📚Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам:
" Ким:
" Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр",
деб бир кунда 100 марта айтса, ўнта қулни озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетиши мумкин".
- дедилар
Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким:
"Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи",
деб бир кунда 100 марта айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечиб юборилади" дедилар.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.