• Асосий рағбат ва шарт: Қайси маҳаллада лимон етиштирувчи хонадонлар сони 2 бараварга ошса, ўша маҳаллага ичимлик суви таъминоти, ички йўллар ёки электр энергияси тармоқларини қуриш, таъмирлаш ва янгилаш бўйича устуворлик берилади. • Хонадонларга қўйиладиган талаблар: • Ер майдонига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтган бўлиши; • Хонадонда лимон етиштириш майдони камида 0,01 гектар (1 сотих) бўлиши; • Ҳар 1 сотих майдонда камида 8 та кўчат (камида 2 ёшли) экилган бўлиши зарур. • Танлаб олиш тизими: Инсон омилисиз — «Online mahalla» платформаси ва хатлов натижалари асосида автоматик тарзда танлаб олинади. • Молиялаштириш манбаси: Ичимлик суви объектлари ва электр тармоқлари республика бюджети (инфратузилмани ривожлантириш дастури ва бюджет ссудаси), ички автомобиль йўллари эса маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади. @Sitrus_kuchatlar2
Open in TelegramPosts of Цитрус кўчатлар
Лимон етиштиришни 2 баравар оширган маҳаллаларга давлат ҳисобидан йўл, сув ва электр тармоғи қуриб берилади Ҳукумат қарори билан (550-сон, 09.10.2026 й.) лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини давлат бюджети ҳисобидан яхшилаш тартиби белгиланди. @Sitrus_kuchatlar2
Open in Telegram💊 Ишлов бериш тартиби: 🌅 1. Куннинг салқин пайтида (эрталаб ёки кечки вақтда) лимонларни сув билан обдон чўмилтириб ювинг. 🧪 2. Мевалар қуригач, эритма тайёрланг: 10 литр сувга 15 г «Акароголд» (ёки бошқа акарициддан ўз меёрида) ҳамда 4 г «Ифо буст» қўшинг. 🌿 3. Тайёр эритмани барча барг, мева ва шохларга, шунингдек лимон тагидаги тупроқ ва деворларга ҳам теккизиб пуркаб чиқинг. 🔁 4. Ишловни 4 кундан сўнг такрорланг — шунда тухумдан энди чиққан кана авлодлари ҳам урчиб улгурмай нобуд бўлади. ✅ ━━━━━━━━━━━━━━━ 🛡 Олдини олиш чоралари: Занг канаси бошқа лимонхоналардан инсон кийими 👕, шамол 🌬, шунингдек ит ва мушук юнги 🐕🐈 орқали осонгина юқади. 👷 Айниқса, турли хўжаликларда ишлайдиган кунлик ишчилар канани тарқатишда катта роль ўйнайди. Шу боис кимёвий ишловдан сўнг лимонхонага одам ва ҳайвонларнинг киришини имкон қадар чекланг; зарур ҳолларда ишчилардан кейин профилактик ишлов бериб туринг. ✔️ Ўзингиз бошқа лимонхонага борганингиздан кейин албатта кийимингизни алмаштиринг. Бошқа лимончилар хўжалигингизга келганда эса, меваларни масофадан туриб кузатишларини сўранг. 🌟 Шу оддий қоидаларга риоя қилинса, занг канасининг зарари сезиларли даражада камаяди. @Sitrus_kuchatlar2
Open in TelegramСавол: Лимонларимнинг ҳосили шундай бўлиб қоляпти, бунинг олдини олиш учун нима қилишим керак? қандай дори сепсам бўлади? ✅Жавоб: Бу лимон мевасидаги «киви» ҳолати — аслида цитрус занг канаси зарари 🕷 Деҳқонлар орасида бу ҳолат кўпинча «киви» деб аталади. Аслида эса мевадаги бу ғадир-будур, зангсимон қобиқ — цитрус занг канаси келтирган зарарнинг оқибатидир. ⚠️ Занг канаси жуда тез кўпайиб, кўп авлод қолдиради, шунинг учун унга қарши курашни кечиктириб бўлмайди. @Sitrus_kuchatlar2
Open in Telegram⚠️ Кўпчилик боғбонлар турли акарицид ва инсектоакарицид препаратларини қўллаб кўрмоқда. Бироқ, баъзи ҳолларда улар кутилган даражада самара бермаслиги мумкин. Масалан, шахсий тажрибамизда Вертимек препарати қўлланилган бўлса-да, натижа 100 фоиз бўлмади. ✅ Амалда яхши натижа берган усуллардан бири сифатида Моспилан, Энтоспилан ёки Виоспилан препаратларини қўллаш кузатилди. 📌 Шахсий тажрибага кўра: 10 литр сувга 15 грамм препарат қўшиб сепилганда яхши самара кузатилди. Агар зараркунанда жуда кўпайиб кетган бўлса, 20 граммгача қўлланилганда натижа янада яхшироқ бўлди. 🌿 Энг муҳими, зараркунанда энди пайдо бўлган вақтда чора кўриш керак. Агар баргларда биринчи излар пайдо бўлиши билан кураш бошланса, унинг тарқалишини тезда тўхтатиш мумкин. Вақт ўтиб кетса, зарарланган барглар сони кескин ортиб, дарахтни тиклаш қийинлашади. ⚠️ Эслатма: Препаратларни қўллашдан олдин Ҳимоя воситалари (ниқоб, қўлқоп ва ҳимоя кийими)дан фойдаланишни унутманг. @Sitrus_kuchatlar2
Open in TelegramСавол: Лимонимнинг барглари расмдаги каби шикастланиб қоляпти. Бу қандай касаллик ёки зараркунандадан бўлиши мумкин? Қайси дори ёки усул энг яхши натижа беради? ✅Жавоб: 🐛Лимон куяси ("художник") яна фаоллашди! Цитрус етиштирувчилар диққатига! Сўнгги кунларда лимон, лайм ва бошқа цитрус дарахтларида лимон куяси ("художник") зараркунандаси анча кўпайгани кузатилмоқда. Бу ҳашарот баргларнинг ичида йўлсимон излар ҳосил қилиб, ёш баргларни бураб юборади. Натижада дарахтнинг ўсиши секинлашади, фотосинтез жараёни сусаяди ва ҳосил сифатига салбий таъсир кўрсатади. @Sitrus_kuchatlar2
Open in Telegram🌱 Лайм дарахти жуда серҳосил бўлиб, яхши парвариш қилинса йил давомида бир неча марта ҳосил бериши мумкин. Бу эса уни хонадонлар ва тижорат боғлари учун ҳам манфаатли ўсимликка айлантиради. 🍈 Лаймнинг бир нечта машҳур навлари мавжуд. Улар ташқи кўриниши, ҳажми, таъми ва ҳиди билан бир-биридан фарқ қилади. Айрим навлари уруғсиз бўлса, баъзилари эса кучли хушбўйлиги билан ажралиб туради. 💚 Агар сиз ҳали лаймни татиб кўрмаган бўлсангиз, албатта синаб кўринг. У нафақат мазали, балки С витамини, антиоксидантлар ва организм учун фойдали моддаларга ҳам бой ҳисобланади. @Sitrus_kuchatlar2
Open in Telegram🍋 Лайм ҳақида сиз билмаган қизиқарли маълумотлар! 1 Расм. Лимон 2 Расм. Лайм Кўпчилик лаймни лимоннинг ҳали пишмаган кўриниши деб ўйлайди. Аслида эса бу мутлақо нотўғри фикр. 🟢 Лайм — лимонга ўхшаш цитрус мева бўлса-да, у алоҳида тур ҳисобланади. Лайм лимон каби сарғайиб пишмайди. Унинг пўсти одатда яшил рангда бўлади, шунинг учун халқ орасида уни "кўк лимон" деб ҳам аташади. Аммо лайм лимон эмас. 🌿 Лаймнинг ўзига хос хушбўй ҳиди ва нордон, бироз ўткирроқ таъми бор. Шу сабабли у нафақат таомлар, балки турли ичимликлар ва ширинликларга ҳам ўзига хос мазза бағишлайди. 🍹 Дунёга машҳур "Мохито" салқин ичимлиги асосан лайм шарбати ёрдамида тайёрланади. Шунингдек, лайм коктейллар, лимонадлар, чойлар, салатлар, денгиз маҳсулотлари ва гўштли таомларга ҳам кенг қўшилади. @Sitrus_kuchatlar2
Open in Telegram🌱🍋 Денов туманида лимон кўчатларини етиштириш замонавий агротехнологик ёндашувлар асосида амалга оширилмоқда. Мазкур ёндашув кўчатларнинг эрта ҳосилга киришини, юқори ҳосилдорликка эришишни таъминлайди ҳамда сув ресурслари чекланган ҳудудларда ҳам лимончиликни самарали ташкил этиш имконини беради. @Sitrus_kuchatlar2
Open in TelegramСавол:Лимон мевалари ранги ўзгариб касалланган ўхшаб қолган. Бу қандай касаллик нима қилсак бўлади? ✅Жавоб: Хавотир олманг, бу касаллик эмас, шунчаки механик шикастланиш. Шамол кўп бўладиган жойларда лимонлар новда ва тиканларга урилиб, шикастланиб қолади. Яна бир сабаби — лимон гуллаган вақтда қора ширахўр қўнғизи гул ичидаги шира билан озиқланади. Эндигина шаклланаётган мева жуда юмшоқ ва нозик бўлгани учун қўнғиздан кейин из қолади. Мева катта бўлгани сайин шу шикастланган жойларда оқ доғлар (шрам) кўзга ташлана бошлайди. Бу доғлар лимоннинг таъмига, мазасига таъсир қилмайди, фақат ташқи кўринишини бироз бузади, холос. Касаллик бўлмагани учун унга дори сепиш ёки кимёвий ишлов бериш шарт эмас. @Sitrus_kuchatlar2
Open in TelegramСавол: Лимон гулларини ичига қўнғиз кириб олган. Бу фойдалими қўнғизми ёки зараркунандами. Агар зарарли бўлса нима қилиш керак. Қандай дори сепиш керак? ✅Жавоб: Бу қўнғизга заҳар таъсир қилмайди. Эрталаб салқинда қўнғиз карахтлигида териб ташлаш ёки ҳаворанг идишга кир ювиш кукуни ёки суюқ совун эритилган сув қуйиб ёруғ жойга қўйилса қўнғиз шу сувга тушиб нобуд бўлади. Бу қўнғиз шу рангни яхши кўради. @Sitrus_kuchatlar2
Open in Telegram👆Юқорида Маракуйя уруғларини тупроққа экиш ҳақида гаплашдик. 📋Энди уруғларни биринчи тепличкада ундириб кейин тупроққа экиш ҳақида маълумот берамиз. 🌱Маракуйя уруғларини тепличкада ундириш. 1️⃣Уруғларни тепличкада ундириш учун бизга шу нарсалар керак бўлади. ✅Усти ёпиладиган, ичи кўринадиган пластик идиш (контейнер). ✅Ва пахта дисклари. Ёки оддий пахта, салфетка ҳам бўлади. 🌱Энди жараён. 2️⃣Усти ёпиладиган идишга пахта дискларини териб чиқасиз. 1 қават ёки 2 қават териб чиқса бўлади. 3️⃣Тахланган пахта дискларини озроқ намлаб оласиз, устига сув пуркаб. 4️⃣Нам пахтани устидан Маракуйя уруғларини териб чиқасиз. Зич териб чиқса бўлади, фақат уруғлар бир бирига тегиб турмасин. 5️⃣Уруғларни тахлаб чиққандан кейин уруғларни устидан ҳам озроқ сув пуркаб қўясиз. 6️⃣Ва уруғларни устини пахта дисклари билан ёпасиз, 1 қават. 7️⃣Энди пахта дискларини яхшилаб намлаб оласиз. Фақат идишни ичида сув туриб қолмасин, ичида сув пайдо бўлса тўкиб юборинг. 8️⃣Энди идиш тепасини ёпиб қўясиз. 9️⃣Ва идишни иссиқ ва ёруғроқ жойга қўясиз. Иссиқлик энг муҳими, ёруғлик жа муҳим эмас. Ҳарорат +30 бўлиб, тепличка терлаб турса уруғлар зўр ва тез униб чиқади. 1️⃣0️⃣Иссиқ жойда турса хар куни ёки кунора тепличкани очиб 10-15 дақиқа шамоллатиб туринг. 1️⃣1️⃣Пахта дисклари озроқ қуриса озроқ сув сепиб намлаб туринг. Тепличкани ичида пахта кўп ҳам қуриб қолмайди. 1️⃣2️⃣Ҳарорат зўр бўлса ўртача 25-30 кунда уруғлар ёрилиб униб чиқишни бошлайди. 🌱Уруғлар униб чиққандан кейин. 1️⃣3️⃣Уруғ тепличкада униб чиққанидан кейин тупроққа экиб қўясиз. 1️⃣4️⃣Тупроққа экиш тартиби ҳақида тепадаги пмаълумот бердик. 🔴Тамом. @Sitrus_kuchatlar2
Open in Telegram