⚡️Пойтахтда сифати кафолатланмаган 153 мингдан ортиқ дори воситаси аниқланди Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида фармацевтика маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги хонадонлардан бирини кўздан кечириш давомида 41 турдаги жами 31 454 дона дори воситаси сақланаётгани аниқланди. «Достинекс», «Сиклоферон», «Прогестан» каби препаратлардан иборат маҳсулотлар Яшнобод туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган шахсга тегишли бўлиб, уларнинг тахминий қиймати 1,1 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этади. Маълум қилинишича, хорижда ишлаб чиқарилган ушбу препаратлар республикага ноқонуний айланма йўллар орқали олиб кирилган ва пойтахтдаги дорихоналар орқали сотилиши режалаштирилган. Шунингдек, ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирда дори-дармон улгуржи савдосига ихтисослашган масъулияти чекланган жамият омборхонаси текширилди. Натижада, омборхонадан «Ардуан», «Актовегин», «Феромакс», «Сипраксол», «Сефотаксим» каби 204 турдаги жами 111 613 дона сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари топилди. Уларнинг тахминий қиймати 584 миллион сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, омборхонанинг ертўла қисмида яроқлилик муддати ўтган препаратларни қайта қадоқлашга мўлжалланган яширин цех ва 25 та ускуна аниқланди. Ҳар икки ҳолат бўйича дори воситаларидан намуналар олиниб, экспертиза ўтказиш учун «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасига тақдим этилди. Ҳозирда ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram
Rost24 | Расмий канал
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Average views per post by day
By publication day
Show as table
| Date | Avg views per post |
|---|---|
| Nov 25, 2026 | 4,261 |
| Nov 26, 2026 | 2,682 |
Most viewed this month
- 01Views4.94KForwards—Reactions92Comments—
- 02Views4.93KForwards—Reactions89Comments—
- 03Views4.58KForwards—Reactions21Comments—
- 04Views4.23KForwards—Reactions12Comments—
Latest posts
Президент мактуби — ёш авлодга меҳр ва маърифат сабоғи Давлатимиз раҳбарининг набираси Шавкатбекка йўллаган самимий мактуби нафақат оилавий меҳр ифодаси, балки Ўзбекистон ёшларини илм олишга, ўз устида ишлашга ва Ватанга муносиб фарзанд бўлиб камол топишга чорловчи эзгу мурожаатдир. Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 133-мактаб ўқувчилари ҳам мактубдаги самимий сатрлар орқали ёш авлодга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликни ҳис этдилар. Мактубдаги қуйидаги сатрлар ҳар бир ўқувчи учун муҳим ҳаётий сабоқ бўла олади: «Илм-маърифат ўрганишга сидқидилдан ҳаракат қил! Чунки билим ва тафаккур битмас-туганмас бойликдир». Бу сатрлар ёшларнинг қалбида билимга интилиш, орзу-мақсадлар сари дадил қадам ташлаш ва келажак учун масъулият ҳиссини мустаҳкамлайди. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram⚡️Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотлар учун 800 млн доллар ажратади Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 миллион долларлик молиялаштириш пакетини маъқуллади. Маблағлар янги иш ўринларини яратиш, хусусий секторни ривожлантириш, энергетика тизимини модернизация қилиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга қаратилган ислоҳотларга йўналтирилади. Дастур доирасида 2029–2031 йилларда 275 мингта қўшимча ва юқорироқ ҳақ тўланадиган иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Шунингдек, 2028 йилга қадар: — 500 минг нафар қўшимча фойдаланувчини кенг полосали интернет билан таъминлаш; — электр энергияси истеъмолчиларининг 15 фоизига хусусий операторлар орқали хизмат кўрсатиш; — фермер ва чорвадорларнинг 35 фоизини суғурта билан қамраб олиш; — энергия самарадорлигини ошириш учун 10 миллион долларлик хусусий инвестиция жалб қилиш; — тақсимланган қайта тикланувчи энергия манбалари қувватини 3 минг МВтга етказиш режалаштирилган. Мазкур ислоҳотлар мамлакатда рақобат муҳитини яхшилаш, инвестицияларни жалб этиш, аҳоли бандлигини ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram⚡️Чорва учун озуқа харид қилиш харажатларининг 10 фоизи субсидия қилиниши мумкин Президент Шавкат Мирзиёев чорвачиликда маҳсулдорликни ошириш, гўшт ва сут маҳсулотлари таннархини пасайтириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган таклифлар билан танишди. Тақдимотда чорвадорлар ва тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қатор имтиёзлар таклиф этилди. Жумладан: — 2027 йилдан Қашқадарё вилоятида синов тариқасида аҳоли хонадонларида боқилаётган чорва учун озуқа харид қилиш харажатларининг 10 фоизини қоплаб бериш; — 500 гектардан ортиқ ерни озуқабоп экинлар етиштириш учун ўзлаштирган ва замонавий суғориш тизимини жорий этган тадбиркорларга маҳаллий бюджет ҳисобидан 100 минг куб метргача сув сиғимига эга ҳавзалар қуриб бериш; — «Пивот» суғориш технологиясини жорий этиш учун субсидия миқдорини ҳар гектарига 2,5 миллион сўмдан 4 миллион сўмгача ошириш; — Камида 10 гектар майдонни суғоришда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи тадбиркорларга ускуналар хариди харажатларининг 50 фоизигача қисмини қоплаб бериш; — Озуқа марказларини ташкил этиш ва озуқабоп экинлар етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш; — Замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишда қўшимча енгилликлар бериш; — Хорижий мутахассисларни жалб этиш ва маҳаллий кадрлар малакасини ошириш харажатларининг бир қисмини қоплаш. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида яйловларни ўзлаштирган тадбиркорларга ушбу майдонларнинг бир қисмида чорвачилик комплексларини қуришга рухсат бериш таклиф қилинди. Шунингдек, аҳолини сифатли ва мақбул нархдаги озуқа билан таъминлаш мақсадида ҳудудларда 100 дан ортиқ озуқа марказлари ва шохобчаларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Президент мутасаддиларга мазкур таклифларни пухта ишлаб чиқиш ва молиялаштиришнинг аниқ механизмларини белгилаш бўйича топшириқ берди. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram⚡️Йирик наркосавдо фош этилди, 7,5 килограммдан ортиқ гашиш ва қарийб 2 минг дона «Регапен» мусодара қилинди Андижон ва Сурхондарё вилоятларида гиёҳвандлик воситалари ҳамда кучли таъсир қилувчи дори препаратларининг ноқонуний савдосига қарши ўтказилган тезкор тадбирларда бир нечта жиноий ҳолат фош этилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жами 7 килограммдан ортиқ гашиш ва 1948 дона «Регапен» дори воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида тезкор тадбир ўтказилган ва 1986 йилда туғилган, илгари гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув давомида хонадондан сотиш мақсадида сақлаб келинган 1 килограмм 157 грамм гашиш ҳамда 1946 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилган. Тезкор тадбир давомида мазкур шахсдан «Регапен» сотиб олишга келган 2001 йилда туғилган яна бир фуқаро ҳам қўлга олинган. Унинг ёнидан 1,5 грамм гашиш ва 2 дона «Регапен» дори воситаси ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган. Сурхондарё вилоятида эса гиёҳвандлик моддаларининг йирик миқдордаги ноқонуний савдосига чек қўйилган. ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда Термиз халқаро савдо марказида тезкор тадбир ўтказган. Унда 1986 йилда туғилган Афғонистон фуқароси сотиш учун мўлжалланган гашишни чопонлар орасига яшириб, Ўзбекистон ҳудудига олиб киргани ва уни 15 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган. Расмий маълумотда ушбу шахсдан 6 килограмм 342 грамм гашиш олиб қўйилгани қайд этилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Андижонда Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми «а» банди билан, Сурхондарёда эса 246-модда 2-қисми ва 273-модда 6-қисми «а» банди билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram#Рост_ҳикматлар ✅ Ҳеч қандай ташвиш ва қайғулар қалбимиздаги олижанобликдан бизни маҳрум қила олмайди. ✍️ Жон Стюарт Милль 🍁 Кунингиз хайрли ўтсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Open in Telegram⚡️Мактабга бир йиллик тайёрлов бепул бўлади Болаларни мактабга бир йил давомида тайёрлаш тизими кенгайтирилмоқда. Тайёрлов гуруҳлари нафақат давлат боғчаларида, балки мактабларнинг бўш синфхоналарида, шунингдек, заруратга қараб бошқа ижтимоий соҳа объектларида ҳам ташкил этилади. Таълим ва илм-фан вазирлиги янги тизим бўйича кўпчиликни қизиқтираётган саволларга жавоб берди. Гуруҳлар давлат боғчалари ва мактабларнинг бўш хоналарида очилади. Узоқ ҳудудларда боғча ёки мактаб мавжуд бўлмаган тақдирда, «Келажак» марказлари, техникумлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Ҳозиргача 4 мингдан ортиқ мактабнинг бўш синфхоналарида тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган. Яқин вақтда яна 191 та мактабда 246 та гуруҳ очилиши режалаштирилган. Бунда фақат тегишли шароит ва бўш жойи мавжуд таълим муассасалари танланади. Боғчага қатнайдиган болалар мактабга тайёрлов машғулотларини ўз боғчасида ўтайди. Дарсларни уларнинг боғча тарбиячиси олиб боради. Мактаб биноларида очиладиган гуруҳлар учун эса алоҳида педагоглар ишга қабул қилинади. Бу жараёнда мактабнинг амалдаги ўқитувчилари ўз дарсларидан ажратилмайди. Машғулотларни олий маълумотли педагог-тарбиячилар ёки олийгоҳларнинг мактабгача таълим йўналишида таҳсил олаётган битирувчи курс талабалари олиб бориши мумкин. Гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилишидан олдин бинолар санитария хизмати, ёнғин хавфсизлиги ва таълим бошқармаси вакиллари томонидан текширилади. Бунда хоналарнинг иситилиши, ёритилиши, сув таъминоти, ҳожатхона ва бошқа зарур хавфсизлик талабларига мувофиқлиги ўрганилади. Давлат боғчалари ва мактабларида бир йиллик тайёрлов таълими бепул ташкил этилади. Хусусий таълим ташкилотларида эса, ота-оналар хизматдан шартнома асосида фойдаланиши мумкин. Тайёрлов жараёнида болаларга махсус дастур асосида, асосан, ўйин методикаси орқали таълим берилади. Дастур жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзи, нутқ ва мулоқот, ўқиш ва ёзишга тайёргарлик, билиш жараёнлари ҳамда ижодий ривожланиш йўналишларини қамраб олади. Боғчалардаги тўлиқ ва қисқа муддатли гуруҳлар, мобил гуруҳлар ҳамда мактаблардаги тайёрлов синфлари учун ягона таълим дастури қўлланади. Вазирлик маълумотига кўра, ҳозирда 6 ёшли болаларнинг 98 фоизи, яъни 726 921 нафари мактабга тайёрлов билан қамраб олинган. Уларнинг 489 172 нафари боғчаларда, 19 910 нафари қисқа муддатли ва мобил гуруҳларда, 215 003 нафари мактабларнинг бўш синфхоналарида, 2 836 нафари эса бошқа шаклларда тайёрловдан ўтмоқда. Қайд этилишича, сўнгги етти йилда мактабга тайёрлов қамрови 37 фоиздан 98 фоизга етказилган. Барча болаларни қамраб олиш учун яна тахминан 800 та гуруҳ ташкил этиш ва 20 мингга яқин қўшимча ўрин яратиш зарур. Бу мақсадлар учун керакли харажатларни 2027 йилги давлат бюджетига киритиш режалаштирилган. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram⚡️Уй-жой сотиб олишдан аввал унинг қонунийлигини текшириш мумкин Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали қурилиш объектлари ҳақидаги очиқ маълумотларни олиш имконияти яратилди. Мазкур хизмат орқали фуқаролар қуйидаги маълумотлар билан танишишлари мумкин: Қурилиш объектининг манзили ва фойдаланишга топшириш муддати; Бинонинг қаватлари ва хонадонлар сони; Объектнинг умумий майдони ва лойиҳа қиймати; Қурилишга масъул ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар. Шунингдек, портал орқали архитектура-шаҳарсозлик кенгаши хулосаси, экспертиза хулосаси ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун берилган рухсатномани юклаб олиш мумкин. Янги хизмат, айниқса, қурилиши якунланмаган бинолардан хонадон сотиб олишни режалаштираётган фуқаролар учун муҳим аҳамиятга эга. Харидорлар тўловни амалга оширишдан аввал қурилишга оид расмий ҳужжатлар ва объектнинг топширилиш муддатини текшириш имкониятига эга бўлади. Хизмат уй-жойлардан ташқари 30 дан ортиқ йўналишдаги қурилиш объектлари ҳақидаги маълумотларни ҳам қамраб олади. Мазкур хизматдан ушбу ҳавола орқали фойдаланиш мумкин. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in Telegram⚡️Дунёда ОИВ юқтириш ҳолатлари камаймоқда, Марказий Осиёда эса вазият ёмонлашяпти— БМТ Шарқий Европа ва Марказий Осиёда ОИВ юқтириш ҳамда ОИТС билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ортиб бормоқда. Минтақада 2 миллионга яқин инсон ОИВ билан яшаётган бўлса, юз минглаб беморлар зарур даволаш муолажаларини олмаяпти. Бу ҳақда БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича қўшма дастури 1 декабрь — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни арафасида эълон қилган маърузада маълум қилинди. 2010 йилдан буён дунё бўйича ОИВ юқтиришнинг янги ҳолатлари 42 фоизга, ОИТС билан боғлиқ ўлим ҳолатлари эса 57 фоизга камайган. Бироқ Шарқий Европа ва Марказий Осиёда аксинча ҳолат кузатилмоқда. Минтақада ушбу кўрсаткичлар мос равишда 17 ва 11 фоизга ошган. Биргина 2025 йилда минтақада 120 минг кишида ОИВ аниқланган; 43 минг киши ОИТС билан боғлиқ касалликлардан вафот этган; 560 мингга яқин инсон ўзининг ОИВ-мусбат мақомини билса-да, даволанмаяпти. Дунёдаги ҳар ўнинчи янги ОИВ юқтириш ҳолати Шарқий Европа ва Марказий Осиё ҳиссасига тўғри келмоқда. Вазият нега ёмонлашмоқда? БМТ мутахассислари ОИВ билан яшаётган инсонларга нисбатан камситиш, кеч ташхис қўйилиши, жазоловчи қонунчилик ва профилактика дастурларининг етарлича молиялаштирилмаслигини асосий муаммолар қаторида келтирган. Минтақада ОИВ билан яшаётганларнинг атиги 56 фоизи антиретровирус терапия олмоқда. Вирус юкламасини сусайтиришга эришганлар улуши эса 48 фоизни ташкил этган. Бу дунёдаги энг паст кўрсаткичдир. 2025 йилда минтақада ОИВга қарши дастурларни халқаро молиялаштириш 264 миллион доллардан 196 миллион долларга тушган. Бу бир йил ичида 26 фоизлик қисқариш демакдир. Мамлакатларнинг ички харажатлари ошган бўлса-да, халқаро молиявий ёрдамнинг қисқариши ўрнини тўлиқ қоплай олмаган. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
Open in TelegramConnections
Similar channels
SAMARQAND BUGUN | САМАРКАНД БУГУН@samarqand_bugun1News and media40.9K
platforma.uz@platformauzbNews and media40.9K
Jahongir Olimov | Rasmiy@jahongirolimov_rasmiyNews and media41.6K
Ijtimoiy himoya milliy agentligi@ijtimoiyhimoya_agentligiNews and media40K
Tez News | Расмий канал@teznewsuzNews and media40K
BUKHARA NEWS | Расмий канал@bukharanewsuzNews and media39.9K
🌐RISHTON_TV@rishton_tvNews and media39.7K
Mr. Do‘ppi@mrdoppiNews and media42.6K