🇺🇸 АҚШ тарихида илк бор мусулмон сенатор сайланди Мичиган штатидаги сайловларда демократ номзод Абдул Эл-Сайед ғалаба қозониб, АҚШ тарихида Сенатга сайланган биринчи мусулмон бўлди. «Мичиган, биз буни уддаладик!» — дея тарафдорларига мурожаат қилган Эл-Сайед сенатор бўлиш катта фахр эканини таъкидлади. У сайловолди кампаниясида тез-тез «Иншааллоҳ» иборасини ишлатганини эслаб, энди бу сўз «Алҳамдулиллаҳ»га айланганини айтди. Янги сенатор 2027 йил январь ойида қасамёд қабул қилиб, лавозимга киришади. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramPosts of Rasul Kusherbayev
🇰🇿 Олмаотада «Қозоғистон — рус мамлакати» деган эркак 20 суткага қамалди Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 40 ёшли фуқаро савдо марказида қўриқчи ва харидорлар билан жанжаллашгани учун қўлга олинди. Маълум қилинишича, эркак «Қозоғистон — рус мамлакати» деган гапларни айтган. Суд қарори билан у 20 суткага маъмурий қамоққа олинди. 👉 @r_kusherbayev
Open in Telegram«Болалик кутиб турмайди»: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги муаммоларга бефарқ қолмади Саида Мирзиёева Қаршидаги 43-мактаб ва 1-боғчага ташриф буюрди. Боғча авария ҳолатида, мактаб синфхоналари совуқ, парталар эса эскирган. Бундай шароитда болалар қандай таълим олиши керак? Энди эски боғча ўрнида 360 ўринли янги боғча қурилади, мактаб таъмирланиб, замонавий лабораториялар ва тўгараклар ташкил этилади. Шунингдек, Қаршидаги «Чап тармоқ» канали бетонлаштирилиб, 1,4 минг гектар томорқа сув билан таъминланади. Канал бўйида 25 минг аҳоли учун дам олиш масканлари барпо этилади. Саида Мирзиёева вилоят наркология муассасасидаги шароитларни ҳам ўрганди. Беморларни даволаш ва соғлом ҳаётга қайтариш тизимини тубдан янгилаш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилади. «Муҳими, бу ишлар натижасини одамлар кундалик ҳаётида ҳис қилиши керак», — деди Саида Мирзиёева. 👉 @r_kusherbayev
Open in Telegram2,5 ёшли болакайнинг соғайишига ҳисса қўшинг! Муҳаммад Мақсуд Исроилов туғруқдаги асоратлар, мия шикастланиши ва ўз вақтида даволанмагани сабабли тез-тез қайталанаётган хуружлар (судорога) ҳамда кучли аллергиядан азият чекмоқда. Моддий имконсизлик сабаб қолдирилган муолажалар асоратларни янада чуқурлаштирмоқда. Боланинг аҳволини яхшилаш учун невропатолог, дерматолог ва педиатр кўриги, шунингдек, зарур дори-дармонлар ўта муҳим. Аммо бу харажатлар оила бюджетига жуда оғирлик қиляпти. Сизнинг озгина эътиборингиз ва саховатингиз бир мурғак жоннинг оғриқларини енгиллаштириши мумкин. Хайрия учун пластик карталар (беморнинг онаси Исроилова Ирода номида): 4073420054785617 9860120118567920 5614 6849 0615 5187
Open in Telegram🇰🇬 Садир Жапаров: «Газпром» маъқулламаса, ҳеч нарса қилолмаймиз Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат газ тизими устидан назорат «Газпром» қўлида эканини айтди. «Ўзимизнинг газ тизимимизга ўзимиз хўжайин эмасмиз. “Газпром” хўжайин. 2013 йилда “Қирғизгаз”ни 2039 йилгача 1 долларга сотиб юборганмиз. “Қирғизгаз”нинг кераги йўқ, бизга газ керак, деб сотганмиз. Қирғизистон ҳудудидаги газ масалаларини ўзимизча ҳал қилолмаймиз. Фақат “Газпром” маъқуллагандан кейин ҳаракат қила оламиз», — деган Жапаров. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 5,217 |
| 8 h | 21,258 |
- After 1 hour5,217
- After 6 hours21,258
- Total to date21,258
❗️Самарқанд–Бухоро ўртасида пулли автомобиль йўли қурилади Ўзбекистонда Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини боғловчи замонавий пулли автомобиль йўлини қуриш режалаштирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилишича, цемент-бетон қопламали ушбу йўл орқали икки шаҳар ўртасидаги сафар вақтини ҳозирги 5 соатдан 1,5 соатгача қисқартириш кутилмоқда. Шунингдек, мазкур йўналишда тезюрар поездлар учун янги темир йўл линияси қуриш ҳам режалаштирилган. Давлат раҳбари мутасаддиларга лойиҳаларнинг мастер-режаларини якунлаш ва ҳамкорлар билан музокараларни бошлаш бўйича топшириқ берди. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 10,231 |
| 9 h | 21,433 |
- After 1 hour10,231
- Total to date21,433
❗️Пайариқда тириклайин кўмилгани айтилган эркак қарийб бир ойлик комадан сўнг вафот этди Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида 32 ёшли эркак бир гуруҳ шахслар ҳужумига учраган. Айтилишича, унинг бошига арматура билан уриб, Spark автомобилига мажбуран ўтқазиб олиб кетишган. Марҳумнинг акаси укасини овлоқ жойга олиб бориб, тириклайин кўмишганини, у ҳаво етмай ердан чиқиб келганида эса сим билан бўғиб, бошига арматура ва бетон билан зарба беришганини маълум қилган. Оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эркак қарийб бир ой комада ётгач, вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчилар қамоққа олинган. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 2 h | 12,688 |
| 10 h | 19,718 |
- Total to date19,718
🏗 Қирғизистонда уйларни котлован босқичида сотиш ва реклама қилиш тақиқланди Қирғизистонда қурилишнинг «нолинчи цикли», яъни пойдевор ва ер ости ишлари тўлиқ якунланмагунча, қурилаётган бинолардаги квартира ва нотурар жойларни сотиш тақиқланди. Янги талабга кўра, ушбу босқич тугагунига қадар қурилиш компанияларига: ▪️ квартира ва нотурар жойларни сотиш; ▪️ фуқаролар маблағларини жалб қилувчи шартномалар тузиш; ▪️ қурилиш объектларини реклама қилиш тақиқланади. Қоидабузарликларни Давлат архитектура-қурилиш назорати аниқлайди ва тегишли чоралар кўради. Мазкур қарор харидорларнинг маблағлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳали бошланғич босқичдаги қурилишларга пул тикиш хавфини камайтиришга қаратилган. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 14,685 |
| 11 h | 20,390 |
- Total to date20,390
❗️«10 минг қадам пиёда» акцияси қайта тикланади Ўзбекистонда энг кўп пиёда юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин. Акцияни амалга ошириш тартиби бўйича низом лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Лойиҳага кўра: ▪️ 18 ёшдан катта фуқаролар қатнашиши мумкин; ▪️ «Экофаол фуқаро» платформасида рўйхатдан ўтиш талаб этилади; ▪️ ҳар куни камида 10 минг қадам юриш керак; ▪️ йил давомида энг кўп қадам босган республика бўйича 3 нафар иштирокчи ва ҳудудий етакчилар тақдирланади. Эслатма: бу ҳозирча низом лойиҳаси, якуний тартиб ҳали тасдиқланмаган. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 5 h | 17,413 |
| 12 h | 22,263 |
- After 6 hours17,413
- Total to date22,263
🇹🇭 Таиланд ўзбекистонликлар учун визани бекор қилмоқчи Мамлакатнинг туризм қўмитаси Ўзбекистон, Мексика, Колумбия ва Беларусь фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади. Якуний қарор 9 ноябрда кўриб чиқилиши кутилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Open in Telegram❗️Қўшни Туркманистондан республика ҳудудига нам ҳаво оқими кириб келмоқда Бугун шимолий ҳудудлар ва водийдан ташқари республиканинг бошқа вилоятларида ёғингарчилик кутилади. Водийда эса кечаси ёғингарчилик бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор ёғиши эҳтимоли бор. 👉 @r_kusherbayev
Open in Telegram❗️9 вилоятда сел-сув тошқини хавфи бор 4 ноябрь — 5 ноябрь кунлари айрим ҳудудларда, айниқса тоғ ва тоғолди зоналарида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Натижада Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида сел ва сув тошқини юзага келиши мумкин. Аҳолига тоғли ва тоғолди ҳудудларда эҳтиёт чораларига риоя қилиш тавсия этилади. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 9 h | 14,351 |
| 27 h | 31,246 |
- After 24 hours31,246
- Total to date31,246
Бундан буёғига адвокат билан юринг. Энди асослантирилган, профессионал ҳуқуқий маслаҳатни текинга олиш мумкин. @shaxsiyadvokat_bot орқали рўйхатдан ўтинг ва барча ўзингизни қийнаган саволларга қонунчилик бўйича жавоб олинг. Мерос, ажрашиш, жиноят, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий, фуқаролик хуллас барча ҳолатларда шахсий адвокат ёнингизда бўлсин. Ходим билан меҳнат шартномаси қилмоқчисиз ёки уни техника хавфсизлиги қоидалари билан таништирмоқчисиз, ҳаммаси битта жойда, ҳужжатлар керакли пайтда доимо қўл остингизда. Адвокатлар учун эса бу ҳақиқий топилма, минглаб саҳифали делоларни таҳлилини қилиш, ҳимоя позициясини шакллантириш, қарши томоннинг кўрсатмаларига қарши асосларни делонинг ичидан топиш дақиқалар ичида қилиш мумкин. Энг асосийси мижозни кутиб ўтирмайсиз, ўзингизга, ҳудудингизга мос мижозлар оқимини платформада олиш мумкин. Фаол фойдаланувчилар 37 000 нафарга етди, кунига минглаб инсонлар қўшилмоқда. Ҳар қандай бир ҳолатда шахсий адвокатингиз ёнингизда бўлсин. Ҳозироқ @shaxsiyadvokat_bot орқали рўйхатдан ўтиб қўйинг, кейин раҳмат айтасиз.
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 2 h | 11,085 |
| 11 h | 19,151 |
| 29 h | 28,592 |
- After 24 hours28,592
- Total to date28,592
❗️Фаррух Абдураимов беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди. Шу билан бирга Алишер Усманов Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 15,357 |
| 12 h | 20,236 |
| 30 h | 26,023 |
- After 24 hours26,023
- Total to date26,023
❗️Тошкентда Қозоғистондан келган 13 нафар бола ва уларнинг яқинлари заҳарланди 2026 йил 1 ноябрь куни футбол мусобақасида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган 20 нафар бола ва уларнинг яқинлари меҳмонхонада нонушта вақтида ярим қовурилган тухум ва сосиска истеъмол қилган. Шундан сўнг уларнинг 13 нафарида қайт қилиш, ич кетиш, қорин оғриғи ва иситма каби аломатлар кузатилган. Жабрланганлар тез тиббий ёрдам орқали ихтисослаштирилган тиббиёт марказига олиб борилган. Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси Жиноят кодексининг 276¹³-моддаси билан жиноят иши қўзғатган. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 4 h | 17,746 |
| 13 h | 21,846 |
| 31 h | 26,704 |
- After 24 hours26,704
- Total to date26,704
❗️Фарғонада ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ фожиалар: 12 киши ҳалок бўлди 26 октябрь куни Фарғона туманида бир оиланинг 7 нафар аъзоси, 1 ноябрь куни эса Қўқон шаҳрида яна бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Шундан сўнг Фарғона вилояти ФВБ Vaillant русумидаги табиий газда ишлайдиган икки контурли иситиш қурилмаларидан фойдаланаётган фуқароларни улардан воз кечишга чақирди. Яқинларингизнинг ҳаётини хавф остига қўйманг. Огоҳ бўлинг! Видеода оғир тасвирлар бор. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 5 h | 19,213 |
| 14 h | 22,194 |
| 24 h | 26,136 |
- After 6 hours19,213
- After 24 hours26,136
- Total to date26,136
Тошкентда ҳайдовчиларга парковка қарзи ҳақида сохта SMS хабарлар юборилмоқда! Poytaxt Parking оператори номидан фуқароларга сохта хабарлар келмоқда. Уларда гўёки парковка қарздорлигини тўлаш баҳонасида банк картаси маълумотларини киритиш сўралмоқда. Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида Telegram ботларда фуқароларнинг ЖШШИР, паспорт, телефон рақамлари, манзиллари ва автомобилларига оид шахсий маълумотлари тарқалгани ҳақида хабар берилган эди. ❗️Огоҳ бўлинг! Шубҳали ҳаволаларга кирманг, банк картаси маълумотлари ва SMS-кодларни ҳеч кимга берманг. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 6 h | 18,806 |
| 25 h | 23,271 |
- After 6 hours18,806
- After 24 hours23,271
- Total to date23,271
❗️Фарғонада терговчи 100 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда ДХХ ҳамда Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона шаҳар бўлими терговчиси қўлга олинди. Маълум қилинишича, у жиноят иши бўйича терговни айбланувчи фойдасига ҳал қилиш, етказилган зарар миқдорини камайтириш ва қидирувни бекор қилиш эвазига 100 минг АҚШ доллари пора олганликда гумонланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунни ҳимоя қилиши керак бўлган терговчининг ўзи пора билан боғлиқ жиноятда гумонланмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 7 h | 18,548 |
| 26 h | 23,338 |
- After 6 hours18,548
- After 24 hours23,338
- Total to date23,338
❗️Олий суд тақиқланган интернет манбалари ва материалларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди 2026 йил 3 ноябрь ҳолатига кўра рўйхатга суд томонидан диний экстремизм, терроризм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган манба ва материаллар киритилган. Уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 1,645 |
| 8 h | 26,268 |
| 27 h | 32,340 |
- After 6 hours26,268
- After 24 hours32,340
- Total to date32,340
⚖️ Баҳодиржон Сидиқов ишида судланувчилар сони 25 нафарга етди: улар орасида Мубин Мирзаев ҳам бор «Ўзбекнефтгаз» АЖ собиқ раҳбари Баҳодиржон Сидиқов билан бирга судланаётганлар сони бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди. Олий суд электрон платформасидаги янгиланган маълумотларга кўра, мазкур жиноят ишида 25 нафар судланувчи номи келтирилган. Эътиборлиси, улар орасида Солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Мубин Муҳидинович Мирзаев ҳам бор. Унга Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 209-моддаси 2-қисми «а» банди (мансаб сохтакорлиги) бўйича айблов қўйилган. Эслатиб ўтамиз, Мубин Мирзаев жорий йил июль ойида бошқа жиноят иши доирасида 8 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилган эди. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 5,974 |
| 8 h | 18,791 |
| 28 h | 22,021 |
- After 1 hour5,974
- After 24 hours22,021
- Total to date22,021
❗️Ҳукумат аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қарор қабул қилди Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор тамойилларига ўтишда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш механизмлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра: ➖ эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам 30 ноябргача тўлаб берилади; ➖ газ таъминоти бўлмаган ва газ етиб бориши қийин ҳудудларда қиш мавсумида электр энергиясининг ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилди; ➖ «mycoal.uz» орқали кўмир сотиб олган эҳтиёжманд оилаларга ҳар бир тонна учун 300 минг сўмдан, йилига 600 минг сўмгача компенсация тўланади. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 2 h | 10,792 |
| 9 h | 21,060 |
| 29 h | 24,686 |
- After 1 hour10,792
- After 24 hours24,686
- Total to date24,686
❗️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюради Давлат раҳбари тарихий меросни асраш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишлар, шунингдек, саноат ва қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади. Икки кунлик ташриф доирасида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросимида иштирок этиш, ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиш ҳам режалаштирилган. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 12,915 |
| 11 h | 19,449 |
| 30 h | 22,276 |
- After 24 hours22,276
- Total to date22,276
❗️Жиззахда иситиш мавсуми 4 ноябрдан бошланиши белгиланди Вилоят ҳокими қарорида Жиззах шаҳар ва туманлар ҳокимларига жойлардаги истеъмолчиларни куз-қиш мавсуми даврида электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ҳамда ичимлик суви билан узлуксиз таъминланишини доимий назоратга олиш топширилди. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 13,748 |
| 11 h | 19,833 |
| 30 h | 23,013 |
- After 24 hours23,013
- Total to date23,013
❗️Фарғонада департамент терговчиси пора билан ушланди Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона шаҳар бўлими терговчиси пора олганликда гумонланиб қўлга олинди. Маълум қилинишича, у жиноят иши бўйича етказилган зарар миқдорини камайтириш ҳамда айбланувчига нисбатан эълон қилинган қидирувни бекор қилиш эвазига пора олганликда гумон қилинмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 5,399 |
| 7 h | 10,949 |
| 33 h | 23,357 |
- After 1 hour5,399
- After 6 hours10,949
- Total to date23,357
Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 8,260 |
| 8 h | 13,100 |
| 24 h | 24,654 |
- After 1 hour8,260
- After 6 hours13,100
- After 24 hours24,654
- Total to date24,654
Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 8,089 |
| 8 h | 12,722 |
| 24 h | 24,771 |
- After 1 hour8,089
- After 6 hours12,722
- After 24 hours24,771
- Total to date24,771
Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 7,583 |
| 8 h | 11,762 |
| 24 h | 22,909 |
- After 1 hour7,583
- After 6 hours11,762
- After 24 hours22,909
- Total to date22,909