Account

Posts of ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

newest first

#14717Link preview

Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари қандай ташкил этилади? Таълим ва илм-фан вазирлиги ушбу масалада билдирилган саволларга жавоб берди: ➖Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари давлат боғчалари ва мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этилади. Узоқ ҳудудларда боғча ёки мактаб бўлмаса, «Келажак» марказлари, техникумлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида ҳам гуруҳлар очилиши мумкин. ➖Ҳозирда 4 мингдан ортиқ мактабнинг бўш хоналарида тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган. Яқинда яна 191 та мактабда 246 та гуруҳ очилиши режалаштирилган. Бироқ коэффициенти юқори мактабларда эмас, фақат бўш жойи ва зарур имконияти мавжуд мактабларда гуруҳлар ташкил этилади. ➖Боғчага қатнайдиган болалар тайёрлов машғулотларини ўша боғчанинг ўзида ўтайди ва дарсларни боғча тарбиячиси олиб боради. Мактаб биноларида ташкил этиладиган гуруҳлар учун эса алоҳида педагоглар ишга қабул қилинади. ➖Тайёрлов гуруҳлари учун мактабда ишлаб турган ўқитувчилар ўз дарсларидан ажратилмайди. Машғулотларни олий маълумотли педагог-тарбиячилар ёки олийгоҳларнинг мактабгача таълим йўналишида битирувчи курсда ўқиётган талабалари олиб бориши мумкин. ➖Гуруҳлар очиладиган бинолар санитария хизмати, ёнғин хавфсизлиги ва таълим бошқармаси вакиллари томонидан олдиндан текширилади. Иситиш, ёритиш, сув, ҳожатхона ва бошқа хавфсизлик талаблари ўрганилади. ➖Давлат боғчалари ва мактабларида бир йиллик тайёрлов бепул амалга оширилади. Хусусий таълим ташкилотларида эса ота-оналар шартнома асосида хизматдан фойдаланиши мумкин. ➖Тайёрлов гуруҳларида алоҳида дастур асосида, асосан, ўйин методикаси орқали таълим берилади. Дастур жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзи, нутқ ва мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари, билиш жараёнлари ҳамда ижодий ривожланиш йўналишларини қамраб олади. ➖Боғчадаги тўлиқ гуруҳлар, қисқа муддатли ва мобил гуруҳлар ҳамда мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этиладиган гуруҳлар учун ягона таълим дастури амал қилади. Гуруҳларнинг шаклидан қатъи назар, болалар бир хил дастур асосида тайёрланади. ➖Ҳозирда 6 ёшли болаларнинг 98 фоизи — 726 921 нафари мактабга тайёрлов билан қамраб олинган. Уларнинг 489 172 нафари боғчаларда, 19 910 нафари қисқа муддатли ва мобил гуруҳларда, 215 003 нафари мактаблардаги бўш синфхоналарда, 2 836 нафари эса бошқа шаклларда тайёрловдан ўтмоқда. Қамров кўрсаткичи сўнгги 7 йилда 37 фоиздан 98 фоизга етган. ➖Болаларни 100 фоиз қамраб олиш учун тахминан 800 та қўшимча гуруҳ ва 20 мингга яқин ўрин яратиш зарур. Бу харажатлар 2027 йилги давлат бюджетига киритилиши режалаштирилган. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

Open in Telegram
Views2,340−77%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#14716Text
Views4,930−51%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#14715Text
Views6,670−34%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#14714Link preview
Views6,430−36%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#14713Text
Views29,800+197%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#14712Video
Views9,200−8%vs avg
Forwards—
Reactions18
Comments—
#14711Link preview

#Qonunçilik_yangiliklari ❗️ Lotin yozuviga asoslangan özbek alifbosi 28 ta harf va 1 ta tutuq belgisidan iborat böladi 🔰Özbekiston Respublikasining “Lotin yozuviga asoslangan özbek alifbosini joriy etiş töğrisidagi Özbekiston Respublikasi Qonuniga özgartiriş kiritiş haqida”gi Qonuni (ÖRQ–1184-son, 21.10.2026-y.) qabul qilindi. ✅ Qonunga köra, Özbekiston Respublikasida lotin yozuviga asoslangan, 28 ta harf va 1 ta tutuq belgisidan iborat özbek alifbosi joriy etiladi. 🔎 Mazkur özgartirişga muvofiq, alifbo 26 ta harf va 3 ta harflar birikmasi örniga 28 ta harf va 1 ta tutuq belgisidan taşkil topadi. ⤵️ Alifbo tarkibi: A a, B b, D d, E e, F f, G g, Ğ ğ, H h, I i, J j, K k, L l, M m, N n, O o, Ö ö, P p, Q q, R r, S s, Ş ş, Ç ç, T t, U u, V v, X x, Y y, Z z va ’ (tutuq belgisi). 📜 Şuningdek, Qonunda quyidagilar belgilandi: ▪️ Qonun kuçga kirguniga qadar lotin yozuviga asoslangan özbek alifbosida rasmiylaştirilgan hujjatlar, milliy valyuta va qimmatli qoğozlarda takomillaştirilgan harflarning avvalgi şakli mavjud bölişi ularning amal qilişiga va muomalada bölişiga monelik qilmaydi; ▪️ davlat organlari va taşkilotlarining takomillaştirilgan harflarning avvalgi şakli mavjud bölgan ramziy belgilari va boşqa atributlaridan, ularning binolarida aks ettirilgan davlat gerbining börtma tasviridan, geografik obyektlarning nomlari tuşirilgan peşlavha va körsatkiçlardan hamda Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadigan boşqa aşyolar va manbalardan ular yaroqsiz holatga kelib qolguniga yoxud Qonun ijrosiga doir çora-tadbirlar dasturida belgilangan muddatga qadar foydalaniladi. ✳️ Qonun rasmiy e’lon qilingan kundan e’tiboran olti oy ötgaç kuçga kiradi. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

Open in Telegram
Views9,140−9%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#14710Link preview

“Узлуксиз таълим тизимида психологик хизмат соҳасини илмий асосда ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–379-сон, 19.10.2026 й.) қабул қилинди. Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг Психология ўқув-илмий маркази негизида Психология илмий-тадқиқот институти ташкил этилади ва Таълим ва илм-фан вазирлиги бўйсунувига ўтказилади. Институтда 2027 йил 1 январдан бошлаб Рақамли психология ва сунъий интеллект, Таълим психологияси ва психологик хизмат, Психологик саломатлик ва профилактика лабораториялари фаолияти йўлга қўйилади. Таълим ташкилотлари психологик хизмат ходимлари беш йилда камида бир маротаба малакасини ошириши шарт этиб белгиланади. Қарорга кўра, барча таълим ташкилотларининг педагог (тарбиячи) ва ўқувчилари (тарбияланувчилари, талабалари) бир ўқув йилида камида бир маротаба мақсадли психологик диагностикадан ўтказилади. Бунда ушбу тизим: 🔹 биринчи босқичда — 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида; 🔹 иккинчи босқичда — 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида жорий этилади. 📝 Психологик диагностика қуйидаги тартибда ташкил этилади: ➖ диагностика Психология илмий-тадқиқот институти томонидан махсус электрон платформада юритилади, шахсга доир маълумотлар ва диагностика натижасида маълум бўлган маълумотларнинг сир сақланиши таъминланади; ➖ натижалар сунъий интеллект технологиялари орқали таҳлил қилиниб, педагог ва ўқувчилар “психологик барқарор”, “психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож” ва “фаол психологик қўллаб-қувватлаш зарур” гуруҳларига ажратилади; ➖ “психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож” гуруҳига киритилганларга таълим ташкилотининг психологи, “фаол психологик қўллаб-қувватлаш зарур” гуруҳига киритилганларга эса тегишли ҳудуд бўйича ментор психолог бириктирилади. 💰 Каскадли малака ошириш курсига ўқитувчи сифатида жалб этилган психологларга бу даврда асосий иш жойидаги лавозим маошига нисбатан 20 фоиз миқдорида устама тўланади. 🏅 Ўқув йили давомида психологик барқарорликни таъминлашда юқори кўрсаткичларга эришган 150 нафар ментор психолог меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баробари миқдорида бир марталик моддий рағбатлантирилади. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

Open in Telegram
Views4,430−56%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#14707Text
Views6,230−38%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#14706Text
Views16,300+62%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
#14705Link preview
Views12,700+27%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#14704Link preview

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 18 майдаги 35-мҳ-сон буйруғи билан педагогика соҳасидаги талабаларнинг билимларини ташқи диагностикадан ўтказиш тартиби тасдиқланди. Мазкур буйруққа мувофиқ, ҳар ўқув йилининг сентябрь ойида Вазирлик томонидан олий таълим ташкилотларидаги педагогика таълим йўналишлари талабалари сонидан келиб чиққан ҳолда (талабалар сонининг кўплигига устуворлик берилган ҳолда) ташқи диагностикадан ўтказиладиган олий таълим ташкилотларининг педагогика таълим йўналишлари рўйхати шакллантирилади. Ушбу рўйхат Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниб, тегишли олий таълим ташкилотларига юборилади. Ташқи диагностика натижаларига кўра педагогика таълим йўналишлари баҳоланади. Бунда 56 балл ва ундан юқори натижа қайд этилган педагогика таълим йўналишлари «талабларга жавоб берадиган», 56 баллдан паст натижа кўрсатган педагогика таълим йўналишлари эса «талабларга жавоб бермайдиган» деб топилади. Шунингдек, ташқи диагностика натижаларига кўра «талабларга жавоб бермайдиган» деб баҳоланган педагогика таълим йўналишлари рўйхати шакллантирилади ҳамда ташқи диагностика якунланганидан кейин бир ой муддат ичида таълим ташкилотини хавф таҳлили асосида навбатдан ташқари ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига тақдим этилади. Мазкур тартиб педагогика таълим йўналишларида таълим сифати ва талабалар билим даражасини мустақил баҳолаш, таълим жараёни самарадорлигини ошириш ҳамда соҳадаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлашга хизмат қилади. Бу эса педагог кадрлар тайёрлаш сифатига ижобий таъсир кўрсатиб, таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

Open in Telegram
Views12,100+21%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#14703Link preview
Views22,000+119%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#14701Link preview
Views9,430−6%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#14699Link preview
Views13,700+37%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#14698Link preview

Айрим педагогларга самолёт ва поезд чиптаси учун чегирма берилиши мумкин Ўзбекистонда рейтинги энг юқори 100 та мактаб, 100 та боғча, 20 та техникум ва 10 та олийгоҳ педагогларига ички йўналишлардаги самолёт ва поезд чипталарига йилда бир марта 15 фоизгача чегирма бериш тартиби йўлга қўйилиши мумкин. Тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. “Афросиёб” ва “Жалолиддин Мангуберди” каби юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар истисно қилиняпти. Ўзбекистонда педагогларга мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поезд чиптаси нархига чегирма берилиши мумкин. Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Мазкур ташаббусни 2025 йил сентябр ойида президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган эди. Қарор лойиҳага кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги педагогларга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун авиа ва темир йўл чиптасига йилда бир марта чегирма бериш тартибини доимий асосда жорий этиш таклиф этилмоқда: республика рейтингида юқори юзталикка (топ-100) кирган умумтаълим ва мактабгача таълим ташкилотлари педагогларига; топ-20 таликка кирган техникумлар педагогларига; топ-10 таликка кирган олий таълим ташкилоти педагогларига. Бунда самолёт ва поезднинг (юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд бундан мустасно) эркин сотувда бўлган эконом-класс, плацкарт ёки купе типидаги вагон чипта нархининг тариф қисмига 15 фоиз чегирма берилади. Бунда саёҳат бевосита (бошқа йўналишларга ўтказишсиз бориш ва келиш учун) амалга оширилади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим вазирлиги рейтингга кирган таълим ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларни «Ўзбекистон темир йўллари» ва Uzbekistan airways компанияларига доимий равишда тақдим этиб боради. Таълим ташкилоти раҳбари томонидан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш истагини билдирган ҳар бир педагогга иш жойи ва лавозими тўғрисидаги маълумотнома берилади. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari

Open in Telegram
Views9,060−10%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—