Account

Posts of SOLIQ INFO

newest first

#1684Text

Forwarded from ASL BELGISI YORDAM MARKIROVKA

❗️ 🖥ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА! МАРКИРОВКА БЎЙИЧА ЖУДА МУҲИМ ОГОҲЛАНТИРИШ! Тасаввур қилинг: маҳсулот ҳали сизнинг қўлингизда, дўконингизда сотувда турибди. Аммо унинг маркировка коди тизимда аллақачон сотилган деб кўрсатилмоқда. Бу жуда жиддий муаммо ва ҳозирда кўплаб тадбиркорлар шундай ҳолатга дуч келмоқда. ❗️🖥 Бундай маҳсулотларни касса орқали сотишга уринманг! Чунки маркировка коди тизимда аввал сотилган бўлса, уни қайтадан касса орқали ўтказишда муаммолар ва катта миқдорда жарима хавфи юзага келиши мумкин. Нима қилиш керак? ❗️🖥 Бундай маҳсулотларни аниқланг. ❗️🖥 Маҳсулотни расмий етказиб берувчи фирмага зудлик билан қайтариш масаласини ҳал қилинг. ❗️🖥 Қайтариш жараёнини тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштиринг. ❗️🖥 Маркировка ҳолати аниқланмагунча маҳсулотни касса орқали сотманг. Эҳтиёт бўлинг! Биргина маркировка коди сабабли катта молиявий муаммоларга дуч келманг.

Open in Telegram
Views359−76%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1683Text
Views779−49%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#1681Photo
Views676−56%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1679Text

E-POS ўрнига муқобил ечим борми? Ёки 11 000 дан ортиқ тадбиркор яна бошидан бошлаши керакми? Сўнгги кунларда Telegram каналларида E-POS виртуал кассаси блоклангани ва тадбиркорлар тез фурсатда бошқа ТХКМга ўтиши кераклиги ҳақидаги хабарлар кенг тарқалмоқда. Шу ўринда савол: E-POS ўрнини тўлиқ боса оладиган тайёр ва ишончли муқобил ечим борми? 11 000 дан ортиқ мижоз — бу шунча тадбиркор, шаклланган иш жараёни ва йиллар давомида қилинган меҳнат дегани. ERP ва 1C интеграциялари, ходимларни ўқитиш, дастурни ўзлаштириш учун сарфланган вақт ва маблағларни ҳам унутмаслик керак. Энди тадбиркорлар яна бошқа дастурни ўрганиши, ходимларни қайта тайёрлаши ва қўшимча харажат қилиши қанчалик тўғри? Вазиятдан фойдаланиб реклама қилишдан кўра, айни пайтда тадбиркорлар манфаатини ўйлаш ва E-POS фойдаланувчиларини қўллаб-қувватлаш муҳим эмасми? Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасидан илтимосимиз: E-POS компаниясига мавжуд техник камчиликларни бартараф этиш учун маълум муддат берилиши ҳамда шу даврда тадбиркорларга ўзлари ўрганган касса дастури ва ишончли техник ходимлари билан фаолиятни давом эттириш имконияти яратилишини сўраймиз. Бугун тадбиркорларга навбатдаги реклама эмас, барқарорлик, аниқ ечим ва қўллаб-қувватлаш керак! Тадбиркорларнинг вақти, маблағи ва йиллар давомида шаклланган иш жараёнларини асраб қолайлик.

Open in Telegram
Views5,140+237%vs avg
Forwards—
Reactions24
Comments—
#1676Text
Views1,050−31%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#1675Text

Бухгалтерия — жуда қизиқ касб. Бу касбда сиз хоҳламаган қарорларга ҳам, кутилмаган ўзгаришларга ҳам доимо тайёр туришингиз керак. Бухгалтерни энг кўп ғазаблантирадиган нарсалардан бири — ортиқча ишларнинг кўпайиши ва уларни бажариш учун яна қўшимча вақт сарфлашга мажбур бўлишдир. Вақт — бу пул. 💰 Баъзи инсонлар ҳам худди шундай. Уларнинг хатти-ҳаракатлари сизга вақтнинг қадрини яна бир бор англатади. Албатта, бундай ҳолатлар алам қилади. Лекин баъзан айнан шу алам, адолатсизлик ва кутилмаган тўсиқлар сизга куч беради, ҳаракатга ундайди ва янги натижаларга эришишингизга сабаб бўлади. Шунинг учун ҳаётингиздаги инсонларга кўр-кўрона ишонаверманг. Вақти келиб, сиз учун қадрли бўлган муносабатлар улар учун арзимас нарсага айланиши, сизни бир лаҳзада бошқасига алмаштиришлари мумкин. Ҳатто юзингизга қараб мақтовлар айтган инсоннинг аслида кимлигини ҳам кутилмаган пайтда билиб қолишингиз мумкин. Инсонлар ҳам кутилмаган қарорлар ва янгиликларга ўхшайди. Лекин ҳаётнинг қизиқ томони шундаки, баъзан айнан шу алам сизни уйғотади. Кимгадир ишонишдан олдин ўйлашни, вақтингизни қадрлашни ва ўз манфаатларингизни ҳимоя қилишни ўргатади. Баъзан алам ҳам ривожланиш учун туртки бўлади. Шундай инсонларга ҳам раҳмат. Улар сизга кимга ишониш, нимани қадрлаш ва қайси йўлдан давом этиш кераклигини оғриқли бўлса-да, ўргатиб қўйишади. Так что — раҳмат шундай инсонларга! 🤝

Open in Telegram
Views1,170−23%vs avg
Forwards—
Reactions12
Comments—
#1674Text
Views903−41%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#1673Text

⚖️ УЛГУРЖИ САВДО БУХГАЛТЕРЛАРИ ВА ДЎКОНЧИЛАР ДИҚҚАТИГА! 📌 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарор талабларига эътибор қаратинг! Бугунги кунда улгуржи савдо ташкилотлари маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни сотишда маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни электрон ҳисобварақ-фактурада акс эттириши шарт. ❗️ Агар диллер фактурада маркировка кодларини кўрсатмаган бўлса, чакана савдо бухгалтерлари фактурани қабул қилишга шошилмасдан, уни тузатишни талаб қилишлари керак. Нима учун бу муҳим? Агар товар маркировка кодлари чакана савдо ташкилотига тизим орқали тўғри кирим қилинмаган бўлса, касса орқали сотиш жараёнида маркировка кодларининг ҳаракати бўйича солиқ хавфлари ва кирим килинмаган товар буйича огохлантириш пайдо бўлиши мумкин. Бу огохлантириш жуда куп чакана савдо вакилларини шахсий кабинетида мавжуд My3.soliq.uz оркали текшириш мумкун. 📢 УЛГУРЖИ САВДО ВАКИЛЛАРИГА МУРОЖААТ! Илтимос, маркировка кодларини электрон ҳисобварақ-фактурада тўғри акс эттиринг. Бу нафақат қонуний талабларга риоя қилиш, балки чакана савдо ҳамкорларингизнинг муаммоларга дуч келмаслиги учун ҳам муҳим. 📚 Расмий манба: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарори — LexUZ. Қонун талабларини бажариш — барчамизнинг масъулиятимиз! Изоҳ: ушбу тушунтириш 631-сон қарор билан қамраб олинган сув ва салқин ичимликларга тааллуқли. 💳Маркировка буйича 919429474 Telegram: @Markirovkayordam

Open in Telegram
Views942−38%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#1672Photo
Views731−52%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#1671Text
Views665−56%vs avg
Forwards—
Reactions8
Comments—
#1668Text

⚖️ ДИЛЛЕР БУХГАЛТЕРЛАРИ ВА ДЎКОНЧИЛАР ДИҚҚАТИГА! Сўнгги вақтларда айрим диллерлардан шундай гапларни эшитиш мумкин: ❗️«Маркировка бекор қилинган, шунинг учун фактурада кодларни кўрсатмаймиз». Бу гапнинг қонуний асоси борми? Ёки бугун амалиётда жиддий хатоликка йўл қўйиляптими? Эртага Soliq Info каналида айнан шу саволга қонуний асослар билан жавоб берамиз. Диллер бухгалтерлари ва дўкончилар ўртасида маркировка ҳамда электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича юзага келаётган тушунмовчиликларга ойдинлик киритамиз. Ким ҳақ, ким хато қилаяпти? Қонун нимани талаб қилади? Эртага ушбу масалага ойдинлик киритамиз. Фикрларга эмас, қонунга таянамиз! 📌 Постни ўтказиб юборманг ва ушбу мавзуга дуч келаётган ҳамкасбларингизга юборинг. Soliq Info — солиқ ва маркировка масалаларида аниқлик тарафдори! 😎 Telegram 😎 Instagram 😎 Facebook 📱 Youtube

Open in Telegram
Views791−48%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#1667Text
Views998−35%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#1666Text
Views644−58%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—
#1665Text
Views679−55%vs avg
Forwards—
Reactions16
Comments—
#1664Text
Views728−52%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—