Ҳамма товуқ гўшти ҳам бир хил эмас! 🍗 Кўпчилик «товуқ гўшти — парҳезбоп» деб ўйлайди, лекин қайси қисмини танлашингизга қараб калория ва ёғ миқдори кескин фарқ қилади. Расмдаги маълумотларга назар солинг: ✅ Кўкрак гўшти — оқсилга энг бой ва ёғи энг кам қисм. Калорияси: 114, оқсиллар: 21 г, ёғлар: 3 г. Болдир — ўртача вариант, аммо териси билан бирга ёғ миқдори сезиларли ошади. Калорияси: 161, оқсиллар: 19 г, ёғлар: 9 г. ✅ Суяксиз сон — мазали ва серсув, оқсил миқдори ҳам яхши. Калорияси: 82, оқсиллар: 20 г, ёғлар: 4 г. ✅ Қанот — ёғ ва калорияси энг юқори қисмлардан бири. Калорияси: 222, оқсиллар: 18 г, ёғлар: 16 г. 💡 Кичик маслаҳат: Мақсадингиз вазн ташлаш ёки мушак массасини сақлаш бўлса, кўкрак гўшти ва ёғсиз қисмларни танлаган маъқул. Қовуриш ўрнига қайнатиш, димлаш ёки грилда пишириш эса фойдани янада оширади. 🌿 @SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 2 h | 5,340 |
| 5 h | 8,450 |
- After 6 hours8,450
- Total to date8,450










