги учунмас. Кўчанинг бошидаги Толиб аканинг аёли яна қиз фарзанд кўрибди. Буниси билан қизлари еттита бўлди. Шунга АЁЛИМ ЎКСИМАСИН деб кечадан бери ҳаракат... Томоғимни нимадир ачиштира бошлади. Юрагимга яна ўша нимадир тиқилган ва нуқул "ЭРКАК", "ЭРКАК" дея такрорларди... Манзил : https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Open in Telegram😃🙃😚🥲😉😉 😙😙😉😉🙃 -PREMIUM SIFAT ♥️ -INTIM KOSMETIKA🔞 -YOQIMLI PENUARLAR 💋 🔴PENUAR STORE -Minglab xonimlar tanlovi 🍷 🔴https://t.me/+31_edCB0sK1iYzg1 🔴https://t.me/+31_edCB0sK1iYzg1 🔴https://t.me/+31_edCB0sK1iYzg1
Open in Telegram-40 КИЛОГА 1 ОЙДА ОЗДИМ! ✔️Бу усул билан қорнимдаги осилган терим ҳам қисқарди. ❌Диетасиз. ❌Ҳеч қандай спортсиз. Ҳатто ошқозонини операция қилдирган дугонам ҳам мендек озолмаганди. Қандай усул билан озганимни шу ерда ёзиб қолдирдим👇👇👇 https://tabobat.org/linyforte/?r=15 https://tabobat.org/linyforte/?r=15 https://tabobat.org/linyforte/?r=15 .
Open in Telegram#ҳаёт_манзаралари ЯХШИ НИЯТ (ҳикоя) Келин туширган қайнонанинг иши кўпайди . Келинининг талабалигини билиб олганди- да ўзи . Аммо атрофдагиларнинг бу билан неча пуллик иши бор. Уларга гап бўлса. Келиннинг ўз вазифаларини қандай бажараётганини текшириш бўлса. Ўрни келса кифтини келтириб гиж-гижлаш бўлса. Аммо бундайларнинг бахтига қарши қайнонадан "ғийқ" этган садо чиқмади . У чақилиши қийин бўлган "тош ёнғоқ" лар тоифасидан чиқиб қолди. Қайнона иложи борича ҳаммага рўзғордаги барча юмушларни келин бажараётгандек кўрсатишга интиларди . Кўпинча гап- гаштак, йиғинларга ҳам кўчадан сотиб олган пишириқ, сомсаларни "Келиним барака топгур пишириб берди" деб олиб борарди. Бир куни синглиси чидолмади: - Опа , қачонгача келинингизни айбини бекитасиз ? Ҳудди ўқиб шаҳар олиб берадигандек. Унингизни қўлидан фақат китоб қучоқлаш келади. Лоақал бир бор сиз яхши кўрган ширинликни пишириб берган бўлса ҳам алам қилмас эди ... Опа майин кулимсиради : - Мана кўрасан . Яхши ният- ярим давлат . Ҳали бу келиним шундоқ келин бўлсин- ки , ҳамма қайнонаси кимсан фалончихон деб мени исмимни айтади . Сен айтганингдек "Қайси бирини есам экан?" деб таом танлайдиган вақтларим ҳам келиб қолар . Орадан йиллар ўтди . Келин ҳали ҳам қайнонасига бир патнис ширинлик пишириб тутгани йўқ . Аммо қайнонанинг барча дуолари ижобат бўлди. Ўқимишли келини очган ўқув маркази ва унинг филиалларининг сони бармоқлар сонидан ошиб кетган . Қайнона ҳозир ҳам ўша асалли ширинликни яхши кўради . У эрта сахардан нонуштага чиққанида чиройли қилиб тузатилган дастурҳон устидаги турли - туман ноз- неъматлар ичида келини ҳар кеч ишдан қайтишда "Ойижонимга" деб алоҳида сотиб олган ўша ширинликка кўзи тушиб "ўзингга шукур" деганча жилмаяди . - Ўзингга шукр ... Муаллиф:. Хазонрезги Каналга уланиш 👇 : https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Open in Telegram☀️🌤#хайрли_тонг Ассалому алайкум мен учун қадрли бўлган инсонлар. Пайшанба тонги муборак бўлсин ! Бугунги кун учун Роббимга шукроналар келтирган холда барчангизга соғлиқ-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, қут-барака,файз тилайман. Кунингиз ҳар доимгидан ҳам барокатли ва хайрли бўлсин. Дилингиздаги барча орзу- тилаклар рўёбга ошсин. Аллоҳим ҳамиша сизни ва яқинларингизни ўз паноҳида асрасин ! Каналга уланиш 👇 : https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Open in Telegram🎉 26-НОЯБР КУНИ ТАВАЛЛУД ТОПГАНЛАР! 🎉 Бугун таваллуд айёмини нишонлаётган барча инсонларни чин қалбимиздан муборакбод этамиз! 💐 Янги ёшингиз қутлуғ ва баракали бўлсин! Аллоҳ таоло умрингизга умр, ризқингизга барака, қалбингизга хотиржамлик, хонадонингизга тинчлик ва файз-у барака ато эцин. 🙂 Ҳар бир кунингиз қувончли хабарлар, унутилмас лаҳзалар ва гўзал учрашувларга бой бўлсин. Барча эзгу ниятларингиз амалга ошиб, яқинларингиз меҳридан доимо баҳраманд бўлиб юринг!
Open in TelegramТалабларига биноан Хазонрезги қаламига мансуб #ЙИҒЛАМА_ДИЛ асари учун ёпиқ канал очилди. Асар тугалланмаган! Уни муаллиф ёзганлари билан бир вақтда ўқишни истаганлар Рахматуллаева Гулбаҳор 5614681253618536 карта рақамига 15.000 сўм ташлаб тўлов чеки нусҳасини @Yusupova_Sabo га юборишингиз ва ёпиқ канал линкини қўлга киритишингиз мумкин.
Open in Telegram#ЙИҒЛАМА_ДИЛ... Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) — Раа... Раҳмат, — шошилиб қолди Қурбон тракторчи, сўнг телефон аппаратини олиб йигитга миннатдор боқди, — мен буни қизимга ташлаб чиқайин-а, йўмаса... Тезда чиқаман. Қайтгунимизча янгангиз тоғораларни тугиб қўяди. — Тоғоралар ҳам, қутилар ҳам бариси идиши-ю, ичидаги егуликлари билан сизларники. Биз қайтиб игна ҳам олиб кетмаймиз. Янгамизга ҳам шундоқ деб қўйинг. Йигитнинг сўзларини эшитган Қурбон тракторчи оғзи қулоғида бўлиб уйга кириб кетди ва тез орада шундай ҳолатда қайтиб чиқди: — Кетдик. Боиржон кутиб қолмасинлар... Уларни туман марказидаги банк ёнида кутиб турган Боир бизнес бўлажак қайнотаси билан саломлашганча уни бинонинг ичкарисига бошлаб кирди. Боир бой тез орада Қурбон тракторчининг ҳисобидаги барча кредит тўловларини пул кўчириш йўли билан тўлади ва қарзи йўқлиги ҳақидаги маълумотномани қўлига тутқазди: — Масала ҳал, — деди у ўзини виқор билан тутишга ҳаракат қилиб, — энди ҳеч кимдан қарзингиз йўқ. — Раҳмат, раҳмат, — деди Қурбон тракторчи қўлини кўксига қўйганча қайта-қайта, — сизни менга Худойимнинг ўзи етказди. Бир умр дуои жонингизни қилиб яшайман энди. — Бундай қилишга ҳожат йўқ. Мен икки хафтадан кейин қизингизни уйингиздан оқ кўйлакда олиб чиқиб кетаман. Шунга тайёр турсангиз бўлди. — Тушунмадим... —довдиради Қурбон тракторчи — Нимага тушунмайсиз? — мийиғида жилмайди Боир бой, — икки хафтадан сўнг қизингиз билан тўйимиз бўлади. Сиз ҳеч нарсанинг ташвишини чекманг. Уйингизда бўладиган барча маросимларни ҳаражатини ҳам ўзим кўтараман. 🍂Асар воқеалари сизни ўйга толдираётган бўлса реакция тугмаларини босиб ўтинг... @xazon_rezgi /28
Open in Telegram#ЙИҒЛАМА_ДИЛ... Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Тўхтахон келганининг дастлабки йиллари фарзандларини урмай, сўкмай, бироқ ширин сўз билан жонини олар эди. У уйдаги барча ишларни болаларга тақсимлаб ўзи уларнинг бошида «дирижёрлик» қилиб ўтирарди. Бора-бора қизлар Тўхиахоннинг бошини ювиб, қўл ва оёқларининг тирноқларигача олиб қўядиган бўлишди. Балки шунинг учун опалари отасига эътироз билдирмай кўчадан илк сўроқлаб келган совчиларга кўниб кетишгандир. Орзу эса... Орзу эса бутунлай бошқача эди. Унинг орзулари бир олам эди. Энди Орзунинг ниятлари амалга ошмай юрагининг тубига кўмилишга Тўхтахон эмас, балки ўз отаси, унинг калта ўйлаши, ҳудбинлиги сабаб бўлаётганди. Ким билсин Озоданинг ҳам бу сафар кўзларининг хиралашиб қолишига отаси сабаб эрининг бутун оиласи кўчада қолиши эҳтимоли сабаб бўлгандир? — Орзу шулар ҳақда ўйлар экан қўллари мушт бўлиб тугилди, — энди бизнинг ҳаётимизга аралашишга, тақдиримизни ҳал қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!» Орзу шу қарорга келгач енгил тортди ва ўрнидан туриб боя шом пайти сомон ичига яшириб қўйган ҳамённи олиш учун ҳовлига йўл олди. 🍂 Эртаси куни белгиланган вақтда Боир бизнеснинг совчилари Қурбон тракторчининг эшигини тақиллатди. Уларни оддий совчилар дея гумон қилиб шунга яраша дастурхон ҳозирлаган эр-хотин катта юк машинаси бортига ортилган қўша-қўша сара егуликлар солинган тоғоралар-у, катта-кичик қутилардаги сарполарни кўриб оғзилари очилиб қолди. Олди-берди нарсаларини етказиб келган йигит эса Қурбон тракторчини бир четга тортди: — Сизни Боир акам туман марказидаги банк ёнида кутаяптилар. Менга сизни олиб бориш топширилган. Ҳа айтганча, мана буни қизингизга бериб қўяркансиз. Бу фотиҳа тўйи учун кичик совға. Қурбон тракторчи йигит узатган кичик ўрамдаги совғага ҳайрон қаради. Йигит эса унинг ҳолатини сезиб изоҳ берди: — Бу энг сўнгги русумдаги телефон аппарати. @xazon_rezgi /27
Open in Telegram#ЙИҒЛАМА_ДИЛ... Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 🍂 Қурбон тракторчи Тўхтахондан қизининг Боир бойга турмушга чиқишга розилигини эшитиб аввалига ҳайрон бўлди. Кўп ўтмай эса енгил нафас олди. — Ўзи қаерда? — сўради у қизи уй ва ҳовлида кўринмаганига ҳайрон бўлиб, — овқат сузиб чақирмайсанми? — Мени безовта қилманглар, дам оламан деяётганди,— деди Тўхтахон ўзини аввал бошдан меҳрибон бўлгандек тутиб, — майли дадаси, бироз дамини олсин, сўнг хонасига овқат-чойини олиб кириб берарман. Ундан кейин турмушга чиқадиган қиз кўзингизга кўринишга уялади-да. — Ҳа, яхши, — аёлининг сўзларига кўниб қўяқолди Қурбон тракторчи, — ундай бўлса овқатингни суз. Бугун бир одамга ўхшаб овқатланайлик. 🍂 Бу вақтда Орзу ўз кўз ёшларига ғарқ бўлиб ётарди. Йўқ унинг ёшлари кўзларидан юзига эмас, балки тўғри юрагига оқар эди. У бир неча соат аввал илк бор яқиндан кўрган Боир бойнинг кўримсиз ва қўрқинчли чеҳрасини кўз ўнгига келтириб кўнгли кеч кузакдаги дарахт япроғидек дағ-дағ титрарди. « Достон ака қаерда-ю, у киши қаерда?-ўйларди у,— дунё бунча адолатсиз? Кўнглинг исиган инсоннинг қўли калта. Қўли ҳамма ёққа етадиган инсоннинг эса кўнглинг истамайди . Яна тақдирнинг ўзинг истамаган қарор қабул қилишга мажбурлаб қўйиши-чи? Менга қолса бир бурда қотган нон еб ҳам Достон ака билан бахтли бўлаверардим. Аммо бу ёқда Озода опамнинг ҳоли нима кечади. Кўзлари кўрмай қолса поччамнинг ҳам муносабати ўзгарса керак. Опамни бир кун кўзи қиймас, икки кун кўзи қиймас, аммо кейин-чи... Мана дадам ҳам ўзи севиб уйланган, беш фарзанд туғиб берган онамга қандай муносабатда бўлди? Онамнинг тупроғи совумасдан «Болаларинг қаровсиз қолиб кетади» деган аммаларимнинг сўзига кириб Тўхтахон опага уйланиб олдилар-ку? Аслида опаларим бўй етиб қолганлиги сабаб биз қаровсиз ҳам қолиб кетмагандик.Қайтага дадам уйлангач унга қўшиб янги онамизни ҳам парвариш қилиш бошимизга тушгани рост-ку? @xazon_rezgi /26
Open in TelegramМуаллиф: Хазонрезги #ЙИҒЛАМА_ДИЛ Мароқли мутоалаа ҳамроҳингиз бўлсин ! Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Open in TelegramБаъзи хотималар қаҳва каби аччиқ бўлиши мумкин, лекин улар сени уйғоқ ва ҳушёр қилади. Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Open in TelegramСУПЕР ДЎКОН СУПЕР ТОВАРЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ. ДЎКОНГА ЯНГИ ТОВАРЛАР КЕЛДИ. 🎁🎁🎁 БОМБА СКИДКАЛАР. 💥💥 КАНАЛГА ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ. 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAElI5BP2x7yPMGTO8A https://t.me/joinchat/AAAAAElI5BP2x7yPMGTO8A БУЮРМА БЕРСАНГИЗ ДОСТАВКА ХАМ ҚИЛИБ БЕРАМИЗ🚗🚕🚙
Open in Telegram#КЎНГИЛ_ИФОРИ тушунтиришни билмай бўғилди ,- ахир ... Қандай қилиб ўзим суймаган ошни ичишим мумкин. Мен ҳам ҳамма сингари дунёга бир бор келганман. Бир бор яшашим мумкин бўлган ҳаётда кўнглим танлаган қиз билан ҳаётимни боғлашга наҳотки ҳаққим бўлмаса ? - Ўғлим ... "Ота рози - Худо рози" деган гап бор . Уларни норози қилиб бахтли бўлолмайсан. Даданг сенга ёмон бўлсин демаяптилар ... - Тўғри, дадамлар менга ёмон бўлсин демаяптилар . Аммо бир марта бўлса ҳам Ҳилола ҳақида эшитишни истамадилар. Агар у билан танишиб , уйидагиларини суриштириб сўнгра "Йўқ , булар бизнинг тенгимиз эмас" десалар хафа бўлмас эдим. Қарорлари олдида бош эгардим. Улар бўлсалар фақат битта гапга ёпишиб олдилар. " Ҳозирги замонда фақат танишдан қуда бўлиш керак. Бугуннинг қизларига ишонч йўқ. Наслинг тоза бўлиши учун таниган , кўрган, кўз олдингда ўсган қизни келин қил" . Ойижон , ўша кўз олдимизда катта бўлган қизни қанақалигини ҳам юз фоиз биламиз деб айта оламизми ? Кафолат борми бунга ? Дадам нега буни тушунмайдилар ?! - Улар оғайнилари ёнида оғизларига сўз олиб қўйганлар,- деди Мастура опа ўксик овозда,- *Қизингни келин қиламан" дея лафз қилиб қўйганлар. Энди бу ёғига катта бошларини кичик қилгилари йўқ ... - Хўп , мен нима қилай шунга ? - бўшашганча алам билан шивирлади Сулаймон,- биласиз , шу чоққача дадамларнинг бир сўзларини икки қилганим йўқ. Энди ... - Сулаймон... Ўғлим. Шу чоққача дадангларни сўзларини икки қилмай кам бўлганинг йўқ . Мана ҳозир ҳам буни ўзинг тан олиб ўтирибсан . Яна шуни яхши билиб турибсан- ки , ҳозир дадангларга Нафиса ёки Боирхўжа ака ҳақида гапиришдан фойда йўқ. Яхшиси дадангларга бир оғиз сўз билан бўлса ҳам қаршилик қилма. Бундан кейинчалик бир умр афсус чекиб яшашинг мумкин. Яхшиси "Хўп, дада" дегин- у , Аллоҳдан ўзинг учун хайрлисини сўраб дуо қил. Аллоҳ ҳам дадангга қилган ҳурматингни мукофатламай қўймайди. Жон болам , менга ишон. Мени десанг , шундай қил. Сулаймон ойисининг хомуш чеҳрасига қараб юраги эзилди. Бўлаётган ишларда муштипар мунисасининг заррача айби йўқлигини билиб ўзини ушлашга ҳаракат қилди . "Бечора ойижонимда нима айб?! - ўйлади у , -ўзларининг дардлари камми ? Кунда ўнталаб дори ичадилар . Сал ортиқча уринсалар буйраклари безовта қилиб икки букланиб қолаяпти. Дадам ҳам ойижонимни оғири енгил бўлсин деб ..." - Ойижон , - Сулаймон ўрнидан туриб столни айланиб ўтди ва ойисини елкасидан қучди ,- майли, сиз айтганча бўла қолсин. Учрашувга чиқди дегани бу ҳали тўй бўлди дегани эмас. Фақат , сиз хафа бўлмасангиз бўлди. Сулаймон ойисининг юзидан "чўлп" этиб ўпти- ю , жилмайишга ҳаракат қилди : - Қани , бир кулиб берсинлар-чи , дунёнинг энг, энг, энг соҳибжамол онаси ?! Мастура опанинг синиқ чеҳрасига юз ифодаси каби синиқ табассум инди ... * * * Эртаси куни нонушта вақтида Сулаймон Мирсаид акани ҳайрон қолдириб "Бугун учрашув . Тайёргарлигингни кўр" деган сўзларига: - Хўп бўлади , дада ,- деди . Миррсаид аканинг ўғлидан бундай тез таслим бўлишни кутмаганлиги учун ўзини йўқотиб қўйди. У ўғлини учрашувга чиқишга кўнмайди деб ўйлаган , уни кўндириш учун бисотидаги анча аччиқ- тизиқ сўзларни тайёрлаб қўйган эди. Мирсаид ака Сулаймоннинг ройиш бўлиб қолганлиги учун аввалига ажабланди, сўнгра бу ишда Мастура опанинг ҳиссаси борлигини билиб кўнглида ўзича аёлидан миннатдорчилик туйди... Бироқ ... Мирсаид аканинг қувончи узоққа чўзилмади. Тушга яқин... #давоми_бор /3 Муаллиф: Хазонрезги Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Open in Telegram#КЎНГИЛ_ИФОРИ Боирхўжа дўстини қучоқ очиб кутиб олди. Мастура опа анчадан буён Боирхўжа ака эри Мирсаиднинг "Насиб қилса қуда бўламиз" деган сўзларини рад қилмай, аксинча "Сенинг сўзинг ерда қолгунча шайтоннинг бўйни узилсин" дея жавоб қайтаришидан хабардор эди. Мезбон аёл Салтанат ҳам совчилар учун дастурхонига борини тўкиб ташлади. Унинг ҳаракатидан Мастура опа мезбонлар ўзларининг ташрифи эри тарафидан огоҳлантирилиб қўйилганлигини пайқади. Суюқ-қуюқ таомлар устида қилинган мулозаматлар хулосаси шу бўлди-ки , Боирхўжалар оиласи Мирсаидлар оиласи билан қуда бўлишдан фақатгина бахтиёр бўлишар эмиш. Мастура опанинг кўзига шу топда эрига қўшилиб қизини узатишга биттада розилик берган хушрўйгина Салтанат жуда ҳунук бўлиб кўриниб кетди. Билинтирмайгина хўрсинди. " Воой шўрииимм ... Энди Сулаймонимга нима дейман? - ўйлади у ,- тақдиринг бу ерда ҳал қилинаяпти , болам. Сен бўлса дадангни феъли юмшашини кутаяпсан. Эҳ болам- а... Дадангни бу туриши бўлса , феъли юмшаши қайдам- ов ... Қайдам ..." Мастура опанинг хаёлларини Мирсаид аканинг салобатли овози бузди: - Шу келишимиз ҳисобми ? Ёки расм- русумимизга кўра "Бир неча бор келинглар" десангиз келганимиз бўлсин. - Нималар деяпсан , дўстим ?! - деди Боирхўжа ака эрка ва танти товушда ,- ўғлинг учун бир қизим экан- у , ўн қизим бўлса ҳам берган бўлардим, - у шундай деб ўтирган ўрнида янада ўрнашиброқ ўтириб олди,- айтишади- ку , хайрли ишни ортга суриш гуноҳ деб . Эртага шунақа вақтда бўлажак куёв боламизни ўзинглар билан бирга олиб келинглар . Шу ерда қизим Нафиса билан кўриштирамиз. Ўғлингга Нафиса маъқул келса бўлди. Иримига қизимга бирор узукми , зиракми беради ва шу билан қизимнинг боши боғлиқ. Қолган гапларни кейин гаплашаверамиз , а лаббай ?! Мирсаид аканинг юзига табассум ёйилди . - Бу гапинг ўғилбола гап бўлди , оғайни ,- у шундай деб қўлини фотиҳага жуфтлади ,- бўлмасам бизга руҳсат . Бориб тайёргарлик кўрайлик. - Йўғей , қанақа жавоб , Мирсаид?! Тайёр ошни ташлаб-а ?! - Боирхўжа , бунчалик эркалатаверма ?! Бунақада уйингга нақд "прописка"га ўтиб оламиз- а ? Ана ундан кейин кеткиза олмай ҳунобинг ошганини кўрасан,- Мирсаид унга ҳазил қила туриб жиддийлашди,- қуда бўлиб олайлик, ана ўшанда ёнбошлаб бииир отамлашамиз. Боирхўжа бу сафар дўстига ён босди: - Майли , оғайни . Сен нима десанг шу. Аллоҳ сен айтган кунларга тезроқ етишликни насиб қилсин ... * * * Қайтишда Мирсаид ака Мастура опага Сулаймонни эртанги учрашувдан огоҳлантиришни "яхшилаб" тайинлади- ю , аёлини дарвозалари ёнида қолдириб ўзи машинасини яна ортга бурди. Унинг чойхонада кутаётган улфатлари ош ланж бўлиб кетаётганлигини айтиб , қўнғироқларида уни тезроқ келишини сўраб беҳаловат қилиб юборишган эди. - Ойижон, қаерда эдинглар ?! - сўради Сулаймон онасини ҳайрон бўлиб кутиб олар экан ,- ўқишдан яқинда келгандим, қарасам уйда йўқсизлар. - Ўғлим , битта аччиқ чой дамлагин, мен ҳозир кийимларимни алиштириб чиқай... Мастура опа уй кийимларини кийиб ошхонага кирганда Сулаймон ҳозиргина дамлаган чойни энди столга қўяётган эди. - Музлаткичда манти бор эди. Ҳозир иситиб бераман. Бугун дадангларни чойхоналари бор экан. Улар ўша ерга кетдилар . - Мантини ҳалироқ иситармиз , ойижон. Ҳозир қорним оч эмас эди. Ёки сиз ... - Менинг ҳам иштаҳам йўқ . "Тўғрироғи бўғилди,- ўйлади Мастура опа стулга ўтирар экан ,- сен ҳам бундоқ кел . Ёнимга ўтир . Гаплашиб оладиган гап бор. Сулаймон оҳиста онасининг қаршисига чўкди : - Тинчликми , ойижон? Рангингиз бир ҳолатда ?! Кайфиятингиз ҳам паст кўринади. Мастура опа чуқур хўрсинди. - Ўғлим... Дадангларга бир гап тушунтириб бўлса экан . Ўз билганларидан сира қолай демайдилар. Шунга ... - Ойижооон ... Сулаймоннинг юраги "шуув" этиб кетди . Ойисининг оғзига сўзсиз тикилди ... - Биз даданглар билан оғайнилари Боирхўжа аканинг уйларига совчиликка бордик. Қизлари Нафисага. Нафисани бир, икки кўрган эдинг- ку... Чиройли , одобли қиз бўлибди... - Ойижооон , мен ,- Сулаймон ойисига кўнглидагини қандай @Xazon_Rezgi /2
Open in TelegramМУАЛЛИФ: ХАЗОНРЕЗГИ #КЎНГИЛ_ИФОРИ 1- ҚИСМ - Йўқ , мен отангизни норози қилиб сизга турмушга чиқмоқчи эмасман. Умуман олганда "Албатта сизнинг жуфти-ҳалолингиз бўламан " деб сўз ҳам берган эмасдим. Шундай экан ҳамма уй-уйига,- қизнинг ўпкаси тўлиб ерга қаради - Ҳилола , ундай дема . Илтимос, озгина сабр қилгин. Ҳадемай совчиларимиз сеникига бориб қолишади. Ишон , ойижоним дадамни албатта кўндирадилар. Дадам аслида ёмон инсон эмаслар. Фақат бир оз қайсарликлари бор халос. Аммо кўнгиллари тоза,- Сулаймоннинг товуши бўғилди. Ҳилола ёмғир томчилари биллурдек ялтиратган йўлакдан битта - битта қадам босиб кетар экан Сулаймонга қарамай сўлғин овозда йигитга эътироз билдирган бўлди : - Сулаймон ака, қўйинг мени ҳам, ўзингизни ҳам , уйингиздагиларни ҳам қийнаманг. Ота - онангизни яхши тушунаман. Янаям тўғрироғи тушунишга ҳаракат қиляпман. Улар ҳам якка- ю ёлғиз ўғилларидан орзу - ҳавас кўриш ниятидалар. Умуман олганда буни ёмон жойи йўқ. Ҳаётнинг қонуни ҳам шу-ку аслида. - Ҳалитдан таслим бўлмагин . Нима дадам бир оғиз "Фалончига уйланасан" десалар шу билан тўй бўлиб кетаверади дейсанми ? Турмуш қуриш шунчалик осон иш эканми ? Дадамлар ҳам кўнгилларидаги гапларини бир айтдилар қўйдилар-да. Бу дегани карнай-сурнай чалиниб тўй бошланди дегани эмас-ку. Бу ерда сен ҳам битта гапга таслим бўлиб ўтирибсан. - Майли , - базўр жилмайишга ҳаракат қилди Ҳилола , - бу ёғига кузатманг. Ўзим кетаман. Хайр, кўришгунча,- у шундай деб бир , икки қадам босди, сўнгра нимадир ёдига тушиб ортига ўгирилди, - мен бир-икки кун шаҳарда бўлмайман. Амакимнинг қизларини тўйи. Ўша ерга боришимиз керак. Биласиз амаким ишхоналари ўша ерда бўлганлиги учун оиласи билан Жиззахда яшайдилар. Тўй учун деканатдан ҳам руҳсат олдим. - Эээ тўйимиз бор девдинг- а ?! Шунчалик тез вақти келиб қолдими ?! Майли яхши бориб кел,- Сулаймон шундай деб Ҳилолага хиёл пўписа қилгандек бўлди ,- аммо яхши қиз бўлиб юришни унутма, тушунарлими ? Ҳилола индамади. Сулаймон буни "хўп" маъносида тушуниб гапида давом этди : - Сен келгунча менам уйдагиларни кўндириб қўярман. - Хайр , кўришгунча. - Оббо намунча хайрлади- я бу қиз ? Майли яхши бориб кел. Сулаймон Ҳилола билан базўр хайрлашди. * * * Сулаймон уйга қайтиб онасининг синиқ чеҳрасига қараб дадасини гапга кўнмаганини ҳис қилди. Юраги тўкилди. Нима қилса бўлади- я бу дадасини ? Лоақал Ҳилола ҳақида бир оғиз гап эшитишга кўнса қанийди?! Ўтган сафар Сулаймон бор журъатини тўплаб энди "Дада" деган ҳам эди- ки , дадаси Мирсаид ака столга гурсиллатиб мушт тушурди. Ўшанда мушт зарбидан оппоқ дастурхонга стол устидаги ёғлиқ шўрва чайқалиб тўкилган , бу дадасининг баттар жазавага туширган эди. - Ҳозирча тирикман,- деганди ўшанда дадаси, - ўлганимдан кейин билган ҳолвангни е ! Менга кўчадан топиб келган жинқарчангни рўкач қилма. Яхши қиз бўлса ўз бошига кўчадан эр қидириб келармиди ?! Иккинчи бу мавзуни эшитишни истамайман. Тамом-вассалом ! Сулаймон "миқ" этиб индамади. Индай олмади. Билади-ки бунақа пайтда дадаасига гап қайтариш тутаётган гулханга керосин қуйиш билан баробар. Қолаверса , олган тарбияси бунга йўл қўймади. Аммо ўша кундан буён ойисига ўтинчли боқади : " Ойижооон..." Мастура опа ўғлини умидлантирувчи бирор сўз айтмаган бўлса ҳам , аммо ҳаракат қилишдан толмаётган эди. У пайт пойлаб эрининг кўнглини юмшатишга уринар ва ҳар доимгидек бу уринишлар тошга ёмғир ёққан каби бесамар кетаверар эди. Бугун эса ... Бугун эса барчасига нуқта қўйиладиган кўринади. - Мастура , бўл тез ! Кийин,- Мирсаид ака ишдан келиши билан аёлига гапни қисқа қилди . Мастура опа бор журъатни тўплаб аранг : - Қаерга , дадаси ?! - дея олди. - Боирхўжаникига... Мастура опа эрининг сўзидан бўшашиб кетди : "Демак совчиликка ! " Мастура опа зил қадамлар билан ётоқхонага кириб кетди . Кўп ўтмай одмигина кийиниб чиқди. Мирсаид ака Мастурага қисқа назар ташлади-ю , юзидан аёлининг кийиниши ёқинқирамаганлиги билиниб турган бўлса- да , эътироз билдирмади. @Xazon_Rezgi /1
Open in Telegram