Пойабзал ва трансформаторларни 2028 йилдан бошлаб мажбурий тартибда маркировкалаш, маркировкаланмаган аккумуляторларни сотишни эса 2027 йил июлидан тақиқлаш таклиф этилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Муҳокама 2026 йил 11 декабргача давом этади – ҳавола бўйича ўтинг. 📌 Маркировкани жорий этиш муддатлари ҳақида батафсил – шарҳимизда > > >
Open in Telegram
Buxgalter.uz ўзбек тилида
Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар ҳақида батафсил. Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш бўйича тавсиялар Бизнинг сайтимиз - https://buxgalter.uz/uz Рус тилидаги каналимиз - https://t.me/buh_uz
Average views per post by day
By publication day
Show as table
| Date | Avg views per post |
|---|---|
| Nov 23, 2026 | 1,029 |
| Nov 24, 2026 | 1,026 |
| Nov 25, 2026 | 998 |
| Nov 26, 2026 | 830 |
Advertising
Most viewed this month
- 01Views1.16KForwards—Reactions1Comments—
- 02Views1.12KForwards—Reactions3Comments—
- 03Views1.1KForwards—Reactions—Comments—
- 04Views1.1KForwards—Reactions—Comments—
Latest posts
🔔 Buxgalter.uz эслатади: ⭕️ 30 ноябрь – сўнгги кун: ✔️ 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғининг қолган қисмини (йиллик сумманинг 70 фоизи) тўлаш (СК 432-м. 3-қ.). 📌 Ушбу тавсия сиз учун фойдали бўлиши мумкин: ➡️ Ер солиғини тўлаш ва ҳисоботлар тақдим этиш тартиби; ➡️ Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар.
Open in Telegram🗒 25 ноябрь маълумот 📔 Buxgalter.uz сайтида: 📎 Ижара шартномалари бўйича ЖШДС асоссиз ҳисобланиши муаммоси қандай ҳал этилади 📎 Совуқ сув бўйича ҳисобот беришни унутманг 📎 E-ijara тизимида навбатдаги кутилмаган совға: иккиламчи ижара шартномаси «рад этилди» 📎 2026 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси
Open in Telegram🗣25.11.2026 г. «Жавоб берамиз» рукни релизи «Norma» компанияси экспертлари қуйидаги саволларга жавобларни тайерладилар👇 ❔ Ички аудит хизматини кўрсатиш бўйича ФҲШ орқали фаолият кўрсатиши мумкинми МЧЖда 20та жисмоний шахслардан иборат иштирокчилар бор. Уларнинг орасида бир киши ички аудит хизмати сертификатига эга жисмоний шахс. Жамият ички аудит хизматини ташкил этмоқчи. Жамиятнинг иштирокчиси бўлган жисмоний шахс ички аудит хизматини кўрсатиш бўйича ФҲШ орқали фаолият кўрсатиши мумкинми? Жавоб > > > ❔ Хеджирлаш операцияларини амалга ошириш тартиби Молиявий хатарларни (валюта курслари ва нархларнинг ўзгариши хавфини) камайтириш мақсадида компаниямиз ҳосилавий молиявий воситалар – деривативлар (форвардлар, фьючерслар, опционлар, своплар) ёрдамида хеджирлаш операцияларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Хеджирлаш операциялари миллий қонунчилигимизда, хусусан, Солиқ кодексининг 51 ва 77-моддаларида белгиланган бўлса-да, бундай операциялар бўйича бухгалтерия операцияларини акс эттириш тартиби, деривативларни қайта баҳолаш ва миллий стандартлар (БҲМС) доирасида ҳисоб-китоблар аниқ тушунтирилмаган. Бу эса бухгалтерия ҳисоби ва солиқ базасини аниқлашда турли тушунмовчиликларга олиб келади. БҲМС бухгалтерия ҳисобида хеджирлаш операцияларини (суммада ва чет эл валютасида) ўтказиш тартиби қандай ва ушбу операциялар натижасида юзага келадиган даромадлар ва зарарлар учун фойда солиғи ва ҚҚС оқибатлари қандай аниқланади? Жавоб > > > ‼️ Диққат! Buxgalter Pro сайтига кириш имкони билан бирга қуйидаги имкониятларга ҳам эга бўласиз: – «Жавоб берамиз» савол-жавоблар базасидан тўлиқ фойдаланиш; – экспертлардан вазиятингиз юзасидан жавоб олиш; – вебинарларга кириш ва Norma ўқув маркази курсларига чегирмалар. 🔑 СИНОВ ДЕМО-КИРИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ > > >
Open in TelegramБундай муаммога дуч келган ҳамкасблар, – носозлик тезкор бартараф этилди. Иштирок этган барчага раҳмат! ❤️
Open in Telegram‼️ ДИҚҚАТ! ОБУНА КАМПАНИЯСИ – 2027 ДАВОМ ЭТАДИ! Ўзингиз ёқтирган СБХ ва НТВ газеталарига обуна бўлинг ва «NORMA» компаниясидан бонуслар олинг. Газета саҳифаларида экспертларимиз сизга солиқ ва божхона қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунишга ёрдам берадилар, солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисобининг мураккаб масалалари бўйича аниқ тушунтиришлар берадилар. Биз, аввалгидек, ҳуқуқий ва кадрлар билан боғлиқ саволларга жавоб бериш орқали сизни ишингизда қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. СБХ ва НТВга обунани расмийлаштириб, сиз профессионал фаолиятингизда ишончли ёрдамчиларга эга бўласиз. 🎁 Совғалар сизни кутмоқда! Совғалар ҳақида батафсил ✅ Ўзбек тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш ✅ Рус тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш 📞 Саволлар борми? Биз доим алоқадамиз: 78 147-11-72 телефон рақами орқали мурожаат қилинг. gazeta.norma.uz
Open in Telegram2026 йил декабрь ойи – йилнинг молиявий якунларини чиқариш ва бюджет олдидаги барча мажбуриятларни ўз вақтида ёпиш зарур. Биз солиқларни тўлаш, ҳисоботларни топшириш ва онлайн-НКТ чекларини тузатиш муддатларини дам олиш кунлари туфайли кўчиришларни ҳисобга олган ҳолда жамладик. Янги йил олди югур-югурида ҳеч нарсани қўлдан бермаслик ва йилни жарима ҳамда пенясиз ёпиш учун жадвал билан таққослаб боринг. 📌 Мақолани ўқиш > > >
Open in TelegramТашкилот иккиламчи ижара шартномаси асосида ишлайди. 20 ноябрь куни бухгалтер E-ijara тизимида амалдаги бино ижараси шартномаси йўқолганини ва «рад этилган» ҳолатига ўтганини аниқлади (рад этиш санаси – 19 ноябрь). Натижада компаниянинг барқарорлик рейтинги пасая бошлайди. 📌 Батафсил ўқиш > > >
Open in Telegram⚡️ Юридик шахсларнинг 2026 йил ноябрь ойи учун совуқ сув бўйича кўрсатмалари қабул қилина бошланди. Совуқ сув бўйича кўрсатмаларни «Ўзсувтаъминот» сайтидаги юридик шахснинг шахсий кабинети орқали юбориш лозим. ‼️ Ой охиригача улгуриб қолинг! 📌 Асосий тафсилотлар – материалимизда > > >
Open in TelegramКомпания узоқ вақтдан бери жисмоний шахсдан бинони ижарага олмаяпти, ижара шартномаси бўйича ЖШДС эса проактив ҳисоботда ҳисобланишда давом этмоқда. Ушбу муаммонинг ечими 2026 йил 19 ноябрда Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши мажлисида муҳокама қилинди. Ўзгаришларнинг бир қисми аллақачон E-ijaraда амалга оширилган, бир қисми эса қонунчиликка тузатишлар киритишни талаб қилади. Мажлис натижалари ҳақида Солиқ қўмитаси ва Жамоатчилик кенгаши аъзоси Иродахон АББОСХОНОВА хабар беришди. 📌 Мақолани ўқиш > > >
Open in TelegramConnections
Similar channels
«Özbekiston milliy elektr tarmoqlari» aksiyadorlik jamiyati@uzmetaxborotxizmatiBusiness and startups6.01K
Startup Garage | Venture Studio rasmiy kanali@startupgarage_uzBusiness and startups6.61K
Пул оқими@puloqimipotokdenegBusiness and startups5.7K
WB Турон Такси@wbturontaxiBusiness and startups5.51K
UzPost@uzpostuzBusiness and startups5.35K
StartupBase@startupbaseuzBusiness and startups7.28K
Qashqadaryo Invest@qashinvestpressBusiness and startups5.25K
UZBEKISTAN GTL@uzbgtlBusiness and startups5.2K
