#Сийрат Қамал Ҳижратдан аввалги 7 йилнинг боши, муҳаррам ойи, нубувватнинг 7 йили (мил. 615 йил октябр). Сийрат илми олимларининг таъкидлашларича, Қурайш кофирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдиришга қарор қилишди. Бу ёвуз ниятларини амалга ошириш учун у зотнинг уруғларидан – Бану Ҳошим ва Бану Мутталиб уруғларидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни топширишни талаб қилишди. Бироқ Бану Ҳошим ва Бану Мутталиб уруғлари бу талабга рад жавобини берди. Ана шундан кейин мушриклар Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, мусулмонларга ҳамда Бану Ҳошим ва Бану Мутталиб уруғларига тазйиқни яна ҳам кучайтиришга иттифоқ қилишди. Улар билан олди-сотди қилмаслик, сулҳ тузмаслик, қиз олиб, қиз бермаслик, улар билан бирор алоқа қилмасликка аҳдлашишди. Бу аҳдноманинг кучини ошириш ва қаттиқ таъкидлаш учун уни бир саҳифага ёзиб, Каъбаи Муаззаманинг ичига осиб қўйишди. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in TelegramPosts of Siyrat.uz
🤖 Хавфсиз бот 🌙 Диний-маърифий маълумотларни ишончли эканини билиш учун хавфсиз ботдан фойдаланинг. ⛓️ @dinuzbbot Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram#Сийрат Қурайшнинг Ҳабашистонга элчи юбориши Албатта, кўзда тутилаётган элчилик осон эмас эди. Шунинг учун ҳам қурайшликлар бу ишга яхши тайёргарлик кўришди ва элчилик вазифасига ораларидан энг етук кишиларни танлашди. Элчилар икки кишидан иборат бўлиб, уларнинг бири Амр ибн Ос, иккинчиси Абдуллоҳ ибн Абу Рабийъа эди. Қурайшликлар ўз элчиларига Маккадаги энг яхши, нодир нарсалардан Ҳабашистон подшоҳи ва унинг аъёнларига бериш учун ҳадялар тақдим қилишда сахийлик кўрсатишди. Ҳабашистонга етиб боргач, элчилар аввало подшоҳнинг атрофидаги аъёнларни қўлга олишди. Уларни ўзлари билан олиб келган ҳадялар ила рози қилишди. Кейин эса подшоҳ Нажошийнинг қабулига киришди. Салом-аликдан сўнг элчилар Нажошийга таъзим бажо келтириб, шундай дейишди: «Бизнинг баъзи бир эси паст ёшларимиз юртингизга қочиб келишибди. Улар ўз қавмининг динини тарк қилганлардир. Сизларнинг динингизга ҳам киришмаган. Улар ўзлари ихтиро қилган янги динни бизлар ҳам билмаймиз, сизлар ҳам билмайсиз. Уларнинг улуғлари – оталари, амакилари ва қабиладошлари уларни қайтариб олиб келишимизни сўраб, бизни сизнинг ҳузурингизга юборишди». 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram#Сийрат Пайfамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга кофирлар томонидан ваъдалар қилингани Кофирлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни даъватларидан қайтариш учун яна бошқа бир уринишга қўл уриб кўришди. Улар у зотни молу дунё, мансаб ва бошқа нарсалар билан ўз ишларидан қайтармоқчи бўлишди. Ибн Исҳоқ Муҳаммад ибн Каъб Қуразийдан қуйидагиларни ривоят қилади: «Утба ибн Рабийъа Қурайш бошлиқларидан бири эди. Бир куни у Қурайшнинг мажлисхонасида ўтирарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса масжидда ёлғиз ўзлари ўтирган эдилар. Утба: «Эй Қурайш жамоаси, бориб, бир Муҳаммад билан гаплашайми? Унга бир неча ишларни таклиф қилиб кўраман, шояд, баъзисини қабул қилиб қолса. Нимани хоҳласа, берар эдик, сўнгра биздан четланарди», деди. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram#Нубувват Ҳазрати Умарнинг исломга кириши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар қилиб юборилишларининг олтинчи йили эди. Кофирларнинг мусулмонларга қарши зулми авжига чиқиб борар эди. Мушриклар мусулмонларга озор беришда, Исломга душманлик қилишда бир-бирлари билан мусобақалашишар эдилар. Кофир кишининг обрўси янги динга ва унга кирган одамларга нисбатан қилинган душманликнинг савиясига қараб ўлчанар эди. Шунинг учун ҳам улар мусулмонларга қарши бировнинг етти ухлаб тушига кирмаган анвойи азоблар ва озорларни ўйлаб топишар эди. Кофирларнинг ичида бу ишда ўзига яраша ном чиқариб, шуҳрат топганлари ҳам бўлган. Бир куни Умар ибн Хаттоб ҳам қиличини яланғочлаб, Расулуллоҳни ўлдиришни қасд қилиб, у зотни излаб топиш учун отланди. Ибн Саъд, Абу Яъло, Ҳоким ва Байҳақийлар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Бир куни Умар қиличини яланғочлаб чиқди. Унга йўлда Бану Зуҳралик бир киши учраб қолиб, «Қаерга кетяпсан, эй Умар?» деб сўради. «Муҳаммадни ўлдиргани кетяпман», деди Умар. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram#Сийрат Ҳамза ибн Абдулмутталибнинг исломга кириши Ҳижратдан аввалги 8 йил охири, зулҳижжа ойи, нубувватнинг 6 йили (мил. 615 йил сентябр). Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалиги яқинида ўтирган эдилар, Исломга қарши ўз адовати билан машҳур бўлган Абу Жаҳл ўтиб қолиб, қаттиқ озор берди, сўкиб, ҳақоратлади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳеч нарса демадилар. Абдуллоҳ ибн Жудъон исмли кишининг озод қилган чўриси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари – Ҳамзага бориб, бу хабарни айтди. Ҳамза ўша пайтнинг энг довюрак, баҳодир кишиси эди. Хабарни эшитиб, ғазаби жунбушга келди. Ўрнидан сапчиб туриб, қўлига қуролини олди. Абу Жаҳл Байтуллоҳ яқинида одамлар билан гаплашиб ўтирган эди. Ҳамза уни тезда топди ва тўғри бориб, камони билан уриб бошини ёрди. Абу Жаҳлнинг башараси қонга беланди. «Мен унинг динида бўлсам ҳам, у нима деса, шуни айтсам ҳам, сен уни сўкяпсанми!?» деди Ҳамза ғазаб билан. Абу Жаҳл чурқ эта олмади. Ҳамза розияллоҳу анҳу мусулмон бўлдилар. Қурайш кофирлари бундан ниҳоятда паришон бўлишди, чунки Ҳамза ўша пайтдаги жамиятда ниҳоятда муҳим ўрин тутар эди. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in TelegramForwarded from Islom.uz
Таъзия Islom.uz порталининг ривожига кўп йиллар хизмат қилган Абу Муслим (Адҳам Атажанов)нинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига таъзия изҳор этамиз. Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин! Ушбу оғир дамларда марҳумнинг аҳли байтларига, барча яқинларига, Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз. Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун! «Hilol-nashr» нашриёт матбааси ва Islom.uz портали жамоаси 🕋 @islomuz
Open in Telegram#Сийрат Ҳабашистон ҳижрати Мусулмонлар қанчалик сабр қилсалар, мушриклар уларга бўлган тазйиқни шунчалик орттириб бораверишди. Бора-бора ҳимоячиси бўлмаган, заифҳол мусулмонларнинг дину диёнати, соғлиғи ва ҳатто ҳаёти аниқ таҳдид остида қолди. Ана шундай оғир бир ҳолатда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: «Ҳабашистон ерига чиқсангиз, яхши бўларди. У ердаги подшоҳнинг даргоҳида ҳеч кимга зулм қилинмайди. У ер садоқат диёридир. Ажаб эмаски, Аллоҳ ҳозирги ҳолатни енгиллаштириб қолса», дедилар. Шундай қилиб, нубувватнинг бешинчи йили, ражаб ойида бир гуруҳ мусулмонлар Ҳабашистон ерига ҳижратга отландилар. Ушбу ҳижрат Исломдаги биринчи ҳижрат эди. Биринчи муҳожирлар гуруҳи ўн олти кишидан иборат бўлиб, уларнинг ўн иккитаси эркак, тўрттаси аёллар эди (мазкур тўрт аёл йўлга эрлари билан бирга чиққан эдилар): Усмон ибн Аффон ва аёли Руқайя, Абу Ҳузайфа ибн Утба Абшамий ва аёли Саҳла бинти Суҳайл, Абу Салама ибн Абдуласад Махзумий ва аёли Умму Салама бинти Абу Умайя, Омир ибн Рабийъа ва аёли Лайло бинти Абу Ҳасма, Усмон ибн Мазъун Жумаҳий, Абдурраҳмон ибн Авф Зуҳрий, Мусъаб ибн Умайр, Зубайр ибн Аввом Асадий, Абдуллоҳ ибн Масъуд Ҳузалий, Абу Сабра ибн Абу Руҳм, Суҳайл ибн Байзо ва Ҳотиб ибн Амр Омирий розияллоҳу анҳум. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram#Нубувват Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етган озорлар Оддий мусулмонларга турли азоблар бериб, ўз мақсадларига эриша олмаган кофирлар уларнинг сардори бўлмиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга озор беришга ўтишди. Дастлаб улар ўзларининг эсипастларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ёлғончи, сеҳргар, шоир, коҳин ва мажнун, деб озор беришга гиж-гижлай бошлашди. Улар Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга озор бериш учун ҳар қандай пасткашликдан қайтишмади. Бир куни мушрикларнинг бошлиқлари Каъбаи муаззаманинг ёнида гаплашиб ўтирар эди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, Байтуллоҳни тавоф қила бошладилар. Кофирлар эса у зотни масхара қилиб, устиларидан кула бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўхтаб, қаттиқроқ гап айтган эдилар, улар бемазагарчиликларини йиғиштиришди. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram#Нубувват Мусулмонларнинг азобланиши Аммо ҳамма мусулмонлар ҳам ҳимоя остида эмас эдилар. Айниқса, заифҳол мусулмонлар ўта ҳимоясиз эдилар. Исломнинг ривожланиб бораётганидан жазавага тушган мушриклар ана шундай ҳимоясиз, заифҳол мусулмонларни динидан қайтариш мақсадида турли азобларга дучор қила бошлашди. Макка кофирлари оз сонли мусулмонларни мисли кўрилмаган қийноқларга, азоб-уқубатларга солишди. Кофирларнинг бу ишлардан кўзлаган бирдан-бир мақсадлари мўминларни иймондан қайтариб, яна кофир қилиш эди. Аммо мусулмонлар бу азобларга сабр қилиш билан инсоният тарихи саҳифаларига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган намуналар кўрсатдилар. Мушриклар Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳуни турли йўллар билан азоблашди. Улар у кишини шиддатли иссиқ пайтида чалқанча ётқизиб, кўксиларига кун иссиғида қизиб турган оғир харсанг тошлар қўйиб, ё диндан қайтишни, ё шу ҳолатда ўлиб кетишни таклиф қилишди. Ҳазрати Билол эса «Аҳад, Аҳад» деган сўзларни такрорлар эдилар, холос. Шунингдек, бошқа мусулмонлар ҳам қаттиқ қийноқларга чидадилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram#Сийрат Кофирларнинг пайғамбар алайҳиссаломга қарши ташвиқот ҳақида маслаҳатлари Бу масалага мушриклар қандай қараганларини уларнинг Валид ибн Муғийра билан қилган маслаҳатларидан билиш мумкин. У Қурайш қабиласининг бошлиқларидан ва бойлардан бўлиб, Пайғамбар алайҳиссаломга озор беришда, Қуръони Каримга қарши ҳужум уюштиришда етакчилардан бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом масжидда «Ҳаа мийм. Танзийлул китаб…» оятини ўқиётганларида Валид ибн Муғийранинг кўнгли эриб, ўз қавми – Бану Махзум қабиласи олдига борди ва: «Аллоҳга қасамки, мен ҳозиргина Муҳаммаддан бир калом эшитдим, у башарнинг каломи эмас, у жиннинг каломи ҳам эмас, бу каломнинг ўзгача ҳаловати бор, бу каломнинг ўзгача таъсири бор. Албатта, унинг усти самарали, ости баракали, албатта, у устун келади ва ҳеч нарса ундан устун бўла олмайди», деди. Сўнгра уйига қараб кетди. Қурайш қабиласи аъзолари: «Аллоҳга қасамки, Валид диндан чиқибди, энди бутун Қурайш диндан чиқади», дейишди. Шунда жияни Абу Жаҳл ўрнидан турди ва: «Уни менга қўйиб қўйинглар, ўзим эплайман», деди. У амакиси Валиднинг олдига бориб, хафа ҳолда ўтирди. Валид уни кўриб: «Нега хафа кўринасан?» деди. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram#Нубувват Ошкора даъватга ўтиш Ҳижратдан аввалги 10 йил, нубувватнинг 4 йилининг иккинчи ярми (мил.613 йил). Яширин даъватдан ошкорага ўтиш ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзининг амри ила бўлди. У зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қуйидаги икки оятни нозил қилди: «Ва яқин қариндош‑уруғларингни огоҳлантир. Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат» («Шуъаро» сураси, 214-215-оятлар). Ушбу икки ояти карима нозил бўлганидан кейин Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалигига чиқиб, «Йаа собааҳааҳ!» деб қичқирдилар. Одамлар у зотнинг ҳузурларига тўпланишди. Кимдир ўзи келди, кимдир вакил юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қараб: «Эй Бану Абдулмутталиб! Эй Бану Фиҳр! Эй Бану Луай! Айтинглар-чи, агар мен сизга «Мана шу тоғнинг ортида отлиқлар сизларга ҳужум қилишга шай бўлиб турибди», десам, ишонасизларми?!» дедилар. Улар: «Ҳа, ишонамиз!» дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай бўлса, мен сизларни шиддатли азобдан огоҳлантираман», дедилар. Шундай қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига нозил бўлган оятга мувофиқ, яқин қариндошларини огоҳлантира бошладилар. У зот фақат бу билан кифояланиб қолмай, энг яқин кишиларини ҳам огоҳлантирдилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram#Нубувват Биринчи мусулмонлар Исломга биринчи бўлиб Хадийжа онамиз кирдилар. У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари бўлиш билан бирга, Аллоҳ таолога ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи иймон келтириш шарафига ҳам муяссар бўлдилар. Шу билан бирга, иймон йўлида улкан хизматлар ҳам қилдилар. Ёшлардан биринчи бўлиб Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу иймонга келдилар. У киши ўша пайтда ўн ёшда эдилар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг оталари Абу Толиб қийналиб қолгани учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўз қарамоқларига олган эдилар. Кейин Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу иймонга келдилар. У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуллари эди. Аммо у зот уни озод қилиб, ўғил тутган эдилар. Катталардан биринчи бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу иймонга келдилар. У киши Қурайш қабиласида катта обрўга эга эдилар. Ўткир ақллари, мурувватлари, адолатлари ва бошқа олий сифатлари учун кўпчилик ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳуни яхши кўрар ва ҳурмат қилар эди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўзлари иймонга келганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нима иш қилиш кераклигини сўрадилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам «Одамларни Исломга даъват қил», дедилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/390-рақамли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram#Нубувват Ваҳийнинг узилиб қолиши Қуръони Каримнинг биринчи оятлари нозил бўлгандан кейин бир муддат ваҳий келмай қолди. Сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам кутмаган ҳолда ваҳий келди. У зот бу ҳодисадан қўрқиб кетдилар. Кейинчалик, Варақа ибн Навфалнинг баёнидан кейин, ўзларига Аллоҳ таолодан ваҳий келганини англаб етдилар. Ана шундай бир пайтда ваҳий келмай қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғир ҳолатга тушдилар. Ўзларини қўйгани жой топа олмай қолдилар. Бундай ҳолат муҳаққиқ уламоларимизнинг таъкидлашларича, беш-олти ой давом этди. Кейин яна ваҳий кела бошлади. Бу ҳолат қандай кечганини қуйидаги ривоят орқали ўрганамиз. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram#Нубувват Рисолат ва нубувват ила ваҳий тушишининг бошланиши Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳийдан биринчи бошланган нарса уйқудаги ҳақ туш бўлди. У зот қандай туш кўрсалар, албатта, худди тонг ёруғидек, аниқ ўнгидан келар эди. Сўнгра у зотга холи қолиш маҳбуб бўлиб қолди. Ҳиро ғорида холи қолиб, аҳллари олдига тушишдан олдин бир неча кеча таҳаннус (яъни ибодат) қилар эдилар. Ўз аҳлларига қайтишдан олдин бир неча кечани ибодат ила ўтказар эдилар. Бунинг учун зоди роҳила ғамлаб олар эдилар. Сўнгра Хадийжанинг олдига қайтиб, яна ўшанчага етарли зоди роҳила ғамлаб олар эдилар. У зотга ҳаққ (Жибрийл) келгунича шундай бўлди. У зот Ҳиро ғорида эдилар. (У зот дедилар:) «Шунда фаришта келиб: «Ўқи!» деди. «Мен ўқувчи эмасман», дедим. У мени тутиб, сиқди. Ҳаттоки менга қийинлик етказди. Сўнгра мени қўйиб юборди ва: «Ўқи!» деди. «Мен ўқувчи эмасман», дедим. У мени иккинчи марта тутиб, сиқди. Ҳаттоки менга қийинлик етказди. Сўнгра мени қўйиб юборди ва: «Ўқи!» деди. «Мен ўқувчи эмасман», дедим. У мени учинчи марта тутиб, сиқди. Ҳаттоки менга қийинлик етказди. Сўнгра мени қўйиб юборди ва: «Яратган Роббинг номи билан ўқи! У инсонни алақдан яратди. Ўқи! Роббинг ўта карамлидир» деди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша(оят)лар ила қалблари титраб-қақшаб қайтдилар ва Хадийжа бинту Хувайлид розияллоҳу анҳонинг олдига кирдилар-да: «Мени ўраб қўйинглар! Мени ўраб қўйинглар!» дедилар. Бас, у зотдан қўрқинч кетгунча ўраб қўйдилар. Кейин у зот Хадийжага хабарни айта туриб: «Ўзимга бир нарса бўлмаса эди, деб қўрқдим», дедилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram#Нубувват Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий қандай нозил бўлар эди? عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ الْحَارِثَ بْنَ هِشَامٍ سَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم: كَيْفَ يَأْتِيكَ الْوَحْيُ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم: أَحْيَانًا يَأْتِينِي مِثْلَ صَلْصَلَةِ الْجَرَسِ وَهُوَ أَشَدُّهُ عَلَيَّ، فَيَفْصِمُ عَنِّي وَقَدْ وَعَيْتُ عَنْهُ مَا قَالَ، وَأَحْيَانًا يَتَمَثَّلُ لِيَ الْمَلَكُ رَجُلًا فَيُكَلِّمُنِي فَأَعِي مَا يَقُولُ، قَالَتْ عَائِشَةُ: وَلَقَدْ رَأَيْتُهُ يَنْزِلُ عَلَيْهِ الْوَحْيُ فِي الْيَوْمِ الشَّدِيدِ الْبَرْدِ فَيَفْصِمُ عَنْهُ وَإِنَّ جَبِينَهُ لَيَتَفَصَّدُ عَرَقًا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ҳорис ибн Ҳишом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Сизга ваҳий қандай келади?» деб сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳёнда худди қўнғироқдек жаранглаб келади, шуниси мен учун энг қийин. У кетганидан кейин мен у айтган нарсани ўзимда сингдириб олган бўламан. Гоҳида эса фаришта менга одам шаклида келиб, сўзлаб кетади ва унинг айтганларини англаб оламан», дедилар. Оиша: «Батаҳқиқ, қаттиқ совуқ кунда у зотга ваҳий тушганини, (ваҳий) у кишидан ажралганда эса пешоналаридан тер оқаётганини кўрганман», деди». Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram#Нубувват Ваҳий, нубувват ва рисолат Аллоҳ таоло: «Ана шундай, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик. Сен китоб нима, иймон нима – идрок қилмас эдинг. Лекин Биз уни бир нур қилдикки, у билан бандаларимиздан хоҳлаганмизни ҳидоят қилурмиз. Албатта, сен тўғри йўлга ҳидоят қилурсан. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳнинг йўлига (ҳидоят қилурсан). Огоҳ бўлингким, (барча) ишлар Аллоҳгагина қайтиб борур», деган («Шуро» сураси, 52-53-оятлар). Шарҳ: «Ат-Тожул жомеъ» китобининг муаллифи шайх Мансур Али Носиф раҳматуллоҳи алайҳи ваҳий, нубувват ва рисолат ҳақида қуръоний маълумот бермоқ ниятида «Шуро» сурасидаги ушбу икки оятни келтирадилар. Аслида улардан олдинги бир оятни ҳам олганларида, яна ҳам мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шунинг учун биз ўша қолган аввалги оятдан бошлаб ўрганишга киришамиз. Шояд, ушбу масала бўйича батафсилроқ маълумот олсак. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in TelegramForwarded from Islom.uz
🥳 «Hilol-Nashr»: 15 йиллик байрамга марҳабо! Азиз китобхонлар! 📚 Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Hilol-Nashr» нашриётининг 15 йиллиги муносабати билан катта байрам тадбири ўтказиляпти. Тадбирда юртимизнинг пешқадам устозлари, зиёлилар, жамоат фаоллари билан учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилади. Байрамда севимли муаллифларингиздан дастхат олишингиз ҳам мумкин бўлади. Меҳмонларга нашриёт томонидан эсдалик ҳадялар берилади, китоб сайли бўлиб ўтади. 🎉 Байрамимиз 10 октябрь, шанба куни Тошкент шаҳридаги «Dream Park» хиёбонида («Ғафур Ғулом» боғида) соат 14:00 да бошланади. Барчангизни кутамиз! @islomuz & @hilolnashr
Open in Telegram#Сийрат Ҳиро ғорида Ўша пайтда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак умрларидан қирқинчи йилини ўтказар эдилар. Дунё жар ёқасига келиб қолган эди. Турли разолатлар ботқоғига ботган инсоният ўзини ўзи ўлдиришга уринмоқда эди. Бутун атрофни жоҳилият зулмати қоплаган, қаёққа қарасанг, ҳаром-хариш, зулм-истибдод, ёлғон-туҳмат, душманлик ва жаҳолат ҳукм сурар эди. Ўша пайтда бутун дунё жоҳилий ҳаёт кечирар эди. Инсоният бошдан-оёқ жаҳолат ботқоғига ботган эди. Кишиларнинг барчаси ҳозиргига ўхшаб, бўлган-бўлмаган, бузуқ ва аслсиз ақийдаларга эътиқод қилар эди. Уларнинг оилавий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий ҳаётларида жабр-ситам, зулму ноҳақлик ҳукм сурар эди. Қўйингки, инсон ҳаётининг ҳар бир соҳасида разолат, ҳақсизлик, жаҳолат ҳукмрон эди. Инсоният жоҳилиятнинг қуюқ зулматида, қаттиқ ғафлат уйқусида ётар эди. Ана шундай қуюқ зулмат, моғор босган қалблар ухлаган бир пайтда фақатгина бир инсоннинг моғор босмаган пок қалби уйғоқ эди. Ўша ягона уйғоқ қалб мавжуд вазиятдан норози бўлиб, мазкур қоронғуликдан нурга чиқиш йўлини ахтарар эди. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram#Сийрат Жин ва ғойиб овозларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида хабар бериши عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَا سَمِعْتُ عُمَرَ يَقُولُ لِشَيْءٍ قَطُّ إِنِّي لَأَظُنُّهُ كَذَا إِلَّا كَانَ كَمَا قَالَ، بَيْنَمَا عُمَرُ جَالِساً إِذْ مَرَّ بِهِ رَجُلٌ جَمِيلٌ، فَقَالَ: لَقَدْ أَخْطَأَ ظَنِّي أَوْ إِنَّ هَذَا عَلَى دِينِهِ فِي الْجَاهِلِيَّةِ أَوْ لَقَدْ كَانَ كَاهِنَهُمْ، عَلَيَّ الرَّجُلَ، فَدُعِيَ لَهُ فَجَاءَ، فَقَالَ لَهُ: مَا تَقَدَّمَ فَقَالَ: مَا رَأَيْتُ كَالْيَوْمِ اسْتُقْبِلَ بِهِ رَجُلٌ مُسْلِمٌ، قَالَ عُمَرُ: فَإِنِّي أَعْزِمُ عَلَيْكَ إِلَّا مَا أَخْبَرْتَنِي، قَالَ: كُنْتُ كَاهِنَهُمْ فِي الْجَاهِلِيَّةِ، قَالَ: فَمَا أَعْجَبُ مَا جَاءَتْكَ بِهِ جِنِّيَّتُكَ؟ قَالَ: بَيْنَمَا أَنَا يَوْمًا فِي السُّوقِ جَاءَتْنِي أَعْرِفُ فِيهَا الْفَزَعَ، فَقَالَتْ: أَلَمْ تَرَ الْجِنَّ وَإِبْلَاسَهَا وَيَأْسَهَا مِنْ بَعْدِ إِنْكَاسِهَا وَلُحُوقَهَا بِالْقِلَاصِ وَأَحْلَاسِهَا، قَالَ عُمَرُ: صَدَقْتَ، بَيْنَمَا أَنَا عِنْدَ آلِهَتِهِمْ إِذْ جَاءَ رَجُلٌ بِعِجْلٍ فَذَبَحَهُ، فَصَرَخَ بِهِ صَارِخٌ لَمْ أَسْمَعْ صَارِخًا قَطُّ أَشَدَّ صَوْتًا مِنْهُ، يَقُولُ: يَا جَلِيحْ، أَمْرٌ نَجِيحْ، رَجُلٌ فَصِيحْ، يَقُولُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، فَوَثَبَ الْقَوْمُ، فَقُلْتُ: لَا أَبْرَحُ حَتَّى أَعْلَمَ مَا وَرَاءَ هَذَا الصَّارِخِ، ثُمَّ نَادَى: يَا جَلِيحْ، أَمْرٌ نَجِيحْ، رَجُلٌ فَصِيحْ، يَقُولُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، فَقُمْتُ فَمَا نَشِبْنَا أَنْ قِيلَ هَذَا نَبِيٌّ ظَهَرَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْفَضَائِلِ فِي إِسْلَامِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ . وَاللهُ أَعْلَمَ. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен қачон Умарнинг «Мен буни шундай деб ўйлайман», деганини эшитсам, албатта, ўша нарса унинг айтганидек бўлмай қолмасди. Умар ўтирган эди. Олдидан хушсурат бир киши ўтиб қолди. У: «Ёки менинг ўйлаганим нотўғри ёки манави жоҳилиятдаги динида турибди ёхуд уларнинг коҳини бўлган. У одамни олиб келинглар», деди. У чақирилди. У келди. Бас, (Умар) унга юқоридагиларни айтди. «Мусулмон одамни бугунгидек кутиб олишни кўрганим йўқ», деди у. «Менга хабарни айтмагунингча, барибир сени тек қўймайман», деди Умар. «Жоҳилиятда уларнинг коҳини эдим», деди у. «Жинниянг сенга олиб келган энг ажойиб нарса нима?» деди Умар. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram