Пойабзал ва трансформаторларни 2028 йилдан бошлаб мажбурий тартибда маркировкалаш, маркировкаланмаган аккумуляторларни сотишни эса 2027 йил июлидан тақиқлаш таклиф этилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Муҳокама 2026 йил 11 декабргача давом этади – ҳавола бўйича ўтинг. 📌 Маркировкани жорий этиш муддатлари ҳақида батафсил – шарҳимизда > > >
Open in TelegramPosts of Buxgalter.uz ўзбек тилида
🔔 Buxgalter.uz эслатади: ⭕️ 30 ноябрь – сўнгги кун: ✔️ 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғининг қолган қисмини (йиллик сумманинг 70 фоизи) тўлаш (СК 432-м. 3-қ.). 📌 Ушбу тавсия сиз учун фойдали бўлиши мумкин: ➡️ Ер солиғини тўлаш ва ҳисоботлар тақдим этиш тартиби; ➡️ Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар.
Open in Telegram🗒 25 ноябрь маълумот 📔 Buxgalter.uz сайтида: 📎 Ижара шартномалари бўйича ЖШДС асоссиз ҳисобланиши муаммоси қандай ҳал этилади 📎 Совуқ сув бўйича ҳисобот беришни унутманг 📎 E-ijara тизимида навбатдаги кутилмаган совға: иккиламчи ижара шартномаси «рад этилди» 📎 2026 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси
Open in Telegram🗣25.11.2026 г. «Жавоб берамиз» рукни релизи «Norma» компанияси экспертлари қуйидаги саволларга жавобларни тайерладилар👇 ❔ Ички аудит хизматини кўрсатиш бўйича ФҲШ орқали фаолият кўрсатиши мумкинми МЧЖда 20та жисмоний шахслардан иборат иштирокчилар бор. Уларнинг орасида бир киши ички аудит хизмати сертификатига эга жисмоний шахс. Жамият ички аудит хизматини ташкил этмоқчи. Жамиятнинг иштирокчиси бўлган жисмоний шахс ички аудит хизматини кўрсатиш бўйича ФҲШ орқали фаолият кўрсатиши мумкинми? Жавоб > > > ❔ Хеджирлаш операцияларини амалга ошириш тартиби Молиявий хатарларни (валюта курслари ва нархларнинг ўзгариши хавфини) камайтириш мақсадида компаниямиз ҳосилавий молиявий воситалар – деривативлар (форвардлар, фьючерслар, опционлар, своплар) ёрдамида хеджирлаш операцияларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Хеджирлаш операциялари миллий қонунчилигимизда, хусусан, Солиқ кодексининг 51 ва 77-моддаларида белгиланган бўлса-да, бундай операциялар бўйича бухгалтерия операцияларини акс эттириш тартиби, деривативларни қайта баҳолаш ва миллий стандартлар (БҲМС) доирасида ҳисоб-китоблар аниқ тушунтирилмаган. Бу эса бухгалтерия ҳисоби ва солиқ базасини аниқлашда турли тушунмовчиликларга олиб келади. БҲМС бухгалтерия ҳисобида хеджирлаш операцияларини (суммада ва чет эл валютасида) ўтказиш тартиби қандай ва ушбу операциялар натижасида юзага келадиган даромадлар ва зарарлар учун фойда солиғи ва ҚҚС оқибатлари қандай аниқланади? Жавоб > > > ‼️ Диққат! Buxgalter Pro сайтига кириш имкони билан бирга қуйидаги имкониятларга ҳам эга бўласиз: – «Жавоб берамиз» савол-жавоблар базасидан тўлиқ фойдаланиш; – экспертлардан вазиятингиз юзасидан жавоб олиш; – вебинарларга кириш ва Norma ўқув маркази курсларига чегирмалар. 🔑 СИНОВ ДЕМО-КИРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ > > >
Open in TelegramБундай муаммога дуч келган ҳамкасблар, – носозлик тезкор бартараф этилди. Иштирок этган барчага раҳмат! ❤️
Open in Telegram‼️ ДИҚҚАТ! ОБУНА КАМПАНИЯСИ – 2027 ДАВОМ ЭТАДИ! Ўзингиз ёқтирган СБХ ва НТВ газеталарига обуна бўлинг ва «NORMA» компаниясидан бонуслар олинг. Газета саҳифаларида экспертларимиз сизга солиқ ва божхона қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунишга ёрдам берадилар, солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисобининг мураккаб масалалари бўйича аниқ тушунтиришлар берадилар. Биз, аввалгидек, ҳуқуқий ва кадрлар билан боғлиқ саволларга жавоб бериш орқали сизни ишингизда қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. СБХ ва НТВга обунани расмийлаштириб, сиз профессионал фаолиятингизда ишончли ёрдамчиларга эга бўласиз. 🎁 Совғалар сизни кутмоқда! Совғалар ҳақида батафсил ✅ Ўзбек тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш ✅ Рус тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш 📞 Саволлар борми? Биз доим алоқадамиз: 78 147-11-72 телефон рақами орқали мурожаат қилинг. gazeta.norma.uz
Open in Telegram2026 йил декабрь ойи – йилнинг молиявий якунларини чиқариш ва бюджет олдидаги барча мажбуриятларни ўз вақтида ёпиш зарур. Биз солиқларни тўлаш, ҳисоботларни топшириш ва онлайн-НКТ чекларини тузатиш муддатларини дам олиш кунлари туфайли кўчиришларни ҳисобга олган ҳолда жамладик. Янги йил олди югур-югурида ҳеч нарсани қўлдан бермаслик ва йилни жарима ҳамда пенясиз ёпиш учун жадвал билан таққослаб боринг. 📌 Мақолани ўқиш > > >
Open in TelegramТашкилот иккиламчи ижара шартномаси асосида ишлайди. 20 ноябрь куни бухгалтер E-ijara тизимида амалдаги бино ижараси шартномаси йўқолганини ва «рад этилган» ҳолатига ўтганини аниқлади (рад этиш санаси – 19 ноябрь). Натижада компаниянинг барқарорлик рейтинги пасая бошлайди. 📌 Батафсил ўқиш > > >
Open in Telegram⚡️ Юридик шахсларнинг 2026 йил ноябрь ойи учун совуқ сув бўйича кўрсатмалари қабул қилина бошланди. Совуқ сув бўйича кўрсатмаларни «Ўзсувтаъминот» сайтидаги юридик шахснинг шахсий кабинети орқали юбориш лозим. ‼️ Ой охиригача улгуриб қолинг! 📌 Асосий тафсилотлар – материалимизда > > >
Open in TelegramКомпания узоқ вақтдан бери жисмоний шахсдан бинони ижарага олмаяпти, ижара шартномаси бўйича ЖШДС эса проактив ҳисоботда ҳисобланишда давом этмоқда. Ушбу муаммонинг ечими 2026 йил 19 ноябрда Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши мажлисида муҳокама қилинди. Ўзгаришларнинг бир қисми аллақачон E-ijaraда амалга оширилган, бир қисми эса қонунчиликка тузатишлар киритишни талаб қилади. Мажлис натижалари ҳақида Солиқ қўмитаси ва Жамоатчилик кенгаши аъзоси Иродахон АББОСХОНОВА хабар беришди. 📌 Мақолани ўқиш > > >
Open in Telegram🗒 24 ноябрь маълумот 📔 Buxgalter.uz сайтида: 📎 МҲХС: 2026 йил 21 ноябрдан нималар ўзгарди 📎 Қонун лойиҳаси: 2027 йилдан бошлаб тижорат ижараси қоидалари қандай ўзгариши мумкин
Open in Telegram1991 йилдаги эскирган «Ижара тўғрисида»ги қонунни бекор қилиш ва Фуқаролик кодексига тадбиркорлик фаолияти учун кўчмас мулкни ижарага беришнинг янги қоидаларини, Ер кодексига эса қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни иккиламчи ижарага бериш қоидаларини киритиш режалаштирилган қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Давлат шартномаларни икки томонлама рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш, ижарачиларни ижара тўловининг асоссиз ўсишидан ҳимоя қилиш ва депозитларни қайтариш тартибини мустаҳкамлаш ниятида. Мунозарада 2026 йил 6 декабргача ҳавола орқали иштирок этишингиз мумкин (лойиҳа ID рақами – 11838). Қонун қабул қилингандан сўнг, 2027 йил 1 январдан бошлаб амалдаги тижорат ижараси қоидалари қандай ўзгариши мумкинлигини бизнинг шарҳида ўқинг. 📌 Батафсил ўқиш > > >
Open in TelegramИқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистонда қўллаш учун эътироф этилган МҲХС матнларини янгилади (20.11.2026 АВ рўйхат рақами 3400-3-сон). Ҳужжат 2026 йил 21 ноябрдан кучга кирди ва валюта айирбошлашга чекловлар қўйилганда курсни ҳисоблаш қоидаларини жорий этди, шунингдек, суғурта компаниялари учун стандартни алмаштирди. Стандартларда айнан нималар ўзгарди ва ҳисоботни тайёрлашда қайси меъёрларга эътибор қаратиш кераклиги – бизнинг шарҳида. 📌 Мақолани ўқиш > > >
Open in TelegramМҲМСга бирга ўтамиз: 1С да нималар ўзгаради? Қандай ўзгартиришлар қабул қилинди? Бухгалтер ҳозир нимадир қилиши керакми? «1С:Ўзбекистон учун бухгалтерия» янги талабларга қандай мослашади? Ўзбек тилидаги Venkon бепул онлайн-вебинарларига таклиф қиламиз. UZ 27 ноябрь соат 16:00 да — ўзбек тилида 🎙 Дилшода Алимова, Venkon методология бўлими етакчи мутахассиси. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили иштирокида. Дастурни мослаштириш режалари, АТТ янгиланишлари ва услубий материаллари ўзгартиришларга тайёргарлик кўришда қандай ёрдам бериши ҳақида сўз юритамиз. 🕒 Тошкент вақти билан кўрсатилган. Иштирок этиш бепул, рўйхатдан ўтиш шарти билан. 💬 Рўйхатдан ўтаётганда саволларингизни ёзиб қолдиринг — вебинарларни тайёрлашда уларни инобатга оламиз. 👇 Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг: @VenkonVebinar_bot Реклама
Open in Telegram🔔 Buxgalter.uz эслатади: ⭕️ 25 ноябрь – сўнгги кун: ✔️ 2026 йил октябрь ойи учун ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда боқувчисини йўқотганлик, меҳнатда жароҳатланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлик учун тайинланган пенсиялар бўйича Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш учун маблағлар тўлаш (14.12.2023 й. 661-сон ВМҚга 1- илова 32-б.). 📌 Ушбу тавсия сиз учун фойдали бўлиши мумкин: ➡️ Ходим вафот этганда иш берувчининг моддий жавобгарлиги
Open in Telegram🗒 23 ноябрь маълумот 📔 Buxgalter.uz сайтида: 📎 Янги алифбога ўтишда банкнот ва тангаларни алмаштиришга тўғри келмайди 📎 Доимий ва вақтинчалик фарқлар: фойда солиғига таъсири 📎 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Аudit» платформасини янгилади
Open in TelegramИқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «Аudit» ахборот тизими модернизация қилинди. Компаниялар унда аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларни қидириши ҳамда текшириши, аудиторлик ташкилотлари эса вазирликка маълумотларни электрон шаклда тақдим этиши мумкин. 📌 Батафсил ўқиш > > >
Open in TelegramКўпгина бухгалтерлар фойда солиғи ҳисоб-китобини 1С дастурида автоматик тарзда шакллантиради. Бунда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда солиққа тортишдан олдинги фойда солиқ базасидан фарқ қилиши мумкин. Бухгалтерия фойдасини солиқ базаси билан солиштириш фойда солиғи ҳисоб-китобини текшириш имконини беради. Бухгалтер тафовут қайси суммалардан ташкил топишини, тафовутлар СКнинг қайси нормалари асосида вужудга келишини ва улардан қайсилари келгуси даврларда солиққа тортишда ҳисобга олинишини аниқ билиши керак. Агар тафовутни СК нормаси билан тушунтириб бўлмаса, бу ҳисобни текширишга сабаб бўлади. Аудитор, солиқлар ва ҳисоб бўйича эксперт, «Arkad Audit» консалтинг компанияси асосчиси Наталья ТУРАЛИНОВА шу мавзуда тушунтириш берди. 📌 Мақолани ўқиш > > >
Open in TelegramЎзбекистон Республикаси Марказий банки яқинлашиб келаётган нақд пул айирбошлаш ҳақидаги миш-мишларни рад этди: муомаладаги барча купюралар ва тангалар тўлов кучини сақлаб қолади ва чекловларсиз номинал бўйича қабул қилинади. 📌 Батафсил ўқиш > > >
Open in Telegram🗣23.11.2026 г. «Жавоб берамиз» рукни релизи «Norma» компанияси экспертлари қуйидаги саволларга жавобларни тайерладилар👇 ❔ Реновация мақсадида пуллик компенсация олишнинг солиқ оқибатлари Ташкилотимиз (АЖ, ҚҚС тўловчиси, умумбелгиланган солиқ тўлови тизимида) балансидаги бино, иншоотлар ва демонтаж қилиб бўлмайдиган ускуналар Президентнинг 2026 йил 24 февралдаги ПФ-29-сон Фармони ва ПҚ-73-сон Қарори асосида реновация (комплекс қурилиш) ҳудудига киритилди. «Наманган инвест компанияси» АЖ бизга мустақил баҳоловчи аниқлаган бозор қиймати бўйича пул шаклида компенсация тўлайди. Объект ишлаб турган корхона эди, биз уни сотмоқчи эмас эдик. Компенсацияни бошқа жойда янги корхона қуришга сарфлаймиз. Объектларнинг қолдиқ қиймати бозор қийматидан анча паст. 1. Компенсацияга ҚҚС солинадими, инвестиция компанияси номига ЭСФ ёзиш керакми? 2. Бозор қиймати билан қолдиқ қиймат ўртасидаги фарққа фойда солиғи солинадими (СК 297, 298-м.)? 3. Компенсация янги қурилишга сарфланса, солиқ базаси камаядими? 4. Янги қурилиш учун компенсация ҳисобидан қилинган харидлар бўйича кирувчи ҚҚС ҳисобга олинадими? Жавоб > > > ❔ Қарз шартномаларини рўйхатдан ўтказишда МХИК керакми Корхона бошқа корхонага фоизсиз қарз (қайтариладиган молиявий ёрдам) бермоқчи. ПФ-95-сон Фармонга асосан, қарз шартномасини my.soliq.uz шахсий кабинети орқали «Қарз шартномаси (35)» тури билан рўйхатдан ўтказиш керак. Шунингдек, ПФ-95-сон Фармон қабул қилинишидан олдин тузилган, бироқ ҳозирги кунга қадар тўлиқ қайтарилмаган қарз шартномалари мавжуд. 1. Корхонадан корхонага берилган фоизсиз қарз (қайтариладиган молиявий ёрдам) шартномасини my.soliq.uz шахсий кабинети орқали «Қарз шартномаси (35)» тури билан рўйхатдан ўтказишда МХИК майдонида қайси кодни кўрсатиш лозим? 2. ПФ-95-сон Фармон қабул қилинишидан олдин тузилган, ҳали тўлиқ қайтарилмаган қарз шартномаларини ҳам рўйхатдан ўтказиш шартми? Жавоб > > > ‼️ Диққат! Buxgalter Pro сайтига кириш имкони билан бирга қуйидаги имкониятларга ҳам эга бўласиз: – «Жавоб берамиз» савол-жавоблар базасидан тўлиқ фойдаланиш; – экспертлардан вазиятингиз юзасидан жавоб олиш; – вебинарларга кириш ва Norma ўқув маркази курсларига чегирмалар. 🔑 СИНОВ ДЕМО-КИРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ > > >
Open in Telegram