⚡️Пойтахтда сифати кафолатланмаган 153 мингдан ортиқ дори воситаси аниқланди Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида фармацевтика маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги хонадонлардан бирини кўздан кечириш давомида 41 турдаги жами 31 454 дона дори воситаси сақланаётгани аниқланди. «Достинекс», «Сиклоферон», «Прогестан» каби препаратлардан иборат маҳсулотлар Яшнобод туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган шахсга тегишли бўлиб, уларнинг тахминий қиймати 1,1 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этади. Маълум қилинишича, хорижда ишлаб чиқарилган ушбу препаратлар республикага ноқонуний айланма йўллар орқали олиб кирилган ва пойтахтдаги дорихоналар орқали сотилиши режалаштирилган. Шунингдек, ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирда дори-дармон улгуржи савдосига ихтисослашган масъулияти чекланган жамият омборхонаси текширилди. Натижада, омборхонадан «Ардуан», «Актовегин», «Феромакс», «Сипраксол», «Сефотаксим» каби 204 турдаги жами 111 613 дона сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари топилди. Уларнинг тахминий қиймати 584 миллион сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, омборхонанинг ертўла қисмида яроқлилик муддати ўтган препаратларни қайта қадоқлашга мўлжалланган яширин цех ва 25 та ускуна аниқланди. Ҳар икки ҳолат бўйича дори воситаларидан намуналар олиниб, экспертиза ўтказиш учун «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасига тақдим этилди. Ҳозирда ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in TelegramPosts of Rost24 | Расмий канал
Президент мактуби — ёш авлодга меҳр ва маърифат сабоғи Давлатимиз раҳбарининг набираси Шавкатбекка йўллаган самимий мактуби нафақат оилавий меҳр ифодаси, балки Ўзбекистон ёшларини илм олишга, ўз устида ишлашга ва Ватанга муносиб фарзанд бўлиб камол топишга чорловчи эзгу мурожаатдир. Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 133-мактаб ўқувчилари ҳам мактубдаги самимий сатрлар орқали ёш авлодга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликни ҳис этдилар. Мактубдаги қуйидаги сатрлар ҳар бир ўқувчи учун муҳим ҳаётий сабоқ бўла олади: «Илм-маърифат ўрганишга сидқидилдан ҳаракат қил! Чунки билим ва тафаккур битмас-туганмас бойликдир». Бу сатрлар ёшларнинг қалбида билимга интилиш, орзу-мақсадлар сари дадил қадам ташлаш ва келажак учун масъулият ҳиссини мустаҳкамлайди. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram⚡️Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотлар учун 800 млн доллар ажратади Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 миллион долларлик молиялаштириш пакетини маъқуллади. Маблағлар янги иш ўринларини яратиш, хусусий секторни ривожлантириш, энергетика тизимини модернизация қилиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга қаратилган ислоҳотларга йўналтирилади. Дастур доирасида 2029–2031 йилларда 275 мингта қўшимча ва юқорироқ ҳақ тўланадиган иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Шунингдек, 2028 йилга қадар: — 500 минг нафар қўшимча фойдаланувчини кенг полосали интернет билан таъминлаш; — электр энергияси истеъмолчиларининг 15 фоизига хусусий операторлар орқали хизмат кўрсатиш; — фермер ва чорвадорларнинг 35 фоизини суғурта билан қамраб олиш; — энергия самарадорлигини ошириш учун 10 миллион долларлик хусусий инвестиция жалб қилиш; — тақсимланган қайта тикланувчи энергия манбалари қувватини 3 минг МВтга етказиш режалаштирилган. Мазкур ислоҳотлар мамлакатда рақобат муҳитини яхшилаш, инвестицияларни жалб этиш, аҳоли бандлигини ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram⚡️Чорва учун озуқа харид қилиш харажатларининг 10 фоизи субсидия қилиниши мумкин Президент Шавкат Мирзиёев чорвачиликда маҳсулдорликни ошириш, гўшт ва сут маҳсулотлари таннархини пасайтириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган таклифлар билан танишди. Тақдимотда чорвадорлар ва тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қатор имтиёзлар таклиф этилди. Жумладан: — 2027 йилдан Қашқадарё вилоятида синов тариқасида аҳоли хонадонларида боқилаётган чорва учун озуқа харид қилиш харажатларининг 10 фоизини қоплаб бериш; — 500 гектардан ортиқ ерни озуқабоп экинлар етиштириш учун ўзлаштирган ва замонавий суғориш тизимини жорий этган тадбиркорларга маҳаллий бюджет ҳисобидан 100 минг куб метргача сув сиғимига эга ҳавзалар қуриб бериш; — «Пивот» суғориш технологиясини жорий этиш учун субсидия миқдорини ҳар гектарига 2,5 миллион сўмдан 4 миллион сўмгача ошириш; — Камида 10 гектар майдонни суғоришда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи тадбиркорларга ускуналар хариди харажатларининг 50 фоизигача қисмини қоплаб бериш; — Озуқа марказларини ташкил этиш ва озуқабоп экинлар етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш; — Замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишда қўшимча енгилликлар бериш; — Хорижий мутахассисларни жалб этиш ва маҳаллий кадрлар малакасини ошириш харажатларининг бир қисмини қоплаш. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида яйловларни ўзлаштирган тадбиркорларга ушбу майдонларнинг бир қисмида чорвачилик комплексларини қуришга рухсат бериш таклиф қилинди. Шунингдек, аҳолини сифатли ва мақбул нархдаги озуқа билан таъминлаш мақсадида ҳудудларда 100 дан ортиқ озуқа марказлари ва шохобчаларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Президент мутасаддиларга мазкур таклифларни пухта ишлаб чиқиш ва молиялаштиришнинг аниқ механизмларини белгилаш бўйича топшириқ берди. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram⚡️Йирик наркосавдо фош этилди, 7,5 килограммдан ортиқ гашиш ва қарийб 2 минг дона «Регапен» мусодара қилинди Андижон ва Сурхондарё вилоятларида гиёҳвандлик воситалари ҳамда кучли таъсир қилувчи дори препаратларининг ноқонуний савдосига қарши ўтказилган тезкор тадбирларда бир нечта жиноий ҳолат фош этилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жами 7 килограммдан ортиқ гашиш ва 1948 дона «Регапен» дори воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида тезкор тадбир ўтказилган ва 1986 йилда туғилган, илгари гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув давомида хонадондан сотиш мақсадида сақлаб келинган 1 килограмм 157 грамм гашиш ҳамда 1946 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилган. Тезкор тадбир давомида мазкур шахсдан «Регапен» сотиб олишга келган 2001 йилда туғилган яна бир фуқаро ҳам қўлга олинган. Унинг ёнидан 1,5 грамм гашиш ва 2 дона «Регапен» дори воситаси ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган. Сурхондарё вилоятида эса гиёҳвандлик моддаларининг йирик миқдордаги ноқонуний савдосига чек қўйилган. ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда Термиз халқаро савдо марказида тезкор тадбир ўтказган. Унда 1986 йилда туғилган Афғонистон фуқароси сотиш учун мўлжалланган гашишни чопонлар орасига яшириб, Ўзбекистон ҳудудига олиб киргани ва уни 15 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган. Расмий маълумотда ушбу шахсдан 6 килограмм 342 грамм гашиш олиб қўйилгани қайд этилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Андижонда Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми «а» банди билан, Сурхондарёда эса 246-модда 2-қисми ва 273-модда 6-қисми «а» банди билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram#Рост_ҳикматлар ✅ Ҳеч қандай ташвиш ва қайғулар қалбимиздаги олижанобликдан бизни маҳрум қила олмайди. ✍️ Жон Стюарт Милль 🍁 Кунингиз хайрли ўтсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Open in Telegram⚡️Мактабга бир йиллик тайёрлов бепул бўлади Болаларни мактабга бир йил давомида тайёрлаш тизими кенгайтирилмоқда. Тайёрлов гуруҳлари нафақат давлат боғчаларида, балки мактабларнинг бўш синфхоналарида, шунингдек, заруратга қараб бошқа ижтимоий соҳа объектларида ҳам ташкил этилади. Таълим ва илм-фан вазирлиги янги тизим бўйича кўпчиликни қизиқтираётган саволларга жавоб берди. Гуруҳлар давлат боғчалари ва мактабларнинг бўш хоналарида очилади. Узоқ ҳудудларда боғча ёки мактаб мавжуд бўлмаган тақдирда, «Келажак» марказлари, техникумлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Ҳозиргача 4 мингдан ортиқ мактабнинг бўш синфхоналарида тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган. Яқин вақтда яна 191 та мактабда 246 та гуруҳ очилиши режалаштирилган. Бунда фақат тегишли шароит ва бўш жойи мавжуд таълим муассасалари танланади. Боғчага қатнайдиган болалар мактабга тайёрлов машғулотларини ўз боғчасида ўтайди. Дарсларни уларнинг боғча тарбиячиси олиб боради. Мактаб биноларида очиладиган гуруҳлар учун эса алоҳида педагоглар ишга қабул қилинади. Бу жараёнда мактабнинг амалдаги ўқитувчилари ўз дарсларидан ажратилмайди. Машғулотларни олий маълумотли педагог-тарбиячилар ёки олийгоҳларнинг мактабгача таълим йўналишида таҳсил олаётган битирувчи курс талабалари олиб бориши мумкин. Гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилишидан олдин бинолар санитария хизмати, ёнғин хавфсизлиги ва таълим бошқармаси вакиллари томонидан текширилади. Бунда хоналарнинг иситилиши, ёритилиши, сув таъминоти, ҳожатхона ва бошқа зарур хавфсизлик талабларига мувофиқлиги ўрганилади. Давлат боғчалари ва мактабларида бир йиллик тайёрлов таълими бепул ташкил этилади. Хусусий таълим ташкилотларида эса, ота-оналар хизматдан шартнома асосида фойдаланиши мумкин. Тайёрлов жараёнида болаларга махсус дастур асосида, асосан, ўйин методикаси орқали таълим берилади. Дастур жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзи, нутқ ва мулоқот, ўқиш ва ёзишга тайёргарлик, билиш жараёнлари ҳамда ижодий ривожланиш йўналишларини қамраб олади. Боғчалардаги тўлиқ ва қисқа муддатли гуруҳлар, мобил гуруҳлар ҳамда мактаблардаги тайёрлов синфлари учун ягона таълим дастури қўлланади. Вазирлик маълумотига кўра, ҳозирда 6 ёшли болаларнинг 98 фоизи, яъни 726 921 нафари мактабга тайёрлов билан қамраб олинган. Уларнинг 489 172 нафари боғчаларда, 19 910 нафари қисқа муддатли ва мобил гуруҳларда, 215 003 нафари мактабларнинг бўш синфхоналарида, 2 836 нафари эса бошқа шаклларда тайёрловдан ўтмоқда. Қайд этилишича, сўнгги етти йилда мактабга тайёрлов қамрови 37 фоиздан 98 фоизга етказилган. Барча болаларни қамраб олиш учун яна тахминан 800 та гуруҳ ташкил этиш ва 20 мингга яқин қўшимча ўрин яратиш зарур. Бу мақсадлар учун керакли харажатларни 2027 йилги давлат бюджетига киритиш режалаштирилган. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram⚡️Уй-жой сотиб олишдан аввал унинг қонунийлигини текшириш мумкин Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали қурилиш объектлари ҳақидаги очиқ маълумотларни олиш имконияти яратилди. Мазкур хизмат орқали фуқаролар қуйидаги маълумотлар билан танишишлари мумкин: Қурилиш объектининг манзили ва фойдаланишга топшириш муддати; Бинонинг қаватлари ва хонадонлар сони; Объектнинг умумий майдони ва лойиҳа қиймати; Қурилишга масъул ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар. Шунингдек, портал орқали архитектура-шаҳарсозлик кенгаши хулосаси, экспертиза хулосаси ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун берилган рухсатномани юклаб олиш мумкин. Янги хизмат, айниқса, қурилиши якунланмаган бинолардан хонадон сотиб олишни режалаштираётган фуқаролар учун муҳим аҳамиятга эга. Харидорлар тўловни амалга оширишдан аввал қурилишга оид расмий ҳужжатлар ва объектнинг топширилиш муддатини текшириш имкониятига эга бўлади. Хизмат уй-жойлардан ташқари 30 дан ортиқ йўналишдаги қурилиш объектлари ҳақидаги маълумотларни ҳам қамраб олади. Мазкур хизматдан ушбу ҳавола орқали фойдаланиш мумкин. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram⚡️Дунёда ОИВ юқтириш ҳолатлари камаймоқда, Марказий Осиёда эса вазият ёмонлашяпти— БМТ Шарқий Европа ва Марказий Осиёда ОИВ юқтириш ҳамда ОИТС билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ортиб бормоқда. Минтақада 2 миллионга яқин инсон ОИВ билан яшаётган бўлса, юз минглаб беморлар зарур даволаш муолажаларини олмаяпти. Бу ҳақда БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича қўшма дастури 1 декабрь — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни арафасида эълон қилган маърузада маълум қилинди. 2010 йилдан буён дунё бўйича ОИВ юқтиришнинг янги ҳолатлари 42 фоизга, ОИТС билан боғлиқ ўлим ҳолатлари эса 57 фоизга камайган. Бироқ Шарқий Европа ва Марказий Осиёда аксинча ҳолат кузатилмоқда. Минтақада ушбу кўрсаткичлар мос равишда 17 ва 11 фоизга ошган. Биргина 2025 йилда минтақада 120 минг кишида ОИВ аниқланган; 43 минг киши ОИТС билан боғлиқ касалликлардан вафот этган; 560 мингга яқин инсон ўзининг ОИВ-мусбат мақомини билса-да, даволанмаяпти. Дунёдаги ҳар ўнинчи янги ОИВ юқтириш ҳолати Шарқий Европа ва Марказий Осиё ҳиссасига тўғри келмоқда. Вазият нега ёмонлашмоқда? БМТ мутахассислари ОИВ билан яшаётган инсонларга нисбатан камситиш, кеч ташхис қўйилиши, жазоловчи қонунчилик ва профилактика дастурларининг етарлича молиялаштирилмаслигини асосий муаммолар қаторида келтирган. Минтақада ОИВ билан яшаётганларнинг атиги 56 фоизи антиретровирус терапия олмоқда. Вирус юкламасини сусайтиришга эришганлар улуши эса 48 фоизни ташкил этган. Бу дунёдаги энг паст кўрсаткичдир. 2025 йилда минтақада ОИВга қарши дастурларни халқаро молиялаштириш 264 миллион доллардан 196 миллион долларга тушган. Бу бир йил ичида 26 фоизлик қисқариш демакдир. Мамлакатларнинг ички харажатлари ошган бўлса-да, халқаро молиявий ёрдамнинг қисқариши ўрнини тўлиқ қоплай олмаган. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram⚡️Ўзбекистон сайёҳлар учун дунёнинг энг хавфсиз 30 мамлакати қаторига кирди CEOWORLD Magazine нашри томонидан эълон қилинган халқаро рейтингда Ўзбекистон 198 та давлат ва ҳудуд орасида 27-ўринни қайд этиб, Австралия, Канада, Германия, Буюк Британия ва Франция каби давлатлардан юқорироқ натижа кўрсатди. 2026 йил 23 ноябрда эълон қилинган Travel Safety Ranking рейтингида Ўзбекистон 100 баллик тизимда 81,03 балл тўплаган. Мамлакат «Very High», яъни хавфсизлик даражаси жуда юқори бўлган давлатлар қаторига киритилган. Бу Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Рейтингда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам қуйидагича ўрин олган: • Қозоғистон 44-ўрин (76,87 балл); • Туркманистон 57-ўрин (72,45 балл); • Қирғизистон 65-ўрин (70,30 балл); • Тожикистон 73-ўрин (68,11 балл). Шу тариқа, Ўзбекистон минтақадаги қўшни давлатларнинг барчасидан юқори натижа қайд этди. Дунё рейтингида биринчи учликдан Сингапур (89,72 балл), Япония (88,91 балл) ва Исландия (88,73 балл) жой олган. Кейинги ўринларни Словения, Швейцария, Чехия, Финляндия, Австрия, Португалия ва Тайван эгаллаган. Рейтингнинг энг қуйи поғонасида Гаити қайд этилган. Афғонистон, Жанубий Судан, Яман ва Россия ҳам саёҳат хавфсизлиги паст баҳоланган давлатлар қаторига киритилган. CEOWORLD таҳлилида тўртта асосий кўрсаткич ҳисобга олинган. АҚШ ва Канада ҳукуматларининг саёҳат хавфсизлиги бўйича тавсиялари умумий баҳонинг 35 фоизини, 2026 йилги Global Peace Index натижалари 30 фоизини, Numbeo хавфсизлик индекси 20 фоизини, БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси маълумотларидаги қасддан одам ўлдириш кўрсаткичлари эса 15 фоизини ташкил этган. Ўзбекистоннинг хавфсизлиги АҚШ Давлат департаменти томонидан ҳам ижобий баҳоланган. 2026 йил 26 январда янгиланган тавсияларга кўра, мамлакат америкалик сайёҳлар учун биринчи даражали хавфсизлик тоифасига киритилган. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram⚡️Умра зиёрати баҳонасида фуқаролардан минглаб доллар олган турфирма раҳбарлари ушланди Фуқароларни муқаддас Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан минглаб доллар олган шахсларнинг ноқонуний фаолияти фош этилди. Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри ҳамда Самарқандда ўтказган тезкор тадбирларда икки нафар турфирма раҳбарини қўлга олди. Биринчи ҳолат Бекобод шаҳрида аниқланган. Бу ерда фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари Умра зиёратини ташкил этиш учун зарур рухсатга эга бўлмаган. Шунга қарамай, у уч нафар фуқарони Саудия Арабистонига олиб бориш ва муқаддас қадамжоларда зиёрат амалларини бажаришларига шароит яратиб беришни ваъда қилган. Ушбу хизмат эвазига у фуқаролардан жами 3450 АҚШ доллари олган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунга ўхшаш ҳолат Самарқанд шаҳрида ҳам қайд этилган. Бу ерда фаолият юритувчи, бироқ Умра зиёратини ташкил этиш учун тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси раҳбари тўрт нафар фуқаронинг ишончига кирган. У уларни Саудия Арабистонига зиёратга юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 6000 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларни Умра сафарини таклиф қилаётган ташкилотларнинг тегишли лицензияси борлигини олдиндан текширишга, шубҳали воситачиларга пул бермасликка чақирди. Шунингдек, шунга ўхшаш қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганлардан ДХХнинг 1520 қисқа рақами орқали хабар бериш сўралди. Хабар берувчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланиши маълум қилинган. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram⚡️Гулнора Каримованинг яна 252,5 миллион доллари Ўзбекистонга қайтарилади 24 ноябрь куни Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида ноқонуний ўзлаштирилган активларнинг навбатдаги қисмини қайтариш бўйича битим тасдиқланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди. Битимга кўра, Ўзбекистонга яна 252,5 миллион доллар қайтарилиши кўзда тутилган. Мазкур маблағлар «Ишонч — 2030» траст жамғармаси орқали аҳоли турмуш сифатини яхшилашга йўналтирилади. Соғлиқни сақлаш соҳасида болалар ва ўсмирларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, касалликларни эрта аниқлаш, айрим онкологик касалликларни даволаш имкониятларини кенгайтириш ҳамда шифокорлар малакасини ошириш режалаштирилган. Таълим соҳасида эса янги мактаблар қурилишини қўллаб-қувватлаш, замонавий рақамли технологияларни жорий этиш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган. Айниқса, олис қишлоқ ҳудудлари ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконияти чекланган аҳоли қатламларига устувор аҳамият берилади. Маблағларни тақсимлаш стратегиясининг иккинчи босқичи Ўзбекистон, Швейцария ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram⚡️Трамп Ўзбекистон президентига ўзбек айвонлари учун миннатдорлик билдирди АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Америка мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан совға қилинган ўзбек айвонлари учун миннатдорлик билдирди. У бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди. Трампнинг ёзишича, айвонларни топшириш маросими ўтган ҳафта бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов ва АҚШ ички ишлар вазири Даг Бургум иштирок этган. Маросим давомида Трамп Marine One вертолётида айвонлар жойлашган ҳудуд устидан учиб ўтганини ҳам қайд этган. АҚШ президенти ўзбек усталарининг меҳнатини алоҳида эътироф этиб, улар бир неча ой давомида оилаларидан узоқда, оғир об-ҳаво шароитида ишлаб, 200 йиллик тоғ ёнғоғи дарахтларидан айвонлар барпо этганини таъкидлаган. Трампнинг таъкидлашича, у совғани шахсий мулки сифатида сақлаб қолиш ўрнига, айвонларни жамоатчилик фойдаланиши учун тақдим этишга қарор қилган. Улар Вашингтондаги Тидал-Бейсин ҳудуди яқинида, Жефферсон ёдгорлиги ва Вашингтон монументи кўриниб турадиган жойда ўрнатилган. Унинг қайд этишича, бир йилдан сўнг очилиши режалаштирилган Миллий Қаҳрамонлар боғи фаолият бошлаганидан кейин мазкур айвонлар сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли учун ташриф буюриладиган масканлардан бирига айланиши мумкин. У ерда дипломатик қабуллар, фотосессиялар ва бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. АҚШ Миллий парк хизмати маълумотига кўра, совға сифатида тақдим этилган иккита айвон Ғарбий Потомак боғида жойлашган. Улар 200 йиллик тоғ ёнғоғи дарахтларидан ясалган бўлиб, устунлари ва том қисми миллий нақшлар билан безатилган. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram