Account

Posts of Shayx Maruzalari

newest first

#8024Photo

1765 та масжидда Қуръони Карим хатмоналари бўлиб ўтади Бугун, 16 март – душанба куни Қадр кечаси оқшомида 27 кун давомида 1765 та масжидда хушовоз қорилар томонидан ўқилган Қуръони каримнинг хатмоналари бўлиб ўтади. Диёримиз бўйлаб хатми Қуръонлар ўқилган масжидларда юртдошларимиз бир вақтнинг ўзида хатмонадан кейинги дуоларга қўл очишади. Уламоларнинг таъкидлашича, Қуръон хатм қилинганидан сўнг қилинган дуо рад этилмайди. Чунки Қуръон Аллоҳнинг каломи бўлиб, уни тўлиқ ўқиб тугатиш улуғ ибодат. Бугун дунёю охират саодатига эришиш учун илтижо қилиш фурсатидир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қуръон хатм қилинганда ижобат бўладиган дуо бор». Бундан келиб чиқадики, жамоат бўлиб ўқилган намозлар, айниқса, Қадр кечасида хатми Қуръонлардан кейин қилинадиган дуолар ижобат бўлади, иншо Аллоҳ. Аллоҳ таоло барчамизга Қадр кечаси, хатми Қуръон ва жамоат билан қилинадиган дуолар фазлидан баҳраманд айласин! Масжидлардаги хатмонага марҳабо, азизлар! 🕋 @islomuz

Open in Telegram
Views5,680×21vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#8020Photo

Forwarded from Islom.uz

ОҒИР ЖУДОЛИК Замонамизнинг улуғ алломаси, тасаввуф дарғаларидан бири, ҳазрати мавлоно пир Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳ бугун дорул-фанодан дорул-бақога риҳлат қилибдилар. Аллоҳ таоло бу мухлис, юксак мартабали, зуҳду тақвода пешқадам олим бандасини раҳматига чулғасин, чеккан машаққатлари, тортган дардларини каффорат айласин, динига, мусулмон умматига қилган хизматларини, манфаатли илмларини садақаи жория ўлароқ ҳусни қабул қилсин, қабрларини муаттар ва мунаввар айлаб, Фирдавс жаннатларига етиштирсин! Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратларининг аҳли байтларига, яқинларига, барча шогирду мухлисларига, бутун Ислом умматига самимий таъзия изҳор қиламиз, Аллоҳ таолодан сабри жамил сўраймиз, ҳақларига қилинаётган барча хайрли дуоларни мустажоб қилишини тилаймиз. Барчамиз Аллоҳникимиз, барчамиз У Зотга қайтамиз. «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари ҳақида маълумот. @islomuz & @hilolnashr

Open in Telegram
Views2,000+631%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#8004Photo
Views1,820+565%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#8000Photo
Views1,910+598%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—