ТАЙЛОҚ ТУМАНИДА ОТИНОЙИЛАР ТОМОНИДАН МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ Тадбирдан кейин тумандаги маҳаллаларда яшовчи ёлғиз қариялар ва муҳтожлар ҳолидан хабар олинди. «Инсон қадри — энг улуғ қадрият!» Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
Открыть в TelegramПосты канала Sammuslim.uz
Пайариқ туманида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди Пайариқ туманидаги «Соғиш ота» жоме масжиди ҳовлисида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди. Ушбу хайрли тадбирда туман имом-хатиблари ҳам фаол иштирок этиб, масжид ҳовлисига манзарали дарахтлар ва гул кўчатларини экишди. Мазкур ташаббус масжид ҳудудини янада обод ва кўркам қилиш, атроф-муҳитни асраш, табиатга меҳр ва масъулият билан муносабатда бўлиш, шунингдек, яшил маконни кенгайтиришга қаратилди. Динимизда ҳам табиатни асраш, дарахт экиш ва уни парваришлаш савобли амаллардан ҳисобланади. Бундай хайрли ишлар нафақат масжидларимизнинг ободлигига, балки юртимизнинг янада гўзаллашишига ҳам хизмат қилади. Обод масжид — гўзал муҳит, гўзал муҳит эса покиза қалблар ва эзгу амаллар самарасидир. Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
Открыть в TelegramПайариқ туманидаги «Саид Нуриддинхўжа» жоме масжиди ҳудудида янги ва замонавий таҳоратхона барпо этилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Sammuslim.uz
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 161 |
| 3 ч | 752 |
- Всего сейчас752
Таъзия Самарқанд шаҳар “Дарғом” жоме масжиди имом-ноиби Абдузоҳид домла Ризаевнинг оталарининг вафот этгани муносабати билан таъзия изҳор этамиз. Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айласин, жаннати Фирдавсдан жой ато қилсин, Ўзининг шомил мағфиратига, бениҳоя раҳматига олсин. Ушбу мусибат дамларида марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик билан қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз. Жаноза намози бугун 2026 йил 26 ноябр куни Самарқанд тумани Ширинобод маҳалласида марҳумнинг ўз хонодонида соат 14:00 да ўқилади. Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун! «Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз У Зотга қайтамиз». https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 9 100 |
| 4 ч | 16 900 |
- Через 1 час9 100
- Через 6 часов16 900
- Всего сейчас16 900
#Раддия Ўткинчи дунёга алданиб қолманг. Нурулло домла Набиев Самарқанд шаҳар "Галаосиё" жоме масжиди имом-хатиби •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! ⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг! 💿 https://taplink.cc/sammuslim.uz Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Sammuslim.uz
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 853 |
| 5 ч | 1 300 |
- Через 6 часов1 300
- Всего сейчас1 300
Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳаётлари ҳар бир мўмин-мусулмон учун улкан тарбия мактабидир. У зоти шарифнинг ҳаёт йўлларини қунт билан ўрганиб чиққан ҳар бир инсон албатта, бунга амин бўлмай чораси йўқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “(Эй, имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир” (Аҳзоб сураси, 21-оят) – деб, Муҳаммад (с.а.в)ни барча мўмин-мусулмонларга намуна бўлишга энг лойиқ зот эканликларини баён қилган. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Sammuslim.uz
Открыть в Telegram#Muslim_podcast 📱 ISLOMDA SUNNAT TO'YI BORMI?⚡️ Toʼliq FULL HDda tomosha qiling👇👇 📽 https://www.youtube.com/watch?v=lbpOheqvO-s 🎙 Ekspert: Rahimberdi domla Rahmonov – Toshkent shahar “Xo‘ja Alambardor” masjidi imom-xatibi Mazkur podcast O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining 2026-yil 9-noyabrdagi 03-07/8700-sonli xulosasi asosida tayyorlandi. 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Открыть в TelegramПереслано из Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast 📱🗣BUGUN KIMGA MUHTOJSIZ❓ 🎙 Ekspert: Isroiljon domla Ismoiljonov – Toshkent shahar “Oq uy” masjidi imom-xatibi. 🎞 To‘liq 👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da ko‘ring! 📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 12-noyabrdagi 03-07/8847-sonli xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Открыть в Telegram«Вақф»: икки оилага янги уй, минглаб инсонларга мадад Саховатпешалик халқимизга хос фазилат. Юртимизда ўзгаларга эзгулик ва яхшилик улашувчи мўминларимиз талайгина. Уларнинг қилаётган амалларини ҳақдорларга йўналтиришда эса “Вақф” хайрия жамоат фондининг алоҳида ўрни бор. Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/7w2a Kanalga qo‘shiling: 👇 https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
Открыть в Telegram#Раддия Ижтимоий тармоқларда ҳар хил бемани видеоларни жойлаштирманг! Зафар домла Маҳмудов Самарқанд шаҳар “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиди имом-хатиби •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! ⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг! 💿 https://taplink.cc/sammuslim.uz Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Sammuslim.uz https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
Открыть в Telegram#xabar #muftiy #hamkorlik 🤝 ҚАРДОШ МУФТИЙЛАР ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР 📍Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор, доктор Сафий Арпагуш ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мезбонни Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши юксак савияда ва муваффақиятли ўтгани билан муборакбод этдилар. 🌙 Муфтий ҳазратлари икки қардош мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик муносабатлари тобора кенгайиб, айниқса, уламолар ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар. Шунингдек, мазкур нуфузли анжуман мусулмон уммати олдида турган долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдони бўлгани, унда қабул қилинган баёнот ва тавсиялар барча мусулмон халқлари учун манфаатли бўлиши таъкидланди. 💬 Ўз навбатида, профессор, доктор Сафий Арпагуш Ўзбекистон муфтийсининг халқаро йиғилишдаги фаол иштироки ва сермазмун нутқи учун катта миннатдорлик изҳор этди. Ушбу маслаҳат йиғилиши уммат бирлигини мустаҳкамлаш ва замонавий муаммоларга жамоавий ижтиҳод асосида мўътадил ечим топишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлар экан, ҳамкорликда фатволар ишлаб чиқишни ривожлантириш, уларда ижтимоий воқеликни ҳисобга олиш, ахборот асридаги фатво тарқоқлигининг олдини олиш мақсадида рақамли майдонда расмий фатволарни кенг ёйиш ҳамда сунъий интеллектдан фақат тадқиқот воситаси сифатида фойдаланиб, уни фатво бериш манбаига айлантирмаслик зарурлигини алоҳида баён этди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 21 ч | 964 |
| 24 ч | 999 |
- Через 24 часа999
- Всего сейчас999
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ Самарқанд шаҳридаги Матбуот уйида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда «Вақф» хайрия жамоат фонди вилоят раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот котиби Аброров Жаҳонгирхон ҳамда «Вақф» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти раҳбари Ёқубжон домла Мансуров иштирок этиб, 2026 йил давомида вилоятда диний-маърифий йўналишда амалга оширилган ишлар, хайрли ташаббуслар, ижтимоий кўмак тадбирлари ва соҳада эришилган натижалар ҳақида атрофлича маълумот бердилар. Анжуман давомида аҳоли ўртасида диний қадриятларни кенг тарғиб қилиш, миллий ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, оилавий қадриятларни асраш, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилаётган хайрия ва саховат тадбирлари, эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган моддий ва маънавий кўмак, турли ижтимоий лойиҳалар ҳамда бу борадаги ҳамкорлик ишлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар. Тадбир якунида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш, жамоатчилик билан очиқ мулоқотни янада ривожлантириш ва эзгу ташаббусларни изчил давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
Открыть в Telegram#xabar #Quron_musobaqasi 🌙 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИГА 7 МЛН СЎМГАЧА ПУЛ МУКОФОТИ ВА ҚИММАТБАҲО СОВРИНЛАР ТОПШИРИЛДИ 🗣 24 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Қуръон ва қироат илмлари» фан ойлиги доирасида анъанавий Қуръони карим мусобақасининг финал босқичи юқори савияда бўлиб ўтди. 🌙 Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, раис ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Муҳаммад Олим домла Муҳаммадсиддиқов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, «Қуръон илмлари» кафедраси устозлари, таниқли қорилар, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди. 💬 Мусобақани очиб берган Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров юртимизда Қуръон илмларини ўрганиш борасида салмоқли ютуқларга эришилаётгани, хусусан, жорий йилда маъҳад тарихида илк бор «Тафсир ва Қуръон илмлари» бўйича магистрлик мутахассислиги очилганини таъкидлаб, иштирокчиларга муваффақият тилади. 💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков йиғилганларни Муфтий ҳазратлари ва идора раҳбарияти номидан табриклади. У юртимизда қориларнинг сон ва сифат жиҳатидан юксалиб бораётгани, бунинг самараси Рамазон ойидаги хатми Қуръонларда яққол намоён бўлаётганини қайд этиб, мазкур мусобақа моҳир қориларни саралаш ва ёшларни юксак қорилик мақомига рағбатлантиришга хизмат қилишини билдирди. 💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов давлатимиз раҳбари томонидан Қуръон аҳли ва ҳофизи каломларга кўрсатилаётган юксак эътибор ҳамда моддий-маънавий рағбат хусусида тўхталиб, маъҳад совғаларидан ташқари Муфтий ҳазратлари номларидан ҳам қўшимча муносиб мукофотлар ажратилганини маълум қилди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммад Олим домла Муҳаммадсиддиқов келгуси йилдан 10 та ўрта махсус ва 4 та олий диний таълим муассасаси ўртасида Қуръон мусобақаларини кенг миқёсда қайта жонлантириш режалаштирилаётганини айтиб, устозлар олдида халқаро майдонларда Ўзбекистон байроғини баланд кўтарадиган моҳир қориларни тайёрлаш вазифаси турганига урғу берди. 📖 Бу йилги мусобақанинг муҳим янгилиги сифатида тиловат йўналишида илк бор модул таълим тизимида таҳсил олаётган имом ва ноиблар ҳам қатнашди. Беллашувда иштирокчиларнинг Қуръони каримни ёддан ўқиши, тажвид қоидаларига риоя этиши, оятларни тажвидий таҳлил қилиши ҳамда овоз ва тараннум маҳорати синовдан ўтказилди. ⚖️ Иштирокчиларнинг чиқишларини «Қуръон илмлари» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов раислигидаги, тажрибали устозлар ҳамда мисрлик Ислом Абдулатий қоридан иборат ҳакамлар ҳайъати одилона баҳолаб борди. 🏆 Мусобақа якунларига кўра, қуйидаги иштирокчилар ғолиб ва совриндор бўлдилар: Ҳифз йўналиши бўйича: 🥇 1-ўрин: Абдулҳай Ҳасанов (101-гуруҳ талабаси) ва Муҳаммад Амин Мусаев (304-гуруҳ талабаси); 🥈 2-ўрин: Шукруллоҳ Абдуллаев (404-гуруҳ талабаси); 🥉 3-ўрин: Билолиддин Иброҳимжонов (202-гуруҳ талабаси). Тиловат йўналиши бўйича (модул таълим талабалари ўртасида): 🥇 1-ўрин: Зоҳиджон Номонов; 🥈 2-ўрин: Абдулбоқий Аҳмедов; 🥉 3-ўрин: Билолиддин Қамардинов. 🎁 Ҳар икки йўналиш ғолибларига Муфтий ҳазратлари номларидан: ▪️ 1-ўрин учун — 7 миллион сўм; ▪️ 2-ўрин учун — 5 миллион сўм; ▪️ 3-ўрин учун — 3 миллион сўм пул мукофотлари топширилди. Шунингдек, маъҳад ва ҳомийлар томонидан ғолиб ҳамда совриндорларга iPad, планшет, чангютгич ва шарбат чиқаргич каби қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. 🗣 Ушбу мусобақа иқтидорли қориларни кашф этиш, ёшларда Каломуллоҳга муҳаббатни ошириш ҳамда халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган моҳир ҳофизи Қуръонларни тайёрлашга хизмат қилади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Открыть в Telegram