Account
Siyrat.uz

Siyrat.uz

Siyrat.uz | Пайғамбаримиз сийратлари, саҳобалар ҳаёти ва Ислом тарихига бағишланган Шиоримиз: Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, исломий маърифат таратиш.

Username
@siyrat_uz
Category
Religion
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers3,527
Avg views per post, 7d474−58.2% vs prev 7d
ERR13.43%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Oct 30, 20262,150
Nov 3, 20261,240
Nov 4, 20261,260
Nov 11, 20261,070
Nov 13, 20261,780
Nov 15, 20261,660
Nov 16, 2026745
Nov 18, 20261,370
Nov 19, 2026622
Nov 20, 2026618
Nov 21, 2026575
Nov 23, 2026443
Nov 24, 2026466
Nov 25, 2026273

Most viewed this month

  1. 01

    #Нубувват Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий қандай нозил бўлар эди? عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ الْحَارِثَ بْنَ هِشَامٍ سَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم: كَيْفَ يَأْتِيكَ الْوَحْيُ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم: أَحْيَانًا يَأْتِينِي مِثْلَ صَلْصَلَةِ الْجَرَسِ وَهُوَ أَشَدُّهُ عَلَيَّ، فَيَفْصِمُ عَنِّي وَقَدْ وَعَيْتُ عَنْهُ مَا قَالَ، وَأَحْيَانًا يَتَمَثَّلُ لِيَ الْمَلَكُ رَجُلًا فَيُكَلِّمُنِي فَأَعِي مَا يَقُولُ، قَالَتْ عَائِشَةُ: وَلَقَدْ رَأَيْتُهُ يَنْزِلُ عَلَيْهِ الْوَحْيُ فِي الْيَوْمِ الشَّدِيدِ الْبَرْدِ فَيَفْصِمُ عَنْهُ وَإِنَّ جَبِينَهُ لَيَتَفَصَّدُ عَرَقًا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ҳорис ибн Ҳишом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Сизга ваҳий қандай келади?» деб сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳёнда худди қўнғироқдек жаранглаб келади, шуниси мен учун энг қийин. У кетганидан кейин мен у айтган нарсани ўзимда сингдириб олган бўламан. Гоҳида эса фаришта менга одам шаклида келиб, сўзлаб кетади ва унинг айтганларини англаб оламан», дедилар. Оиша: «Батаҳқиқ, қаттиқ совуқ кунда у зотга ваҳий тушганини, (ваҳий) у кишидан ажралганда эса пешоналаридан тер оқаётганини кўрганман», деди». Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

    Photo
    Views2.15K
    Forwards—
    Reactions14
    Comments—
  2. 02

    #Нубувват Ошкора даъватга ўтиш Ҳижратдан аввалги 10 йил, нубувватнинг 4 йилининг иккинчи ярми (мил.613 йил). Яширин даъватдан ошкорага ўтиш ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзининг амри ила бўлди. У зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қуйидаги икки оятни нозил қилди: «Ва яқин қариндош‑уруғла­ринг­ни огоҳлантир. Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат» («Шуъаро» сураси, 214-215-оятлар). Ушбу икки ояти карима нозил бўлганидан ке­йин Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалигига чиқиб, «Йаа собааҳааҳ!» деб қичқирдилар. Одамлар у зотнинг ҳузурларига тўпланишди. Кимдир ўзи келди, кимдир вакил юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қараб: «Эй Бану Абдулмутталиб! Эй Бану Фиҳр! Эй Бану Луай! Айтинглар-чи, агар мен сизга «Мана шу тоғнинг ортида отлиқлар сизларга ҳужум қилишга шай бўлиб турибди», десам, ишонасизларми?!» дедилар. Улар: «Ҳа, ишонамиз!» дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай бўлса, мен сизларни шиддатли азобдан огоҳлантираман», дедилар. Шундай қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига нозил бўлган оятга мувофиқ, яқин қариндошларини огоҳлантира бошладилар. У зот фақат бу билан кифояланиб қолмай, энг яқин кишиларини ҳам огоҳлантирдилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

    Photo
    Views1.78K
    Forwards—
    Reactions9
    Comments—
  3. 03

    #Сийрат Кофирларнинг пайғамбар алайҳиссаломга қарши ташвиқот ҳақида маслаҳатлари Бу масалага мушриклар қандай қараганларини уларнинг Валид ибн Муғийра билан қилган маслаҳатларидан билиш мумкин. У Қурайш қабиласининг бошлиқларидан ва бойлардан бўлиб, Пайғамбар алайҳиссаломга озор беришда, Қуръони Каримга қарши ҳужум уюштиришда етакчилардан бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом масжидда «Ҳаа мийм. Танзийлул китаб…» оятини ўқиётганларида Валид ибн Муғийранинг кўнгли эриб, ўз қавми – Бану Махзум қабиласи олдига борди ва: «Аллоҳга қасамки, мен ҳозиргина Муҳаммаддан бир калом эшитдим, у башарнинг каломи эмас, у жиннинг каломи ҳам эмас, бу каломнинг ўзгача ҳаловати бор, бу каломнинг ўзгача таъсири бор. Албатта, унинг усти самарали, ости баракали, албатта, у устун келади ва ҳеч нарса ундан устун бўла олмайди», деди. Сўнгра уйига қараб кетди. Қурайш қабиласи аъзолари: «Аллоҳга қасамки, Валид диндан чиқибди, энди бутун Қурайш диндан чиқади», дейишди. Шунда жияни Абу Жаҳл ўрнидан турди ва: «Уни менга қўйиб қўйинглар, ўзим эплайман», деди. У амакиси Валиднинг олдига бориб, хафа ҳолда ўтирди. Валид уни кўриб: «Нега хафа кўринасан?» деди. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

    Photo
    Views1.66K
    Forwards—
    Reactions6
    Comments—
  4. 04

    #Нубувват Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етган озорлар Оддий мусулмонларга турли азоблар бериб, ўз мақсадларига эриша олмаган кофирлар уларнинг сардори бўлмиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга озор беришга ўтишди. Дастлаб улар ўзларининг эсипастларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ёлғончи, сеҳргар, шоир, коҳин ва мажнун, деб озор беришга гиж-гижлай бошлашди. Улар Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга озор бериш учун ҳар қандай пасткашликдан қайтишмади. Бир куни мушрикларнинг бошлиқлари Каъбаи муаззаманинг ёнида гаплашиб ўтирар эди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, Байтуллоҳни тавоф қила бошладилар. Кофирлар эса у зотни масхара қилиб, устиларидан кула бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўхтаб, қаттиқроқ гап айтган эдилар, улар бемазагарчиликларини йиғиштиришди. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

    Photo
    Views1.37K
    Forwards—
    Reactions9
    Comments—

Latest posts

#3020Photo

#Сийрат Қамал Ҳижратдан аввалги 7 йилнинг боши, муҳаррам ойи, нубувватнинг 7 йили (мил. 615 йил октябр). Сийрат илми олимларининг таъкидлашларича, Қурайш кофирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдиришга қарор қилишди. Бу ёвуз ниятларини амалга ошириш учун у зотнинг уруғларидан – Бану Ҳошим ва Бану Мутталиб уруғларидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни топширишни талаб қилишди. Бироқ Бану Ҳошим ва Бану Мутталиб уруғлари бу талабга рад жавобини берди. Ана шундан кейин мушриклар Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, мусулмонларга ҳамда Бану Ҳошим ва Бану Мутталиб уруғларига таз­йиқни яна ҳам кучайтиришга иттифоқ қилишди. Улар билан олди-сотди қилмаслик, сулҳ тузмаслик, қиз олиб, қиз бермаслик, улар билан бирор алоқа қилмасликка аҳдлашишди. Бу аҳдноманинг кучини ошириш ва қаттиқ таъкидлаш учун уни бир саҳифага ёзиб, Каъбаи Муаззаманинг ичига осиб қўйишди. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Open in Telegram
Views273−72%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#3018Photo

#Сийрат Қурайшнинг Ҳабашистонга элчи юбориши Албатта, кўзда тутилаётган элчилик осон эмас эди. Шунинг учун ҳам қурайшликлар бу ишга яхши тайёргарлик кўришди ва элчилик вазифасига ораларидан энг етук кишиларни танлашди. Элчилар икки кишидан иборат бўлиб, уларнинг бири Амр ибн Ос, иккинчиси Абдуллоҳ ибн Абу Рабийъа эди. Қурайшликлар ўз элчиларига Маккадаги энг яхши, нодир нарсалардан Ҳабашистон подшоҳи ва унинг аъёнларига бериш учун ҳадялар тақдим қилишда сахийлик кўрсатишди. Ҳабашистонга етиб боргач, элчилар аввало подшоҳнинг атрофидаги аъёнларни қўлга олишди. Уларни ўзлари билан олиб келган ҳадялар ила рози қилишди. Кейин эса подшоҳ Нажошийнинг қабулига киришди. Салом-аликдан сўнг элчилар Нажошийга таъзим бажо келтириб, шундай де­йишди: «Бизнинг баъзи бир эси паст ёшларимиз юртингизга қочиб келишибди. Улар ўз қавмининг динини тарк қилганлардир. Сизларнинг динингизга ҳам киришмаган. Улар ўзлари ихтиро қилган янги динни бизлар ҳам билмаймиз, сизлар ҳам билмайсиз. Уларнинг улуғлари – оталари, амакилари ва қабиладошлари уларни қайтариб олиб келишимизни сўраб, бизни сизнинг ҳузурингизга юборишди». 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Open in Telegram
Views404−58%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#3017Photo

#Сийрат Пайfамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга кофирлар томонидан ваъдалар қилингани Кофирлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни даъватларидан қайтариш учун яна бошқа бир уринишга қўл уриб кўришди. Улар у зотни молу дунё, мансаб ва бошқа нарсалар билан ўз ишларидан қайтармоқчи бўлишди. Ибн Исҳоқ Муҳаммад ибн Каъб Қуразийдан қуйидагиларни ривоят қилади: «Утба ибн Рабийъа Қурайш бошлиқларидан бири эди. Бир куни у Қурайшнинг мажлисхонасида ўтирарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса масжидда ёлғиз ўзлари ўтирган эдилар. Утба: «Эй Қурайш жамоаси, бориб, бир Муҳаммад билан гаплашайми? Унга бир неча ишларни таклиф қилиб кўраман, шояд, баъзисини қабул қилиб қолса. Нимани хоҳласа, берар эдик, сўнгра биздан четланарди», деди. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Open in Telegram
Views443−54%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#3016Photo

#Нубувват Ҳазрати Умарнинг исломга кириши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар қилиб юборилишларининг олтинчи йили эди. Кофирларнинг мусулмонларга қарши зулми авжига чиқиб борар эди. Мушриклар мусулмонларга озор беришда, Исломга душманлик қилишда бир-бирлари билан мусобақалашишар эдилар. Кофир кишининг обрўси янги динга ва унга кирган одамларга нисбатан қилинган душманликнинг савиясига қараб ўлчанар эди. Шунинг учун ҳам улар мусулмонларга қарши бировнинг етти ухлаб тушига кирмаган анвойи азоблар ва озорларни ўйлаб топишар эди. Кофирларнинг ичида бу ишда ўзига яраша ном чиқариб, шуҳрат топганлари ҳам бўлган. Бир куни Умар ибн Хаттоб ҳам қиличини яланғочлаб, Расулуллоҳни ўлдиришни қасд қилиб, у зотни излаб топиш учун отланди. Ибн Саъд, Абу Яъло, Ҳоким ва Байҳақийлар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Бир куни Умар қиличини яланғочлаб чиқди. Унга йўлда Бану Зуҳралик бир киши учраб қолиб, «Қаерга кетяпсан, эй Умар?» деб сўради. «Муҳаммадни ўлдиргани кетяпман», деди Умар. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Open in Telegram
Views575−40%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#3015Photo

#Сийрат Ҳамза ибн Абдулмутталибнинг исломга кириши Ҳижратдан аввалги 8 йил охири, зулҳижжа ойи, нубувватнинг 6 йили (мил. 615 йил сентябр). Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалиги яқинида ўтирган эдилар, Исломга қарши ўз адовати билан машҳур бўлган Абу Жаҳл ўтиб қолиб, қаттиқ озор берди, сўкиб, ҳақоратлади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳеч нарса демадилар. Абдуллоҳ ибн Жудъон исмли кишининг озод қилган чўриси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари – Ҳамзага бориб, бу хабарни айт­ди. Ҳамза ўша пайтнинг энг довюрак, баҳодир кишиси эди. Хабарни эшитиб, ғазаби жунбушга келди. Ўрнидан сапчиб туриб, қўлига қуролини олди. Абу Жаҳл Байтуллоҳ яқинида одамлар билан гаплашиб ўтирган эди. Ҳамза уни тезда топди ва тўғри бориб, камони билан уриб бошини ёрди. Абу Жаҳлнинг башараси қонга беланди. «Мен унинг динида бўлсам ҳам, у нима деса, шуни айтсам ҳам, сен уни сўкяпсанми!?» деди Ҳамза ғазаб билан. Абу Жаҳл чурқ эта олмади. Ҳамза розияллоҳу анҳу мусулмон бўлдилар. Қурайш кофирлари бундан ниҳоятда паришон бўлишди, чунки Ҳамза ўша пайтдаги жамиятда ниҳоятда муҳим ўрин тутар эди. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Open in Telegram
Views618−36%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
#3014Photo
Views581−39%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#3013Photo

#Сийрат Ҳабашистон ҳижрати Мусулмонлар қанчалик сабр қилсалар, мушриклар уларга бўлган тазйиқни шунчалик орттириб бораверишди. Бора-бора ҳимоячиси бўлмаган, заифҳол мусулмонларнинг дину диёнати, соғлиғи ва ҳатто ҳаёти аниқ таҳдид остида қолди. Ана шундай оғир бир ҳолатда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: «Ҳабашистон ерига чиқсангиз, яхши бўларди. У ердаги подшоҳнинг даргоҳида ҳеч кимга зулм қилинмайди. У ер садоқат диёридир. Ажаб эмаски, Аллоҳ ҳозирги ҳолатни енгиллаштириб қолса», дедилар. Шундай қилиб, нубувватнинг бешинчи йили, ражаб ойида бир гуруҳ мусулмонлар Ҳабашистон ерига ҳижратга отландилар. Ушбу ҳижрат Исломдаги биринчи ҳижрат эди. Биринчи муҳожирлар гуруҳи ўн олти кишидан иборат бўлиб, уларнинг ўн иккитаси эркак, тўрттаси аёллар эди (мазкур тўрт аёл йўлга эрлари билан бирга чиққан эдилар): Усмон ибн Аффон ва аёли Руқайя, Абу Ҳузайфа ибн Утба Абшамий ва аёли Саҳла бинти Суҳайл, Абу Салама ибн Абдуласад Махзумий ва аёли Умму Салама бинти Абу Умайя, Омир ибн Рабийъа ва аёли Лайло бинти Абу Ҳасма, Усмон ибн Мазъун Жумаҳий, Абдурраҳмон ибн Авф Зуҳрий, Мусъаб ибн Умайр, Зубайр ибн Аввом Асадий, Абдуллоҳ ибн Масъуд Ҳузалий, Абу Сабра ибн Абу Руҳм, Суҳайл ибн Байзо ва Ҳотиб ибн Амр Омирий розияллоҳу анҳум. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Open in Telegram
Views663−31%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#3012Photo

#Нубувват Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етган озорлар Оддий мусулмонларга турли азоблар бериб, ўз мақсадларига эриша олмаган кофирлар уларнинг сардори бўлмиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга озор беришга ўтишди. Дастлаб улар ўзларининг эсипастларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ёлғончи, сеҳргар, шоир, коҳин ва мажнун, деб озор беришга гиж-гижлай бошлашди. Улар Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга озор бериш учун ҳар қандай пасткашликдан қайтишмади. Бир куни мушрикларнинг бошлиқлари Каъбаи муаззаманинг ёнида гаплашиб ўтирар эди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, Байтуллоҳни тавоф қила бошладилар. Кофирлар эса у зотни масхара қилиб, устиларидан кула бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўхтаб, қаттиқроқ гап айтган эдилар, улар бемазагарчиликларини йиғиштиришди. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Open in Telegram
Views1,370+43%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#3011Photo

#Нубувват Мусулмонларнинг азобланиши Аммо ҳамма мусулмонлар ҳам ҳимоя остида эмас эдилар. Айниқса, заифҳол мусулмонлар ўта ҳимоясиз эдилар. Исломнинг ривожланиб бораётганидан жазавага тушган мушриклар ана шундай ҳимоясиз, заифҳол мусулмонларни динидан қайтариш мақсадида турли азобларга дучор қила бошлашди. Макка кофирлари оз сонли мусулмонларни мисли кўрилмаган қийноқларга, азоб-уқубатларга солишди. Кофирларнинг бу ишлардан кўзлаган бирдан-бир мақсадлари мўминларни иймондан қайтариб, яна кофир қилиш эди. Аммо мусулмонлар бу азобларга сабр қилиш билан инсоният тарихи саҳифаларига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган намуналар кўрсатдилар. Мушриклар Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳуни турли йўллар билан азоблашди. Улар у кишини шиддатли иссиқ пайтида чалқанча ётқизиб, кўксиларига кун иссиғида қизиб турган оғир харсанг тошлар қўйиб, ё диндан қайтишни, ё шу ҳолатда ўлиб кетишни таклиф қилишди. Ҳазрати Билол эса «Аҳад, Аҳад» деган сўзларни такрорлар эдилар, холос. Шунингдек, бошқа мусулмонлар ҳам қаттиқ қийноқларга чидадилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Open in Telegram
Views745−22%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—

All posts

Connections