Posts of Rasmiy xabarlar I Официальные новости
Қашқадарёда сув омборларининг техник ҳолати яхшиланмоқда Қашқадарёдаги «Чимқўрғон», «Қамаши» ва «Лангар» сув омборларида таъмирлаш ва ускуналарни янгилаш ишлари олиб борилмоқда. «Чимқўрғон» сув омборида сувни дарёга ташлаш иншооти ҳамда ўнг ва чап қирғоқ каналларидаги жами 6 та затвор таъмирланмоқда, белгиланган қисмда инъекция ишлари бажарилмоқда. «Қамаши» сув омборида босимли қиялик бетонланиб, сув чиқариш иншоотининг икки томонида инъекция ишлари олиб борилмоқда. «Лангар» сел-сув омборида эса 2 та ишчи ва 2 та фавқулодда ҳолатлар учун мўлжалланган затворни алмаштириш ва автоматлаштириш ишлари давом этмоқда. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Open in TelegramНогиронлиги бўлган шахслар ўртасида «Энг яхши ижтимоий лойиҳа» танлови эълон қилинди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида «Энг яхши ижтимоий лойиҳа» республика танловини эълон қилди. Танлов ногиронлиги бўлган шахслар ҳаётини яхшилашга қаратилган, амалга оширилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. Иштирокчилар белгиланган шаклдаги ариза, лойиҳанинг батафсил тақдимоти ҳамда натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар, фото ва видеоларни тақдим этиши керак. Ғолиблар қуйидаги миқдорда мукофотланади: – 1-ўрин – БҲМнинг 100 баравари; – 2-ўрин – БҲМнинг 70 баравари; – 3-ўрин – БҲМнинг 50 баравари. Ҳужжатлар 2026 йил 19 ноябрга қадар [email protected] манзилида қабул қилинади. Маълумот учун: 71 239-59-24. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Open in Telegram26 та археология ёдгорлигига зарар етказилгани аниқланди Прокуратура органлари ва Маданий мерос агентлиги ўрганишларида 26 та археология ёдгорлигига зарар етказилгани, 48 та ёдгорликнинг муҳофаза ҳудудида эса ноқонуний қурилишлар мавжудлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди. Жумладан, Андижондаги милоддан аввалги XII–VII асрларга оид «Далварзин» ёдгорлиги ҳудудида мевали боғ, экин майдони ва бетон ғишт цехи ташкил этилган. Самарқанддаги «Таллиғулонтепа» ёдгорлигининг 195 куб метр қисми оғир техника ёрдамида бузилган. Шаҳрисабздаги «Сариқтепа» ёдгорлигининг муҳофаза ҳудудида эса учта уй ўзбошимчалик билан қурилган. Ўрганишлар натижасида 8 та жиноят иши қўзғатилган, 68 та тақдимнома киритилган. 20 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган, ёдгорликларга қарийб 300 та муҳофаза белгиси ўрнатилиши таъминланган. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Open in TelegramЖиззахда тунги клубларнинг 500 га яқин реклама ролиги қонунга зид деб топилди Маълум қилинишича, Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан сентябрь–октябрь ойларида икки тунги клубнинг Instagram саҳифаларидаги рекламалари ўрганилган. «JIZZAX LEADER FOOD» ва «АЗИЗ БОҒИШАМОЛ КЛУБ» МЧЖларга қарашли клублар саҳифаларидаги 500 га яқин видеороликда миллий ва оилавий анъаналар ҳамда умумэътироф этилган ахлоқ нормаларига зид тасвирлардан фойдаланилгани қайд этилган. Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими хулосаси асосида ушбу рекламалар «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддаси талабларига зид деб топилган. Ўрганишлар натижасида қонун талабларига зид реклама материаллари ҳар икки клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан олиб ташланган. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Open in TelegramЎзбекистонда еттита миллий дастур доирасида янги чоралар белгиланди Президентнинг ПФ–242-сон фармони билан миллий дастурларнинг мақсадли кўрсаткичлари ва 2027–2031 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Унга кўра: – 6 ёшли болалар мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олинади, 10 та олийгоҳни топ-1000 таликка киритиш, 10 миллион ёшни рақамли кўникмалар ва келажак касбларига жалб қилиш белгиланган; – электрон тиббий суғурта полиси жорий этилади, реимбурсация дастуридаги бепул дорилар тури 28 тадан 69 тага етказилади. 2031 йилгача барча хонадонлар давлат тиббий суғуртаси билан қамраб олинади, саломатликка давлат харажатлари ЯИМнинг 5 фоизига етказилади; – 2030 йилгача ЯИМни 300 миллиард долларга етказиш, саноатда 2 миллионта юқори даромадли иш ўрни яратиш мақсад қилинган; – «Яшил макон» лойиҳаси янги босқичга олиб чиқилади. 2030 йилгача шаҳар ва туман марказларида яшиллик камида 30 фоизга, суғориладиган майдонларда сув тежовчи технологиялар қамрови 100 фоизга етказилади. Давлат таълим ва тиббиёт муассасаларидаги боғлар ҳамда ер майдонларини хусусийлаштиришни тақиқловчи қонун лойиҳаси тайёрланади; – мулкий ҳуқуқлар ҳимояси кучайтирилади, киберфирибгарликка қарши 24/7 тезкор марказ ташкил этиш бўйича ҳужжат лойиҳаси тайёрланади; – маҳалла буюртмалари бўйича 30 кун ичида асослантирилган қарор қабул қилиш тартиби жорий этилади; – миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва иқтисодий дипломатияни ривожлантириш чоралари амалга оширилади. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Open in TelegramСолиқ тизимини соддалаштириш бўйича таклифлар махсус бот орқали қабул қилинмоқда Солиқ қўмитаси аҳоли ва тадбиркорлар таклифларини ўрганиш учун «Солиқ бўйича таклифлар» – @soliqtaklif_bot ботини ишга туширди. Бу ҳақда қўмита маълум қилди. Бот орқали солиқ мажбуриятларини бажаришдаги муаммоларни бартараф этиш, хизматларни такомиллаштириш ҳамда сунъий интеллектни жорий қилиш орқали инсон омилини қисқартириш юзасидан таклиф юбориш мумкин. Асосли ва амалий аҳамиятга эга таклифлар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда инобатга олинади. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Open in TelegramШавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли 50 мусулмони қаторига кирди Президент Шавкат Мирзиёев «The Muslim 500» халқаро рейтингининг 2027 йилги нашрида 40-пағонада қайд этилди. Рейтинг Иорданиядаги Қироллик ислом стратегик тадқиқотлар маркази томонидан эълон қилинган. Нашрда давлат раҳбарининг иқтисодий ислоҳотлари, очиқ ташқи сиёсати ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти қайд этилган. Шунингдек, исломий меросни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қаратилган ишларга алоҳида эътибор берилган. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Open in Telegram📅 16 ноябрь ҳолатига хорижий валюталар курслари 1 АҚШ доллари – 12 014.37 сўм (+40.93) 1 евро – 13 280.68 сўм (−1.46) 1 фунт стерлинг – 15 899.82 сўм (+8.67) 1 Россия рубли – 146.19 сўм (+1.66) 1 юань – 1 800.90 сўм (+5.32) 1 Қозоғистон тенгеси – 26.97 сўм (+0.06) ——————— Банкларда валюталар курслари 👉 реал вақт режимида Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Open in TelegramAnthropic IPO’си: Ўзбекистонликлар учун ҳам ариза топшириш имконияти мавжуд Сунъий интеллект соҳасида фаолият юритаётган Anthropic компаниясининг биржага чиқиши инвесторлар эътиборини тортмоқда. Claude ёрдамчиси билан танилган компания IPO’ни 19 ноябрда ўтказишни режалаштирган. Маълумотларга кўра, акцияларнинг бошланғич нархи 70–78 доллар этиб белгиланган, премаркетда эса 103 доллар атрофида баҳоланмоқда. Ўзбекистонликлар учун ҳам ушбу жараёнда иштирок этиш имконияти бор. Бунинг учун 16 ноябрга қадар Telegram’даги @Walt орқали ариза топшириш мумкин. Платформада Apple, Tesla ва Netflix каби йирик компанияларнинг токенлаштирилган акциялари ҳам таклиф этилади. Уларни харид қилиш учун камида 1 доллар етарли. Шу билан бирга, бундай активлар оддий акциялар билан бир хил ҳуқуқларни бермайди. Криптоактивларга сармоя киритишда эҳтимолий молиявий хатарларни ҳисобга олиш зарур. @Walt Ўзбекистонда тегишли расмий лицензияга эга. Реклама Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 6 h | 2,144 |
| 20 h | 30,442 |
- After 6 hours2,144
- After 24 hours30,442
- Total to date30,442
Шавкат Мирзиёев 16-17 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 12 h | 3,138 |
| 26 h | 31,330 |
- After 24 hours31,330
- Total to date31,330
Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 12 h | 3,141 |
| 26 h | 3,917 |
- After 24 hours3,917
- Total to date3,917
Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 12 h | 3,125 |
| 26 h | 3,878 |
- After 24 hours3,878
- Total to date3,878
Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 12 h | 2,925 |
| 26 h | 3,636 |
- After 24 hours3,636
- Total to date3,636
Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 12 h | 2,921 |
| 26 h | 3,594 |
- After 24 hours3,594
- Total to date3,594
Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 12 h | 2,902 |
| 26 h | 3,523 |
- After 24 hours3,523
- Total to date3,523
Ҳаво ифлосланишини камайтириш учун Ўзбекистон қандай чораларни устувор деб ҳисоблайди? СOP31 доирасида Ўзбекистон вакиллари шаҳарларда ҳаво сифатини яхшилаш ва иқлимий барқарорликни ошириш бўйича мамлакатнинг асосий ёндашувларини халқаро экспертлар билан муҳокама қилди. Иқлим ўзгариши миллий маркази директор ўринбосари Тимур Сабитов учта асосий вазифани белгилаб берди: 🔹 Шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш. Ўзбекистон 2035 йилга қадар ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан иссиқхона газлари солиштирма эмиссиясини 2010 йилга нисбатан 50 фоизга камайтиришни мақсад қилган. 🔹 Мониторинг тизимини ривожлантириш. Ҳаво сифатини кузатиш станциялари тармоғини кенгайтириш, чанг ва қум бўронларини олдиндан прогноз қилиш имкониятларини кучайтириш режалаштирилган. 🔹 Экологик лойиҳаларни молиялаштириш. Грантлар ва техник кўмакни жалб этиш, мониторинг инфратузилмасини янгилаш ҳамда замонавий технологияларни жорий қилиш муҳим вазифалар сифатида қайд этилди. Шунингдек, саноат корхоналари устидан экологик назоратни кучайтириш, зарарли чиқиндиларни тозалаш технологияларидан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 12 h | 2,802 |
| 26 h | 31,496 |
- After 24 hours31,496
- Total to date31,496
Расмий ахборот яқин 2–3 соат ичида табиий газ таъминоти меъёрга келиши таъминланади — Энергетика вазирлиги Тошкент шаҳрида табиий газ босимининг пасайиши билан боғлиқ ҳолатни бартараф этиш мақсадида зарур тезкор чора-тадбирлар амалга оширилди. Айни пайтда Тошкент шаҳрига табиий газ етказиб берувчи қувурларнинг кириш нуқталарида газ босими оширилди. Яқин 2–3 соат ичида газ тақсимлаш тармоқларида босим босқичма-босқич кўтарилиб, истеъмолчиларнинг табиий газ таъминоти меъёрга келиши таъминланади. Шу муносабат билан аҳолимиздан газ жиҳозларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишни, уларнинг созлигини текширишни ҳамда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраймиз. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 13 h | 33,572 |
| 27 h | 35,520 |
- After 24 hours35,520
- Total to date35,520
Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 15 h | 29,889 |
| 29 h | 30,653 |
- After 24 hours30,653
- Total to date30,653
Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 15 h | 3,253 |
| 29 h | 4,031 |
- After 24 hours4,031
- Total to date4,031
Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 15 h | 3,231 |
| 29 h | 4,003 |
- After 24 hours4,003
- Total to date4,003
Йель университети билан экологик тадқиқотлар ва таълим соҳасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди COP31 доирасида Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Йель университети профессори Даниэль Эсти билан учрашув ўтказди. Учрашувда Экологик самарадорлик индекси (EPI) натижалари ва унинг мамлакат экологик сиёсатини такомиллаштиришдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди. 2026 йилги рейтингда 177 та давлат 47 та кўрсаткич асосида баҳоланган. Ўзбекистон 34,79 балл билан 121-ўринни эгаллаган. Шунингдек, «Green University» базасида Йель университети тадқиқотчиларини қўшма лойиҳаларга жалб этиш, экологик мониторинг, илмий тадқиқотлар ва таълим дастурларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Ҳамкорликни Марказий Осиё мамлакатларига татбиқ этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 15 h | 30,047 |
| 29 h | 30,698 |
- After 24 hours30,698
- Total to date30,698
🇺🇿🇺🇸 Комил Алламжонов АҚШда Жорж Вашингтон университети президенти билан учрашди. Университет Маслаҳат кенгаши аъзоси бўлган Алламжонов Эллен Гранберг билан сунъий интеллект даврида олийгоҳнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегиясини муҳокама қилди. Дунёнинг етакчи илм-фан марказларидан бирида кенгаш аъзоси сифатида унинг истиқболига ҳисса қўшиш мен усун шараф, деб ёзди К.Алламжонов ўз саҳифасида. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Open in TelegramҲисоб-китобларга кўра, ЯИМ ҳажми 2027 йилда 232 млрд долларга етиши прогноз қилинмоқда. Шу билан бирга, инфляция даражасини 2027 йилда 6 фоизга, 2028–2029 йилларда эса 5 фоизгача пасайтириш, олтинсиз экспорт ҳажмини 2027 йилда қарийб 40 млрд долларга етказиш назарда тутилмоқда. 2027 йил учун Давлат бюджети даромадларини 416 трлн сўм, харажатларини эса 464 триллион сўм миқдорида белгилаш назарда тутилаётгани маълум қилинди. Бюджет лойиҳаси иқтисодий ўсишнинг 7 фоизлик прогнози асосида шакллантирилмоқда. 2027 йилда ҳам асосий солиқ ставкаларини ўзгаришсиз сақлаш кўзда тутилмоқда. Маълумот учун, жорий йил якунида мамлакатимиз иқтисодиёти камида 8 фоизга ўсиши, ЯИМ ҳажми 200 млрд доллардан, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад эса 5,2 минг доллардан ошиши кутилмоқда. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Open in TelegramАнталияда ўтаётган БМТнинг COP31 иқлим саммитида Ўзбекистон бир қатор йирик ташаббуслар ва халқаро келишувларга эришди: 🔹 Президент ташаббуси: Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда Иқлим интеграцияси моделини яратишни таклиф қилди. 2035 йилгача парник газлари 50 фоизга қисқартирилади, 4 йилдан сўнг эса электр энергиясининг 54 фоизи «яшил» манбалардан олинади; 🔹 «Нол чиқинди» алянси: Биринчи хоним Зироат Мирзиёева иштирокида чиқиндиларни камайтиришга қаратилган янги Глобал алянс тузилди ва ёшлар экоташаббусларини қўллаб-қувватлаш таклиф этилди; 🔹 720 млн долларлик дастур: Ўзбекистон саноатни «яшиллаштириш» ва тежамкор технологияларни жорий этишга қаратилган халқаро инвестиция дастурининг 10 та иштирокчи давлатидан бири бўлди; 🔹 «Climate BRIDGE» лойиҳаси: БМТТД билан ҳамкорликда Оролбўйини тиклаш ҳамда чанг-қум бўронлари зарарини қоплаш учун халқаро жамғарма маблағларини жалб этиш механизми йўлга қўйилмоқда; 🔹 ANORA платформаси: Қурғоқчилик ва иссиқликка чидамли қишлоқ хўжалигига хорижий ва хусусий инвестицияларни жалб этиш тизими тақдим этилди; 🔹 Сайғоқлар ҳимояси: Ўзбекистон ва Қозоғистон ноёб сайғоқлар сонини биргаликда кузатиш ва браконерликка қарши курашиш бўйича меморандум имзолади; 🔹 Радиоактив хавфсизлик: Халқаро молия институтлари билан собиқ уран конларини экологик тиклаш ва радиоактив чиқиндиларни хавфсиз сақлаш чоралари белгиланди; 🔹 Ўзбекистон—Туркия илмий ҳамкорлиги: Икки давлат олимлари музликларни ўрганиш ҳамда ёмғир ёғиши ва 42 та қуёш электр станцияси қувватини аниқ прогноз қилиш бўйича қўшма ишларни кенгайтиради. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 39 h | 31,752 |
| 67 h | 32,123 |
- Total to date32,123
Давлат хавфсизлик хизмати суюлтирилган газ баллонларининг ноқонуний савдоси ёки хавфли шароитда сақланишига гувоҳ бўлган фуқаролар ДХХ Call-марказининг 1520 қисқа рақами орқали хабар бериши мумкинлигини маълум қилди. Бунда мурожаат қилган шахснинг маълумотлари сир сақланиши кафолатланади. Хабарда келтирилишича, Ўзбекистонда 20 октябрдан буён ўтказилган назорат тадбирларида 370 та ҳолатда жами 9 455 та газ баллони ноқонуний сақланаётгани аниқланди. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 39 h | 32,058 |
| 67 h | 32,534 |
- Total to date32,534