Account

Posts of Ajoyib she'rlar

newest first

#10593Text
Views164−58%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#10592Text

*ЎРГАН БИРОДАР* Йиқилсанг туришни ўрган биродар. Йиғласанг кулишни ўрган биродар. Синовлар сабрингни синаган маҳал, Қаддинг тик тутишни ўрган биродар. Юрган йўлларингда чиқса тиканлар, Қадрингга тупрса дўстман деганлар, Кўпайса ортингдан ғийбат қилганлар, Сабр ила кутишни ўрган биродар. Борига шукур де, яшама нолиб, Сенда бор неъматга зор қанча ғариб, Яшама дунёда, дунё аҳтариб, Шукур ҳам қилишни ўрган биродар. Китоб узатсалар қўлинг тортасан, Телефон ўлгурдан қачон ортасан? Илмсиз, мақадга қачон етасан? Билмасанг, билишни ўрган биродар. Айтилган сўзинг бу, отилган ўқдир, Лафзи йўқ кишини, ғурури йўқдир, Ўйлаб гапир кейин фойдаси йўқдир, Сўзингда туришни ўрган биродар. Аллоҳ яратганку инсонни онгли, Сен не ишлар қилдинг соҳта иймонли, Зотингни мақтама, бўлса ҳам шонли, Одамдек бўлишни ўрган биродар. ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

Open in Telegram
Views330−15%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#10591Video
Views363−7%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#10590Text

*СИЗ ЎШАСИЗ* Оппоқ қордек қалби беғубор, Кулгулари куйдек жарангдор, Мени ошиқ айлаган такрор, Ҳаётимга кирган мўжиза, Сиз ўшасиз, сиз ўшасиз-а? Гул десам, гул аслида сизми? Гуллар ҳавас қилади сизни. Ой ҳижолат, кўриб сиз қизни, Кўриб юрак жиз эткандия, Сиз ўшасиз, сиз ўшасиз-а? Кимга рост бу, кимгадир эртак, Ишқ омонат, қилмадим эрмак, Мен орзулар қилган ҳур, малак, Сиз ўшасиз, шубҳам йўқ сира, Сиз ўшасиз, сиз ўшасиз-а? Ақлимни лол этган ҳа ўшал, Кўрсам дилда ҳисларим жўшар, Ўхшаши йўқ жуда ҳам гўзал, Сулувлардан сулувроқ қиз-а, Сиз ўшасиз, сиз ўшасиз-а? Денгиздайин мавжи бор севги, Юрагимда авжи бор севги, Шундай нафис беғубор севги, Ошиқ бўлдим, қарашингиз-а, Сиз ўшасиз, сиз ўшасиз-а? ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

Open in Telegram
Views343−12%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#10589Text
Views480+23%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#10588Text

*ЗЎРДАН ЗЎРИ ЧИҚАДИ ДЎСТИМ* Зўрдан зўри чиқади дўстим, Арслондан шер чиқади дўстим. Зўрман дема ўзингдан кетиб, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Ўйлама куч, билагимда деб, Ҳайбатим бор юрагимда деб, Катта кетиб, қолмагин панд еб, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Амал тегса кимингдир сабаб, Тутма ўзинг киборли санаб, Кўрпангни оёққа қараб, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Дунё ўзи беш кунлик синов, Ким пиёда, ким минар улов, Ҳаволанма мақтаса биров, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Келишгансан алпдир қоматинг, Давринг келиб кўрсанг роҳатинг, Ҳаддингни бил, кулса омадинг, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Борида бил неъмат қадрини, Ўзгартир бу турмуш тарзини, Кўрган билар ҳаёт дарсини, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

Open in Telegram
Views471+21%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#10587Text

*ОДАМЛАРГА НИМА БЎЛЯПТИ* Оқибатдан устунми фойда? Ёлғон бисёр, фойда бор жойда, Менсимайди ўзича бойда, Одамларга нима бўляпти? Бир бирига меҳр сўндими? Сабр тугаб, қаҳр тўлдими, Ўртадаги ишонч ўлдими? Одамларга нима бўляпти? Топталса ёш қизлар номуси, Кимдир сотар ўлим оғуси, Вахший асли, одамдек туси, Одамларга нима бўляпти? Ит мушукдек, бўлса жигарлар, Бир бирини урса жигарлар, Бир уйда ёт юрса жигарлар, Одамларга нима бўляпти? Ишқни эрмак билиб йигит қиз, Андишани унутар эссиз, Увол севги, увол бўлса ҳис, Одамларга нима бўляпти? Дўст деганинг қадринг билмаса, Ортдан ғийбат қилиб тинмаса, Танимайди фойданг тегмаса, Одамларга нима бўляпти? Ким ота ким онага зордир, Ким бир эт-у, тирноққа зордир, Кимга шундай неъмат уволдир, Одамларга нима бўляпти? Замон эмас, ўзгарган одам, Ўзгарганку одамийлик ҳам, Ўзинг инсоф бер қодир Эгам! Одамларга нима бўляпти? ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

Open in Telegram
Views577+48%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#10586Text

*СЕНИ ТИНГЛАСАЙДИМ ЯНА ВА ЯНА* Овозинг эшитсам, яйрар вужудим, Яйрар жисм-у, жоним, яйрайди тана, Ўзгача янграйди тилингда исмим, Сени тингласайдим, яна ва яна. Тонгда эсган майин саболарнимас, Ишқ куйи таратган наволарнимас, Ёнингдан жилмайин ҳар он, ҳар нафас, Сени тингласайдим, яна ва яна. Кулдириб гўзалим гулдек юзингни, Қулоғинг шивирлаб айтсам сўзимни, Кўзларингдан узмай сира кўзимни, Сени тингласайдим, яна ва яна. Чиройи беқиёс санамлар қолиб, Атрингни хаттоки гулдан қизғониб, Мен учун аталган меҳрингга қониб, Сени тингласайдим, яна ва яна. Овозинг танийман хатто тушимда, Мен сени севганман бир кўришимда, Сочларингни силаб ҳар кун ҳушимда, Сени тингласайдим, яна ва яна. Сен билан ҳаётим нурларга тўлар, Сен бўлсанг ёнимда армонлар ўлар, То тирикман умрим сўнгига қадар, Сени тингласайдим, яна ва яна. ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

Open in Telegram
Views662+70%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#10584Photo

*АЛЛОҲ ЗИЁДА ЭТ ЙИГИТ РИЗҚИНИ* Синовлар ёғдириб синдирма уни, Оширгин ўзингга бўлган ишқини. Дуога қўл очиб сўрайман шуни, Аллоҳ зиёда эт, йигит ризқини. Йўқчилик келганда ёлғиз қўймагин, Номардлар олдида бошин эгмагин, Ўзингдан ўзга мухтож қилмагин, Аллоҳ зиёда эт, йигит ризқини. Ҳалолдан топиб ҳар луқма, нонини, Мусофир у, ўйлар рўзғор корини, Қайерда бўлса ҳам, асраб жонини, Аллоҳ зиёда эт, йигит ризқини. Айирма ғурури, номус, оридан, Оиласи, суюкли азиз ёридан, Жондан кечар, кечмайди иймонидан, Аллоҳ зиёда эт, йигит ризқини. Адаштирма тўғри йўлга йўллагин, Дунё топса нафсига қул қилмагин, Ҳар қандай ҳолда ҳам ўзинг қўллагин, Аллоҳ зиёда эт, йигит ризқини. Ишига ривож бер, бергин омадин, Саждадан ўзгага эгма қоматин, Ота она кўрсин фарзанд роҳатин, Аллоҳ зиёда эт, йигит ризқини. ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

Open in Telegram
Views740+90%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#10583Text

*БИРОВНИНГ ҚЎЛИГА ҚАРАТИБ ҚЎЙМА* Ғурурим номардга талатиб қўйма, Бошим эгиб ерга қаратиб қўйма, Ўзингдан ўзгага зор этма Роббим! Бировнинг қўлига қаратиб қўйма! Дунё топсам минмай кибр отини, Ҳавас қилмай дейман бой ҳаётини, Лек, ори бор бўлган йигит зотини, Бировнинг қўлига қаратиб қўйма! Беш кунлик дунё бу, ўтади дарров, Ким бурда нонга зор, амалдор биров, Келсада бошимга галма-гал, синов, Бировнинг қўлига қаратиб қўйма! Тўрт мужжам соғлом, қувватда билак,  Оилам деб, тинмаса кўксимда юрак, Йигитга энг оғир шу бўлса керак, Бировнинг қўлига қаратиб қўйма! Ризқи бор дунёга келган инсонни, Қозони қайнасин ҳар хонадонни, Борига қаноъат қилган ҳар жонни, Бировнинг қўлига қаратиб қўйма! Ҳалолдан топайин нонимни илло, Эгри йўлда эмас, тўғри йўлда то, Ҳар кимнинг ўзига берсин, аввало, Бировнинг қўлига қаратиб қўйма! ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

Open in Telegram
Views598+53%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#10582Text

*ЗЎРДАН ЗЎРИ ЧИҚАДИ ДЎСТИМ* Зўрдан зўри чиқади дўстим, Арслондан шер чиқади дўстим. Зўрман дема ўзингдан кетиб, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Ўйлама куч, билагимда деб, Ҳайбатим бор юрагимда деб, Катта кетиб, қолмагин панд еб, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Амал тегса кимингдир сабаб, Тутма ўзинг киборли санаб, Кўрпангни оёққа қараб, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Дунё ўзи беш кунлик синов, Ким пиёда, ким минар улов, Ҳаволанма мақтаса биров, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Келишгансан алпдир қоматинг, Давринг келиб кўрсанг роҳатинг, Ҳаддингни бил, кулса омадинг, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Борида бил неъмат қадрини, Ўзгартир бу турмуш тарзини, Кўрган билар ҳаёт дарсини, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

Open in Telegram
Views552+42%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#10580Text
Views661+70%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#10579Text

«УЙЛАНАМАН» Бир ўғилман, ўйлаб азиз онамни, Ишга солай аммам билан холамни, Хавас қилдим, хов уйланган жўрамни, Уйлананаман, энди менга барибир. Суриштириб, топинг қизнинг зўрини, Совчи бўлиб боринг сўраб қўлини, Бахтимми ё пешонамнинг шўрими? Уйланаман, энди менга барибир. Қошлар қаро, сочлар сойдек оқса, бас, Кўзлар олов, сўзлармойдек оқса  бас, Мен-ку майли, қиз онамга ёқса бас, Уйланаман, энди менга барибир. Уйқу келмас, кўча дайдиб юраман, Тун ярмидан ўтиб уйга кираман, Қачонгача бўйдоқликда юраман? Уйланаман, энди менга барибир. Тоқатим тоқ, хафсалам хам бўлди пир, Онамга хам бир қиз керакда ахир, Пешонадан, энди бу ёғи тақдир, Уйланаман, энди менга барибир. ✍Абдумуталиб Эргашалиев 🎙Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

Open in Telegram
Views577+48%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#10576Text
Views677+74%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#10575Text

*ЭРКАК БЎЛИБ ЯШАШ ҲАММАГАЯММАС* Ёлғон гапирмайди сира алдамас, Ҳайбатин кўрганлар қилишар ҳавас, Одамлар ўзгариб кетган бу замон, Эркак бўлиб яшаш, ҳаммагаяммас. Оғзини тўлдириб гапирган билан, Алп қомат кўчада керилган билан, Зўрман деб ўзича дўқ урган билан, Эркак бўлиб яшаш ҳаммагаяммас. Катта кетмайди жим юради эркак, Ҳаммани баробар кўради эркак, Гапирган гапида туради эркак, Эркак бўлиб яшаш ҳаммагаяммас. Бировнинг ҳаққини емайди сира, Пул топса кўзини босмайди шира, Берса миннат қилиб гапирмас жўра, Эркак бўлиб яшаш ҳаммагаяммас. Синовлар бошига тушса сабр дер, Ҳаромга йўламас кутар қабр дер, Эгри йўл оҳири бошга жабр дер, Эркак бўлиб яшаш ҳаммагаяммас. Кўксини тўлдирган ғурури, ори, Мардлик жасортдир, унинг шиори, Ватан, оила учун, фидодир жони, Эркак бўлиб яшаш ҳаммагаяммас. ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

Open in Telegram
Views565+45%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#10574Text
Views485+24%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—