Forwarded from ASL BELGISI YORDAM MARKIROVKA
❗️ 🖥ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА! МАРКИРОВКА БЎЙИЧА ЖУДА МУҲИМ ОГОҲЛАНТИРИШ! Тасаввур қилинг: маҳсулот ҳали сизнинг қўлингизда, дўконингизда сотувда турибди. Аммо унинг маркировка коди тизимда аллақачон сотилган деб кўрсатилмоқда. Бу жуда жиддий муаммо ва ҳозирда кўплаб тадбиркорлар шундай ҳолатга дуч келмоқда. ❗️🖥 Бундай маҳсулотларни касса орқали сотишга уринманг! Чунки маркировка коди тизимда аввал сотилган бўлса, уни қайтадан касса орқали ўтказишда муаммолар ва катта миқдорда жарима хавфи юзага келиши мумкин. Нима қилиш керак? ❗️🖥 Бундай маҳсулотларни аниқланг. ❗️🖥 Маҳсулотни расмий етказиб берувчи фирмага зудлик билан қайтариш масаласини ҳал қилинг. ❗️🖥 Қайтариш жараёнини тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштиринг. ❗️🖥 Маркировка ҳолати аниқланмагунча маҳсулотни касса орқали сотманг. Эҳтиёт бўлинг! Биргина маркировка коди сабабли катта молиявий муаммоларга дуч келманг.
Open in Telegram