Account
Toshkent viloyati sudlari | Rasmiy kanali

Who mentions Toshkent viloyati sudlari | Rasmiy kanali

Mentioned or reposted by

Latest mentions

  1. 01
    Advokat Abdullayev | RasmiyAdvokat Abdullayev | Rasmiy@advokat_abdullayev,

    Суд гапирди. Адвокат ҳам гапирсин. Ўткир Ҳошимовнинг бир гапи бор. Икки киши бир сўмдан пул алмашса, икковида ҳам бир сўмдан қолади. Бир-бирига фикрини айтса, икковида ҳам иккитадан фикр бўлади. Суд ҳақидаги очиқ мулоқот ҳам шундай бўлса, ундан жамоатчилик ютади. Тошкент вилояти суди М.Т.га нисбатан чиқарилган ҳукм апелляцияда ўзгаришсиз қолганини маълум қилди. Баёнот охирида эса иш ҳақида ёзган адвокатларга киноя билан шикоят тартиби эслатилди. Ҳимоя бу тартибдан фойдаланган. Шикоят берган, суд уни кўриб чиққан. Энди ўқувчини қизиқтирадиган савол бор. Ҳимоя нимани айтди ва суд унга қандай жавоб берди? Ҳукмнинг қонунийлиги ва асослилигини юқори суд текширади. Қарорнинг ошкор этилиши мумкин бўлган жиҳатлари ҳақида фикр билдириш ҳуқуқи эса Конституциянинг 33-моддаси билан кафолатланган. Судга босим ўтказишга йўл қўйилмайди. Агар шундай ҳолат бўлган бўлса, у айнан қайси ҳаракатда ифодаланганини кўрсатиш керак. Агар бирор факт нотўғри келтирилган бўлса, ўша фактни аниқ айтиш керак. Ҳимоянинг эътирози ва суднинг унга берган жавоби ёнма-ён келса, ўқувчи ҳам ўз хулосасини чиқаради. Фикр алмашишнинг фойдаси шунда. 👉 @Advokat_Abdullayev

    Textmentioned
    Views2.94K
    Forwards8
    Reactions27
    Comments—
  2. 02
    Abdurahmon TashanovAbdurahmon Tashanov@abdurakhmon_tashanov,

    Бор гап аслида бу! Апелляция инстанцияси ҳам ўзининг ажримини эълон қилгач, Тошкент вилояти судлари томонидан асоссиз равишда судланган меҳнат инспекторига оид суд қарорлари юзасидан мана бу ва мана бу постларимизни эълон қилган эдик. Унда нима учун суд қарорларини ноқонуний ва адолатсиз деб ҳисоблашимизни асослашга ҳаракат қилдик. Тошкент вилояти суди ушбу постларимизга қуйидаги мазмунда муносабат билдирибди: “Қонун билан муайян суд иши юзасидан чиқарилган суд ҳужжатларининг қонунийлиги ва асослилигига фақат юқори суд инстанциялари томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши белгиланган. Бинобарин, мазкур иш юзасидан тарафларга суд қарорларидан норози бўлган тақдирда шикоят (протест) билдириш тартиблари ҳам тушунтирилган. Ўйлаймизки, бу процессуал тартибларни ижтимоий тармоқда бонг ураётган «тажрибали» айрим ҳуқуқшунослар ўзлари яхши билишади.”. Ўртоқлар, муносабатингиздаги суд қабул қилган қарор юзасидан ижтимоий тармоқларда фикр билдириш судга таъсир кўрсатиш ҳисобланади, деган гапларнинг сийқаси чиқиб кетди. Шунчаликки, эшитган одамнинг энсаси қотадиган бўлди. Шахсиятга ўтиб, даражаларингни билдириб қўйгунча, биз келтирган важларнинг ҳеч бўлмаса биттасига қарши асос келтирганингизда миннатдор бўлармидик балким. Қолаверса, мен ҳеч қачон тажрибали ҳуқуқшунос деган номга даъвогарлик қилмаганман. Лекин айримларга ўхшаб, виждонимни пулга сотмаганлигим ёки қайсидир каттаконга яхши кўриниш учун инсонларга адолатсизлик қилмаганлигим аниқ. Бу гапни бутун Ўзбекистонга баралла айта олиш эса ҳамма эркакка ҳам эмас! Бор гап аслида бу! Халқ назорати

    Link previewmentioned
    Views4.67K
    Forwards11
    Reactions68
    Comments0
  3. 03
    ⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ@xalqnazorati,

    Адвокат Эргаш Ишмуратов: Тошкент вилояти судининг меҳнат инспектори иши юзасидан берган расмий муносабатини ва бунга нисбатан ҳамкасбимнинг жавоб фикрларини ўқиб, бир ҳақиқатга яна бир бор амин бўлдим: бизда ҳали-ҳамон “муаммонинг ечимини излаш” ўрнига, “муаммони айтган одамни обрўсизлантириш” услуби урфдан қолмабди. Аввало, суд муносабатидаги “суд ҳужжатларининг қонунийлиги ва асослилигига фақат юқори суд инстанциялари томонидан ҳуқуқий баҳо берилади” деган гапга тўхталсак. Тўғри, процессуал қонунчиликка кўра, қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш ваколати фақат юқори инстанцияда. Лекин расмий процессуал баҳо бериш билан жамоатчилик назорати ва илмий-амалий танқидни аралаштирмаслик керак! Қонунчиликда қонуний кучга кирган ёки апелляцияда кўрилган суд қарорларини ҳуқуқшунослар, журналистлар ва фуқаролар томонидан муҳокама қилиш, ундаги мантиқий ва ҳуқуқий зиддиятларни кўрсатиб бериш тақиқланмаган. Аксинча, очиқлик ва ошкоралик — одил судловнинг бош принципи эмасми? Ҳамкасбим келтирган аниқ ҳуқуқий важларнинг бирортасига асосли раддия бериш ўрнига, эътиборни чалғитиб, киноя билан “тажрибали ҳуқуқшунослар” дея унинг шахсиятига ўтиш — давлат органига ярашмайдиган ҳолат. Суд қарорлари юзасидан ижтимоий тармоқларда асосли фикр билдиришни “судга таъсир кўрсатиш” деб хаспўшлашнинг эса аллақачон сийқаси чиқиб кетди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу борада жуда аниқ ва қатъий позицияни билдирганлар: “Танқид — келажак меваси. Танқидга тўғри қараган, ундан тўғри хулоса чиқарган раҳбар ютади. Танқидни қабул қилмаган, уни эшитишни истамаган раҳбарнинг эса келажаги йўқ”. Шунингдек, халқимизда ва жаҳон тафаккурида бежизга айтилмаган: “Дўст ачитиб гапиради, душман кулдириб”, “Ойнага қараб юзинг қийшиқлигини кўрсанг, ойнадан ўпкалама”. Танқидчининг шахсиятига ёпишиш, уни киноя билан обрўсизлантиришга уриниш — аслида ўша келтирилган важлар олдида ожиз қолишнинг белгисидир. Ҳамкасбим айтганидек, у ҳеч қачон “тажрибали ҳуқуқшунос” деган унвонга даъвогарлик қилмаган, лекин энг муҳими — виждонини пулга сотмаган ва кимгадир яхши кўриниш учун инсон тақдирига бефарқ қараб, адолатсизлик қилмаган. Бу сўзларни бутун Ўзбекистонга баралла айта олиш эса ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Суд тизимидан кутиладиган нарса — муаммони кўтарган ҳуқуқшуносларга “дарс ўтиш” эмас, балки ҳар бир қарор ортида инсон тақдири ва оиласи турганини унутмаган ҳолда, қонун ва адолат устуворлигини амалда таъминлашдир. Хулоса шуки, адолатли ва асосли қарор қабул қилган идора ҳеч қачон танқиддан чўчимайди ва шахсиятга ўтмайди — у шунчаки ўз қарорининг қонунийлигини фактлар билан исботлаб беради. Қолган барчаси эса ожизликни яширишга уринишдан бошқа нарса эмас.

    Textmentioned
    Views5.05K
    Forwards—
    Reactions32
    Comments—
  4. 04
    ⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ@xalqnazorati,

    Бор гап аслида бу! Апелляция инстанцияси ҳам ўзининг ажримини эълон қилгач, Тошкент вилояти судлари томонидан асоссиз равишда судланган меҳнат инспекторига оид суд қарорлари юзасидан мана бу ва мана бу постларимизни эълон қилган эдик. Унда нима учун суд қарорларини ноқонуний ва адолатсиз деб ҳисоблашимизни асослашга ҳаракат қилдик. Тошкент вилояти суди ушбу постларимизга қуйидаги мазмунда муносабат билдирибди: “Қонун билан муайян суд иши юзасидан чиқарилган суд ҳужжатларининг қонунийлиги ва асослилигига фақат юқори суд инстанциялари томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши белгиланган. Бинобарин, мазкур иш юзасидан тарафларга суд қарорларидан норози бўлган тақдирда шикоят (протест) билдириш тартиблари ҳам тушунтирилган. Ўйлаймизки, бу процессуал тартибларни ижтимоий тармоқда бонг ураётган «тажрибали» айрим ҳуқуқшунослар ўзлари яхши билишади.”. Ўртоқлар, муносабатингиздаги суд қабул қилган қарор юзасидан ижтимоий тармоқларда фикр билдириш судга таъсир кўрсатиш ҳисобланади, деган гапларнинг сийқаси чиқиб кетди. Шунчаликки, эшитган одамнинг энсаси қотадиган бўлди. Шахсиятга ўтиб, даражаларингни билдириб қўйгунча, биз келтирган важларнинг ҳеч бўлмаса биттасига қарши асос келтирганингизда миннатдор бўлармидик балким. Қолаверса, мен ҳеч қачон тажрибали ҳуқуқшунос деган номга даъвогарлик қилмаганман. Лекин айримларга ўхшаб, виждонимни пулга сотмаганлигим ёки қайсидир каттаконга яхши кўриниш учун инсонларга адолатсизлик қилмаганлигим аниқ. Бу гапни бутун Ўзбекистонга баралла айта олиш эса ҳамма эркакка ҳам эмас! Бор гап аслида бу!

    Textmentioned
    Views4.84K
    Forwards—
    Reactions50
    Comments—
  5. 05

    ⚖️ «МЕН НЕ ДЕДИМ, ҚЎБИЗИМ НЕ ДЕЯПТИ» ЁХУД СУДНИНГ ҒАРОЙИБ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ! 😁 Ё тавба! Тошкент вилояти судининг расмий муносабатини ўқиб, «Мен не дедим, қўбизим не деяпти» деган гап беихтиёр ёдимга тушди. Қаранг-а, суднинг расмий муносабатида «икки энли муносабат билдиришга эҳтиёж туғилмоқда» деб ёзишибди. Наҳотки, жамоатчиликни қизиқтираётган суд иши бўйича икки оғиз тушунтириш бериш ҳам оғирлик қилса?! 😁 Гап шундаки, жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судида М.Т.га нисбатан чиқарилган ҳукм Тошкент вилояти судининг апелляция инстанцияси томонидан ўзгаришсиз қолдирилган. Бироқ ҳуқуқшунослар мазкур ишда жиноий қасд қандай исботлангани, давлат ва жамият манфаатларига қандай жиддий зиён етказилгани ҳақида саволлар бермоқда. Танқидий мақолада айтилишича, судда сўроқ қилинган гувоҳлар ҳам қасд бўлмаганини билдирган. Моддий зарар эса умуман етказилмагани таъкидланмоқда. Албатта, моддий зарар бўлмаса ҳам, жиддий зиён бошқа кўринишда бўлиши мумкин. Лекин бу ҳам аниқ далиллар билан исботланиши керак-ку! Хўш, унда жиноий қасд қандай исботланган? Жиддий зиён айнан нимада? Суднинг расмий муносабатини ўқисангиз, бу саволларга аниқ жавоб тополмайсиз. Унинг ўрнига адвокат ва блогерларга киноя қилишибди, суд қароридан шикоят қилиш тартибини эслатишибди. Ҳурматли суд мутасаддилари! Адвокатлар шикоят қилиш тартибини яхши билишади. Улар сизлардан шуни эмас, нима учун бундай ҳукм чиқарилганини ва айб қайси далиллар билан исботланганини тушунтиришни сўрашяпти! Қолаверса, суд қарорини танқид қилиш судга босим ўтказиш дегани эмас-ку! Шу ўринда Тошкент шаҳар судининг собиқ судьяларига оид жиноят иши ҳам айнан Тошкент вилояти судида кўрилгани ёдимга тушди. Наҳотки, бу ишнинг айнан шу судга топширилгани ҳам бежиз бўлмаса?! Албатта, бунинг ўзи бирор хулоса чиқаришга асос бўлмайди. Лекин айрим суд қарорлари ва уларга билдирилаётган муносабатларни кўриб, одам ҳар хил хаёлга борар экан. Энг қизиғи, расмий муносабатнинг охирида «Бор гап шу» деб қўйишибди. Йўқ, ҳурматли суд мутасаддилари, бор гап шу эмас! Асосий гап — қасд қаерда, жиддий зиён нимада ва айб қандай исботланганида! Ахир суднинг обрўси танқидчиларга гап қайтариш билан эмас, адолатли қарор чиқариш ва уни қонун билан асослаш орқали ошади-ку! Ёхуд энди суд қарорининг қонунийлигини тушунтириш ўрнига, уни танқид қилганларга танбеҳ бериш ҳам расмий муносабат ҳисобланадими?! Тағин ким билсин! 😁⚖️ 👉@Zarif_Mirzakhmedov

    Photomentioned
    Views375
    Forwards—
    Reactions3
    Comments—
  6. 06

    ⚖️ АДОЛАТ ТИЛ ТАНЛАМАЙДИ — МУҲИМИ, ИНСОННИНГ ОВОЗИ ЭШИТИЛСИН! Тошкент вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида кўрилган навбатдаги ишда эътиборга молик ижобий ҳолат кузатилди. Аввало, низоли ишнинг тарафлар ўртасидаги ўзаро келишув натижасида якунлангани эътирофга лойиқ. Зеро, низоларни муроса йўли билан ҳал этиш жамиятда ўзаро ҳурмат ва ҳуқуқий маданиятни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, суд жараёнида сурдотаржимон Е.Караван иштирок этиб, даъвогар М.Урманованинг суд ажримидан розилигини имо-ишора тили орқали етказгани ҳам алоҳида таҳсинга сазовор. Зеро, ҳақиқий адолат фақат суд қарорида эмас, балки инсон ҳуқуқларига ҳурмат ва тарафларнинг ўзаро муросасида ҳам намоён бўлади! Бундай ижобий суд амалиётини эътироф этиш ва кенг тарғиб қилиш лозим! 👉 @Zarif_Mirzakhmedov

    Videomentioned
    Views422
    Forwards—
    Reactions2
    Comments—
  7. 07
    Advokat Abdullayev | RasmiyAdvokat Abdullayev | Rasmiy@advokat_abdullayev,

    Уч эпизод бўйича айблов ўз тасдиғини топмади Ҳукм ўқилган куни ҳиссиёт кўп, тафсилот эса оз бўлади. Ҳуқуқий баҳо эса шошқалоқликни эмас, ҳар бир сўзни тарозига солишни талаб қилади. Шу сабабли 13 ноябрь куни эълон қилинган ҳукмга муносабат билдиришдан аввал, унинг ҳар бир эпизод бўйича хулосасини таҳлил қилишни лозим топдик. Суднинг 2026 йил 13 ноябрдаги ҳукми билан Тошкент шаҳар судининг собиқ судьяси, ҳимоямиз остидаги Мухтарама Тургунова учта эпизод бўйича реабилитация асосларига кўра оқланди. Жумладан: — биринчи эпизод бўйича ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми "а" банди ва 231-моддаси 1-қисми; — иккинчи эпизод бўйича ЖКнинг 231-моддаси 1-қисми; — учинчи эпизод бўйича ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 2-қисми "а" банди билан илгари сурилган айбловларда жиноят таркиби мавжуд эмас, деб топилди. Булар Шукуров ишидан ташқари бўлган М., А. ва Э. эпизодларидир. Айбловнинг асосий важи мазкур ишлар бўйича суд қарорлари кейинчалик бекор қилинганига қурилган эди. Аммо қонун аниқ айтади. Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи судьяни жавобгар қилиш учун асос эмас. Бунинг учун судья қонунни атайлаб бузгани ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўйгани исботланиши шарт. Суд ҳам айнан шу мезондан келиб чиқди. Қайд этилган уч эпизодда М.Тургунованинг қонунни атайлаб бузгани, мансаб сохтакорлиги қилгани ёки олдиндан била туриб адолатсиз қарор чиқаргани тасдиғини топмади. Шунинг учун бу эпизодлар шунчаки айбловдан чиқарилмади, Мухтарама Тургунова жиноят таркиби мавжуд эмаслиги асосида оқланди ва реабилитация қилинди. Айни пайтда қонун талабларидан келиб чиқиб, суд мажлиси баённомаси ҳамда аудио-видеоёзувлар билан танишиш арафасидамиз. Чунки судда айтилган ҳар бир муҳим гап, билдирилган ҳар бир важ, илтимос ва эътироз баённомада тўғри ва тўлиқ акс этганини текшириш зарур. Ҳукмга доир батафсил ҳуқуқий муносабат баённома ва ёзувлар ўрганилгандан кейин билдирилади. Юқори суднинг бошқача хулосаси жиноий қасднинг далили эмас. Суд қарори бекор қилиниши мумкин, аммо судьянинг шаъни тахминлар асосида бекор қилинмаслиги керак. 👉 @Advokat_Abdullayev

    Textmentioned
    Views4.46K
    Forwards23
    Reactions49
    Comments—
  8. 08
    Азиз АбидовАзиз Абидов@azizabidov,

    ❗️Бугун Тошкент вилоят судида Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган М. М. ва Тошкент шаҳар судининг судьяси лавозимида ишлаган О. И., М. А. ва М. Т. га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ М. М. Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми ва 236-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни; О. И., М. А. ва М. Т. Жиноят кодексининг 231-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. М. М. га Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми билан ушбу Кодекснинг 64-моддасига асосан жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жазо тайинланмасдан, Жиноят кодексининг 236-моддаси 2-қисми билан ушбу Кодекснинг 45-моддаси қўлланилиб, 3 йил муддатга суд тизимида мансабдорлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш; О. И., М. А. ва М. Т. нинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 231-моддаси 1-қисми билан ушбу Кодекснинг 45-моддаси қўлланилиб, 3 йил муддатга суд тизимида мансабдорлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йилдан озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда апелляция ёки кассация инстанциясига шикоят бериши ва протест келтириши мумкин. Telegram

    Textmentioned
    Views1.88K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—

Channels it mentions