#Малака_ошириш
🗣 ОАВНИНГ РАДИКАЛ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ ИММУНИТЕТ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ
▫️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан бош имомлар ва имом-хатиблар учун навбатдаги малака ошириш ўқувлари ташкил этилди.
▪️ Машғулотлар давомида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров «Оммавий ахборот воситаларининг радикал ғояларга қарши иммунитет шакллантиришдаги ўрни» мавзусида маъруза қилди.
💬 Маърузада бугунги ахборот маконида кузатилаётган турли таҳдид ва хатарлар, радикал ғояларнинг оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиш хусусиятлари, шунингдек, уларнинг жамият маънавий муҳитига кўрсатаётган таъсири атрофлича таҳлил этилди.
🔗 Шу билан бирга, ахборот манбаларидан келаётган маълумотларни тўғри баҳолаш, зарарли ахборотларнинг таъсирига тушиб қолмаслик, ёт ғояларга нисбатан танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ахборот хуружларига қарши маънавий-маърифий иммунитетни кучайтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
📌 Ушбу ўқув машғулотлари имом-хатибларнинг диний-маърифий соҳадаги билим ва салоҳиятини янада ошириш, замонавий ахборот муҳитида самарали фаолият юритиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом дунёқарашни шакллантириш ҳамда жамиятда соғлом маънавий муҳитни қарор топтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
©️Тошкент ислом институти Матбуот хизмати
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram