🇰🇬 Садир Жапаров: «Газпром» маъқулламаса, ҳеч нарса қилолмаймиз Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат газ тизими устидан назорат «Газпром» қўлида эканини айтди. «Ўзимизнинг газ тизимимизга ўзимиз хўжайин эмасмиз. “Газпром” хўжайин. 2013 йилда “Қирғизгаз”ни 2039 йилгача 1 долларга сотиб юборганмиз. “Қирғизгаз”нинг кераги йўқ, бизга газ керак, деб сотганмиз. Қирғизистон ҳудудидаги газ масалаларини ўзимизча ҳал қилолмаймиз. Фақат “Газпром” маъқуллагандан кейин ҳаракат қила оламиз», — деган Жапаров. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в TelegramПосты канала Rasul Kusherbayev
❗️Самарқанд–Бухоро ўртасида пулли автомобиль йўли қурилади Ўзбекистонда Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини боғловчи замонавий пулли автомобиль йўлини қуриш режалаштирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилишича, цемент-бетон қопламали ушбу йўл орқали икки шаҳар ўртасидаги сафар вақтини ҳозирги 5 соатдан 1,5 соатгача қисқартириш кутилмоқда. Шунингдек, мазкур йўналишда тезюрар поездлар учун янги темир йўл линияси қуриш ҳам режалаштирилган. Давлат раҳбари мутасаддиларга лойиҳаларнинг мастер-режаларини якунлаш ва ҳамкорлар билан музокараларни бошлаш бўйича топшириқ берди. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в Telegram❗️Пайариқда тириклайин кўмилгани айтилган эркак қарийб бир ойлик комадан сўнг вафот этди Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида 32 ёшли эркак бир гуруҳ шахслар ҳужумига учраган. Айтилишича, унинг бошига арматура билан уриб, Spark автомобилига мажбуран ўтқазиб олиб кетишган. Марҳумнинг акаси укасини овлоқ жойга олиб бориб, тириклайин кўмишганини, у ҳаво етмай ердан чиқиб келганида эса сим билан бўғиб, бошига арматура ва бетон билан зарба беришганини маълум қилган. Оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эркак қарийб бир ой комада ётгач, вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчилар қамоққа олинган. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в Telegram🏗 Қирғизистонда уйларни котлован босқичида сотиш ва реклама қилиш тақиқланди Қирғизистонда қурилишнинг «нолинчи цикли», яъни пойдевор ва ер ости ишлари тўлиқ якунланмагунча, қурилаётган бинолардаги квартира ва нотурар жойларни сотиш тақиқланди. Янги талабга кўра, ушбу босқич тугагунига қадар қурилиш компанияларига: ▪️ квартира ва нотурар жойларни сотиш; ▪️ фуқаролар маблағларини жалб қилувчи шартномалар тузиш; ▪️ қурилиш объектларини реклама қилиш тақиқланади. Қоидабузарликларни Давлат архитектура-қурилиш назорати аниқлайди ва тегишли чоралар кўради. Мазкур қарор харидорларнинг маблағлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳали бошланғич босқичдаги қурилишларга пул тикиш хавфини камайтиришга қаратилган. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в Telegram❗️«10 минг қадам пиёда» акцияси қайта тикланади Ўзбекистонда энг кўп пиёда юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин. Акцияни амалга ошириш тартиби бўйича низом лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Лойиҳага кўра: ▪️ 18 ёшдан катта фуқаролар қатнашиши мумкин; ▪️ «Экофаол фуқаро» платформасида рўйхатдан ўтиш талаб этилади; ▪️ ҳар куни камида 10 минг қадам юриш керак; ▪️ йил давомида энг кўп қадам босган республика бўйича 3 нафар иштирокчи ва ҳудудий етакчилар тақдирланади. Эслатма: бу ҳозирча низом лойиҳаси, якуний тартиб ҳали тасдиқланмаган. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в Telegram🇹🇭 Таиланд ўзбекистонликлар учун визани бекор қилмоқчи Мамлакатнинг туризм қўмитаси Ўзбекистон, Мексика, Колумбия ва Беларусь фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади. Якуний қарор 9 ноябрда кўриб чиқилиши кутилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в Telegram❗️Қўшни Туркманистондан республика ҳудудига нам ҳаво оқими кириб келмоқда Бугун шимолий ҳудудлар ва водийдан ташқари республиканинг бошқа вилоятларида ёғингарчилик кутилади. Водийда эса кечаси ёғингарчилик бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор ёғиши эҳтимоли бор. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в Telegram❗️9 вилоятда сел-сув тошқини хавфи бор 4 ноябрь — 5 ноябрь кунлари айрим ҳудудларда, айниқса тоғ ва тоғолди зоналарида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Натижада Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида сел ва сув тошқини юзага келиши мумкин. Аҳолига тоғли ва тоғолди ҳудудларда эҳтиёт чораларига риоя қилиш тавсия этилади. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в TelegramБундан буёғига адвокат билан юринг. Энди асослантирилган, профессионал ҳуқуқий маслаҳатни текинга олиш мумкин. @shaxsiyadvokat_bot орқали рўйхатдан ўтинг ва барча ўзингизни қийнаган саволларга қонунчилик бўйича жавоб олинг. Мерос, ажрашиш, жиноят, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий, фуқаролик хуллас барча ҳолатларда шахсий адвокат ёнингизда бўлсин. Ходим билан меҳнат шартномаси қилмоқчисиз ёки уни техника хавфсизлиги қоидалари билан таништирмоқчисиз, ҳаммаси битта жойда, ҳужжатлар керакли пайтда доимо қўл остингизда. Адвокатлар учун эса бу ҳақиқий топилма, минглаб саҳифали делоларни таҳлилини қилиш, ҳимоя позициясини шакллантириш, қарши томоннинг кўрсатмаларига қарши асосларни делонинг ичидан топиш дақиқалар ичида қилиш мумкин. Энг асосийси мижозни кутиб ўтирмайсиз, ўзингизга, ҳудудингизга мос мижозлар оқимини платформада олиш мумкин. Фаол фойдаланувчилар 37 000 нафарга етди, кунига минглаб инсонлар қўшилмоқда. Ҳар қандай бир ҳолатда шахсий адвокатингиз ёнингизда бўлсин. Ҳозироқ @shaxsiyadvokat_bot орқали рўйхатдан ўтиб қўйинг, кейин раҳмат айтасиз.
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 11 085 |
| 11 ч | 19 151 |
- Всего сейчас19 151
❗️Фаррух Абдураимов беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди. Шу билан бирга Алишер Усманов Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 15 357 |
| 12 ч | 20 236 |
- Всего сейчас20 236
❗️Тошкентда Қозоғистондан келган 13 нафар бола ва уларнинг яқинлари заҳарланди 2026 йил 1 ноябрь куни футбол мусобақасида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган 20 нафар бола ва уларнинг яқинлари меҳмонхонада нонушта вақтида ярим қовурилган тухум ва сосиска истеъмол қилган. Шундан сўнг уларнинг 13 нафарида қайт қилиш, ич кетиш, қорин оғриғи ва иситма каби аломатлар кузатилган. Жабрланганлар тез тиббий ёрдам орқали ихтисослаштирилган тиббиёт марказига олиб борилган. Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси Жиноят кодексининг 276¹³-моддаси билан жиноят иши қўзғатган. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 4 ч | 17 746 |
| 13 ч | 21 846 |
- Всего сейчас21 846
❗️Фарғонада ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ фожиалар: 12 киши ҳалок бўлди 26 октябрь куни Фарғона туманида бир оиланинг 7 нафар аъзоси, 1 ноябрь куни эса Қўқон шаҳрида яна бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Шундан сўнг Фарғона вилояти ФВБ Vaillant русумидаги табиий газда ишлайдиган икки контурли иситиш қурилмаларидан фойдаланаётган фуқароларни улардан воз кечишга чақирди. Яқинларингизнинг ҳаётини хавф остига қўйманг. Огоҳ бўлинг! Видеода оғир тасвирлар бор. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 5 ч | 19 213 |
| 14 ч | 22 194 |
| 24 ч | 26 136 |
- Через 6 часов19 213
- Через 24 часа26 136
- Всего сейчас26 136
Тошкентда ҳайдовчиларга парковка қарзи ҳақида сохта SMS хабарлар юборилмоқда! Poytaxt Parking оператори номидан фуқароларга сохта хабарлар келмоқда. Уларда гўёки парковка қарздорлигини тўлаш баҳонасида банк картаси маълумотларини киритиш сўралмоқда. Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида Telegram ботларда фуқароларнинг ЖШШИР, паспорт, телефон рақамлари, манзиллари ва автомобилларига оид шахсий маълумотлари тарқалгани ҳақида хабар берилган эди. ❗️Огоҳ бўлинг! Шубҳали ҳаволаларга кирманг, банк картаси маълумотлари ва SMS-кодларни ҳеч кимга берманг. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 18 806 |
| 25 ч | 23 271 |
- Через 6 часов18 806
- Через 24 часа23 271
- Всего сейчас23 271
❗️Фарғонада терговчи 100 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда ДХХ ҳамда Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона шаҳар бўлими терговчиси қўлга олинди. Маълум қилинишича, у жиноят иши бўйича терговни айбланувчи фойдасига ҳал қилиш, етказилган зарар миқдорини камайтириш ва қидирувни бекор қилиш эвазига 100 минг АҚШ доллари пора олганликда гумонланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунни ҳимоя қилиши керак бўлган терговчининг ўзи пора билан боғлиқ жиноятда гумонланмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 7 ч | 18 548 |
| 26 ч | 23 338 |
- Через 6 часов18 548
- Через 24 часа23 338
- Всего сейчас23 338
❗️Олий суд тақиқланган интернет манбалари ва материалларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди 2026 йил 3 ноябрь ҳолатига кўра рўйхатга суд томонидан диний экстремизм, терроризм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган манба ва материаллар киритилган. Уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 1 645 |
| 8 ч | 26 268 |
| 27 ч | 32 340 |
- Через 6 часов26 268
- Через 24 часа32 340
- Всего сейчас32 340
⚖️ Баҳодиржон Сидиқов ишида судланувчилар сони 25 нафарга етди: улар орасида Мубин Мирзаев ҳам бор «Ўзбекнефтгаз» АЖ собиқ раҳбари Баҳодиржон Сидиқов билан бирга судланаётганлар сони бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди. Олий суд электрон платформасидаги янгиланган маълумотларга кўра, мазкур жиноят ишида 25 нафар судланувчи номи келтирилган. Эътиборлиси, улар орасида Солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Мубин Муҳидинович Мирзаев ҳам бор. Унга Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 209-моддаси 2-қисми «а» банди (мансаб сохтакорлиги) бўйича айблов қўйилган. Эслатиб ўтамиз, Мубин Мирзаев жорий йил июль ойида бошқа жиноят иши доирасида 8 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилган эди. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 5 974 |
| 8 ч | 18 791 |
| 28 ч | 22 021 |
- Через 1 час5 974
- Через 24 часа22 021
- Всего сейчас22 021
❗️Ҳукумат аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қарор қабул қилди Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор тамойилларига ўтишда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш механизмлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра: ➖ эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам 30 ноябргача тўлаб берилади; ➖ газ таъминоти бўлмаган ва газ етиб бориши қийин ҳудудларда қиш мавсумида электр энергиясининг ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилди; ➖ «mycoal.uz» орқали кўмир сотиб олган эҳтиёжманд оилаларга ҳар бир тонна учун 300 минг сўмдан, йилига 600 минг сўмгача компенсация тўланади. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 10 792 |
| 9 ч | 21 060 |
| 29 ч | 24 686 |
- Через 1 час10 792
- Через 24 часа24 686
- Всего сейчас24 686
❗️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюради Давлат раҳбари тарихий меросни асраш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишлар, шунингдек, саноат ва қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади. Икки кунлик ташриф доирасида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросимида иштирок этиш, ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиш ҳам режалаштирилган. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 12 915 |
| 11 ч | 19 449 |
| 30 ч | 22 276 |
- Через 24 часа22 276
- Всего сейчас22 276
❗️Жиззахда иситиш мавсуми 4 ноябрдан бошланиши белгиланди Вилоят ҳокими қарорида Жиззах шаҳар ва туманлар ҳокимларига жойлардаги истеъмолчиларни куз-қиш мавсуми даврида электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ҳамда ичимлик суви билан узлуксиз таъминланишини доимий назоратга олиш топширилди. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 13 748 |
| 11 ч | 19 833 |
| 30 ч | 23 013 |
- Через 24 часа23 013
- Всего сейчас23 013
❗️Фарғонада департамент терговчиси пора билан ушланди Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона шаҳар бўлими терговчиси пора олганликда гумонланиб қўлга олинди. Маълум қилинишича, у жиноят иши бўйича етказилган зарар миқдорини камайтириш ҳамда айбланувчига нисбатан эълон қилинган қидирувни бекор қилиш эвазига пора олганликда гумон қилинмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 5 399 |
| 7 ч | 10 949 |
| 33 ч | 23 357 |
- Через 1 час5 399
- Через 6 часов10 949
- Всего сейчас23 357
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 8 260 |
| 8 ч | 13 100 |
| 24 ч | 24 654 |
- Через 1 час8 260
- Через 6 часов13 100
- Через 24 часа24 654
- Всего сейчас24 654
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 8 089 |
| 8 ч | 12 722 |
| 24 ч | 24 771 |
- Через 1 час8 089
- Через 6 часов12 722
- Через 24 часа24 771
- Всего сейчас24 771
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 7 583 |
| 8 ч | 11 762 |
| 24 ч | 22 909 |
- Через 1 час7 583
- Через 6 часов11 762
- Через 24 часа22 909
- Всего сейчас22 909
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 7 562 |
| 8 ч | 11 736 |
| 24 ч | 22 104 |
- Через 1 час7 562
- Через 6 часов11 736
- Через 24 часа22 104
- Всего сейчас22 104
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 7 569 |
| 8 ч | 11 713 |
| 24 ч | 21 766 |
- Через 1 час7 569
- Через 6 часов11 713
- Через 24 часа21 766
- Всего сейчас21 766
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 7 479 |
| 8 ч | 11 648 |
| 24 ч | 20 060 |
- Через 1 час7 479
- Через 6 часов11 648
- Через 24 часа20 060
- Всего сейчас20 060
Пекинда Президент китобини қандай кутиб олишди? Президентимиз китобининг хитой тилидаги нашри Пекинда тақдим этилди. Биз учун энг қизиғи — Хитой томони бу китобга қандай баҳо бергани. Тақдимотда сўзга чиққанларнинг барчаси Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижаларига юксак баҳо берган. ХКП Марказий қўмитаси Тарғибот бўлими мудири Ли Шулэйнинг фикрича, давлат раҳбарининг доно бошқаруви остида амалга оширилаётган ўзгаришлар инсон қадрини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва адолатли жамият қуришга йўналтирилган. ХКП Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Хайсин китоб икки давлат ҳар томонлама стратегик шериклигининг 10 йиллиги нишонланаётган йилда чиққанига урғу берган. Хитой замонавий халқаро муносабатлар академияси президенти Фу Сяоцяннинг фикрича, китоб Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг стратегик ғоясини очиб беради. Хитой аудиторияси учун у Ўзбекистондаги модернизацияни чуқур ўрганишда амалий қимматга эга. ШҲТ Бош котиби ўринбосари Пяо Янфань китоб Хитойда ва “ШҲТ оиласи”нинг бошқа мамлакатларида кенг акс-садо беришига ишонч билдирган. Хитой ижтимоий фанлар академияси вакили Пан Дапэн гапиям эътиборли: бир мамлакатни тушунишнинг энг тўғри йўлларидан бири — унинг раҳбари ёзганларини ўқиш. Тадбир Хитой матбуотидаям эътиборсиз қолмади. Синьхуа агентлиги, China Daily ва China News Service ўша куниёқ хабар тарқатди. Эртасига Хитой Компартиясининг асосий газетаси “Жэньминь жибао” ҳам бу ҳақда ёзди. Демак, Хитойда китоб икки давлат муносабатларидаги катта воқеа сифатида қабул қилинди. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 7 164 |
| 8 ч | 11 249 |
| 24 ч | 18 575 |
- Через 1 час7 164
- Через 6 часов11 249
- Через 24 часа18 575
- Всего сейчас18 575
2027 йилдан чет элга ишга юбориш хусусий бандлик агентликларига ўтказилади Эндиликда фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш вазифаси хусусий сектордаги энг ишончли бандлик агентликлари зиммасига юкланади. Ҳар бир киши учун 1,5 миллион сўм рағбат пули. Юқори даромадли ишга жойлаштирилган ҳар бир фуқаро учун агентликларга 1,5 млн сўмдан тўланади. Шунингдек, ёшларни хорижда ишлашга тайёрлаш мақсадида: ▪️ техникум биноларининг бир қисми бепул ижарага берилади; ▪️ чет элдан жалб қилинган ўқитувчи ва экспертлар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади; ▪️ ўқув жараёни учун зарур ускуна ва жиҳозлар божхона божидан озод қилинади. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 4 ч | 15 260 |
| 11 ч | 17 857 |
| 27 ч | 25 381 |
- Через 6 часов15 260
- Через 24 часа25 381
- Всего сейчас25 381
Картани 5 дақиқада олиш: Ipoteka bank OTP Group Uzcard Moment’ни ишга туширди Uzcard Moment картаси бир зумда берилади. Уни расмийлаштиришга 5 дақиқа атрофида вақт кетади, тайёрланишини кутиш ва банкка қайта келишга ҳожат йўқ. Қулай жиҳатлари: — функцияларига кўра, бу тўлақонли Uzcard. Сиз товарлар ва хизматлар ҳақини тўлашингиз, нақд пул ечиб олишингиз, пул ўтказишингиз, автобус ва метрода йўл ҳақини тўлашингиз, картани Ipoteka Mobile иловасига бириктиришингиз мумкин; — жисмоний шахслар учун расмийлаштириш — 2026 йил 30 ноябргача бепул; — Ipoteka bank OTP Group’нинг исталган филиалида олиш мумкин. Расмийлаштириш учун паспорт ёки ID-карта кифоя. Uzcard Moment ҳақида батафсил Реклама
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 5 ч | 15 738 |
| 12 ч | 17 285 |
| 28 ч | 22 520 |
- Через 6 часов15 738
- Через 24 часа22 520
- Всего сейчас22 520
❗️ДХХ юқори мартабали мулозимларига оид жиноят иши судга оширилди Бош прокуратуранинг Коррупцияга қарши кураш бошқармаси томонидан тергов қилинган ДХХ раисининг ўринбосари Ғайратилла Ёзиевга оид жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига юборилди. Маълум қилинишича, жиноят иши доирасида Хизматнинг бир қатор юқори мартабали мулозимлари коррупциявий жиноятларда айбланмоқда. «Жиноят барибир жазосиз қолмайди», — дея таъкидлайди Инсон ҳуқуқлари бўйича фаол, “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов. Унинг айтишича, ушбу ишдаги айрим шахслар аввал унинг маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган. Бироқ у уларга нисбатан даъвоси йўқлигини билдирган. Шунингдек, муаллиф ҳарбий суд судьяларини ишни кўришда қонунийлик, инсонпарварлик ва гуманизм тамойилларига қатъий амал қилишга чақирган. Зобитларга оид жиноят иши ёпиқ суд мажлисларида кўриб чиқилади. 👉 @r_kusherbayev
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 19 306 |
| 12 ч | 20 702 |
| 29 ч | 24 683 |
- Через 6 часов19 306
- Через 24 часа24 683
- Всего сейчас24 683