Account

Ajoyib she'rlar

Sheriyat olamiga xush kelibsiz. O'zbekistonda eng faol she'rlar kanali. Bizda hech qanday reklamalarsiz Sher va takliflaringiz bo'lsa admin @ILYOSBEK77 va @Isombek7 ga murojat qilishingiz mumkin. Dóstlaringizni ham taklif qiling @Sheriyat

Username
@sheriyat
Subscribers1,824
Avg views per post, 7d164−52.5% vs prev 7d
ERR8.99%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 5, 2026577
Nov 9, 2026471
Nov 11, 2026480
Nov 17, 2026343
Nov 18, 2026363
Nov 21, 2026330
Nov 25, 2026164

Most viewed this month

  1. *ОДАМЛАРГА НИМА БЎЛЯПТИ* Оқибатдан устунми фойда? Ёлғон бисёр, фойда бор жойда, Менсимайди ўзича бойда, Одамларга нима бўляпти? Бир бирига меҳр сўндими? Сабр тугаб, қаҳр тўлдими, Ўртадаги ишонч ўлдими? Одамларга нима бўляпти? Топталса ёш қизлар номуси, Кимдир сотар ўлим оғуси, Вахший асли, одамдек туси, Одамларга нима бўляпти? Ит мушукдек, бўлса жигарлар, Бир бирини урса жигарлар, Бир уйда ёт юрса жигарлар, Одамларга нима бўляпти? Ишқни эрмак билиб йигит қиз, Андишани унутар эссиз, Увол севги, увол бўлса ҳис, Одамларга нима бўляпти? Дўст деганинг қадринг билмаса, Ортдан ғийбат қилиб тинмаса, Танимайди фойданг тегмаса, Одамларга нима бўляпти? Ким ота ким онага зордир, Ким бир эт-у, тирноққа зордир, Кимга шундай неъмат уволдир, Одамларга нима бўляпти? Замон эмас, ўзгарган одам, Ўзгарганку одамийлик ҳам, Ўзинг инсоф бер қодир Эгам! Одамларга нима бўляпти? ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

    Text
    Views577
    Forwards—
    Reactions7
    Comments—
  2. Views480
    Forwards—
    Reactions5
    Comments—
  3. *ЗЎРДАН ЗЎРИ ЧИҚАДИ ДЎСТИМ* Зўрдан зўри чиқади дўстим, Арслондан шер чиқади дўстим. Зўрман дема ўзингдан кетиб, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Ўйлама куч, билагимда деб, Ҳайбатим бор юрагимда деб, Катта кетиб, қолмагин панд еб, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Амал тегса кимингдир сабаб, Тутма ўзинг киборли санаб, Кўрпангни оёққа қараб, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Дунё ўзи беш кунлик синов, Ким пиёда, ким минар улов, Ҳаволанма мақтаса биров, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Келишгансан алпдир қоматинг, Давринг келиб кўрсанг роҳатинг, Ҳаддингни бил, кулса омадинг, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Борида бил неъмат қадрини, Ўзгартир бу турмуш тарзини, Кўрган билар ҳаёт дарсини, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

    Text
    Views471
    Forwards—
    Reactions5
    Comments—
  4. Views363
    Forwards—
    Reactions4
    Comments—

Latest posts

#10593Text
Views164−58%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#10592Text

*ЎРГАН БИРОДАР* Йиқилсанг туришни ўрган биродар. Йиғласанг кулишни ўрган биродар. Синовлар сабрингни синаган маҳал, Қаддинг тик тутишни ўрган биродар. Юрган йўлларингда чиқса тиканлар, Қадрингга тупрса дўстман деганлар, Кўпайса ортингдан ғийбат қилганлар, Сабр ила кутишни ўрган биродар. Борига шукур де, яшама нолиб, Сенда бор неъматга зор қанча ғариб, Яшама дунёда, дунё аҳтариб, Шукур ҳам қилишни ўрган биродар. Китоб узатсалар қўлинг тортасан, Телефон ўлгурдан қачон ортасан? Илмсиз, мақадга қачон етасан? Билмасанг, билишни ўрган биродар. Айтилган сўзинг бу, отилган ўқдир, Лафзи йўқ кишини, ғурури йўқдир, Ўйлаб гапир кейин фойдаси йўқдир, Сўзингда туришни ўрган биродар. Аллоҳ яратганку инсонни онгли, Сен не ишлар қилдинг соҳта иймонли, Зотингни мақтама, бўлса ҳам шонли, Одамдек бўлишни ўрган биродар. ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

Open in Telegram
Views330−15%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#10591Video
Views363−7%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#10590Text

*СИЗ ЎШАСИЗ* Оппоқ қордек қалби беғубор, Кулгулари куйдек жарангдор, Мени ошиқ айлаган такрор, Ҳаётимга кирган мўжиза, Сиз ўшасиз, сиз ўшасиз-а? Гул десам, гул аслида сизми? Гуллар ҳавас қилади сизни. Ой ҳижолат, кўриб сиз қизни, Кўриб юрак жиз эткандия, Сиз ўшасиз, сиз ўшасиз-а? Кимга рост бу, кимгадир эртак, Ишқ омонат, қилмадим эрмак, Мен орзулар қилган ҳур, малак, Сиз ўшасиз, шубҳам йўқ сира, Сиз ўшасиз, сиз ўшасиз-а? Ақлимни лол этган ҳа ўшал, Кўрсам дилда ҳисларим жўшар, Ўхшаши йўқ жуда ҳам гўзал, Сулувлардан сулувроқ қиз-а, Сиз ўшасиз, сиз ўшасиз-а? Денгиздайин мавжи бор севги, Юрагимда авжи бор севги, Шундай нафис беғубор севги, Ошиқ бўлдим, қарашингиз-а, Сиз ўшасиз, сиз ўшасиз-а? ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

Open in Telegram
Views343−12%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#10589Text
Views480+23%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#10588Text

*ЗЎРДАН ЗЎРИ ЧИҚАДИ ДЎСТИМ* Зўрдан зўри чиқади дўстим, Арслондан шер чиқади дўстим. Зўрман дема ўзингдан кетиб, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Ўйлама куч, билагимда деб, Ҳайбатим бор юрагимда деб, Катта кетиб, қолмагин панд еб, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Амал тегса кимингдир сабаб, Тутма ўзинг киборли санаб, Кўрпангни оёққа қараб, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Дунё ўзи беш кунлик синов, Ким пиёда, ким минар улов, Ҳаволанма мақтаса биров, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Келишгансан алпдир қоматинг, Давринг келиб кўрсанг роҳатинг, Ҳаддингни бил, кулса омадинг, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Борида бил неъмат қадрини, Ўзгартир бу турмуш тарзини, Кўрган билар ҳаёт дарсини, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

Open in Telegram
Views471+21%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#10587Text

*ОДАМЛАРГА НИМА БЎЛЯПТИ* Оқибатдан устунми фойда? Ёлғон бисёр, фойда бор жойда, Менсимайди ўзича бойда, Одамларга нима бўляпти? Бир бирига меҳр сўндими? Сабр тугаб, қаҳр тўлдими, Ўртадаги ишонч ўлдими? Одамларга нима бўляпти? Топталса ёш қизлар номуси, Кимдир сотар ўлим оғуси, Вахший асли, одамдек туси, Одамларга нима бўляпти? Ит мушукдек, бўлса жигарлар, Бир бирини урса жигарлар, Бир уйда ёт юрса жигарлар, Одамларга нима бўляпти? Ишқни эрмак билиб йигит қиз, Андишани унутар эссиз, Увол севги, увол бўлса ҳис, Одамларга нима бўляпти? Дўст деганинг қадринг билмаса, Ортдан ғийбат қилиб тинмаса, Танимайди фойданг тегмаса, Одамларга нима бўляпти? Ким ота ким онага зордир, Ким бир эт-у, тирноққа зордир, Кимга шундай неъмат уволдир, Одамларга нима бўляпти? Замон эмас, ўзгарган одам, Ўзгарганку одамийлик ҳам, Ўзинг инсоф бер қодир Эгам! Одамларга нима бўляпти? ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

Open in Telegram
Views577+48%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#10586Text

*СЕНИ ТИНГЛАСАЙДИМ ЯНА ВА ЯНА* Овозинг эшитсам, яйрар вужудим, Яйрар жисм-у, жоним, яйрайди тана, Ўзгача янграйди тилингда исмим, Сени тингласайдим, яна ва яна. Тонгда эсган майин саболарнимас, Ишқ куйи таратган наволарнимас, Ёнингдан жилмайин ҳар он, ҳар нафас, Сени тингласайдим, яна ва яна. Кулдириб гўзалим гулдек юзингни, Қулоғинг шивирлаб айтсам сўзимни, Кўзларингдан узмай сира кўзимни, Сени тингласайдим, яна ва яна. Чиройи беқиёс санамлар қолиб, Атрингни хаттоки гулдан қизғониб, Мен учун аталган меҳрингга қониб, Сени тингласайдим, яна ва яна. Овозинг танийман хатто тушимда, Мен сени севганман бир кўришимда, Сочларингни силаб ҳар кун ҳушимда, Сени тингласайдим, яна ва яна. Сен билан ҳаётим нурларга тўлар, Сен бўлсанг ёнимда армонлар ўлар, То тирикман умрим сўнгига қадар, Сени тингласайдим, яна ва яна. ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

Open in Telegram
Views662+70%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#10584Photo

*АЛЛОҲ ЗИЁДА ЭТ ЙИГИТ РИЗҚИНИ* Синовлар ёғдириб синдирма уни, Оширгин ўзингга бўлган ишқини. Дуога қўл очиб сўрайман шуни, Аллоҳ зиёда эт, йигит ризқини. Йўқчилик келганда ёлғиз қўймагин, Номардлар олдида бошин эгмагин, Ўзингдан ўзга мухтож қилмагин, Аллоҳ зиёда эт, йигит ризқини. Ҳалолдан топиб ҳар луқма, нонини, Мусофир у, ўйлар рўзғор корини, Қайерда бўлса ҳам, асраб жонини, Аллоҳ зиёда эт, йигит ризқини. Айирма ғурури, номус, оридан, Оиласи, суюкли азиз ёридан, Жондан кечар, кечмайди иймонидан, Аллоҳ зиёда эт, йигит ризқини. Адаштирма тўғри йўлга йўллагин, Дунё топса нафсига қул қилмагин, Ҳар қандай ҳолда ҳам ўзинг қўллагин, Аллоҳ зиёда эт, йигит ризқини. Ишига ривож бер, бергин омадин, Саждадан ўзгага эгма қоматин, Ота она кўрсин фарзанд роҳатин, Аллоҳ зиёда эт, йигит ризқини. ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) ➡️@abdumutalib9408 @Sheriyat

Open in Telegram
Views740+90%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—

All posts