• Асосий рағбат ва шарт: Қайси маҳаллада лимон етиштирувчи хонадонлар сони 2 бараварга ошса, ўша маҳаллага ичимлик суви таъминоти, ички йўллар ёки электр энергияси тармоқларини қуриш, таъмирлаш ва янгилаш бўйича устуворлик берилади. • Хонадонларга қўйиладиган талаблар: • Ер майдонига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтган бўлиши; • Хонадонда лимон етиштириш майдони камида 0,01 гектар (1 сотих) бўлиши; • Ҳар 1 сотих майдонда камида 8 та кўчат (камида 2 ёшли) экилган бўлиши зарур. • Танлаб олиш тизими: Инсон омилисиз — «Online mahalla» платформаси ва хатлов натижалари асосида автоматик тарзда танлаб олинади. • Молиялаштириш манбаси: Ичимлик суви объектлари ва электр тармоқлари республика бюджети (инфратузилмани ривожлантириш дастури ва бюджет ссудаси), ички автомобиль йўллари эса маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади. @Sitrus_kuchatlar2
Open in TelegramЦитрус кўчатлар
Мурожаат учун: ☎️+998972447610 ☎️+998933704204 Сиз иссикхонамиздан, цитрус кўчатларни оптом нархларда олишингиз мумкин... Манзилимиз Сурхондарё вилояти, Денов тумани хамда Ташкент Шахри... Ўзбекистон бўйича достовка хизмати мавжуд...
Most viewed this month
- 01Views5.44KForwards—Reactions14Comments—
- 02Views4.56KForwards—Reactions6Comments—
- 03Views2.93KForwards—Reactions3Comments—
Latest posts
Лимон етиштиришни 2 баравар оширган маҳаллаларга давлат ҳисобидан йўл, сув ва электр тармоғи қуриб берилади Ҳукумат қарори билан (550-сон, 09.10.2026 й.) лимончиликка ихтисослашган маҳаллаларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини давлат бюджети ҳисобидан яхшилаш тартиби белгиланди. @Sitrus_kuchatlar2
Open in Telegram💊 Ишлов бериш тартиби: 🌅 1. Куннинг салқин пайтида (эрталаб ёки кечки вақтда) лимонларни сув билан обдон чўмилтириб ювинг. 🧪 2. Мевалар қуригач, эритма тайёрланг: 10 литр сувга 15 г «Акароголд» (ёки бошқа акарициддан ўз меёрида) ҳамда 4 г «Ифо буст» қўшинг. 🌿 3. Тайёр эритмани барча барг, мева ва шохларга, шунингдек лимон тагидаги тупроқ ва деворларга ҳам теккизиб пуркаб чиқинг. 🔁 4. Ишловни 4 кундан сўнг такрорланг — шунда тухумдан энди чиққан кана авлодлари ҳам урчиб улгурмай нобуд бўлади. ✅ ━━━━━━━━━━━━━━━ 🛡 Олдини олиш чоралари: Занг канаси бошқа лимонхоналардан инсон кийими 👕, шамол 🌬, шунингдек ит ва мушук юнги 🐕🐈 орқали осонгина юқади. 👷 Айниқса, турли хўжаликларда ишлайдиган кунлик ишчилар канани тарқатишда катта роль ўйнайди. Шу боис кимёвий ишловдан сўнг лимонхонага одам ва ҳайвонларнинг киришини имкон қадар чекланг; зарур ҳолларда ишчилардан кейин профилактик ишлов бериб туринг. ✔️ Ўзингиз бошқа лимонхонага борганингиздан кейин албатта кийимингизни алмаштиринг. Бошқа лимончилар хўжалигингизга келганда эса, меваларни масофадан туриб кузатишларини сўранг. 🌟 Шу оддий қоидаларга риоя қилинса, занг канасининг зарари сезиларли даражада камаяди. @Sitrus_kuchatlar2
Open in TelegramСавол: Лимонларимнинг ҳосили шундай бўлиб қоляпти, бунинг олдини олиш учун нима қилишим керак? қандай дори сепсам бўлади? ✅Жавоб: Бу лимон мевасидаги «киви» ҳолати — аслида цитрус занг канаси зарари 🕷 Деҳқонлар орасида бу ҳолат кўпинча «киви» деб аталади. Аслида эса мевадаги бу ғадир-будур, зангсимон қобиқ — цитрус занг канаси келтирган зарарнинг оқибатидир. ⚠️ Занг канаси жуда тез кўпайиб, кўп авлод қолдиради, шунинг учун унга қарши курашни кечиктириб бўлмайди. @Sitrus_kuchatlar2
Open in Telegram⚠️ Кўпчилик боғбонлар турли акарицид ва инсектоакарицид препаратларини қўллаб кўрмоқда. Бироқ, баъзи ҳолларда улар кутилган даражада самара бермаслиги мумкин. Масалан, шахсий тажрибамизда Вертимек препарати қўлланилган бўлса-да, натижа 100 фоиз бўлмади. ✅ Амалда яхши натижа берган усуллардан бири сифатида Моспилан, Энтоспилан ёки Виоспилан препаратларини қўллаш кузатилди. 📌 Шахсий тажрибага кўра: 10 литр сувга 15 грамм препарат қўшиб сепилганда яхши самара кузатилди. Агар зараркунанда жуда кўпайиб кетган бўлса, 20 граммгача қўлланилганда натижа янада яхшироқ бўлди. 🌿 Энг муҳими, зараркунанда энди пайдо бўлган вақтда чора кўриш керак. Агар баргларда биринчи излар пайдо бўлиши билан кураш бошланса, унинг тарқалишини тезда тўхтатиш мумкин. Вақт ўтиб кетса, зарарланган барглар сони кескин ортиб, дарахтни тиклаш қийинлашади. ⚠️ Эслатма: Препаратларни қўллашдан олдин Ҳимоя воситалари (ниқоб, қўлқоп ва ҳимоя кийими)дан фойдаланишни унутманг. @Sitrus_kuchatlar2
Open in TelegramСавол: Лимонимнинг барглари расмдаги каби шикастланиб қоляпти. Бу қандай касаллик ёки зараркунандадан бўлиши мумкин? Қайси дори ёки усул энг яхши натижа беради? ✅Жавоб: 🐛Лимон куяси ("художник") яна фаоллашди! Цитрус етиштирувчилар диққатига! Сўнгги кунларда лимон, лайм ва бошқа цитрус дарахтларида лимон куяси ("художник") зараркунандаси анча кўпайгани кузатилмоқда. Бу ҳашарот баргларнинг ичида йўлсимон излар ҳосил қилиб, ёш баргларни бураб юборади. Натижада дарахтнинг ўсиши секинлашади, фотосинтез жараёни сусаяди ва ҳосил сифатига салбий таъсир кўрсатади. @Sitrus_kuchatlar2
Open in Telegram🌱 Лайм дарахти жуда серҳосил бўлиб, яхши парвариш қилинса йил давомида бир неча марта ҳосил бериши мумкин. Бу эса уни хонадонлар ва тижорат боғлари учун ҳам манфаатли ўсимликка айлантиради. 🍈 Лаймнинг бир нечта машҳур навлари мавжуд. Улар ташқи кўриниши, ҳажми, таъми ва ҳиди билан бир-биридан фарқ қилади. Айрим навлари уруғсиз бўлса, баъзилари эса кучли хушбўйлиги билан ажралиб туради. 💚 Агар сиз ҳали лаймни татиб кўрмаган бўлсангиз, албатта синаб кўринг. У нафақат мазали, балки С витамини, антиоксидантлар ва организм учун фойдали моддаларга ҳам бой ҳисобланади. @Sitrus_kuchatlar2
Open in Telegram🍋 Лайм ҳақида сиз билмаган қизиқарли маълумотлар! 1 Расм. Лимон 2 Расм. Лайм Кўпчилик лаймни лимоннинг ҳали пишмаган кўриниши деб ўйлайди. Аслида эса бу мутлақо нотўғри фикр. 🟢 Лайм — лимонга ўхшаш цитрус мева бўлса-да, у алоҳида тур ҳисобланади. Лайм лимон каби сарғайиб пишмайди. Унинг пўсти одатда яшил рангда бўлади, шунинг учун халқ орасида уни "кўк лимон" деб ҳам аташади. Аммо лайм лимон эмас. 🌿 Лаймнинг ўзига хос хушбўй ҳиди ва нордон, бироз ўткирроқ таъми бор. Шу сабабли у нафақат таомлар, балки турли ичимликлар ва ширинликларга ҳам ўзига хос мазза бағишлайди. 🍹 Дунёга машҳур "Мохито" салқин ичимлиги асосан лайм шарбати ёрдамида тайёрланади. Шунингдек, лайм коктейллар, лимонадлар, чойлар, салатлар, денгиз маҳсулотлари ва гўштли таомларга ҳам кенг қўшилади. @Sitrus_kuchatlar2
Open in Telegram🌱🍋 Денов туманида лимон кўчатларини етиштириш замонавий агротехнологик ёндашувлар асосида амалга оширилмоқда. Мазкур ёндашув кўчатларнинг эрта ҳосилга киришини, юқори ҳосилдорликка эришишни таъминлайди ҳамда сув ресурслари чекланган ҳудудларда ҳам лимончиликни самарали ташкил этиш имконини беради. @Sitrus_kuchatlar2
Open in TelegramConnections
Similar channels
JANGCHI XÒROZ ISHQVOZLAR UCHUN@hjangchi_xorozlarNature6.44K
Bahor Gullari@bahorgullariNature5.03K
ЖИВОТНЫЕ и РАСТЕНИЯ БУХАРА@jivotniebukharaNature4.94K
Tashkent Zoo Official@tashzooNature3.45K
𝕍𝔼𝕋𝔼ℝ𝕀ℕ𝔸ℝ𝕀𝕐𝔸 | ℝ𝔸𝕊𝕄𝕀𝕐@veterinariya_rasmiyNature3.05K
BIOXIMAGRO@bioximagroNature2.98K
©️ Animal life in Uzbekistan🇺🇿@animalslifeuzNature2.96K
Ёввойи Табиат@yovvoyi_tabiatNature12.3K