Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари қандай ташкил этилади? Таълим ва илм-фан вазирлиги ушбу масалада билдирилган саволларга жавоб берди: ➖Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари давлат боғчалари ва мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этилади. Узоқ ҳудудларда боғча ёки мактаб бўлмаса, «Келажак» марказлари, техникумлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида ҳам гуруҳлар очилиши мумкин. ➖Ҳозирда 4 мингдан ортиқ мактабнинг бўш хоналарида тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган. Яқинда яна 191 та мактабда 246 та гуруҳ очилиши режалаштирилган. Бироқ коэффициенти юқори мактабларда эмас, фақат бўш жойи ва зарур имконияти мавжуд мактабларда гуруҳлар ташкил этилади. ➖Боғчага қатнайдиган болалар тайёрлов машғулотларини ўша боғчанинг ўзида ўтайди ва дарсларни боғча тарбиячиси олиб боради. Мактаб биноларида ташкил этиладиган гуруҳлар учун эса алоҳида педагоглар ишга қабул қилинади. ➖Тайёрлов гуруҳлари учун мактабда ишлаб турган ўқитувчилар ўз дарсларидан ажратилмайди. Машғулотларни олий маълумотли педагог-тарбиячилар ёки олийгоҳларнинг мактабгача таълим йўналишида битирувчи курсда ўқиётган талабалари олиб бориши мумкин. ➖Гуруҳлар очиладиган бинолар санитария хизмати, ёнғин хавфсизлиги ва таълим бошқармаси вакиллари томонидан олдиндан текширилади. Иситиш, ёритиш, сув, ҳожатхона ва бошқа хавфсизлик талаблари ўрганилади. ➖Давлат боғчалари ва мактабларида бир йиллик тайёрлов бепул амалга оширилади. Хусусий таълим ташкилотларида эса ота-оналар шартнома асосида хизматдан фойдаланиши мумкин. ➖Тайёрлов гуруҳларида алоҳида дастур асосида, асосан, ўйин методикаси орқали таълим берилади. Дастур жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзи, нутқ ва мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари, билиш жараёнлари ҳамда ижодий ривожланиш йўналишларини қамраб олади. ➖Боғчадаги тўлиқ гуруҳлар, қисқа муддатли ва мобил гуруҳлар ҳамда мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этиладиган гуруҳлар учун ягона таълим дастури амал қилади. Гуруҳларнинг шаклидан қатъи назар, болалар бир хил дастур асосида тайёрланади. ➖Ҳозирда 6 ёшли болаларнинг 98 фоизи — 726 921 нафари мактабга тайёрлов билан қамраб олинган. Уларнинг 489 172 нафари боғчаларда, 19 910 нафари қисқа муддатли ва мобил гуруҳларда, 215 003 нафари мактаблардаги бўш синфхоналарда, 2 836 нафари эса бошқа шаклларда тайёрловдан ўтмоқда. Қамров кўрсаткичи сўнгги 7 йилда 37 фоиздан 98 фоизга етган. ➖Болаларни 100 фоиз қамраб олиш учун тахминан 800 та қўшимча гуруҳ ва 20 мингга яқин ўрин яратиш зарур. Бу харажатлар 2027 йилги давлат бюджетига киритилиши режалаштирилган. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в TelegramПосты канала ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН
Таълим ва илм-фан вазирлиги мактаб ўқувчиларининг билимини баҳолаш ва имтиҳон олишнинг янги ягона тартибини ишлаб чиқиш бўйича сўровнома ўтказмоқда. Унга кўра, ўқувчилар 4-синфда диагностик тест, 7-синфда касбий қизиқишлар диагностикаси, 9-синфда асосий давлат имтиҳони ва 11-синфда ягона давлат имтиҳонидан ўтиши назарда тутилган. Лойиҳага кўра, янги тартиб 2027/2028 ўқув йили якунида Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида синовдан ўтказилади, 2028/2029 ўқув йили якунидан эса мамлакатнинг барча ҳудудларида жорий этилиши режалаштирилган. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в TelegramЁмғир, қор ва совуқ – Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда 9 ноябрдан Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб кела бошлайди. 9-11 ноябр кунлари ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик қорга айланади. Шимолий ҳудудлар ва чўл зоналарида ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуққача, қолган ҳудудларда эса кечаси 0-5 даража илиққача пасаяди. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в TelegramPedagoglar ipoteka subsidiyasiga arizani onlayn topşirişi mumkin Hukumat qaroriga (VMQ-69-son, 19.02.2026-y.) muvofiq, davlat byudjeti hisobidan ipoteka krediti boşlanğiç badalining 25foiz qismi qoplab beriladi. Arizani onlayntopşirişuçun: 🔹 my.gov.uz portali yoki MyGov ilovasiga kiriş; 🔹 “Pedagoglarga turar joy sotib oliş uçun subsidiya” xizmatini tanlaş; 🔹 keraklima’lumotlarni kiritib, arizaniyuboriş lozim. 📥 Ariza Davlatxizmatlarimarkazlari orqali ham qabul qilinadi. Subsidiya kamida 15 yil stajga ega, oliy malaka toifasidagi (boş öqituvçi lavozimidagi), 60 yoşgaça bölgan pedagoglarga beriladi. Bunda ariza beruvçi va turmuş örtoği nomida ikki va undanortiq uy-joy bölmasligi kerak. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в TelegramМактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади Амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун жорий ўқув йилидаги кузги таътил 2026 йил 4 ноябрдан бошланиб, 9 ноябрга қадар давом этади. II чорак дарс машғулотлари эса 2026 йил 10 ноябрдан бошланади. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в TelegramБолаларимизни телефондан узоқлашсин деб боғчага берсак, у ёқда ҳам фақат мултик қўйиб беришяпти Биз болаларимизни гаджетлардан узиб, қочириб боғчага берсак, у ерда ҳам мана шунақа экранни қўйиб, фақат мултик қўйиб бериб ўтирибди-да. Ўзи ота-оналар шу боласи телефон қўлига олмасин, мултик кўришдан узоқлашсин, бир ўйинчоқ ўйнасин, тупроқ ўйнасин, қум ўйнасин деб боғчага беряпти, у ёқда ҳам боғча опа битта мултик қўйиб қўйяпти-да, ўзи ҳам телефон чуқалаб ўтирибди Instagram’да. Абдуқодир Тошқулов, Термиз давлат университети ректори https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в Telegram#Qonunçilik_yangiliklari ❗️ Lotin yozuviga asoslangan özbek alifbosi 28 ta harf va 1 ta tutuq belgisidan iborat böladi 🔰Özbekiston Respublikasining “Lotin yozuviga asoslangan özbek alifbosini joriy etiş töğrisidagi Özbekiston Respublikasi Qonuniga özgartiriş kiritiş haqida”gi Qonuni (ÖRQ–1184-son, 21.10.2026-y.) qabul qilindi. ✅ Qonunga köra, Özbekiston Respublikasida lotin yozuviga asoslangan, 28 ta harf va 1 ta tutuq belgisidan iborat özbek alifbosi joriy etiladi. 🔎 Mazkur özgartirişga muvofiq, alifbo 26 ta harf va 3 ta harflar birikmasi örniga 28 ta harf va 1 ta tutuq belgisidan taşkil topadi. ⤵️ Alifbo tarkibi: A a, B b, D d, E e, F f, G g, Ğ ğ, H h, I i, J j, K k, L l, M m, N n, O o, Ö ö, P p, Q q, R r, S s, Ş ş, Ç ç, T t, U u, V v, X x, Y y, Z z va ’ (tutuq belgisi). 📜 Şuningdek, Qonunda quyidagilar belgilandi: ▪️ Qonun kuçga kirguniga qadar lotin yozuviga asoslangan özbek alifbosida rasmiylaştirilgan hujjatlar, milliy valyuta va qimmatli qoğozlarda takomillaştirilgan harflarning avvalgi şakli mavjud bölişi ularning amal qilişiga va muomalada bölişiga monelik qilmaydi; ▪️ davlat organlari va taşkilotlarining takomillaştirilgan harflarning avvalgi şakli mavjud bölgan ramziy belgilari va boşqa atributlaridan, ularning binolarida aks ettirilgan davlat gerbining börtma tasviridan, geografik obyektlarning nomlari tuşirilgan peşlavha va körsatkiçlardan hamda Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadigan boşqa aşyolar va manbalardan ular yaroqsiz holatga kelib qolguniga yoxud Qonun ijrosiga doir çora-tadbirlar dasturida belgilangan muddatga qadar foydalaniladi. ✳️ Qonun rasmiy e’lon qilingan kundan e’tiboran olti oy ötgaç kuçga kiradi. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в Telegram“Узлуксиз таълим тизимида психологик хизмат соҳасини илмий асосда ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–379-сон, 19.10.2026 й.) қабул қилинди. Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг Психология ўқув-илмий маркази негизида Психология илмий-тадқиқот институти ташкил этилади ва Таълим ва илм-фан вазирлиги бўйсунувига ўтказилади. Институтда 2027 йил 1 январдан бошлаб Рақамли психология ва сунъий интеллект, Таълим психологияси ва психологик хизмат, Психологик саломатлик ва профилактика лабораториялари фаолияти йўлга қўйилади. Таълим ташкилотлари психологик хизмат ходимлари беш йилда камида бир маротаба малакасини ошириши шарт этиб белгиланади. Қарорга кўра, барча таълим ташкилотларининг педагог (тарбиячи) ва ўқувчилари (тарбияланувчилари, талабалари) бир ўқув йилида камида бир маротаба мақсадли психологик диагностикадан ўтказилади. Бунда ушбу тизим: 🔹 биринчи босқичда — 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида; 🔹 иккинчи босқичда — 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида жорий этилади. 📝 Психологик диагностика қуйидаги тартибда ташкил этилади: ➖ диагностика Психология илмий-тадқиқот институти томонидан махсус электрон платформада юритилади, шахсга доир маълумотлар ва диагностика натижасида маълум бўлган маълумотларнинг сир сақланиши таъминланади; ➖ натижалар сунъий интеллект технологиялари орқали таҳлил қилиниб, педагог ва ўқувчилар “психологик барқарор”, “психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож” ва “фаол психологик қўллаб-қувватлаш зарур” гуруҳларига ажратилади; ➖ “психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож” гуруҳига киритилганларга таълим ташкилотининг психологи, “фаол психологик қўллаб-қувватлаш зарур” гуруҳига киритилганларга эса тегишли ҳудуд бўйича ментор психолог бириктирилади. 💰 Каскадли малака ошириш курсига ўқитувчи сифатида жалб этилган психологларга бу даврда асосий иш жойидаги лавозим маошига нисбатан 20 фоиз миқдорида устама тўланади. 🏅 Ўқув йили давомида психологик барқарорликни таъминлашда юқори кўрсаткичларга эришган 150 нафар ментор психолог меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баробари миқдорида бир марталик моддий рағбатлантирилади. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в TelegramЭнди бирорта мактаб директори йиғилишга чақирилмайди. Барча туман хокимларига етказинглар, чақирмоқчи бўлса биринчи вазирликдан рухсат сўрайди. Эркинжон Турдимов, таълим ва илм-фан вазири https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в Telegram“Янгилик қилиб, “Американи очиш керак эмас” — Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазирлиги олдида турган вазифалар ҳақида https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в TelegramЎқувчи-талабалар ва педагоглар ҳар йили психологик диагностикадан ўтказилади Ўзбекистондаги барча таълим ташкилотларидаги тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар ҳамда тарбиячилар ва педагоглар ҳар ўқув йилида камида бир марта психологик диагностикадан ўтказиладиган бўлди. Президент қарорига кўра, диагностика натижалари сунъий интеллектда таҳлил қилиниб, ўқувчи ва педагоглар уч гуруҳга ажратилади. Руҳий қўлловга муҳтож деб топилганларга ментор психолог бириктирилади. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в TelegramB+ даражадаги миллий сертификатга эга ўқитувчиларга устама берилади 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб B+ ва ундан юқори даражадаги миллий сертификатга эга бўлган бошланғич синф ўқитувчиларига ҳар ой лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида қўшимча устама тўланади. Бу тартиб Ҳукумат қарори билан тасдиқланди. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в TelegramАномал иссиқ сабаб бутун республика бўйлаб боғчалар ёпилиши мумкин Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ туфайли давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини вақтинча тўхтатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, бу борада ҳокимликлар, Санитария-эпидемиология қўмитаси ҳамда «Ўзгидромет» билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Тегишли қарор республика бўйича ягона тартибда эмас, балки ҳар бир ҳудуддаги об-ҳаво ва санитария-эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в TelegramЎзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 18 майдаги 35-мҳ-сон буйруғи билан педагогика соҳасидаги талабаларнинг билимларини ташқи диагностикадан ўтказиш тартиби тасдиқланди. Мазкур буйруққа мувофиқ, ҳар ўқув йилининг сентябрь ойида Вазирлик томонидан олий таълим ташкилотларидаги педагогика таълим йўналишлари талабалари сонидан келиб чиққан ҳолда (талабалар сонининг кўплигига устуворлик берилган ҳолда) ташқи диагностикадан ўтказиладиган олий таълим ташкилотларининг педагогика таълим йўналишлари рўйхати шакллантирилади. Ушбу рўйхат Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниб, тегишли олий таълим ташкилотларига юборилади. Ташқи диагностика натижаларига кўра педагогика таълим йўналишлари баҳоланади. Бунда 56 балл ва ундан юқори натижа қайд этилган педагогика таълим йўналишлари «талабларга жавоб берадиган», 56 баллдан паст натижа кўрсатган педагогика таълим йўналишлари эса «талабларга жавоб бермайдиган» деб топилади. Шунингдек, ташқи диагностика натижаларига кўра «талабларга жавоб бермайдиган» деб баҳоланган педагогика таълим йўналишлари рўйхати шакллантирилади ҳамда ташқи диагностика якунланганидан кейин бир ой муддат ичида таълим ташкилотини хавф таҳлили асосида навбатдан ташқари ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига тақдим этилади. Мазкур тартиб педагогика таълим йўналишларида таълим сифати ва талабалар билим даражасини мустақил баҳолаш, таълим жараёни самарадорлигини ошириш ҳамда соҳадаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлашга хизмат қилади. Бу эса педагог кадрлар тайёрлаш сифатига ижобий таъсир кўрсатиб, таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в Telegram📚 1-синфга қабул 20 июндан бошланади Ўзбекистонда 2026-2027 ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёнлари 20 июндан старт олади. Бу йил мактабларга 795 мингдан ортиқ болани қабул қилиш режалаштирилган. Қабул икки босқичда амалга оширилади: аввал микроҳудуд доирасида, кейин эса мактаблардаги бўш ўринларга қараб микроҳудуддан ташқари аризалар қабул қилинади. 1-синфга 2019 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в TelegramYangi o‘quv yilidan boshlab, 326 ta musiqa va sanʼat maktabidagi o‘qituvchilarning oyligi ham umumtaʼlim maktablari bilan bir xil bo‘ladi. Endi umumtaʼlim va musiqa maktabi o‘qituvchilari ish haqiga o‘quvchilarining cholg‘ularni qay darajada ijro etishiga qarab, 20 foizgacha ustama to‘lanadi. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в TelegramАйтишларича, АРГОС ва Бандлик вазирлиги меҳнат инспекцияси давлат органларида бугунги арафа кунида ходимларни камида 1 соат олдин ишдан кетишини ҳамда байрам ва дам олиш кунлари ноқонуний ишга жалб қилинмаслигини алоҳида назоратга олар экан. Махсус рейдлар ўтказилар экан. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в TelegramБугундан 2026/2027 ўқув йили учун Президент мактабларига ҳужжатлар қабули бошланди. Қабул 14 июнга қадар my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в TelegramРасман: Ўзбекистонда 27 май (чоршанба) – Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади Президент фармонига кўра, ўзбекистонликлар ҳайитда 5 кун дам олади: - 27 май, 28 май, 29 май, 30 май ва 31 май; - 1 июнь, душанба — иш куни. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в TelegramАйрим педагогларга самолёт ва поезд чиптаси учун чегирма берилиши мумкин Ўзбекистонда рейтинги энг юқори 100 та мактаб, 100 та боғча, 20 та техникум ва 10 та олийгоҳ педагогларига ички йўналишлардаги самолёт ва поезд чипталарига йилда бир марта 15 фоизгача чегирма бериш тартиби йўлга қўйилиши мумкин. Тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. “Афросиёб” ва “Жалолиддин Мангуберди” каби юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар истисно қилиняпти. Ўзбекистонда педагогларга мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поезд чиптаси нархига чегирма берилиши мумкин. Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Мазкур ташаббусни 2025 йил сентябр ойида президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган эди. Қарор лойиҳага кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги педагогларга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун авиа ва темир йўл чиптасига йилда бир марта чегирма бериш тартибини доимий асосда жорий этиш таклиф этилмоқда: республика рейтингида юқори юзталикка (топ-100) кирган умумтаълим ва мактабгача таълим ташкилотлари педагогларига; топ-20 таликка кирган техникумлар педагогларига; топ-10 таликка кирган олий таълим ташкилоти педагогларига. Бунда самолёт ва поезднинг (юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд бундан мустасно) эркин сотувда бўлган эконом-класс, плацкарт ёки купе типидаги вагон чипта нархининг тариф қисмига 15 фоиз чегирма берилади. Бунда саёҳат бевосита (бошқа йўналишларга ўтказишсиз бориш ва келиш учун) амалга оширилади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим вазирлиги рейтингга кирган таълим ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларни «Ўзбекистон темир йўллари» ва Uzbekistan airways компанияларига доимий равишда тақдим этиб боради. Таълим ташкилоти раҳбари томонидан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш истагини билдирган ҳар бир педагогга иш жойи ва лавозими тўғрисидаги маълумотнома берилади. https://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Открыть в Telegram