Account
XALQ DARDI

XALQ DARDI

📩 @Murojaat_XalqDardi “Xalq Dardi” таҳририяти ижтимоий-сиёсий ва оммавий нашр бўлиб,расмий мақомга эга.

Username
@xalqdardi_1
Category
News and media
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers22,067
Avg views per post, 7d4,433last 7 days
ERR20.09%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 27, 20265,079
Nov 28, 20264,002

Most viewed this month

  1. 01
    Views5.7K
    Forwards—
    Reactions11
    Comments—
  2. 02

    Халқ рози — Аллоҳ рози! Пишқарон қабристони тақдири аҳоли ўртасида савол ва эътирозларга сабаб бўлмоқда. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрининг Чодаклик маҳалласи ҳудудида жойлашган Пишқарон қабристони билан боғлиқ масала бугунги кунда долзарб муаммолардан бирига айланмоқда. Маълумотларга кўра, мазкур қабристоннинг аввалги ҳудуди Данғара туманига қарашли бўлган. Кейинчалик ушбу ҳудуд Қўқон шаҳри таркибига қўшилган ва янги чегаралар белгиланган. Натижада қабристон Чодаклик маҳалласи ҳудудида қолган бўлса-да, ҳозирги кунга қадар Данғара тумани Ободонлаштириш бошқармаси балансида сақланиб келмоқда. Маълум бўлишича, қабристон ҳудудида иссиқхона ташкил этиш ва гуллар етиштириш режалаштирилган. Бироқ бу ташаббус маҳаллий аҳоли орасида норозиликка сабаб бўлмоқда. Аҳолининг эътирози бежиз эмас. Зеро, ушбу қабристонда ҳар икки маҳалла аҳолисининг ота-боболари, яқинлари ва азиз инсонлари мангу қўним топган. Бундай муқаддас маскан ҳудудидан бошқа мақсадларда фойдаланиш масаласи, аввало, марҳумлар хотирасига ҳурмат ва маҳаллий аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши лозим. Шу ўринда бир қатор саволлар туғилади: Данғара тумани ҳудудида иссиқхона ташкил этиш учун қабристондан ташқари бошқа ер майдонлари топилмадими? Нега айнан азизларимиз дафн этилган қабристон ҳудудида бундай лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда? Бизнинг фикримизча, ушбу масала Қўқон шаҳар ва Данғара тумани ҳокимликлари ҳамкорлигида, ўзаро келишув асосида тезкорлик билан ҳал этилиши зарур. Энг аввало, қабристоннинг ҳуқуқий мақоми, ер баланси ва тегишли меъёрий ҳужжатлар қонунчилик талаблари асосида тартибга келтирилиши керак. Шунингдек, масала юзасидан маҳалла фаоллари, аҳли илм ва дин уламолари, тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилиши мақсадга мувофиқ. Зеро, ҳар қандай бунёдкорлик ёки ободонлаштириш ташаббуси халқнинг розилиги, миллий қадриятларимиз ва муқаддас масканларга бўлган ҳурмат асосида амалга оширилиши керак. Халқ рози бўлса — ишда барака бўлади. Халқнинг розилигини олиш эса ҳар бир раҳбарнинг муҳим вазифасидир. Халқ рози — Аллоҳ рози!

    Video
    Views5.47K
    Forwards—
    Reactions46
    Comments—
  3. 03
    Views5.37K
    Forwards—
    Reactions56
    Comments—
  4. 04
    Views5.25K
    Forwards—
    Reactions21
    Comments—

Latest posts

#25190Video

«НЕФТЧИ» — ФАРҒОНАНИНГ ҒУРУРИ, ЎЗБЕК ФУТБОЛИНИНГ ШОНЛИ ТАРИХИ! Фарғона футболи тимсолига айланган «Нефтчи» яна бир бор ўзининг буюклигини намоён этди! Еттинчи бор Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлган жамоа ўзининг шонли тарихига яна бир ёрқин саҳифа қўшди. Бу зафар — йиллар давомидаги меҳнат, матонат, профессионал маҳорат ва жамоага бўлган чексиз садоқат самарасидир. Энг муҳими, бу ғалабада «Нефтчи»га доимо ишонч билдириб келган минглаб мухлисларнинг ҳам ҳиссаси бор. Бугун Фарғонада футболни ривожлантириш, ёш истеъдодларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва спорт инфратузилмасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар келгуси муваффақиятлар учун мустаҳкам замин яратмоқда. Еттинчи чемпионлик — бу шунчаки соврин эмас, бу анъанага айланган ғолиблик руҳи, авлодлар давомийлиги ва Фарғона халқининг футболга бўлган муҳаббатидир! Ишончимиз комил, «Нефтчи»ни олдинда янада юксак марралар, янги ғалабалар ва улуғвор зафарлар кутмоқда! 🏆 Олға, «Нефтчи»! Олға, Фарғона!

Open in Telegram
Views2,560−42%vs avg
Forwards—
Reactions35
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h1,580
5 h1,810
8 h2,560
  1. After 6 hours1,810
  2. Total to date2,560
#25189Photo
Views3,190−28%vs avg
Forwards—
Reactions23
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h2,090
4 h3,020
7 h3,190
  1. After 1 hour2,090
  2. After 6 hours3,190
  3. Total to date3,190
#25188Audio
Views3,940−11%vs avg
Forwards—
Reactions35
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h3,250
6 h3,830
8 h3,940
  1. After 6 hours3,830
  2. Total to date3,940
#25187Text

#Тахрирсиз Ассалом алайкум Акмалжон ака, «Халқ Дарди» каналини доимий кузатиб борамиз. Нафақат Бувайда тумани, балки барча туманлардан ҳам Сизни кузатиб, кўтарилаётган муаммоларга бефарқ бўлмаган ҳолда мурожаатларингизни ўқиб боришади. Биз ўз вақтида тўловларни амалга оширяпмиз. Лекин тўлашга қийналаётган, имконияти чекланган оилалар ҳам бор. Энг ачинарлиси, «Агро Риштон Сервис» МЧЖдан хизматни талаб қилсангиз — жимлик, тўловни талаб қилишса эса мажбурий тартибда талаб қилишади. Тўлов кечикса, пеня ҳисобланади, ҳатто электр энергиясини ўчиришгача боришади. Ахир, хизмат кўрсатилмаса, аҳолидан қандай қилиб тўлов талаб қилиш мумкин? Икки ойлаб чиқиндилар олиб чиқилмаган ҳолатлар ҳам бор. Бу масала йиллар давомида кўтарилиб келинаётган бўлса-да, нега ҳанузгача амалий натижа йўқ? Хуллас, Акмалжон ака, «Агро Риштон Сервис» МЧЖ ҳақида гапиришнинг ўзи ҳам бефойда бўлиб қолмадимикан, деган фикрга келиб қоляпмиз. Халқнинг дардини эшитадиган ва хизмат сифатини назорат қиладиган масъуллар қачон амалий чора кўришади?

Open in Telegram
Views4,4200%vs avg
Forwards—
Reactions21
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h966
4 h4,010
7 h4,420
  1. After 1 hour966
  2. After 6 hours4,420
  3. Total to date4,420
#25186Text

Тадбиркордан ҳудудни тарк этиш талаб қилинганми? Агар талаб қилинган бўлса, қайси қонуний асосга таянилган? Тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиш ёки ҳудуддан кўчириш бўйича расмий қарор қабул қилинганми? Тадбиркорга аниқланган камчиликларни бартараф этиш ёки муқобил ҳудудда фаолиятини давом эттириш имконияти таклиф этилганми? Бу саволлар жавобсиз қолмаслиги керак Чунки гап фақат битта зоопарк ёки битта тадбиркор ҳақида эмас Гап шаҳарда тадбиркорлик муҳити, давлат идоралари ва хусусий сектор ўртасидаги муносабатлар, шунингдек, қонун талабларининг барчага бирдек татбиқ этилиши ҳақида кетмоқда ХУЛОСА ЎРНИДА Ҳайвонлар тақдири ҳам, тадбиркорнинг меҳнати ҳам эътиборга лойиқ Бирини ҳимоя қилиш иккинчисининг ҳуқуқларини инкор этиш ҳисобига бўлмаслиги керак Масъул идоралардан талаб этиладигани — вазиятни холис ўрганиш, аниқланган камчиликларга ҳуқуқий баҳо бериш, тадбиркорнинг мурожаатини қонуний тартибда кўриб чиқиш ва жамоатчиликка очиқ маълумот тақдим этиш Тадбиркорликни ривожлантириш фақат шиорларда эмас, амалда ҳам намоён бўлиши керак Муаммога дуч келган тадбиркорга йўл кўрсатиш, қонуний ечим топиш ва зарур шароит яратиш ҳам масъул раҳбарларнинг вазифасидир Зеро, мақсад тадбиркорни Қўқондан кетказиш эмас, муаммони қонун асосида ҳал этиш бўлиши керак!

Open in Telegram
Views4,210−5%vs avg
Forwards—
Reactions17
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h1,480
4 h3,880
7 h4,210
  1. After 1 hour1,480
  2. After 6 hours4,210
  3. Total to date4,210
#25185Text

ТАНҚИДДАН СЎНГ ТАДБИРКОРНИНГ ТАҚДИРИ НЕЧУН САВОЛ ОСТИДА ҚОЛМОҚДА? Қўқондаги хусусий зоопарк атрофида юзага келган вазият: қонун, тадбиркорлик ва масъулият масаласи Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳридаги Ёшлар боғи яқинида жойлашган хусусий зоопарк фаолияти юзасидан танқидий материал эълон қилинди Унда ҳайвонларни сақлаш шароитлари, қафасларнинг ҳолати ҳамда мазкур фаолият учун зарур рухсатномалар мавжудлиги юзасидан қатор эътироз ва саволлар билдирилган Албатта, ҳайвонот дунёси муҳофазаси, жониворларнинг саломатлиги ва уларни муносиб шароитда сақлаш масаласи эътибордан четда қолмаслиги керак Агар зоопарк фаолиятида қонунбузилиш ёки камчиликлар мавжуд бўлса, ваколатли идоралар белгиланган тартибда ўрганиш ўтказиб, қонуний чоралар кўриши шарт Бу — ҳеч ким инкор эта олмайдиган талаб Бироқ мазкур воқеада жамоатчилик эътиборини тортаётган яна бир муҳим масала бор: танқидий мақоладан кейин тадбиркорнинг фаолиятини давом эттириши билан боғлиқ вазият қандай тус олди? Таҳририятимизга мурожаат қилган тадбиркор Наргизахон Ёдгорова ўз фаолиятини тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этганини билдирмоқда Унинг таъкидлашича, Ёшлар боғи яқинидаги мазкур масканга кунига қарийб 200 нафар фуқаро ташриф буюради Зоопарк шаҳар аҳолиси, айниқса, болалар ва оилалар учун қизиқарли маскан бўлиб, ички туризм ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда Мурожаатчининг айтишича, ҳокимият вакиллари масканга келиб, ундан ҳудудни тарк этишни талаб қилишган Шунингдек, тадбиркор Қўқон шаҳар ҳокими Германияда хизмат сафарида бўлган вақтида ҳам ушбу масала юзасидан топшириқ берилгани ҳақида гапирган Бу маълумотлар ҳозирча мурожаатчининг баёноти бўлиб, уларга ҳокимлик ва масъул ташкилотлар томонидан расмий муносабат билдирилиши зарур Масаланинг моҳиятига эътибор қаратайлик Агар ҳайвонларни сақлаш шароитида камчиликлар аниқланган бўлса, нима учун уларни бартараф этиш чораларини кўриш, тадбиркорга қонуний талабларни бажариш учун аниқ муддат белгилаш имконияти биринчи навбатда кўриб чиқилмайди? Агар мазкур ҳудуддан фойдаланиш бўйича ҳуқуқий ёки ташкилий муаммо мавжуд бўлса, унинг сабаблари тадбиркорга тушунтирилиб, қонун доирасида муқобил ечим таклиф этилиши мумкин эмасми? Ахир тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, муайян масканни ташкил этиш, унга маблағ сарфлаш ва ташриф буюрувчилар эътиборини қозониш осон эмас Бундай фаолиятни ташкил этган инсон ҳам қонун олдидаги мажбуриятлари билан бирга, қонун билан кафолатланган ҳуқуқларга эга Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хусусий секторни ривожлантириш, ички туризм салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда Шундай экан, тадбиркорлик субъекти билан юзага келган ҳар қандай муаммони ҳал этишда қонунийлик, холислик ва ўзаро мулоқот тамойилларига амал қилиниши муҳим Танқидий мақола эълон қилингани тадбиркорнинг ҳуқуқларини чеклаш ёки унинг фаолиятини тўхтатиш учун мустақил ҳуқуқий асос бўла олмайди Худди шунингдек, тадбиркорда ҳужжатлар мавжудлиги ҳам ҳайвонларни сақлашга оид барча талаблар бажарилганини автоматик равишда англатмайди Ҳар икки масала ҳам далиллар ва ваколатли идораларнинг холис текшируви асосида ҳал этилиши лозим Шу ўринда бир савол туғилади: Қўқон шаҳрида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган инсон муаммоси юзага келганда, унга ечим кўрсатиш ўрнига, шаҳарни тарк этиш зарурати билан юзма-юз қолиши керакми? Агар масканнинг ҳозирги жойлашуви шаҳарсозлик, ердан фойдаланиш ёки бошқа қонуний талабларга мос келмаса, бу ҳолатнинг ҳуқуқий асослари очиқ тушунтирилиши, имконият бўлса, тадбиркорга бошқа муносиб ҳудуд таклиф этилиши мақсадга мувофиқ эмасми? ЭНДИ МАСЪУЛ ИДОРАЛАРДАН АНИҚ ЖАВОБ КУТИЛАДИ Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Фарғона вилояти Экология бошқармаси ҳамда тегишли назорат органларига қуйидаги саволлар билан мурожаат қиламиз Хусусий зоопарк фаолияти учун зарур рухсатномалар мавжудми ва уларнинг амал қилиш ҳолати қандай? Ҳайвонларни сақлаш шароитлари бўйича расмий текширув ўтказилганми? Ўтказилган бўлса, унинг натижалари қандай?

Open in Telegram
Views3,520−21%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h1,320
4 h3,240
7 h3,520
  1. After 1 hour1,320
  2. After 6 hours3,520
  3. Total to date3,520
#25176Photo

#RASMIY_MUNOSABAT Ijtimoiy tarmoqlarda Farğona viloyati Qöqon şahrida yovvoyi hayvonlarni saqlaş şaroitlari yuzasidan tarqalgan xabarlar böyiça quyidagilarni ma’lum qilamiz. Farğona viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qiliş va iqlim özgarişi boş boşqarmasi Qöqon şahar bölimi tomonidan mazkur holat yuzasidan örganiş işlari olib borilmoqda. Dastlabki örganiş jarayonida Qöqon şahri Bekbutabek köçasi, 151-uyda yaşovçi fuqaro Yadgarov Alişer Valiyeviç tomonidan yovvoyi hayvonlarni köpaytiriş maqsadida pitomnik taşkil etilgani ma’lum böldi. Mazkur pitomnik bolalar va taşrif buyuruvçilarni yovvoyi hayvonot olami bilan yaqindan taniştiriş, ularda tabiatga nisbatan qiziqiş va mehr uyğotiş maqsadida taşkil etilgan bölib, u yerda sirk faoliyati yölga qöyilmagan. Joyiga çiqqan holda ötkazilgan dastlabki közdan keçiriş davomida hayvonlarga nisbatan qiynoq yoki şafqatsiz munosabatda böliş, şuningdek, ularning sovuq şaroitda saqlanişi holatlari aniqlanmadi. Şu bilan birga, pitomnik mas’uli Yadgarov Alişer Valiyeviçga yovvoyi hayvonlarni saqlaş, oziqlantiriş, parvarişlaş va ular uçun munosib yaşaş şaroitlarini yaratiş borasida amaldagi qonunçilik talablariga qat’iy rioya etiş yuzasidan tegişli tuşuntirişlar berildi. Ayni vaqtda mazkur hududda örganiş işlari davom ettirilmoqda. Jumladan, hayvonlarni saqlaş şaroitlari, ularni parvarişlaş tartibi hamda pitomnik faoliyatining amaldagi qonunçilik talablariga muvofiqligi yuzasidan qöşimça örganiş işlari olib borilmoqda. Örganiş natijalari böyiça qonunbuziliş holatlari aniqlangan taqdirda, amaldagi qonunçilikda belgilangan tartibda tegişli çoralar köriladi. Holat mas’ul idoralar nazoratida ekanligini ma’lum qilamiz. Farğona viloyati Ekologiya va iqlim özgarişi boşqarmasi matbuot xizmati

Open in Telegram
Views3,060−31%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h1,190
4 h2,750
7 h3,060
  1. After 1 hour1,190
  2. After 6 hours3,060
  3. Total to date3,060
#25175Video

Forwarded from ©️ Animal life in Uzbekistan🇺🇿

‼️ КОКАНД, ФЕРГАНСКАЯ ОБЛАСТЬ. ОЧЕРЕДНОЙ ЗООПАРК, В КОТОРОМ ЖИЗНЬ ЖИВОТНЫХ ПРЕВРАТИЛАСЬ В АД. Очередные кадры условий содержания диких животных в частном зоопарке. Мы уже сбились со счёта, сколько подобных видео из разных областей Узбекистана было опубликовано на нашем канале. Тесные клетки, ужасающие условия содержания, животные, обречённые на существование в неволе ради чьей-то коммерческой выгоды. Напомним, что в Узбекистане существует законодательство, регулирующее содержание диких животных в неволе. Согласно статье 43 Закона РУз «Об охране и использовании животного мира», содержание диких животных в коммерческих целях и для демонстрации допускается на основании разрешения уполномоченного органа экологии. Постановлением Кабинета Министров №736 от 5 ноября 2024 года также установлены ограничения на содержание определённых видов диких животных, в том числе в государственных и передвижных цирках. ‼️Законодательство есть. Ответственные органы есть. А где контроль? Самое удивительное, что подобные заведения не скрываются, не работают под покровом ночи. Они совершенно открыто принимают посетителей, продают входные билеты и зарабатывают деньги на животных, условия содержания которых вызывают массу вопросов. Если разрешения выданы, то на каком основании? Если разрешений нет, то почему эти заведения беспрепятственно продолжают свою деятельность? Честно говоря, мы уже устали публиковать подобные материалы и не получать ответов о судьбе животных, результатах проверок и принятых мерах. Все это больше напоминает трёх известных обезьянок: ничего не вижу, ничего не слышу, ничего не скажу. 😔Впрочем, учитывая количество нерешённых экологических проблем в нашей стране, удивляться уже практически нечему. Жалобы жителей на зловоние от каналов, вопросы к работе очистных сооружений, массовые посадки деревьев, за которыми впоследствии никто не ухаживает, расхождения между отчётами об озеленении и реальной картиной, вырубка деревьев, канал в Янгиюле который выглядит как река в Мумбаи, спорные строительные работы… Если даже проблемы, напрямую затрагивающие качество жизни людей, не всегда находят своевременное решение, то на что рассчитывать в случае с животными, запертыми в клетках и лишёнными возможности самостоятельно спасти себя? Сегодня мы даже не хотим в очередной раз обращаться к экологии с требованием провести проверку. У нас совершенно другой вопрос. КУДА НАМ ОБРАЩАТЬСЯ? В какую инстанцию необходимо направлять подобные материалы, чтобы проблема наконец начала решаться? Кто должен контролировать работу самих контролирующих органов? Сколько ещё подобных видео должно появиться в социальных сетях, чтобы на существование этих зоопарков обратили должное внимание? Неужели жизни этих животных в нашей стране действительно не имеют никакого значения? Ведь для посетителей это несколько минут развлечения, для владельцев — источник дохода, а для животных — вся их жизнь за решёткой. ‼️Делайте репосты🙏 пусть люди видят, что у нас происходит😢 ©Animal life in Uzbekistan 🇺🇿

Open in Telegram
Views3,540−20%vs avg
Forwards—
Reactions20
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h1,390
4 h3,260
7 h3,540
  1. After 1 hour1,390
  2. After 6 hours3,540
  3. Total to date3,540
#25174Video

#Прокуратура ЭКОЛОГИЯ МАСЪУЛЛАРИ НЕГА ЖИМ? ХАЛҚНИНГ ЧИҚИНДИСИ ҚАЧОН ОЛИБ ЧИҚИЛАДИ? Қўқон шаҳрида маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш масаласи яна бир бор долзарб муаммога айланмоқда. Аҳоли томонидан чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқиб кетилмаётгани юзасидан эътирозлар билдирилаётган бир пайтда, масъул ташкилотларнинг бу ҳолатга муносабати қандай? «Агро Риштон Сервис» МЧЖ аҳолига сифатли ва белгиланган жадвал асосида хизмат кўрсатиши шарт. Бироқ хизмат ўз вақтида бажарилмаса, тўпланиб қолаётган чиқиндилар нафақат шаҳар кўринишига салбий таъсир кўрсатади, балки санитария ҳолати ва аҳоли саломатлиги учун ҳам хавф туғдириши мумкин. Энг қизиғи, бу жараёнда экологик назоратни амалга ошириши лозим бўлган ташкилотлар нега сукут сақламоқда? Қўқон шаҳар экология бўлими, вилоят экология бошқармаси ва тегишли назорат органлари ушбу ҳолатни кўрмаяптими ёки муаммога етарлича эътибор қаратилмаяптими? Амалдаги қонунчиликда ҳам бу масалага бепарво қаралмаган. Хусусан, «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги талаблар белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган қоидаларда эса чиқинди ташиш хизматини кўрсатувчи ташкилотларнинг мажбуриятлари, хизмат кўрсатиш тартиби ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари белгилаб қўйилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 91-моддасида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда экологик ва санитария талабларини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Демак, қонун талаблари бузилган тақдирда, масъулларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилиши лозим. ХАЛҚНИНГ САВОЛЛАРИ ОЧИҚ ҚОЛМОҚДА «Агро Риштон Сервис» МЧЖ чиқиндиларни белгиланган жадвал асосида олиб чиқиб кетяптими? Хизмат кўрсатиш сифати ким томонидан назорат қилинмоқда? Экология ташкилотлари ушбу ҳолат юзасидан қандай ўрганиш ишларини олиб борган? Қонунбузарликлар аниқланган бўлса, нега жамоатчиликка маълум қилинмаяпти? Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳам бу масалада ўз масъулиятини ҳис қилиши, тегишли ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириши зарур. ТАЛАБ ВА МУРОЖААТ Қўқон шаҳар экология бўлими ва Фарғона вилояти Экология бошқармасидан мазкур ҳолатни ўрганиш, «Агро Риштон Сервис» МЧЖ фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда қонунчиликда белгиланган чораларни кўриш ҳамда натижалар юзасидан жамоатчиликка расмий ахборот беришни сўраймиз. Зеро, халқ хизмат учун тўлов қилаётган экан, эвазига сифатли ва ўз вақтида хизмат олишга ҳақли. Шаҳар тозалиги, аҳоли саломатлиги ва экологик хавфсизлик иккинчи даражали масала эмас. ЭКОЛОГИЯ МАСЪУЛЛАРИ, ХАЛҚНИНГ ДАРДИГА ҚАЧОН ҚУЛОҚ ТУТАСИЗЛАР?

Open in Telegram
Views5,130+16%vs avg
Forwards—
Reactions45
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h2,580
4 h4,130
8 h5,130
  1. After 6 hours4,130
  2. Total to date5,130
#25173Video
Views5,250+18%vs avg
Forwards—
Reactions21
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
5 h4,240
8 h5,250
  1. After 6 hours4,240
  2. Total to date5,250

All posts

Connections