Кабинет

Посты канала XazonRezgi (Official Channel)

сначала новые

#39871Текст
Просмотры973−74%к среднему
Пересылки—
Реакции20
Комментарии—
#39870Фото
Просмотры1 120−70%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#39869Текст
Просмотры3 180−15%к среднему
Пересылки—
Реакции91
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
3 ч2 060
6 ч3 180
  1. Через 6 часов3 180
  2. Всего сейчас3 180
#39868Видео
Просмотры3 030−19%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
4 ч2 150
6 ч3 030
  1. Через 6 часов3 030
  2. Всего сейчас3 030
#39867Превью ссылки

​#ҳаёт_манзаралари ЭРКАК Ҳар сафаргидек эрта саҳардан дўконларга юк тарқатиш ҳаракатидамиз. Навбатдаги дўкон файзли бир махалланинг тўрида жойлашган эди. Унга етиш учун энг охирги кўчага бурилдик. Кўз олдимизда намоён бўлган манзара ақлимизни бироз шошилтирди. Икки юз метрлар атрофидаги кўчанинг ҳар икки тарафи ҳаррир оппоқ мато ва гуллар билан шунақа чиройли безатилган эди-ки... Беихтиёр кўнглимга ижтимоий тармоқлардаги лавҳалар кела бошлади. Эътироз ҳам. "Ҳозир ҳаж ибодати мавсуми эмас-ку? Ёки умра сафарига борган ота-онага кўрсатилаётган фарзандлар эҳтиромимикан бу? " Дўконга етгунча кўнгилнинг минг бир кўчасига кириб чиқдик. Дўкон эгаси Равшан эса барча саволларимизга жавобни берди қўйди. - Бу безаклар кимнингдир умра сафарига борганлиги учунмас. Кўчанинг бошидаги Толиб аканинг аёли яна қиз фарзанд кўрибди. Буниси билан қизлари еттита бўлди. Шунга АЁЛИМ ЎКСИМАСИН деб кечадан бери ҳаракат... Томоғимни нимадир ачиштира бошлади. Юрагимга яна ўша нимадир тиқилган ва нуқул "ЭРКАК", "ЭРКАК" дея такрорларди... Манзил : https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Открыть в Telegram
Просмотры3 600−4%к среднему
Пересылки—
Реакции118
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
5 ч2 820
8 ч3 600
  1. Через 6 часов2 820
  2. Всего сейчас3 600
#39866Фото
Просмотры3 330−11%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
6 ч2 750
8 ч3 330
  1. Через 6 часов2 750
  2. Всего сейчас3 330
#39865Видео
Просмотры4 410+18%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
6 ч3 610
9 ч4 410
  1. Через 6 часов3 610
  2. Всего сейчас4 410
#39864Фото
Просмотры2 780−26%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#39863Превью ссылки

​#ҳаёт_манзаралари ЯХШИ НИЯТ (ҳикоя) Келин туширган қайнонанинг иши кўпайди . Келинининг талабалигини билиб олганди- да ўзи . Аммо атрофдагиларнинг бу билан неча пуллик иши бор. Уларга гап бўлса. Келиннинг ўз вазифаларини қандай бажараётганини текшириш бўлса. Ўрни келса кифтини келтириб гиж-гижлаш бўлса. Аммо бундайларнинг бахтига қарши қайнонадан "ғийқ" этган садо чиқмади . У чақилиши қийин бўлган "тош ёнғоқ" лар тоифасидан чиқиб қолди. Қайнона иложи борича ҳаммага рўзғордаги барча юмушларни келин бажараётгандек кўрсатишга интиларди . Кўпинча гап- гаштак, йиғинларга ҳам кўчадан сотиб олган пишириқ, сомсаларни "Келиним барака топгур пишириб берди" деб олиб борарди. Бир куни синглиси чидолмади: - Опа , қачонгача келинингизни айбини бекитасиз ? Ҳудди ўқиб шаҳар олиб берадигандек. Унингизни қўлидан фақат китоб қучоқлаш келади. Лоақал бир бор сиз яхши кўрган ширинликни пишириб берган бўлса ҳам алам қилмас эди ... Опа майин кулимсиради : - Мана кўрасан . Яхши ният- ярим давлат . Ҳали бу келиним шундоқ келин бўлсин- ки , ҳамма қайнонаси кимсан фалончихон деб мени исмимни айтади . Сен айтганингдек "Қайси бирини есам экан?" деб таом танлайдиган вақтларим ҳам келиб қолар . Орадан йиллар ўтди . Келин ҳали ҳам қайнонасига бир патнис ширинлик пишириб тутгани йўқ . Аммо қайнонанинг барча дуолари ижобат бўлди. Ўқимишли келини очган ўқув маркази ва унинг филиалларининг сони бармоқлар сонидан ошиб кетган . Қайнона ҳозир ҳам ўша асалли ширинликни яхши кўради . У эрта сахардан нонуштага чиққанида чиройли қилиб тузатилган дастурҳон устидаги турли - туман ноз- неъматлар ичида келини ҳар кеч ишдан қайтишда "Ойижонимга" деб алоҳида сотиб олган ўша ширинликка кўзи тушиб "ўзингга шукур" деганча жилмаяди . - Ўзингга шукр ... Муаллиф:. Хазонрезги Каналга уланиш 👇 : https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Открыть в Telegram
Просмотры2 920−22%к среднему
Пересылки—
Реакции84
Комментарии—
#39861Видео
Просмотры4 160+11%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#39860Видео
Просмотры3 880+4%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
#39859Текст
Просмотры4 240+13%к среднему
Пересылки—
Реакции16
Комментарии—
#39858Текст

#ЙИҒЛАМА_ДИЛ... Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) — Раа... Раҳмат, — шошилиб қолди Қурбон тракторчи, сўнг телефон аппаратини олиб йигитга миннатдор боқди, — мен буни қизимга ташлаб чиқайин-а, йўмаса... Тезда чиқаман. Қайтгунимизча янгангиз тоғораларни тугиб қўяди. — Тоғоралар ҳам, қутилар ҳам бариси идиши-ю, ичидаги егуликлари билан сизларники. Биз қайтиб игна ҳам олиб кетмаймиз. Янгамизга ҳам шундоқ деб қўйинг. Йигитнинг сўзларини эшитган Қурбон тракторчи оғзи қулоғида бўлиб уйга кириб кетди ва тез орада шундай ҳолатда қайтиб чиқди: — Кетдик. Боиржон кутиб қолмасинлар... Уларни туман марказидаги банк ёнида кутиб турган Боир бизнес бўлажак қайнотаси билан саломлашганча уни бинонинг ичкарисига бошлаб кирди. Боир бой тез орада Қурбон тракторчининг ҳисобидаги барча кредит тўловларини пул кўчириш йўли билан тўлади ва қарзи йўқлиги ҳақидаги маълумотномани қўлига тутқазди: — Масала ҳал, — деди у ўзини виқор билан тутишга ҳаракат қилиб, — энди ҳеч кимдан қарзингиз йўқ. — Раҳмат, раҳмат, — деди Қурбон тракторчи қўлини кўксига қўйганча қайта-қайта, — сизни менга Худойимнинг ўзи етказди. Бир умр дуои жонингизни қилиб яшайман энди. — Бундай қилишга ҳожат йўқ. Мен икки хафтадан кейин қизингизни уйингиздан оқ кўйлакда олиб чиқиб кетаман. Шунга тайёр турсангиз бўлди. — Тушунмадим... —довдиради Қурбон тракторчи — Нимага тушунмайсиз? — мийиғида жилмайди Боир бой, — икки хафтадан сўнг қизингиз билан тўйимиз бўлади. Сиз ҳеч нарсанинг ташвишини чекманг. Уйингизда бўладиган барча маросимларни ҳаражатини ҳам ўзим кўтараман. 🍂Асар воқеалари сизни ўйга толдираётган бўлса реакция тугмаларини босиб ўтинг... @xazon_rezgi /28

Открыть в Telegram
Просмотры4 220+13%к среднему
Пересылки—
Реакции448
Комментарии—
#39857Текст

#ЙИҒЛАМА_ДИЛ... Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Тўхтахон келганининг дастлабки йиллари фарзандларини урмай, сўкмай, бироқ ширин сўз билан жонини олар эди. У уйдаги барча ишларни болаларга тақсимлаб ўзи уларнинг бошида «дирижёрлик» қилиб ўтирарди. Бора-бора қизлар Тўхиахоннинг бошини ювиб, қўл ва оёқларининг тирноқларигача олиб қўядиган бўлишди. Балки шунинг учун опалари отасига эътироз билдирмай кўчадан илк сўроқлаб келган совчиларга кўниб кетишгандир. Орзу эса... Орзу эса бутунлай бошқача эди. Унинг орзулари бир олам эди. Энди Орзунинг ниятлари амалга ошмай юрагининг тубига кўмилишга Тўхтахон эмас, балки ўз отаси, унинг калта ўйлаши, ҳудбинлиги сабаб бўлаётганди. Ким билсин Озоданинг ҳам бу сафар кўзларининг хиралашиб қолишига отаси сабаб эрининг бутун оиласи кўчада қолиши эҳтимоли сабаб бўлгандир? — Орзу шулар ҳақда ўйлар экан қўллари мушт бўлиб тугилди, — энди бизнинг ҳаётимизга аралашишга, тақдиримизни ҳал қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!» Орзу шу қарорга келгач енгил тортди ва ўрнидан туриб боя шом пайти сомон ичига яшириб қўйган ҳамённи олиш учун ҳовлига йўл олди. 🍂 Эртаси куни белгиланган вақтда Боир бизнеснинг совчилари Қурбон тракторчининг эшигини тақиллатди. Уларни оддий совчилар дея гумон қилиб шунга яраша дастурхон ҳозирлаган эр-хотин катта юк машинаси бортига ортилган қўша-қўша сара егуликлар солинган тоғоралар-у, катта-кичик қутилардаги сарполарни кўриб оғзилари очилиб қолди. Олди-берди нарсаларини етказиб келган йигит эса Қурбон тракторчини бир четга тортди: — Сизни Боир акам туман марказидаги банк ёнида кутаяптилар. Менга сизни олиб бориш топширилган. Ҳа айтганча, мана буни қизингизга бериб қўяркансиз. Бу фотиҳа тўйи учун кичик совға. Қурбон тракторчи йигит узатган кичик ўрамдаги совғага ҳайрон қаради. Йигит эса унинг ҳолатини сезиб изоҳ берди: — Бу энг сўнгги русумдаги телефон аппарати. @xazon_rezgi /27

Открыть в Telegram
Просмотры4 050+8%к среднему
Пересылки—
Реакции250
Комментарии—
#39856Текст

#ЙИҒЛАМА_ДИЛ... Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 🍂 Қурбон тракторчи Тўхтахондан қизининг Боир бойга турмушга чиқишга розилигини эшитиб аввалига ҳайрон бўлди. Кўп ўтмай эса енгил нафас олди. — Ўзи қаерда? — сўради у қизи уй ва ҳовлида кўринмаганига ҳайрон бўлиб, — овқат сузиб чақирмайсанми? — Мени безовта қилманглар, дам оламан деяётганди,— деди Тўхтахон ўзини аввал бошдан меҳрибон бўлгандек тутиб, — майли дадаси, бироз дамини олсин, сўнг хонасига овқат-чойини олиб кириб берарман. Ундан кейин турмушга чиқадиган қиз кўзингизга кўринишга уялади-да. — Ҳа, яхши, — аёлининг сўзларига кўниб қўяқолди Қурбон тракторчи, — ундай бўлса овқатингни суз. Бугун бир одамга ўхшаб овқатланайлик. 🍂 Бу вақтда Орзу ўз кўз ёшларига ғарқ бўлиб ётарди. Йўқ унинг ёшлари кўзларидан юзига эмас, балки тўғри юрагига оқар эди. У бир неча соат аввал илк бор яқиндан кўрган Боир бойнинг кўримсиз ва қўрқинчли чеҳрасини кўз ўнгига келтириб кўнгли кеч кузакдаги дарахт япроғидек дағ-дағ титрарди. « Достон ака қаерда-ю, у киши қаерда?-ўйларди у,— дунё бунча адолатсиз? Кўнглинг исиган инсоннинг қўли калта. Қўли ҳамма ёққа етадиган инсоннинг эса кўнглинг истамайди . Яна тақдирнинг ўзинг истамаган қарор қабул қилишга мажбурлаб қўйиши-чи? Менга қолса бир бурда қотган нон еб ҳам Достон ака билан бахтли бўлаверардим. Аммо бу ёқда Озода опамнинг ҳоли нима кечади. Кўзлари кўрмай қолса поччамнинг ҳам муносабати ўзгарса керак. Опамни бир кун кўзи қиймас, икки кун кўзи қиймас, аммо кейин-чи... Мана дадам ҳам ўзи севиб уйланган, беш фарзанд туғиб берган онамга қандай муносабатда бўлди? Онамнинг тупроғи совумасдан «Болаларинг қаровсиз қолиб кетади» деган аммаларимнинг сўзига кириб Тўхтахон опага уйланиб олдилар-ку? Аслида опаларим бўй етиб қолганлиги сабаб биз қаровсиз ҳам қолиб кетмагандик.Қайтага дадам уйлангач унга қўшиб янги онамизни ҳам парвариш қилиш бошимизга тушгани рост-ку? @xazon_rezgi /26

Открыть в Telegram
Просмотры4 040+8%к среднему
Пересылки—
Реакции256
Комментарии—
#39854Фото
Просмотры4 980+33%к среднему
Пересылки—
Реакции33
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
22 ч4 830
25 ч4 980
  1. Через 24 часа4 980
  2. Всего сейчас4 980
#39853Видео
Просмотры4 830+29%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
22 ч4 670
25 ч4 830
  1. Через 24 часа4 830
  2. Всего сейчас4 830
#39852Превью ссылки

​#КЎНГИЛ_ИФОРИ тушунтиришни билмай бўғилди ,- ахир ... Қандай қилиб ўзим суймаган ошни ичишим мумкин. Мен ҳам ҳамма сингари дунёга бир бор келганман. Бир бор яшашим мумкин бўлган ҳаётда кўнглим танлаган қиз билан ҳаётимни боғлашга наҳотки ҳаққим бўлмаса ? - Ўғлим ... "Ота рози - Худо рози" деган гап бор . Уларни норози қилиб бахтли бўлолмайсан. Даданг сенга ёмон бўлсин демаяптилар ... - Тўғри, дадамлар менга ёмон бўлсин демаяптилар . Аммо бир марта бўлса ҳам Ҳилола ҳақида эшитишни истамадилар. Агар у билан танишиб , уйидагиларини суриштириб сўнгра "Йўқ , булар бизнинг тенгимиз эмас" десалар хафа бўлмас эдим. Қарорлари олдида бош эгардим. Улар бўлсалар фақат битта гапга ёпишиб олдилар. " Ҳозирги замонда фақат танишдан қуда бўлиш керак. Бугуннинг қизларига ишонч йўқ. Наслинг тоза бўлиши учун таниган , кўрган, кўз олдингда ўсган қизни келин қил" . Ойижон , ўша кўз олдимизда катта бўлган қизни қанақалигини ҳам юз фоиз биламиз деб айта оламизми ? Кафолат борми бунга ? Дадам нега буни тушунмайдилар ?! - Улар оғайнилари ёнида оғизларига сўз олиб қўйганлар,- деди Мастура опа ўксик овозда,- *Қизингни келин қиламан" дея лафз қилиб қўйганлар. Энди бу ёғига катта бошларини кичик қилгилари йўқ ... - Хўп , мен нима қилай шунга ? - бўшашганча алам билан шивирлади Сулаймон,- биласиз , шу чоққача дадамларнинг бир сўзларини икки қилганим йўқ. Энди ... - Сулаймон... Ўғлим. Шу чоққача дадангларни сўзларини икки қилмай кам бўлганинг йўқ . Мана ҳозир ҳам буни ўзинг тан олиб ўтирибсан . Яна шуни яхши билиб турибсан- ки , ҳозир дадангларга Нафиса ёки Боирхўжа ака ҳақида гапиришдан фойда йўқ. Яхшиси дадангларга бир оғиз сўз билан бўлса ҳам қаршилик қилма. Бундан кейинчалик бир умр афсус чекиб яшашинг мумкин. Яхшиси "Хўп, дада" дегин- у , Аллоҳдан ўзинг учун хайрлисини сўраб дуо қил. Аллоҳ ҳам дадангга қилган ҳурматингни мукофатламай қўймайди. Жон болам , менга ишон. Мени десанг , шундай қил. Сулаймон ойисининг хомуш чеҳрасига қараб юраги эзилди. Бўлаётган ишларда муштипар мунисасининг заррача айби йўқлигини билиб ўзини ушлашга ҳаракат қилди . "Бечора ойижонимда нима айб?! - ўйлади у , -ўзларининг дардлари камми ? Кунда ўнталаб дори ичадилар . Сал ортиқча уринсалар буйраклари безовта қилиб икки букланиб қолаяпти. Дадам ҳам ойижонимни оғири енгил бўлсин деб ..." - Ойижон , - Сулаймон ўрнидан туриб столни айланиб ўтди ва ойисини елкасидан қучди ,- майли, сиз айтганча бўла қолсин. Учрашувга чиқди дегани бу ҳали тўй бўлди дегани эмас. Фақат , сиз хафа бўлмасангиз бўлди. Сулаймон ойисининг юзидан "чўлп" этиб ўпти- ю , жилмайишга ҳаракат қилди : - Қани , бир кулиб берсинлар-чи , дунёнинг энг, энг, энг соҳибжамол онаси ?! Мастура опанинг синиқ чеҳрасига юз ифодаси каби синиқ табассум инди ... * * * Эртаси куни нонушта вақтида Сулаймон Мирсаид акани ҳайрон қолдириб "Бугун учрашув . Тайёргарлигингни кўр" деган сўзларига: - Хўп бўлади , дада ,- деди . Миррсаид аканинг ўғлидан бундай тез таслим бўлишни кутмаганлиги учун ўзини йўқотиб қўйди. У ўғлини учрашувга чиқишга кўнмайди деб ўйлаган , уни кўндириш учун бисотидаги анча аччиқ- тизиқ сўзларни тайёрлаб қўйган эди. Мирсаид ака Сулаймоннинг ройиш бўлиб қолганлиги учун аввалига ажабланди, сўнгра бу ишда Мастура опанинг ҳиссаси борлигини билиб кўнглида ўзича аёлидан миннатдорчилик туйди... Бироқ ... Мирсаид аканинг қувончи узоққа чўзилмади. Тушга яқин... #давоми_бор /3 Муаллиф: Хазонрезги Каналга уланиш 👇: https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Открыть в Telegram
Просмотры4 930+32%к среднему
Пересылки—
Реакции260
Комментарии—
#39850Текст

#КЎНГИЛ_ИФОРИ Боирхўжа дўстини қучоқ очиб кутиб олди. Мастура опа анчадан буён Боирхўжа ака эри Мирсаиднинг "Насиб қилса қуда бўламиз" деган сўзларини рад қилмай, аксинча "Сенинг сўзинг ерда қолгунча шайтоннинг бўйни узилсин" дея жавоб қайтаришидан хабардор эди. Мезбон аёл Салтанат ҳам совчилар учун дастурхонига борини тўкиб ташлади. Унинг ҳаракатидан Мастура опа мезбонлар ўзларининг ташрифи эри тарафидан огоҳлантирилиб қўйилганлигини пайқади. Суюқ-қуюқ таомлар устида қилинган мулозаматлар хулосаси шу бўлди-ки , Боирхўжалар оиласи Мирсаидлар оиласи билан қуда бўлишдан фақатгина бахтиёр бўлишар эмиш. Мастура опанинг кўзига шу топда эрига қўшилиб қизини узатишга биттада розилик берган хушрўйгина Салтанат жуда ҳунук бўлиб кўриниб кетди. Билинтирмайгина хўрсинди. " Воой шўрииимм ... Энди Сулаймонимга нима дейман? - ўйлади у ,- тақдиринг бу ерда ҳал қилинаяпти , болам. Сен бўлса дадангни феъли юмшашини кутаяпсан. Эҳ болам- а... Дадангни бу туриши бўлса , феъли юмшаши қайдам- ов ... Қайдам ..." Мастура опанинг хаёлларини Мирсаид аканинг салобатли овози бузди: - Шу келишимиз ҳисобми ? Ёки расм- русумимизга кўра "Бир неча бор келинглар" десангиз келганимиз бўлсин. - Нималар деяпсан , дўстим ?! - деди Боирхўжа ака эрка ва танти товушда ,- ўғлинг учун бир қизим экан- у , ўн қизим бўлса ҳам берган бўлардим, - у шундай деб ўтирган ўрнида янада ўрнашиброқ ўтириб олди,- айтишади- ку , хайрли ишни ортга суриш гуноҳ деб . Эртага шунақа вақтда бўлажак куёв боламизни ўзинглар билан бирга олиб келинглар . Шу ерда қизим Нафиса билан кўриштирамиз. Ўғлингга Нафиса маъқул келса бўлди. Иримига қизимга бирор узукми , зиракми беради ва шу билан қизимнинг боши боғлиқ. Қолган гапларни кейин гаплашаверамиз , а лаббай ?! Мирсаид аканинг юзига табассум ёйилди . - Бу гапинг ўғилбола гап бўлди , оғайни ,- у шундай деб қўлини фотиҳага жуфтлади ,- бўлмасам бизга руҳсат . Бориб тайёргарлик кўрайлик. - Йўғей , қанақа жавоб , Мирсаид?! Тайёр ошни ташлаб-а ?! - Боирхўжа , бунчалик эркалатаверма ?! Бунақада уйингга нақд "прописка"га ўтиб оламиз- а ? Ана ундан кейин кеткиза олмай ҳунобинг ошганини кўрасан,- Мирсаид унга ҳазил қила туриб жиддийлашди,- қуда бўлиб олайлик, ана ўшанда ёнбошлаб бииир отамлашамиз. Боирхўжа бу сафар дўстига ён босди: - Майли , оғайни . Сен нима десанг шу. Аллоҳ сен айтган кунларга тезроқ етишликни насиб қилсин ... * * * Қайтишда Мирсаид ака Мастура опага Сулаймонни эртанги учрашувдан огоҳлантиришни "яхшилаб" тайинлади- ю , аёлини дарвозалари ёнида қолдириб ўзи машинасини яна ортга бурди. Унинг чойхонада кутаётган улфатлари ош ланж бўлиб кетаётганлигини айтиб , қўнғироқларида уни тезроқ келишини сўраб беҳаловат қилиб юборишган эди. - Ойижон, қаерда эдинглар ?! - сўради Сулаймон онасини ҳайрон бўлиб кутиб олар экан ,- ўқишдан яқинда келгандим, қарасам уйда йўқсизлар. - Ўғлим , битта аччиқ чой дамлагин, мен ҳозир кийимларимни алиштириб чиқай... Мастура опа уй кийимларини кийиб ошхонага кирганда Сулаймон ҳозиргина дамлаган чойни энди столга қўяётган эди. - Музлаткичда манти бор эди. Ҳозир иситиб бераман. Бугун дадангларни чойхоналари бор экан. Улар ўша ерга кетдилар . - Мантини ҳалироқ иситармиз , ойижон. Ҳозир қорним оч эмас эди. Ёки сиз ... - Менинг ҳам иштаҳам йўқ . "Тўғрироғи бўғилди,- ўйлади Мастура опа стулга ўтирар экан ,- сен ҳам бундоқ кел . Ёнимга ўтир . Гаплашиб оладиган гап бор. Сулаймон оҳиста онасининг қаршисига чўкди : - Тинчликми , ойижон? Рангингиз бир ҳолатда ?! Кайфиятингиз ҳам паст кўринади. Мастура опа чуқур хўрсинди. - Ўғлим... Дадангларга бир гап тушунтириб бўлса экан . Ўз билганларидан сира қолай демайдилар. Шунга ... - Ойижооон ... Сулаймоннинг юраги "шуув" этиб кетди . Ойисининг оғзига сўзсиз тикилди ... - Биз даданглар билан оғайнилари Боирхўжа аканинг уйларига совчиликка бордик. Қизлари Нафисага. Нафисани бир, икки кўрган эдинг- ку... Чиройли , одобли қиз бўлибди... - Ойижооон , мен ,- Сулаймон ойисига кўнглидагини қандай @Xazon_Rezgi /2

Открыть в Telegram
Просмотры4 790+28%к среднему
Пересылки—
Реакции208
Комментарии—
#39849Текст

МУАЛЛИФ: ХАЗОНРЕЗГИ #КЎНГИЛ_ИФОРИ 1- ҚИСМ - Йўқ , мен отангизни норози қилиб сизга турмушга чиқмоқчи эмасман. Умуман олганда "Албатта сизнинг жуфти-ҳалолингиз бўламан " деб сўз ҳам берган эмасдим. Шундай экан ҳамма уй-уйига,- қизнинг ўпкаси тўлиб ерга қаради - Ҳилола , ундай дема . Илтимос, озгина сабр қилгин. Ҳадемай совчиларимиз сеникига бориб қолишади. Ишон , ойижоним дадамни албатта кўндирадилар. Дадам аслида ёмон инсон эмаслар. Фақат бир оз қайсарликлари бор халос. Аммо кўнгиллари тоза,- Сулаймоннинг товуши бўғилди. Ҳилола ёмғир томчилари биллурдек ялтиратган йўлакдан битта - битта қадам босиб кетар экан Сулаймонга қарамай сўлғин овозда йигитга эътироз билдирган бўлди : - Сулаймон ака, қўйинг мени ҳам, ўзингизни ҳам , уйингиздагиларни ҳам қийнаманг. Ота - онангизни яхши тушунаман. Янаям тўғрироғи тушунишга ҳаракат қиляпман. Улар ҳам якка- ю ёлғиз ўғилларидан орзу - ҳавас кўриш ниятидалар. Умуман олганда буни ёмон жойи йўқ. Ҳаётнинг қонуни ҳам шу-ку аслида. - Ҳалитдан таслим бўлмагин . Нима дадам бир оғиз "Фалончига уйланасан" десалар шу билан тўй бўлиб кетаверади дейсанми ? Турмуш қуриш шунчалик осон иш эканми ? Дадамлар ҳам кўнгилларидаги гапларини бир айтдилар қўйдилар-да. Бу дегани карнай-сурнай чалиниб тўй бошланди дегани эмас-ку. Бу ерда сен ҳам битта гапга таслим бўлиб ўтирибсан. - Майли , - базўр жилмайишга ҳаракат қилди Ҳилола , - бу ёғига кузатманг. Ўзим кетаман. Хайр, кўришгунча,- у шундай деб бир , икки қадам босди, сўнгра нимадир ёдига тушиб ортига ўгирилди, - мен бир-икки кун шаҳарда бўлмайман. Амакимнинг қизларини тўйи. Ўша ерга боришимиз керак. Биласиз амаким ишхоналари ўша ерда бўлганлиги учун оиласи билан Жиззахда яшайдилар. Тўй учун деканатдан ҳам руҳсат олдим. - Эээ тўйимиз бор девдинг- а ?! Шунчалик тез вақти келиб қолдими ?! Майли яхши бориб кел,- Сулаймон шундай деб Ҳилолага хиёл пўписа қилгандек бўлди ,- аммо яхши қиз бўлиб юришни унутма, тушунарлими ? Ҳилола индамади. Сулаймон буни "хўп" маъносида тушуниб гапида давом этди : - Сен келгунча менам уйдагиларни кўндириб қўярман. - Хайр , кўришгунча. - Оббо намунча хайрлади- я бу қиз ? Майли яхши бориб кел. Сулаймон Ҳилола билан базўр хайрлашди. * * * Сулаймон уйга қайтиб онасининг синиқ чеҳрасига қараб дадасини гапга кўнмаганини ҳис қилди. Юраги тўкилди. Нима қилса бўлади- я бу дадасини ? Лоақал Ҳилола ҳақида бир оғиз гап эшитишга кўнса қанийди?! Ўтган сафар Сулаймон бор журъатини тўплаб энди "Дада" деган ҳам эди- ки , дадаси Мирсаид ака столга гурсиллатиб мушт тушурди. Ўшанда мушт зарбидан оппоқ дастурхонга стол устидаги ёғлиқ шўрва чайқалиб тўкилган , бу дадасининг баттар жазавага туширган эди. - Ҳозирча тирикман,- деганди ўшанда дадаси, - ўлганимдан кейин билган ҳолвангни е ! Менга кўчадан топиб келган жинқарчангни рўкач қилма. Яхши қиз бўлса ўз бошига кўчадан эр қидириб келармиди ?! Иккинчи бу мавзуни эшитишни истамайман. Тамом-вассалом ! Сулаймон "миқ" этиб индамади. Индай олмади. Билади-ки бунақа пайтда дадаасига гап қайтариш тутаётган гулханга керосин қуйиш билан баробар. Қолаверса , олган тарбияси бунга йўл қўймади. Аммо ўша кундан буён ойисига ўтинчли боқади : " Ойижооон..." Мастура опа ўғлини умидлантирувчи бирор сўз айтмаган бўлса ҳам , аммо ҳаракат қилишдан толмаётган эди. У пайт пойлаб эрининг кўнглини юмшатишга уринар ва ҳар доимгидек бу уринишлар тошга ёмғир ёққан каби бесамар кетаверар эди. Бугун эса ... Бугун эса барчасига нуқта қўйиладиган кўринади. - Мастура , бўл тез ! Кийин,- Мирсаид ака ишдан келиши билан аёлига гапни қисқа қилди . Мастура опа бор журъатни тўплаб аранг : - Қаерга , дадаси ?! - дея олди. - Боирхўжаникига... Мастура опа эрининг сўзидан бўшашиб кетди : "Демак совчиликка ! " Мастура опа зил қадамлар билан ётоқхонага кириб кетди . Кўп ўтмай одмигина кийиниб чиқди. Мирсаид ака Мастурага қисқа назар ташлади-ю , юзидан аёлининг кийиниши ёқинқирамаганлиги билиниб турган бўлса- да , эътироз билдирмади. @Xazon_Rezgi /1

Открыть в Telegram
Просмотры4 900+31%к среднему
Пересылки—
Реакции237
Комментарии—