Account

Posts of Sammuslim.uz

newest first

#57186Video
Views451−73%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#57180Photo

Пайариқ туманида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди Пайариқ туманидаги «Соғиш ота» жоме масжиди ҳовлисида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди. Ушбу хайрли тадбирда туман имом-хатиблари ҳам фаол иштирок этиб, масжид ҳовлисига манзарали дарахтлар ва гул кўчатларини экишди. Мазкур ташаббус масжид ҳудудини янада обод ва кўркам қилиш, атроф-муҳитни асраш, табиатга меҳр ва масъулият билан муносабатда бўлиш, шунингдек, яшил маконни кенгайтиришга қаратилди. Динимизда ҳам табиатни асраш, дарахт экиш ва уни парваришлаш савобли амаллардан ҳисобланади. Бундай хайрли ишлар нафақат масжидларимизнинг ободлигига, балки юртимизнинг янада гўзаллашишига ҳам хизмат қилади. Обод масжид — гўзал муҳит, гўзал муҳит эса покиза қалблар ва эзгу амаллар самарасидир. Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL

Open in Telegram
Views658−61%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#57178Photo
Views16,900×10vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h9,100
4 h16,900
  1. After 1 hour9,100
  2. After 6 hours16,900
  3. Total to date16,900
#57177Video
Views1,300−22%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h853
5 h1,300
  1. After 6 hours1,300
  2. Total to date1,300
#57176Photo
Views712−57%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#57175Video
Views1,630−2%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#57174Video
Views819−51%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#57173Photo
Views970−42%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#57172Video
Views1,420−15%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#57166Photo

#xabar #muftiy #hamkorlik 🤝 ҚАРДОШ МУФТИЙЛАР ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР    📍Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор, доктор Сафий Арпагуш ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мезбонни Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши юксак савияда ва муваффақиятли ўтгани билан муборакбод этдилар. 🌙 Муфтий ҳазратлари икки қардош мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик муносабатлари тобора кенгайиб, айниқса, уламолар ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар. Шунингдек, мазкур нуфузли анжуман мусулмон уммати олдида турган долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдони бўлгани, унда қабул қилинган баёнот ва тавсиялар барча мусулмон халқлари учун манфаатли бўлиши таъкидланди. 💬 Ўз навбатида, профессор, доктор Сафий Арпагуш Ўзбекистон муфтийсининг халқаро йиғилишдаги фаол иштироки ва сермазмун нутқи учун катта миннатдорлик изҳор этди. Ушбу маслаҳат йиғилиши уммат бирлигини мустаҳкамлаш ва замонавий муаммоларга жамоавий ижтиҳод асосида мўътадил ечим топишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлар экан, ҳамкорликда фатволар ишлаб чиқишни ривожлантириш, уларда ижтимоий воқеликни ҳисобга олиш, ахборот асридаги фатво тарқоқлигининг олдини олиш мақсадида рақамли майдонда расмий фатволарни кенг ёйиш ҳамда сунъий интеллектдан фақат тадқиқот воситаси сифатида фойдаланиб, уни фатво бериш манбаига айлантирмаслик зарурлигини алоҳида баён этди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Open in Telegram
Views999−40%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
21 h964
24 h999
  1. After 24 hours999
  2. Total to date999
#57162Photo

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ Самарқанд шаҳридаги Матбуот уйида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда «Вақф» хайрия жамоат фонди вилоят раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот котиби Аброров Жаҳонгирхон ҳамда «Вақф» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти раҳбари Ёқубжон домла Мансуров иштирок этиб, 2026 йил давомида вилоятда диний-маърифий йўналишда амалга оширилган ишлар, хайрли ташаббуслар, ижтимоий кўмак тадбирлари ва соҳада эришилган натижалар ҳақида атрофлича маълумот бердилар. Анжуман давомида аҳоли ўртасида диний қадриятларни кенг тарғиб қилиш, миллий ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, оилавий қадриятларни асраш, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилаётган хайрия ва саховат тадбирлари, эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган моддий ва маънавий кўмак, турли ижтимоий лойиҳалар ҳамда бу борадаги ҳамкорлик ишлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар. Тадбир якунида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш, жамоатчилик билан очиқ мулоқотни янада ривожлантириш ва эзгу ташаббусларни изчил давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL

Open in Telegram
Views871−48%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#57152Photo

#xabar #Quron_musobaqasi 🌙 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИГА 7 МЛН СЎМГАЧА ПУЛ МУКОФОТИ ВА ҚИММАТБАҲО СОВРИНЛАР ТОПШИРИЛДИ 🗣 24 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Қуръон ва қироат илмлари» фан ойлиги доирасида анъанавий Қуръони карим мусобақасининг финал босқичи юқори савияда бўлиб ўтди. 🌙 Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, раис ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Муҳаммад Олим домла Муҳаммадсиддиқов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, «Қуръон илмлари» кафедраси устозлари, таниқли қорилар, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди. 💬 Мусобақани очиб берган Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров юртимизда Қуръон илмларини ўрганиш борасида салмоқли ютуқларга эришилаётгани, хусусан, жорий йилда маъҳад тарихида илк бор «Тафсир ва Қуръон илмлари» бўйича магистрлик мутахассислиги очилганини таъкидлаб, иштирокчиларга муваффақият тилади. 💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков йиғилганларни Муфтий ҳазратлари ва идора раҳбарияти номидан табриклади. У юртимизда қориларнинг сон ва сифат жиҳатидан юксалиб бораётгани, бунинг самараси Рамазон ойидаги хатми Қуръонларда яққол намоён бўлаётганини қайд этиб, мазкур мусобақа моҳир қориларни саралаш ва ёшларни юксак қорилик мақомига рағбатлантиришга хизмат қилишини билдирди. 💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов давлатимиз раҳбари томонидан Қуръон аҳли ва ҳофизи каломларга кўрсатилаётган юксак эътибор ҳамда моддий-маънавий рағбат хусусида тўхталиб, маъҳад совғаларидан ташқари Муфтий ҳазратлари номларидан ҳам қўшимча муносиб мукофотлар ажратилганини маълум қилди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммад Олим домла Муҳаммадсиддиқов келгуси йилдан 10 та ўрта махсус ва 4 та олий диний таълим муассасаси ўртасида Қуръон мусобақаларини кенг миқёсда қайта жонлантириш режалаштирилаётганини айтиб, устозлар олдида халқаро майдонларда Ўзбекистон байроғини баланд кўтарадиган моҳир қориларни тайёрлаш вазифаси турганига урғу берди. 📖 Бу йилги мусобақанинг муҳим янгилиги сифатида тиловат йўналишида илк бор модул таълим тизимида таҳсил олаётган имом ва ноиблар ҳам қатнашди. Беллашувда иштирокчиларнинг Қуръони каримни ёддан ўқиши, тажвид қоидаларига риоя этиши, оятларни тажвидий таҳлил қилиши ҳамда овоз ва тараннум маҳорати синовдан ўтказилди. ⚖️ Иштирокчиларнинг чиқишларини «Қуръон илмлари» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов раислигидаги, тажрибали устозлар ҳамда мисрлик Ислом Абдулатий қоридан иборат ҳакамлар ҳайъати одилона баҳолаб борди. 🏆 Мусобақа якунларига кўра, қуйидаги иштирокчилар ғолиб ва совриндор бўлдилар: Ҳифз йўналиши бўйича: 🥇 1-ўрин: Абдулҳай Ҳасанов (101-гуруҳ талабаси) ва Муҳаммад Амин Мусаев (304-гуруҳ талабаси); 🥈 2-ўрин: Шукруллоҳ Абдуллаев (404-гуруҳ талабаси); 🥉 3-ўрин: Билолиддин Иброҳимжонов (202-гуруҳ талабаси). Тиловат йўналиши бўйича (модул таълим талабалари ўртасида): 🥇 1-ўрин: Зоҳиджон Номонов; 🥈 2-ўрин: Абдулбоқий Аҳмедов; 🥉 3-ўрин: Билолиддин Қамардинов. 🎁 Ҳар икки йўналиш ғолибларига Муфтий ҳазратлари номларидан: ▪️ 1-ўрин учун — 7 миллион сўм; ▪️ 2-ўрин учун — 5 миллион сўм; ▪️ 3-ўрин учун — 3 миллион сўм пул мукофотлари топширилди. Шунингдек, маъҳад ва ҳомийлар томонидан ғолиб ҳамда совриндорларга iPad, планшет, чангютгич ва шарбат чиқаргич каби қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. 🗣 Ушбу мусобақа иқтидорли қориларни кашф этиш, ёшларда Каломуллоҳга муҳаббатни ошириш ҳамда халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган моҳир ҳофизи Қуръонларни тайёрлашга хизмат қилади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Open in Telegram
Views882−47%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—