Account
MurodillaAbdulloh

MurodillaAbdulloh

"Отавалихон" жомеъ масжиди имоми расмий канали. Пайғамбарликдан кейин илмни тарқатишданда афзал даража борлигини билмайман" Абдуллоҳ ибн Муборак. Тел ва телеграм манзилимиз: +998943046060 Фикр ва таклифлар учун @Murodilla_Abdulloh га ёзинг

Username
@murodillaabdulloh
Category
Religion
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers1,501
Avg views per post, 7d304last 7 days
ERR20.27%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 26, 2026442
Nov 27, 2026378
Nov 28, 2026228
Nov 29, 202618

Most viewed this month

  1. 01
    Views501
    Forwards—
    Reactions11
    Comments—
  2. 02

    #Эслатма Бугун ғафлатда қолманг! ❗️Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади... Ҳожат намози ва унда ўқиладиган дуо Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимнинг Аллоҳга ва Бани Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ، سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، الْحَمْدُ لِلَّه رَبِّ الْعَالَمِينَ: أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَالْغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ، وَالسَّلَامَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ، لَا تَدَعْ لِي ذَنْبًا إِلَّا غَفَرْتَهُ، وَلَا هَمًّا إِلَّا فَرَّجْتَهُ، وَلَا حَاجَةً هِيَ لَكَ رِضًا إِلَّا قَضَيْتَهَا يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ. «Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм.Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааими мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!» десин». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилгишан. Ибн Можа «йаа арҳамар-роҳимийн» жумласидан сўнг «кейин дунё ва охират ишларини истаганича сўрайди, чунки улар (сўраган нарсалари) унинг тақдирига битилади» деган жумлани қўшимча қилган. Дуонинг маъноси: Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!» Изоҳ: Ҳожат намози мандуб намозлардан саналади. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади. Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, сўнг эҳтиёжига кушойиш сўраш мандубдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган. Усмон ибн Ҳаниф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир кўзи ожиз одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, (Аллоҳ) кўзимни очсин», деди. У зот: «Шундай қолаверса-чи?» дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, кўзимнинг ожизлиги менга оғирлик қиляпти», деди. У зот шундай дедилар: «Бўлмаса, бориб таҳорат ол. Кейин икки ракъат намоз ўқи. Сўнг шундай дегин: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ وَأَتَوَجَّهُ إِلَيْكَ بِنَبِيِّكَ مُحَمَّدٍ نَبِيِّ الرَّحْمَةِ، يَا مُحَمَّدُ، إِنِّي تَوَجَّهْتُ بِكَ إِلَى رَبِّي فِي حَاجَتِي هَذِهِ فَتَقْضِي لِي، اللَّهُمَّ شَفِّعْهُ فِيَّ «Аллоҳим, мен Сендан Набиййим, раҳмат набийси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб ёлвораман, Сенга таважжуҳ қиламан(юзланаман). Эй Муҳаммад, мен Роббингизга сизни васила қилиб таважжуҳ қиламан, менинг кўзимни очсин. Аллоҳим, у зотни ўзимга воситачи қил. Ўзимни ҳам ўзимга воситачи қил!» Кейин у кўзи очиқ ҳолда қайтиб кетди». Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким «Бухорий ва Муслимнинг шартларига кўра саҳиҳ», деган. Лафз Насоийники. Ушбу ҳадислардан олинадиган фойдалар: 1. Ҳожат намозини ўқиш мандубдир. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади. 2. Кимнинг Аллоҳдан сўрайдиган ёки бирорта одам билан ҳал бўладиган ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқийди. Кейин Аллоҳ таолога ҳамду сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтади. Кейин юқорида ҳадисда айтилган дуони ўқийди. 3. Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, ҳожатининг раво бўлишини сўраш мандубдир. 4. Солиҳ одамларни васила қилиб дуо қилиш жоиздир. Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади Қуйидаги линкни босинг ва Каналимизга Обуна бўлинг сиз хам яхшилик улашинг⬇️ 👇👇👇 t.me/MurodillaAbdulloh

    Link preview
    Views466
    Forwards—
    Reactions3
    Comments—
  3. 03

    1) Солиҳлардан бири: "Кимнинг жумаси мақбул бўлса, хафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади", деган экан. 2) Солиҳлардан бири деди: "Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим". 3) Товус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди. ("Тариху восит") 4) Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди. ("Ахбарул қудот") 5) Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яъни дуо билан машғул бўлар эди. ("Зодул маод", 1/382) 6) Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади. ("Тариху димашқ") 7) Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Бу соат асрдан кейинги охирги соат бўлиб, уни умматнинг барча тоифалари улуғлайдилар". Жуманинг асридан кегинги дуолар ижобатга жуда хам яқиндир. –Аллоҳим, бизни зурриётларимиз билан  ўзимизнинг жидду жаҳдимиз ва амалимиз билан эмас, балки Сенинг қудратинг ва куч-қувватинг билангина эриша олишимиз мумкин бўлган энг олий даражаларга, юксак мартабаларга эриштиргин🤲 📲«Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади»(Имом Муслим ривояти) Жума айёмингиз муборак бўлсин! ️•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• 📲Манзилимиз: 👇👇👇 @MurodillaAbdulloh

    Text
    Views465
    Forwards—
    Reactions6
    Comments—
  4. 04
    Views461
    Forwards—
    Reactions8
    Comments—

Latest posts

#40385Video
Views18−94%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#40384Photo

1448 йил 19-Жумадис сони 2026 йил 29-Ноябр Якшанба Намозларни кириш вақти: ⏰ Тонг 05:52🌅 ⏰ Қуёш 07:15☀️ ⏰ Пешин 12:01 ⏰ Аср 15:06 ⏰ Шом 16:51🌆 ⏰ Хуфтон 18:07🌃 "Отавалихон" Жоме масжиди 🕌 27 ноябр 4 декабр Такбир вақтлари: ⏰ Бомдод 06:30 ⏰ Пешин 12:50 ⏰ Аср 15:20 ⏰ Шом 16:55 ⏰ Хуфтон 18:30 ☝️Энг хайрли кун бомдод намози билан бошланган кундир ✨ 🕋 «Сен бомдод намозини ўқиган кун шайтонга қарши ўша кунги биринчи ғалабангдир!» 💪 ☝️ Муваффақият томон илк одим, бомдод намози учун "оғир" келган кўрпани кўтаришдан бошланади 🛏️➡️🕌 ☝️ "Агар бомдод намозига уйғониш илк режанг бўлмаса, қолган кун давомидаги режаларингдан бир маъно йўқ. Чунки сенинг янги кунинг муваффақиятсизлик билан бошланади!" ⏳ Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари 📜 Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: "Бомдод намозини жамоатда ўқиш банданинг Аллоҳнинг тоатидаги ҳолати билинадиган миқёс, ўлчовдир", деди. Имом Заҳабий "Жамоат намозини лозим тутмагунича кишининг дини комил бўлмайди" ️•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• 👇👇👇 @MurodillaAbdulloh

Open in Telegram
Views17−94%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#40383Photo
Views157−48%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h125
5 h145
7 h157
  1. After 6 hours145
  2. Total to date157
#40382Photo
Views343+13%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h112
3 h208
9 h343
  1. After 1 hour112
  2. Total to date343
#40380Photo
Views164−46%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#40379Photo

хиёнат 📜Аллоҳ таоло айтади:«Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас», Анфол сураси, 58-оят. Инсонни хиёнатдан қайтарувчи энг буюк омиллардан бири — одамлар зийраклик ёки айёрлик деб биладиган иш Аллоҳ хуш кўрмайдиган амаллардан эканини англаб етишидир. ▫️Хиёнатнинг энг жирканч тури — бировнинг сенга бўлган ишончини унга озор бериш воситасига айлантиришдир. Кейин эса сенга ишонган қалбга раҳм қилмаган ҳолда, Аллоҳнинг ҳузурида туриб Ундан раҳмат сўрашдир. ▫️Қалби пок, соддадил инсонни алдаганингдан қувонма! Зеро, унинг сенга нисбатан тўғрисўзлиги савоб бериладиган ибодат бўлгандир, сенинг хиёнатинг эса ҳисоб кунигача зиммангда қоладиган гуноҳ бўлиб қолиши мумкин. ▫️Дунё жазосидан қутулиб қолган ҳар бир кимса ҳам нажот топган ҳисобланмайди. Аллоҳ золимга муҳлат бериши мумкин, лекин муҳлат бериш — унутиб қўйиш эмас, айбларни яшириш эса Аллоҳнинг розилиги дегани эмас. ▫️Одамларни йўқотишдан қўрқишинг омонатга хиёнат қилишдан қўрқишингдан устун келмасин! Одамлар қилмишингни унутиб юборишлари мумкин, Аллоҳга эса ҳеч нарса махфий эмас. ️•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• 📲Манзилимиз: 👇👇👇 @MurodillaAbdulloh

Open in Telegram
Views120−61%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#40378Photo
Views6−98%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#40377Photo
Views301−1%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h145
24 h301
  1. After 24 hours301
  2. Total to date301
#40376Photo
Views295−3%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h122
24 h295
  1. After 24 hours295
  2. Total to date295

All posts

Connections