Account
HADISLAR

HADISLAR

👳‍♀Assalomu Alaykum 🌐 Bizning kanalda 📚 Sahih Hadislar 🎙Dolzarb Maruzalar 🎥 Ibratli Videolar 👤Reklama va takliflar uchun @Xojayin ❓SAVOLLAR UCHUN: savollar.islom.uz

Username
@hadislar
Category
Religion
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers1,540
Avg views per post, 7d71last 7 days
ERR4.63%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 24, 202691
Nov 25, 202679
Nov 26, 202652

Most viewed this month

  1. 01

    #Ҳадис_710📗 #Ичиш ман этилган идишлар ҳақида. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилло ва кумуш идишларда ичманглар. Ипак ва дебожни кийманглар. Чунки ўшалар бу дунёда уларга, охиратда сизларга», дедилар». ✍(Бешовлари ривоят қилганлар). Бошқа бир ривоятда: «Ким тилло ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур», дейилган. 📝Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларини тўрт нарсадан қайтармоқдалар: 1. Тилло идишда ичимлик ичмоқдан. 2. Кумуш идишда ичимлик ичмоқдан. 3. Ипак кийим киймоқдан. 4. Дебож кийим киймоқдан. Кийимлар ҳақида кейин келадиган «Либос китоби»да батафсил сўз юритилади, иншааллоҳ. Тилло ва кумуш идишларда ичимлик ичиш ҳаром бўлганидек, уларда таом емоқ ҳам ҳаромдир. Айниқса: «Ким тилло ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур» дейилган ривоятдан бу маъно яққол англанилади. Шариатимизда тилло ва кумушни идиш сифатида ва шунингдек, бошқа турмуш асбоблари сифатида ишлатишни ҳаром қилингани бир неча ҳикматларга биноан бўлганини уламо аҳли алоҳида таъкидлайдилар: 1.Тилло ва кумуш қадимда ҳам, ҳозирда ҳам пул бирлиги, гоҳида муомаладаги, гоҳида эҳтиётдаги давлат мулки сифатида ишлатилиб келингани ҳаммага маълум. Агар тилло ва кумушни идиш ёки шунга ўхшаш нарсаларга ишлатиш йўлга қўйиладиган бўлса, мазкур соҳага, яъни, хазина бойлиги соҳасига зарар етиши турган гапга айланиб қолади. 2.Тилло ва кумушдан идиш-товоқ, тароқ, қошиқ ва шунга ўхшаш нарсалар тутишга изн берилса, бойлар орасида манмансираш, мутакаббирлик, ҳамма нарсасини тиллодан қилишга уриниш кучайиб кетиб, жамиятда ноқулай ҳолат вужудга келади. Кўпгина дунёни ларзага солган империяларнинг таназзулга юз тутишларига айни шунга ўхшаш ҳолатлар сабаб бўлгани ҳаммага маълум. 3.Тилло ва кумушдан турли асбоб-анжомлар тутишга рухсат бўлса, бойлар бу борада ўзаро ким ўзарга мусобақа қилган бир пайтда камбағалларнинг кўнгли синиб, паришонҳол бўлишлари юзага келади. Ислом эса, бу ҳолатга ҳеч йўл қўймайди. Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 16📚 📚 https://t.me/+wI70PN3SmkIyNTBi

    Link preview
    Views112
    Forwards—
    Reactions1
    Comments—
  2. 02

    Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари. 13-БОБ. НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ УЗУКНИ ЎНГ ҚЎЛГА ТАҚҚАНЛАРИ ҲАҚИДА КЕЛГАН РИВОЯТЛАР. (Унда 10 та ҳадис бор: ) Шарҳ. Боб номидан шуни билиш мумкин, мусанниф узукни ўнг қўлга тақиш суннат эканини баён этиш учун бир қанча ривоятларни келтирган. Аслида бу ҳақида ихтилоф бор. Узукни ўнг қўлга таққан афзалми ёки чап қўлга тақиш яхшими, деган масалада уламолар турли қавллар айтишган. Узукни чап қўлга тақса ҳам бўлади, лекин гап қайси бири афзал деган масалада кетмоқда. Шу ўринда, узукни ўнг қўлга тақиш афзаллигини айтиб ўтамиз. Чунки узук зийнатдир. Ўнг тараф зийнат ва ҳурмат учун чап тарафдан муносиброқдир. Бу борада айтилган ҳадисларни ўрганиб чиқсак, масала янада ойдинлашади. #Ҳадис_81📘 Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукларини ўнг қўлга тақардилар. 📝Шарҳ. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг энг яқин саҳобалари, куёвлари Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу хабар беришича, Расули акрам узукни ўнг қўлга таққанлар. Имом Муслим “Саҳиҳ”да Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукни чап қўллари жимжилоғига таққан эканлар. Буни қандай тушунамиз? – деб савол берилса, балки у зот иккала қўлларига таққан бўлишлари мумкин, деб жавоб берилади. Такрор айтамиз, гап бу ерда узукни чап қўлга тақса бўладими-йўқми, эмас, балки қайси қўлга тақиш афзал, деган масалада кетмоқда. Шуни эътибордан четда қолдирмаслик лозим. ✍(Имом Термизий ривояти) Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚 📚 https://t.me/+wI70PN3SmkIyNTBi

    Link preview
    Views93
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  3. 03

    #Ҳадис_714📗 Идишларни устини ёпишлик ҳақида. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Идишларнинг устини ёпинг.Мешларни боғланг. Эшикларни беркитинг.Чироқларни ўчиринг. Бас, шайтон мешларни еча олмас. Эшикларни оча олмас. Идишларнинг устини очолмас. Агар бирингиз ҳеч нарса топа олмаса, идишининг устига бир чўпни кўндаланг қўйиб бўлса ҳам, Аллоҳнинг исмини зикр қилиб қўйсин. Албатта, фосиқча уй аҳлининг устидан уйларига ўт қўйиб юборур», дедилар». ✍(Тўртовлари ривоят қилганлар). Абу Довуднинг лафзида: «Эшигингни беркит ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Чироғингни ўчир ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Идишингнинг устини ёп ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Мешингни боғла ва Аллоҳнинг исмини зикр қил», дейилган. 📝Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифнинг турли лафздаги икки ривояти бир-бирини тўлдириб келмоқда. Уларда кундалик ҳаётимизда доимо учраб турадиган ва амал қилишимиз лозим бўлган тўрт иш ҳақида сўз кетмоқда. Икки ривоятни бир-бирига қўшиб ўргансак анчагина ҳукмлар чиқади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларига бошқаларнинг кўзида арзимас бўлиб кўринса ҳам, аслида ўта муҳим бўлган ишларда иршод бермоқдалар. 1.«Эшигингни беркит ва Аллоҳнинг исмини зикр қил». Аввал айтиб ўтганимиздек, мусулмон одам ҳар бир нарсада Аллоҳнинг зикрини унутмаслиги лозим. кечқурун ётишдан олдин эшикни беркитиб қўйишда ҳам Аллоҳнинг исмини зикр қилмоқ керак экан. Албатта, эшикни беркитиб қўйишда уй эгаси учун кўплаб фойдалар бор. Зотан, эшикнинг ўзи беркитиш учун қурилади. Эшик беркитилмаса, уйга турли зарарли ҳашаротлар, ҳайвонлар кириб зарар етказиши мумкин. Эшикни беркитмаса, уйга ўғри кириши осонлашади. Ёки бегоналарнинг, номаҳрамларнинг кўзи тушишининг ўзи мусулмон оила учун катта кўнгилсизликдир. Демак, эшикни беркитиш кўпгина нохушликлардан сақланишга сабаб бўлар экан. 2.«Чироғингни ўчир ва Аллоҳнинг исмини зикр қил». Ушбу набавий амрга амал қилган ҳолда ҳар бир мусулмон кечқурун чироғини ўчириб ётмоғи лозим бўлади.Чироқни ўчирмай ётишда зарар борлиги сир эмас. Бу ишнинг зарарларидан бири ҳадиси шарифнинг ўзида айтиб ўтилмоқда: «Албатта, фосиқча уй аҳлининг устидан уйларига ўт қўйиб юборур». Бу жумладаги «фосиқча» сичқондир. Сичқон қандоқ қилиб уй аҳлининг устидан уйларига ўт қўйиб юбориши мумкин? Кечаси чироқни ўчирмай ётганда, ўша замондаги пиликли чироқнинг липпиллаб ёнаётганини кўрган «фосиқча» пилдираб унинг олдига келиши ва уни туртиб йиқитиб юбориши мумкин. Шу билан кўрибсизки, уйга ўт қўйилиб турибди-да. Кечаси заруратсиз чироқни ўчирмай ётганда бундан бошқа кўнгилсизликлар ҳам бўлиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда, кечаси билан беҳуда ёниб чиққан чироқдан оила иқтисодига зарар етиши турган гап. Ушбу ҳадиси шарифнинг шарҳи 1999 милодий сана, 14 май, Жума куни ёзилди. Тасодифни қарангки, эртасига шанба куни «ал-Араб» газетининг 14—15 май куни учун https://t.me/+wI70PN3SmkIyNTBi

    Link preview
    Views90
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  4. 04
    Views90
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—

Latest posts

#13548Video
Views17−76%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13546Link preview

Forwarded from -

#Ҳадис_83📓 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кумушдан узук (ясаттириб) олгандилар. Унинг кўзини кафтларига қилиб олардилар. Ҳалиги узукка “Муҳаммадур росулуллоҳ” деб ёзилганди. Бирон киши унга ўйиб ёзишидан қайтарганлар. Муайқиб қўлидан Арис қудуғига тушиб кетган ўша узук эди. 📝Шарҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узук кўзини кафтлари ичига қаратиб олардилар. Бундан чиқди, у зот узукни зийнат эмас, ҳожат (хусусан, мактубларга муҳр босиш) учун таққанлар. Узук кўзини ичкарига ёки ташқарига қаратиб олиш жоиз. Лекин суннатга мувофиқ ичкарига қаратилса, яхши бўлади. Шунда узук кўзи талафотдан сақланади, ҳашаматдан, ўз нафсидан ажабланишдан йироқ бўлинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукларига “Муҳаммадур росулуллоҳ” деб ўйиб ёзилганди. Бу ҳолат фақат у зотнинг ўзларига хос. Шунинг учун бошқаларни бу ишдан қайтарганлар. Зеро, агар ўзгалар томонидан шундай узуклар ясаттирилса, имзо билан боғлиқ чигаллик, шубҳа-гумон, алдов келиб чиқиши мумкин эди. Ибн Жамоа ва Зайниддин Ироқийга кўра, мазкур қайтариқ у зот тириклик вақтларигагина тегишлидир. “Муайқиб қўлидан Арис қудуғига тушиб кетган ўша узук эди”. Савол: Узук Усмон ибн Аффоннинг қўлидан тушиб кетганми ёки Муайқибникиданми? Жавоб: Эҳтимол, Усмон розияллоҳу анҳу имзо қўйиш ёки бошқа ҳожат учун узукни Муайқибга узатгандир. Муайқиб узукни Усмон ибн Аффонга қайтариб бераётганида у қудуққа тушиб кетгандир. Шунинг учун узук қудуққа тушиб кетиши билан боғлиқ воқеада иккови тилга олинади. ✍(Имом Термизий ривояти) Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚 📚 https://t.me/+wI70PN3SmkIyNTBi

Open in Telegram
Views62−13%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13545Link preview
Views53−26%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13544Video
Views56−22%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13543Link preview

Forwarded from -

#Ҳадис_716📘 #ТОАМЛАНИШ ДУОСИ. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачон бирингиз таом еса, «Эй бор Худоё! Буни бизга баракали қилиб бергин. Бизларни бундан яхшиси ила таомлантиргин», десин. Қачон сут ила суғорилса, «Эй бор Худоё! Буни бизга баракали қилиб бергин. Ундан бизга зиёда қилгин», десин. Чунки таом ва шаробдан бирортаси сутчалик кифояли эмас». ✍(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар). 📝Шарҳ: Ушбу сарлавҳа остида келган барча ривоятларда таом еб, шароб ичган банда ўзини ризқлантирган ва сероб қилган Розиқига ҳамду сано,шукрмақтов айтишининг бир неча хил сийғалари келмоқда. Лекин ҳаммасида ҳам, еб-ичган инсон Аллоҳ таолога ҳамд айтиши лозимлиги маъноси бор. Еб-ичгандан кейин ҳамд айтишда Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзи ризқ берувчи зот эканини эътироф қилиш бор. Шу билан бирга, бу ишда Аллоҳ таолога шукрни доимий янгилаб туриш маъноси ҳам бор. Шукр қилган бандага эса, Аллоҳнинг Ўзи неъматларини зиёда қилиб беришни ваъда қилган. Шу билан бир вақтда, Аллоҳ берган неъматларни ебичиб, улардан баҳраманд бўлиб туриб, у Зотга ҳамд айтмаслик, шукр қилмаслик, ўтакетган нонкўрлик эканини ҳам таъкидлашимиз лозим. Бу бобда келтирилмаган бўлса ҳам, бошқа ҳадиси шарифларда еб-ичиб, ҳамд айтмай туриб кетган одам худди ҳаром таом ёки чўчқанинг гўшти устидан тургандек бўлиши таъкидланган. Шунинг учун еб-ичгандан кейин Аллоҳга ҳамд айтишни ҳеч қачон канда қилмаслик керак. Бизнинг диёрларимизда юқорида ўтган дуолар ичидан «Бизни таомлантирган, сероблантирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деган дуо кенг тарқалган. Ана ўша дуони ёдлаб олиш қийин эмас. Ҳар биримиз овқатдан кейин Аллоҳ таолога ҳамд айтишни канда қилмаслигимиз, болаларимизга, яқинларимизга ҳам ўргатиб боришимиз лозим. Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 16📚 📚 https://t.me/+wI70PN3SmkIyNTBi

Open in Telegram
Views85+19%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13542Link preview
Views710%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13541Video
Views58−19%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13540Video
Views75+5%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#13539Link preview

Forwarded from -

#Ҳадис_715📕 ЖАМОАТ ТАОМИ ВА ЗИЁФАТ ҲАҚИДА Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки кишининг таоми уч кишига кифоя. Уч кишининг таоми тўрт кишига кифоя», дедилар». ✍(Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар). ✍Муслим ва Термизийнинг ривоятида: «Бир кишининг таоми икки кишига кифоя қилур. Икки кишининг таоми тўрт кишига кифоя қилур. Тўрт кишининг таоми саккиз кишига кифоя қилур», дедилар». 📝Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсоний қадриятларни қанчалар юқори кўтарганларига яна бир ёрқин далилдир. Ислом таълимоти бўйича гап дунёнинг матоҳида эмас, одамгарчиликдадир. Агар кишиларда бир-бирларини қадрлаш, бир-бирларига яхшиликни раво кўриш ўз ўрнида бўлса, бир кишига лойиқ таом бир неча кишига ҳам етади. Мана шу ҳадиси шариф руҳидан келиб чиқиб халқимиз, бир майиз қирқ кишига ҳам етади, деган улкан ҳикматни айтган. Бу ҳадиси шарифни «Жамоат таоми ва зиёфат ҳақида»ги фаслда биринчи рақамла келтиришдан мақсад ҳам шу. Мусулмонлар одамгарчиликни қорин қайғусидан, моддий манфаатдан доимо устун қўйиб келганлар. Уларнинг ғоялари бўйича таомнинг ҳузури ўткинчи нарса, одамгарчилик эса, бандалар орасида боқий қолувчи ва бандаларни Роббилари ҳузурида мукофотларга сазовор қилувчи омилдир. Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 16📚 📚 https://t.me/+wI70PN3SmkIyNTBi

Open in Telegram
Views88+23%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—

All posts

Connections